Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2007 й. 236-сон "ЎзМЕД-лизинг" очиқ акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2007 й.

N 236



"ЎЗМЕД-ЛИЗИНГ" ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЛИЗИНГ

КОМПАНИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ, шунингдек тиббиёт муассасаларини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимида лизинг муносабатларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" банки, "Пахта-банк", "Ўзсаноатқурилишбанк", Ипотека-банкнинг бошланғич устав фонди 1,5 млрд сўм миқдорида бўлган ва муассислар ўртасида 1-иловага мувофиқ тақсимланадиган очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "ЎзМЕД-лизинг" ихтисослаштирилган лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар "ЎзМЕД-лизинг" очиқ акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган лизинг компанияси фаолиятининг асосий йўналишлари эканлиги маълумот учун қабул қилинсин:

ўз маблағлари ҳисобига, шунингдек мамлакатимиз ва чет эл банклари кредитлари ва қарзларини жалб этиш йўли билан замонавий юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналари, улар учун эҳтиёт қисмлар, анжомлар ва махсус транспорт (кейинги ўринларда "тиббиёт асбоб-ускуналари" деб юритилади) харид қилиш;

тиббиёт асбоб-ускуналарини шартнома асосида лизингга ва узоқ муддатли ижарага бериш, шунингдек уларни тиббиёт муассасаларига сотиш.


3. "ЎзМЕД-лизинг" очиқ акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган лизинг компаниясининг ходимларининг чекланган умумий сони 17 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 15 нафар бўлган бошқарув тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бошқа муассислар билан биргаликда бир ой муддатда "ЎзМЕД-лизинг" очиқ акциядорлик жамиятининг таъсис йиғилишини ўтказсин ва лизинг компаниясининг таъсис ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини, шунингдек компаниянинг давлат рўйхатига олинишини таъминласин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда "ЎзМЕД-лизинг" очиқ акциядорлик жамияти ихтисослаштирилган лизинг компаниясини жойлаштириш учун белгиланган тартибда бино ажратсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 13 ноябрдаги

236-сон қарорига

1-ИЛОВА



"ЎзМЕД-лизинг" очиқ акциядорлик

жамияти ихтисослаштирилган лизинг

компанияси устав фондининг

ТАРКИБИ

Муассислар


Устав фондидаги улуши


фоизларда


суммаси

(млн сўм)


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси*


13

200,0

"Ўзмиллийбанк"


20

300,0

"Пахта-банк"


13

200,0

"Асака" банки


20

300,0

"Ўзсаноатқурилишбанк"


17

250,0

Ипотека-банк


17

250,0

Жами:


100

1 500,0

*) Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига.






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 13 ноябрдаги

236-сон қарорига

2-ИЛОВА



"ЎзМЕД-лизинг" очиқ акциядорлик

жамияти ихтисослаштирилган лизинг

компаниясининг бошқарув

ТУЗИЛМАСИ

Акциядорларнинг умумий йиғилиши


Тафтиш комиссияси



Кузатувчи кенгаш

Ички аудит хизмати




Директор

Директор ўринбосари

1 киши

Бухгалтерия

2 киши

Лизинг лойиҳаларини таҳлил қилиш ва кредитлаш бўлими

2 киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши

Маркетинг, ташқи иқтисодий алоқалар ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2 киши

Кадрлар бўйича инспектор

1 киши

Хизмат кўрсатувчи ходимлар

2 киши

Минтақалараро вакиллар

5 киши

Компания ходимларининг чекланган умумий сони 17 киши,

шу жумладан маъмурий-бошқарув ходимлари -15 киши.

Изоҳ. Компаниянинг Кузатувчи кенгаши лизинг операциялари ҳажми ва сони ўзгарган тақдирда унинг тузилмасига ва ходимларнинг чекланган сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 469-модда.







































Время: 0.2249
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск