ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш /

Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.11.2007 й. 245-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 22 ноябрдаги

245-сон қарорига

ИЛОВА


Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар

янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган

конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта

баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган, фойдали қазилмаларнинг саноат аҳамиятига эга бўлган илгари маълум бўлмаган конларини очганлик, қидирганлик, шунингдек илгари маълум бўлган конда унинг саноатдаги аҳамиятини жиддий равишда кўпайтирадиган фойдали қазилмаларнинг қўшимча захираларини ёки янги фойдали қазилмалар ва қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни аниқлаганлик учун жисмоний шахсларга пул мукофоти тўлаш миқдори, манбаи ва тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом кенг тарқалган фойдали қазилмалар конларини очган ва қидирган шахсларга, шунингдек, агар геология-қидирув ишлари ва (ёки) конларни ишлатиш ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилган бўлса (қимматбаҳо ва рангли металлар ва уран конлари бундан мустасно), саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг илгари маълум бўлмаган конларини очиш, қидириш, шунингдек илгари маълум бўлган конда унинг саноат аҳамиятини жиддий равишда кўпайтирадиган фойдали қазилмаларнинг қўшимча захираларини ёки янги фойдали қазилмалар ва қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни очишда, қидиришда қатнашган шахсларга жорий этилмайди.

3. Пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тўланади.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг илгари маълум бўлмаган конларини очган, қидирган, шунингдек илгари маълум бўлган конда унинг саноат аҳамиятини жиддий равишда кўпайтирадиган фойдали қазилмаларнинг қўшимча захираларини ёки янги фойдали қазилмалар ва қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни очган, қидирган шахслар пул мукофоти олиш ҳуқуқига эга бўлади.


5. Фойдали қазилмаларнинг қўшимча захиралари ёки янги фойдали қазилмалар ва қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар аниқланганлиги муносабати билан саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг илгари маълум бўлган конини (кон участкасини) тубдан қайта баҳолаш тўғрисидаги қарор захиралар ҳисоблаб чиқилган материалларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.

6. Пул мукофоти фақат фойдали қазилмалар кони (коннинг участкаси) захиралари белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин тўланиши мумкин.


7. Захиралар таснифини фойдали қазилмаларнинг ҳар хил турлари конларига нисбатан қўллашга доир йўриқномага мувофиқ конлар геологик таркибининг мураккаблиги бўйича тўрт гуруҳга бўлинади.

Ушбу Низом мақсадлари учун С2 тоифали қаттиқ фойдали қазилма конлари захиралари фойдали қазилма турига ва коннинг геологик тузилишининг мураккаблиги гуруҳига қараб:

а) геологик таркиби мураккаблигига кўра биринчи гуруҳ конлари бўйича - тасдиқланган захираларнинг 30 фоизи;

б) геологик таркиби мураккаблигига кўра иккинчи гуруҳ конлари бўйича - тасдиқланган захираларнинг 50 фоизи;

в) геологик таркиби мураккаблигига кўра учинчи гуруҳ конлари бўйича - тасдиқланган захираларнинг 70 фоизи;

г) геологик таркиби мураккаблигига кўра тўртинчи гуруҳ конлари бўйича - тасдиқланган захираларнинг 100 фоизи миқдорида ҳисобга олинади.


8. Иқтисодий аҳамиятига қараб фойдали қазилмалар конлари захираларининг миқдори, сифати ва уларни саноат йўли билан ўзлаштириш шартлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ А+В+С1+С2 тоифали тасдиқланган захираларнинг умумий сонидан келиб чиқиб тўрт асосий гуруҳга бўлинади.

Бунда қаттиқ фойдали қазилма конлари бўйича С2 тоифали захиралар коннинг умумий захираларида ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳисоб-китоб коэффициентлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади, углеводород конлари ва ер ости сувлари бўйича эса С2 тоифали захиралар ҳисобга олинмайди.

Захиралари миқдори ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ конларнинг IV гуруҳи учун назарда тутилганидан паст бўлган фойдали қазилмалар конларини очганлик ва қидирганлик учун пул мукофоти тайинланмайди.


9. Комплекс коннинг умумий захиралари ва саноатдаги аҳамияти қазиб олиш рентабеллиги технологик синовлар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган қўшилиб чиқадиган фойдали компонентлар мавжуд бўлган тақдирда ўтказма қиймат коэффициентларини қўллаш йўли билан асосий фойдали қазилмага қайта ҳисоблаб чиқиб аниқланади.



II. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР КОНИНИ

(КОННИНГ УЧАСТКАСИНИ) ОЧГАНЛИК

ЁКИ ТУБДАН ҚАЙТА БАҲОЛАГАНЛИК УЧУН

ПУЛ МУКОФОТИ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


10. Фойдали қазилмаларнинг янги конини очганлик ёки илгари маълум бўлган конни (коннинг участкасини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофоти миқдорини белгилаш тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ҳузуридаги Фойдали қазилмалар конларини очганлик учун мукофотлаш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Идоралараро комиссия Давлат геология қўмитаси, етакчи кон корхоналари ҳамда нефть ва газ қазиб олувчи корхоналар, ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтлари вакилларидан шакллантирилади.

Давлат геология қўмитасининг раиси Идоралараро комиссиянинг раиси ҳисобланади. Идоралараро комиссиянинг таркиби тегишли корхоналар, ташкилотлар ва илмий-тадқиқот институтлари билан келишган ҳолда Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.

Идоралараро комиссия ушбу Низомга 1-илова ва захиралар таснифини фойдали қазилмаларнинг тегишли турига қўллашга доир йўриқнома асосида конни фойдали қазилмалар захиралари миқдори бўйича коннинг тегишли гуруҳига тегишли деб топади ва мана шу асосда конни очганлик ёки тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофоти миқдорини белгилайди.


11. Фойдали қазилмалар захиралари миқдори бўйича конларнинг гуруҳига ва уларнинг турига қараб пул мукофоти миқдори:

а) асл металлар, уран, вольфрам, қалай, молибден, бошқа нодир металлар ва углеводородларнинг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун:

I гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1800 бараваригача миқдорни;

II гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1500 бараваригача миқдорни;

III гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача миқдорни;

IV гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача миқдорни;

б) фойдали қазилмалар бошқа турларининг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларини (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун:

I гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1200 баравари миқдоригачани;

II гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 900 баравари миқдоригачани;

III гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдоригачани;

IV гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдоригачани ташкил қилади.

12. Асл металлар, уран, вольфрам, қалай, молибден, бошқа нодир металлар ёки захиралари I гуруҳ конлари учун белгилангандан анча ошадиган углеводородлар (ушбу Низомга 1-илова) конлари очилган тақдирда у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан фойдали қазилма конлари захиралари бўйича ноёб ҳисобланиши мумкин.

Бунда захиралари бўйича ноёб фойдали қазилма конини очганлик учун махсус пул мукофоти миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланади.


13. Пул мукофоти бўйича материалларни тайёрлаш ва Идоралараро комиссияга тақдим этиш манфаатдор корхоналар, ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Кўрсатиб ўтилган материалларда қуйидагилар бўлиши керак:

а) саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг янги конини очганлик ёки илгари маълум бўлган конни (кон участкасини) тубдан баҳолаганлик учун пул мукофоти тўлаш тўғрисидаги илтимоснома;

б) коннинг жуғрофий-иқтисодий ҳолатига, тасдиқланган захиралар таркиби ва миқдорига, уларни қидиришнинг асосли техник-иқтисодий кўрсаткичларига доир маълумотлардан ҳамда конни ушбу фойдали қазилмалар захиралари миқдори бўйича ушбу Низомнинг 1-иловасида назарда тутилган гуруҳлардан бирига киритишни асословчи бошқа маълумотлардан иборат бўлган изоҳнома;

в) корхона (ташкилот)нинг ёки геология-қидирув ишларини ҳамда кон (кон участкаси) бўйича захираларни ҳисоблаб чиқишни ёхуд илгари маълум бўлган конни (кон участкасини) тубдан қайта баҳолашни амалга оширган корхона (ташкилот) ҳуқуқий ворисининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган пул мукофотига тавсия этилган шахслар рўйхати. Рўйхатда улардан ҳар бирининг конни (кон участкасини) очиш ва қидириш ёки тубдан қайта баҳолашдаги шахсий ҳиссаси ҳамда махсус пул мукофотининг тавсия этилаётган миқдори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича кўрсатилади.

Фойдали қазилмаларнинг янги конини очишда ёки илгаридан маълум бўлган конни (кон участкасини) тубдан қайта баҳолашда қатнашган, лекин кўрсатиб ўтилган материаллар тайёрланаётган вақтда вафот этган шахслар ҳам мукофотлашга тавсия этилаётган шахслар рўйхатига киритилиши мумкин.

Фойдали қазилмаларнинг янги конини очишда ва разведка қилишда ёки маълум бўлган конни (кон участкасини) тубдан қайта баҳолашда бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг мутахассислари қатнашган ҳолларда мукофотлашга тавсия этилаётган шахслар рўйхати кўрсатиб ўтилган корхоналар ва ташкилотлар билан келишилган бўлиши керак.


14. Махсус пул мукофотининг миқдори конни очганлик, саноат жиҳатидан баҳолаганлик учун мукофотлашга тавсия этилган шахсларнинг қўшган шахсий ҳиссасига боғлиқ ҳолда белгиланади ва у қуйидаги миқдордан ошмаслиги керак:

а) асл металлар, уран, вольфрам, қалай, молибден ва бошқа нодир металлар, углеводород хом ашёсининг янги конларини очганлик ёки илгаридан маълум бўлган конни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун:

I гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 180 баравари миқдорида;

II гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдорида;

III гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида;

IV гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида;

б) фойдали қазилмалар бошқа турларининг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун:

I гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 120 баравари миқдорида;

II гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 баравари миқдорида;

III гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 баравари миқдорида;

IV гуруҳ конлари бўйича - базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида.

15. Махсус пул мукофотининг энг катта суммаси фойдали қазилмаларнинг янги конини очган шахсларга ёки уларнинг илгари маълум бўлган конни (кон участкасини) тубдан қайта баҳолашга энг кўп ҳисса қўшган шахсларга тайинланади. Шунингдек у захираларни ҳисоблашга киритиладиган ҳисобот муаллифларига, улардан ҳар бирининг конни очишга ва қидиришга ёки тубдан қайта баҳолашга қўшган ҳиссаси даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши мумкин.

Мукофот мутахассиснинг объектни очиш ва қидириш давридаги ишлари натижаларига қараб, унинг пул мукофотини тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш давридаги иш жойидан қатъи назар, белгиланади.


16. Агар конни очган шахс захираларни ҳисоблаш билан бирга ҳисобот муаллифи ҳам бўлса, у ҳолда Идоралараро комиссия қарорига кўра пул мукофоти миқдори қўшимча равишда 10 - 20 фоизга оширилиши мумкин.


17. Мукофотлаш учун тавсия этилган бошқа шахсларга махсус пул мукофоти миқдори конни очган шахсларга ёхуд захираларни ҳисоблаш билан бирга ҳисобот муаллифларига белгиланган миқдордан ошмаслиги керак.


18. Пул мукофоти фойдали қазилмаларнинг янги конини очишда ва қидиришда ёки илгари маълум бўлган конни (кон участкасини) тубдан қайта баҳолашда бевосита қатнашган геология соҳасидаги юқори малакали геологлар, муҳандис-техник ходимлар, геофизиклар, геокимёгарлар, гидрогеологлар, топо-маркшейдрлар ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари, шунингдек, қидиришнинг юқори суръатларини ва ишончлилигини оширишга бевосита услубий ва техникавий раҳбарликни амалга оширган юқори ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларига тўланади.


III. ПУЛ МУКОФОТИНИНГ МАХСУС

МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ШАРТЛАРИ

ВА УНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


19. Идоралараро комиссия икки ой муддатда тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва фойдали қазилмаларнинг янги конини очган, қидирган шахсларга ёки илгари маълум бўлган конни (кон участкасини) тубдан қайта баҳолашга салмоқли ҳисса қўшган шахсларга пул мукофотининг махсус миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Пул мукофотларини тўлаш тўғрисидаги қарор Идоралараро комиссия протоколи билан расмийлаштирилади, протокол имзолангандан кейин беш кун муддатда мукофотлаш учун материаллар тақдим этган корхоналарга, ташкилотларга юборилади.


20. Идоралараро комиссия қарори асосида пул мукофотини тўлаш Давлат геология қўмитаси томонидан амалга оширилади.


21. Пул мукофотига тавсия қилинган шахс вафот этган тақдирда унга тегишли бўлган пул мукофоти унинг меросхўрига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўланади.



IV. ПУЛ МУКОФОТИНИ ТЎЛАШ МАНБАИ


22. Фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида геология-қидирув ишлари учун назарда тутилган маблағлар доирасида Давлат геология қўмитаси томонидан тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига аниқланган углеводород хом ашёсининг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига тўланади.

"Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ҳисобига молиялаштирилган ҳолда қимматбаҳо, рангли металлар ва ураннинг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ҳисобидан тўланади.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ пул мукофотини тўлаш харажатлари бошқа операцион харажатларга киритилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Идоралараро комиссиянинг фойдали қазилмаларнинг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан баҳолаганлик учун пул мукофотларини тўлаш масалалари бўйича қарорлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.





Низомга

1-ИЛОВА


Фойдали қазилмалар захираларининг

гуруҳ ва миқдори бўйича конлар

ТАСНИФИ

Т/р

Фойдали қазилма


I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

1

2


3

4

5

6

1.

Мис

1 млн. тоннадан зиёд мис захирали


0,8 - 1,0 млн. тонна мис захирали


0,6 - 0,8 млн. тонна мис захирали


Ишлаб турган корхоналар районларида 0,5 - 0,6 млн. тонна мис захирали


2.

Қўрғошин ва рух

2 млн. тоннадан зиёд металлар захирали


1,2-2 млн. тонна металл захирали


0,6-1,2 млн. тонна металл захирали


Ишлаб турган корхоналар районларида 0,2 - 0,6 млн. тонна металл захирали


3.

Қалай







а) асосий конлар


50 минг тоннадан зиёд қалай захирали


30 - 50 минг тонна қалай захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 20 - 30 минг тонна қалай захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 10 - 20 минг тонна қалай захирали



б) тарқоқ конлар

7 минг тоннадан зиёд қалай захирали


5 - 7 минг тонна қалай захирали

3-5 минг тонна қалай захирали

Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 1 - 3 минг тонна қалай захирали


4.

Молибден

50 минг тоннадан зиёд молибден захирали


30 - 50 минг тонна молибден захирали


20 - 30 минг тонна молибден захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 10-20 минг тонна молибден захирали


5.

Вольфрам







а) асосий конлар


150 минг тоннадан зиёд вольфрам уч оксиди захирали


100 - 150 минг тонна вольфрам уч оксиди захирали


50 - 100 минг тонна вольфрам уч оксиди захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 10 - 50 минг тонна вольфрам уч оксиди захирали



б) тарқоқ конлар

7 минг тоннадан зиёд вольфрам уч оксиди захирали

5 - 10 минг тонна вольфрам уч оксиди захирали


3 - 5 минг тонна вольфрам уч оксиди захирали

Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 1 - 3 минг тонна вольфрам уч оксиди захирали


6.

Симоб

15 минг тоннадан зиёд симоб захирали


7 - 15 минг тонна симоб захирали


3 - 7 минг тонна симоб захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 1 - 3 минг тонна симоб захирали


7.

Висмут

10 минг тоннадан зиёд висмут захирали


5 - 10 минг тонна висмут захирали


3 - 5 минг тонна висмут захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 1 - 3 минг тонна висмут захирали


8.

Сурма

200 минг тоннадан зиёд сурма захирали


100 - 200 минг тонна сурма захирали


50 - 100 минг тонна сурма захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 10 - 50 минг тонна сурма захирали


9.

Титан

-

-

10 млн тоннадан зиёд титан икки оксиди захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 3 - 10 млн тонна титан икки оксиди захирали


10.

Ниобий

150 минг тоннадан зиёд ниобий беш оксиди захирали


100 - 150 минг тонна ниобий беш оксиди захирали


50 - 100 минг тонна ниобий беш оксиди захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 30 - 50 минг тонна ниобий беш оксиди захирали


11.

Бериллий

20 минг тоннадан зиёд бериллий оксиди захирали


15-20 минг тонна бериллий оксиди захирали

10-50 минг тонна бериллий оксиди захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 5-10 минг тонна бериллий оксиди захирали


12.

Тантал

5 минг тоннадан зиёд тантал беш оксиди захирали


3-5 минг тонна тантал беш оксиди захирали


2-3 минг тонна тантал беш оксиди захирали


0,5 минг тонна тантал беш оксиди захирали


13.

Литий

300 минг тоннадан зиёд литий оксиди захирали


100-300 минг тонна литий оксиди захирали


70-100 минг тонна литий оксиди захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 50-70 минг тонна литий оксиди захирали


14.

Цезий

5 минг тоннадан зиёд цезий оксиди захирали

2-5 минг тонна цезий оксиди захирали

1-2 минг тонна цезий оксиди захирали

Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 0,5-1,0 минг тонна цезий оксиди захирали


15.

Германий

-

-

1 тонна кўмирда 100 г дан зиёд германий бўлган кўмир конларидаги 1,5 минг тоннадан ортиқ германий захирали


1 тонна кўмирда 100 г дан зиёд германий бўлган кўмир конларидаги 0,5-1,5 минг тоннадан ортиқ германий захирали


16.

Стронций

-

-

75-150 минг тонна целестин ёки стронцианит захирали


Янги руда жисмларида ва ишлаб турган корхоналар яқинидаги 40-75 минг тонна целестин ёки стронцианит захирали


17.

Уран







а) Учқудуқ (қумтош тури)


50 минг тоннадан зиёд металл захирали


10-50 минг тонна металл захирали


5-10 минг тонна металл захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 1-5 минг тонна металл захирали



б) гидротермал тури


5 минг тоннадан зиёд металл захирали


3-5 минг тонна металл захирали


1-3 минг тонна металл захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 0,2-1 минг тонна металл захирали



в) полиген тури


10 минг тоннадан зиёд металл захирали


5-10 минг тонна металл захирали


3-5 минг тонна металл захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 1-3 минг тонна металл захирали


18.

Олтин







а) асосий конлар


а) фабрикада қайта ишлаш учун 50 тоннадан зиёд олтин захирали


а) фабрикада қайта ишлаш учун 30-50 тонна олтин захирали

а) фабрикада қайта ишлаш учун 15 - 30 тонна олтин захирали

а) Ишлаб турган корхоналар яқинида фабрикада қайта ишлаш учун 5-15 тонна олтин захирали



б) зичлаб ишқорга солиш учун 100 тоннадан зиёд олтин захирали


б) зичлаб ишқорга солиш учун 70-100 тонна олтин захирали


б) зичлаб ишқорга солиш учун 50-70 тонна олтин захирали


б) Ишлаб турган корхоналар яқинида зичлаб ишқорга солиш учун 10-50 тонна олтин захирали



б) тарқоқ конлар


-

-

2 тоннадан зиёд олтин захирали


1-2 тонна олтин захирали

19.

Кумуш

3 минг тоннадан зиёд кумуш захирали


2-3 минг тонна кумуш захирали


1-2 минг тонна кумуш захирали


0,3-1,0 минг тонна кумуш захирали


20.

Темир рудаси

1 млрд. тоннадан зиёд темир рудаси захирали


0,5-1,0 млрд. тонна темир рудаси захирали


300-500 млн. тонна темир рудаси захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 100-300 млн. тонна темир рудаси захирали


21.

Марганец рудаси

100 млн. тоннадан зиёд марганец рудаси захирали


50-100 млн. тонна марганец рудаси захирали


20-50 млн. тонна марганец рудаси захирали


5-20 млн. тонна марганец рудаси захирали


22.

Нефть

100 млн. тоннадан зиёд нефть захирали


30-100 млн. тонна нефть захирали


10-30 млн. тонна нефть захирали


Нефть қазиб олинаётган конлар ва ишлаб турган нефть қувурлари яқинида 10 млн. тоннагача нефть захирали


23.

Табиий газ

100 млрд. куб.м дан зиёд газ захирали


30-100 млрд. куб.м газ захирали


10-30 млрд. куб.м газ захирали

Йирик саноат марказлари ёки газ қазиб олинаётган конлар ва ишлаб турган газ қувурлари яқинида 10 млрд. куб.м гача газ захирали


24.

Кўмир


-

а) 300 млн. тоннадан зиёд энергетик тошкўмир захирали


а) ишлаб турган корхоналар яқинидаги 100-300 млн. тонна энергетик тошкўмир захирали




Карьердан қазиб олиш учун яроқли бўлган 1 млрд. тоннадан зиёд кул ранг кўмир захирали


Карьердан қазиб олиш учун яроқли бўлган 0,5-1 млрд. тонна кул ранг кўмир захирали


б) карьердан қазиб олиш учун яроқли бўлган 300-500 млн. тонна кулранг кўмир захирали


б) ишлаб турган корхоналар яқинидаги карьердан қазиб олиш учун яроқли бўлган 100-300 млн. тонна кул ранг кўмир захирали






в) ер остидан қазиб олиш учун яроқли бўлган 300 млн. тоннадан зиёд кулранг кўмир захирали



25.

Ёнувчи сланецлар

-

-

300-500 млн. тонна захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинидаги 100-300 млн. тонна захирали


26.

Олмослар

50 млн. каратдан зиёд олмос захирали


20-50 млн. карат олмос захирали

15-20 млн. карат олмос захирали


10-15 млн. карат олмос захирали


27.

Хризотил асбести

3 фоиздан ортиқ саноат толаси бўлган 10 млн. тоннадан зиёд асбест захирали


3 фоиздан ортиқ саноат толаси бўлган 5-10 млн. тонна асбест захирали


3 фоиздан ортиқ саноат толаси бўлган 3-5 млн. тонна асбест захирали


3 фоиздан ортиқ саноат толаси бўлган 1-3 млн. тонна асбест захирали


28.

Графит



Рудада 40 фоиздан ортиқ графит бўлган 20 млн.тоннадан зиёд руда захирали





а) тангачали ва майда кристалли графит


-

Рудада 30 фоиздан ортиқ графит бўлган 10 млн. тоннадан зиёд руда захирали


5-10 млн. тонна руда захирали


б) аморф графит


-

Рудада 40 фоиздан ортиқ графит бўлган 10-15 млн. тонна руда захирали


3-10 млн. тонна руда захирали


29.

Тальк

-

-

А маркали тальк 50 фоиздан ортиқ бўлган 3-5 млн. тонна тальк захирали


А ва В маркали тальк 50 фоиздан ортиқ бўлган 1,5-3 млн. тонна тальк захирали


30.

Тальк тоши

-

-

15 млн.тоннадан зиёд захирали


5-15 млн. тонна захирали


31.

Абразив хом ашё







а) корунд

-

-

Рудада 30 фоиздан ортиқ корунд бўлган 100 минг тоннадан зиёд руда захирали


Рудада 30 фоиздан ортиқ корунд бўлган 30-100 минг тонна руда захирали



б) наждак


-

-

-

Рудада 25 фоиздан ортиқ корунд бўлган 100-200 минг тонна наждак захирали


32.

Пьезооптик хом ашё







а) пьезокварц


6 минг кг дан ортиқ юқори сорт (оптика, экстра ва I сорт) чиқадиган 10 минг кг.дан зиёд пьезокварц моноблоклар захирали


3,5-6 минг кг юқори сорт (оптика, экстра ва I сорт) чиқадиган 5-10 минг кг пьезокварц моноблоклар захирали


1,5-3,5 минг кг.дан ортиқ юқори сорт (оптика, экстра ва I сорт) чиқадиган 3-5 минг кг пьезокварц моноблоклар захирали


0,5-1,5 минг кг юқори сорт (оптика, экстра ва I сорт) чиқадиган 1,0-3,0 минг кг пьезокварц моноблоклар захирали



б) оптик кальцит (исланд шпати)


25 фоиздан ортиқ юқори сорт (экстра ва I сорт) чиқадиган 8 минг кг.дан зиёд захирали


25 фоиздан ортиқ юқори сорт (экстра ва I сорт) чиқадиган 4-8 минг кг.дан зиёд захирали


2-4 минг кг захирали


1-2 минг кг захирали



в) оптик флюорит


-

-

1 минг кг.дан зиёд захирали


0,3-1 минг кг захирали



г) чизиқли кварц (кварц ойнаси ва оптик шиша эритиш учун)


-

-

0,5-1,0 млн. тонна захирали


0,2-0,5 млн.тонна захирали


33.

Техник тошлар







а) ақиқ


-

-

Камида 25 фоиз I сорт чиқадиган 0,5-1,5 минг тонна ақиқ захирали


Камида 25 фоиз I сорт чиқадиган 0,2-0,5 минг тонна ақиқ захирали



б) халцедон


-

-

Камида 30 фоиз I-II сорт чиқадиган 1,5 минг тоннадан зиёд техник халцедон захирали


Камида 30 фоиз I-II сорт чиқадиган 0,5-1,5 минг тонна техник халцедон захирали

34.

Ярим қимматбаҳо рангли тошлар







а) асл конлардаги аквамарин, аметист, циркон, хризолит, феруза ва бошқа қиймати уларга тенг бўлган ярим қимматбаҳо тошлар


-

-

Камида 25 фоиз юқори (I ва II) сортлар чиқадиган 300 кг.дан зиёд қиррали хом ашё захирали




б) тарқоқ конлар


-

-

Камида 10 фоиз юқори (I ва II) сортлар чиқадиган 200 кг.дан зиёд қиррали хом ашё захирали

Камида 10 фоиз юқори (I ва II) сортлар чиқадиган 50-200 кг.дан зиёд қиррали хом ашё захирали


35.

Қўлда майда буюмлар тайёрланадиган рангли тошлар






а) малахит


б) кахолонг


-

-

-

Камида 25 фоиз I ва II сортлар чиқадиган 10 тоннадан зиёд хом ашё захирали


в) оддий опал


-

-

-

Камида 25 фоиз I ва II сортлар чиқадиган 10 тоннадан зиёд хом ашё захирали


г) радонит


-

-

Камида 25 фоиз I ва II сортлар чиқадиган 200 тоннадан зиёд хом ашё захирали


Камида 25 фоиз I ва II сортлар чиқадиган 50 тоннадан зиёд хом ашё захирали


д) мармар оникс


-

-

Камида 25 фоиз I ва II сортлар чиқадиган 200 тоннадан зиёд хом ашё захирали


Камида 25 фоиз I ва II сортлар чиқадиган 50 тоннадан зиёд хом ашё захирали


е) асл конлардаги гематит-кровавик ва бошқа унга тенг қийматлилар


-

-

Камида 25 фоиз I ва II сортлар чиқадиган 200 тоннадан зиёд хом ашё захирали


Камида 25 фоиз I ва II сортлар чиқадиган 50 тоннадан зиёд хом ашё захирали


36.

Плавик шпат

2 млн. тоннадан зиёд плавик шпат захирали


1-2 млн. тонна плавик шпат захирали


0,8-1 млн. тонна плавик шпат захирали


Ишлаб турган корхона яқинидаги 0,5-0,8 млн. тонна плавик шпат захирали


37.

Фосфоритлар

50 млн. тоннадан зиёд P2O5 захирали


30-50 млн. тонна P2O5 захирали


10-30 млн.тонна P2O5 захирали


Ишлаб турган корхона яқинидаги 5-10 млн. тонна P2O5 захирали


38.

Калийли тузлар







а) хлорли туз


20 фоиздан ортиқ калий оксиди бўлган 1 млрд. тоннадан зиёд хом туз захирали


20 фоиздан ортиқ калий оксиди бўлган 0,6-1,0 млрд. тонна хом туз захирали


20 фоиздан ортиқ калий оксиди бўлган 400-600 млн. тонна хом туз захирали


Қазиб олиш конлари яқинидаги 200 - 400 млн. тонна хом туз захирали



б) сульфат ва аралаш тузлар


10 фоиздан ортиқ калий оксиди бўлган 500 млн. тоннадан зиёд хом туз захирали


10 фоиздан ортиқ калий оксиди бўлган 300-500 млн. тонна хом туз захирали

200-300 млн. тонна хом туз захирали

100 - 200 млн. тонна хом туз захирали

39.

Ош тузи







а) озиқ-овқат саноати учун


-

-

300 млн. тоннадан зиёд хом туз захирали


100-300 млн. тонна хом туз захирали



б) кимё саноати учун


туз сифати ундан симоб электролизи ёки сода ишлаб чиқариш учун фойдаланиш имконини берадиган 1 млрд. тоннадан зиёд туз захирали


туз сифати ундан сода ишлаб чиқариш учун фойдаланиш имконини берадиган 0,8-1 млрд. тонна туз захирали


400-800 млн. тонна хом туз захирали

200-400 млн. тонна туз захирали

40.

Натрий сульфат (мирабилит и тенардит)

10 млн. тоннадан зиёд захирали


8-10 млн. тонна захирали


5-8 млн. тонна захирали


2,5-5 млн. тонна захирали


41.

Соф олтингугурт

20 млн. тоннадан зиёд олтингугурт захирали


15-20 млн. тонна олтингугурт захирали


7-15 млн. тонна олтингугурт захирали


2-7 млн. тонна олтингугурт захирали


42.

Саноат сувлари







а) таркибида камида 15 мг/л йод бўлган йодли сувлар


20 минг тоннадан зиёд йод захирали ёки суткасига 35 минг куб.м сув захирали


15-20 минг тонна йод ёки суткасига 25-35 минг куб.м сув захирали


9-15 минг тонна йод ёки суткасига 15-25 минг куб.м сув захирали


3-9 минг тонна йод ёки суткасига 5-15 минг куб.м сув захирали



б) таркибида камида 500 мг/л бром бўлган бромли сувлар


220 минг тоннадан зиёд бром захирали ёки суткасига 45 минг куб.м сув захирали


150-220 минг тонна бром ёки суткасига 30-45 минг куб.м сув захирали


90-150 минг тонна бром ёки суткасига 18-30 минг куб.м сув захирали


30-90 минг тонна бром ёки суткасига 6-18 минг куб.м сув захирали



в) таркибида камида 10 мг/л йод, камида 250 мг/л бром бўлган йод-бромли сувлар


4,5 минг тоннадан зиёд йод ва 115 минг тонна бром захирали ёки суткасига 45 минг куб.м сув захирали


3-4,5 минг тонна йод ва 75-115 минг тонна бром ёки суткасига 30-45 минг куб.м сув захирали


1,8-3,0 минг тонна йод ва 45-75 минг тонна бром ёки суткасига 18-30 минг куб.м сув захирали


0,6-1,8 минг тонна йод ва 45-75 минг тонна бром ёки суткасига 6-18 минг куб.м сув захирали

43.

Барит

-

-

Рудада 70 фоиздан ортиқ барий олтингугурт тузи бўлган 2-3 млн. тонна захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинида рудада 50 фоиздан ортиқ барий олтингугурт тузи бўлган 1-2 млн. тонна захирали


44.

Магнезитлар

100 млн. тоннадан зиёд захирали


50-100 млн. тонна захирали

30-50 млн. тонна захирали


Ишлаб турган корхоналар яқинида 10-30 млн. тонна захирали


45.

Бруситлар

-

-

Бойитиш талаб қилинмайдиган 5 млн. тоннадан зиёд брусит захирали

Бойитиш талаб қилинмайдиган 2-2,5 млн. тонна брусит захирали


47.

Оҳактош (металлургия, шишасозлик ва кимё саноати учун)


-

-

Металлургия ишлаб чиқариши учун 150 млн. тоннадан зиёд захирали


Металлургия ишлаб чиқариши учун 30-150 млн. тонна захирали


49.

Каолинлар


-

-

20 млн. тоннадан зиёд захирали


5-20 млн. тонна захирали


50.

Кварцитлар - кимё ва абразив саноати учун ферроқотишмалар, карбид, кремний ва юқори кремнезёмли жинслар учун


-

-

30 млн. тоннадан зиёд захирали


5-30 млн. тонна захирали


51.

Қолиплаш қумлари ва бошқа қолиплаш материаллари


-

-

20 млн. тоннадан зиёд захирали


8-20 млн. тонна захирали


52.

Цемент хом ашёси







а) карбонат ва гилли компонентлар


-

-

150 млн. тоннадан зиёд карбонат хом ашёси ва 50 млн. тоннадан зиёд гилли компонентлар захирали


75-150 млн. тонна карбонат хом ашёси ва 30-50 млн. тонна гилли компонентлар захирали



б) гидравлик қўшилмалар (трепел диатомитлар, опокалар ва бошқалар)


-

-

-

Цемент ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган 10 млн. тонна хом ашё захирали


53.

Шиша саноати қумлари (дераза ойнаси ва махсус буюмлар учун)

-

-

а) бойитилгандан кейин таркибида 0,03 фоиздан кўп бўлмаган темир оксиди бўлган 15 млн. тоннадан зиёд қум захирали


Бойитилгандан кейин таркибида 0,03 фоиздан кўп бўлмаган темир оксиди бўлган 5-15 млн. тонна қум захирали



-

-

б) бойитилгандан кейин таркибида 0,015 фоиздан кўп бўлмаган темир оксиди бўлган 5 млн. тоннадан зиёд қум захирали


54.

Пегматитлар ва полевошпат хом ашёсининг бошқа турлари

-

-

2 млн.тоннадан зиёд захирали, шундан камида 1 млн. тоннаси калий ва натрийнинг ўзаро нисбати 3 : 1 ташкил этади


1-2 млн. тонна захирали

56.

Гипслар

-

-

-

Ушбу хом ашё танқис бўлган районларда 5 млн. тоннадан зиёд гипс захирали


57.

Бўрттирилган ва композицион материаллар ишлаб чиқариш учун базальтлар ва бошқа эффузив ва гилли жинслар


-

-

-

3 млн. куб.м дан зиёд захирали


58.

Волластонит (кулолчилик ва саноатнинг бошқа тармоқлари учун)


-

-

-

1 млн. куб.м дан зиёд захирали


60.

Сув таъминоти учун мўлжалланган чучук сувлар:







а) сув захиралари ўта танқис бўлган чўл ва ярим чўл ҳудудлардаги чучук сувлар


-

Суткасига 100 минг куб.м дан зиёд захирали


Суткасига 50-100 минг куб.м захирали


Суткасига 10-50 минг куб.м захирали


б) Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидаги чучук сувлар


-

Суткасига 300 минг куб.м дан зиёд захирали


Суткасига 100-300 минг куб.м захирали


Суткасига 30-100 минг куб.м захирали


61.

Даволаниш учун фойдаланиладиган маъданли сувлар:







а) таркибида эритилган карбонат кислота камида 1 г/л ва маъданланганлиги 4 г/л бўлган карбонат сувлар (боржоми, ессентуки, арзинистису, жермук, пятигорск турлари);


-

-

Суткасига 200-300 минг куб.м захирали


Суткасига 75-200 минг куб.м захирали



б) таркибида эритилган карбонат кислота камида 1,5 г/л ва умумий маъданланганлиги камида 2 г/л бўлган карбонат сувлар (кисловодск, дарасунск ва бошқа турлари);


-

-

Суткасига 250-500 минг куб.м захирали


Суткасига 100-250 минг куб.м захирали



в) таркибида темир камида 20 мг/л бўлган карбонат-темирли сувлар ва таркибида мишьяк камида 10 мг/л бўлган карбонат-мишьякли сувлар;


-

-

Суткасига 100 минг куб.м дан зиёд захирали

Суткасига 50-100 минг куб.м захирали


г) гидрокарбонат магний-кальцийли сувларнинг нафтуся хили (бальнеологя таъсири тажрибада тасдиқланган);


-

-

Суткасига 25-50 минг куб.м захирали


Суткасига 10-25 минг куб.м захирали



д) турли ион таркибли ва таркибида камида 100 мг/л сульфид билан маъданлашган сульфидли сувлар;


-

-

Суткасига 400-800 минг куб.м захирали


Суткасига 200-400 минг куб.м захирали



е) таркибида радон 10 ммкюри (100 эман) дан ортиқ бўлган турли ион таркибли радонли сувлар;


-

-

Суткасига 250-500 минг куб.м захирали


Суткасига 100-250 минг куб.м захирали



ж) карбонатли (1,5 г/л дан ортиқ эритилган карбонат кислотали) ёки термал (350 °С дан ортиқ ёки 10 г/л ортиқ маъданланган) совуқ ва илиқ кам маъданланган сувлар;


-

-

Суткасига 500 минг куб.м захирали


Суткасига 250-500 минг куб.м захирали



з) азотли и метан термал (350 °С дан ортиқ) ва кремний (таркибида кремний кислотаси 0,05 г/л дан ортиқ бўлган) турли ион таркибли ва маъданланган сувлар.


-

-

Суткасига 1000 минг куб.м дан зиёд захирали


Суткасига 1000 минг куб.м гача захирали


62.

Термал сувлар







(иссиқ техник сувлар ҳарорати 60 °С дан зиёд ва маъданланганлиги 10 г/л гача бўлган ёғинларда тушадиган агрессив компонентлар ва тузлар бўлмаган тақдирда)


-

-

Суткасига 25 минг куб.м дан зиёд захирали


Суткасига 10-25 минг куб.м захирали


Изоҳ:


1. Суюқ углеводородлар захиралари биргаликда баҳоланади (нефть + конденсат).


2. Углеводородлар комплекс конлари бўйича захиралари углеводородлар суммаси бўйича баҳоланади (нефть + газ + конденсат).


3. Ер ости сувлари конларини очганлик учун пул мукофоти лойиҳалашда ҳисобга олинадиган захиралардан келиб чиқиб, лойиҳа топшириғида аниқланган эҳтиёжга мувофиқ белгиланади


4. Битта ва худди шу сақланган сув қатламининг захираларини ёнма-ён ёки яқин жойлашган участкалари бўйича, шунингдек ишлаб турган сув чиқариш иншоотлари участкалари бўйича ер ости чучук сувларини қидирганлик ва ҳисоблаб чиққанлик учун пул мукофоти белгиланмайди.


5. Шу ёки бошқа ер ости сувларидан фойдаланишни мушкуллаштирадиган иқтисодий омиллар бўлганда (сув чиқариш иншоотининг истеъмолчидан анча узоқлиги, сувни истеъмол қилишни чеклайдиган ёки мураккаб тозалаш иншоотларини қуриш зарурияти туғдирадиган сув сифатининг ёмонлашуви, сув чиқариш иншоотининг жуда чуқурлиги ва бошқалар) пул мукофоти миқдори камаяди.


6. Ҳудуд учун ер ости сувларининг танқислик даражаси Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси маълумотномаси билан тасдиқланади.


7. Захиралари фойдали қазилмалар миқдори бўйича 1 гуруҳ конидагидан 2 баравар ва ундан кўп ошадиган конлар бўйича пул мукофоти миқдори захираларнинг кўпайишига мутаносиб равишда оширилиши мумкин.


8. Янги ёки илгари маълум бўлган кам учрайдиган ва тарқоқ элементлар (индий, тулий, теллур ва бошқалар), шунингдек қазиб олиш учун мустақил қийматга эга бўлган миқдорда олтин, кумуш ва платина ҳамда ушбу иловада назарда тутилмаган фойдали қазилмалар конларини очганлик учун пул мукофотлари Идоралараро комиссия томонидан белгиланадиган миқдорларда тўланиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА



Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар

янги конларини (коннинг, фойдали қазилманинг номи)

очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг

участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун

пул мукофотига тавсия этилаётган шахслар

РЎЙХАТИ

Кон


йилда очилган.

Қидирув (қайта баҳолаш)


йилда ўтказилган.

Захиралар


йилда ўрганиб чиқиш ҳолати бўйича


йилда тасдиқланган.

Сейсмология-қидирув ишлари


йилда ўтказилган.

Т/р

Фамилияси, исми,

отасининг исми


Манзили,

яшаш жойи

Иш жойи ва эгаллаб

турган лавозими


Кон очилган,

қидирилган ёки

қайта баҳоланган

даврда ишлаган вақти

(ишлаган йиллари)


Кон очиш

ва қидиришда

(қайта баҳолашда)

қатнашиш тавсифи

ва даражаси

Махсус пул

мукофотининг

таклиф этилаётган

миқдори, сўм


кон очилган

ва қидирилган

даврда


ҳозирги

вақтда


1


2


3


4


5


6


7


8


I. Конни очган ва (ёки) қидирган шахслар.

II. Кон очилишига олиб келган ер ости бойликларини геологик ўрганиш ишларида бевосита қатнашган ва (ёки) конни қидиришга (тубдан қайта баҳолашга) ва унинг саноатдаги аҳамиятини аниқлашга алоҳида ҳисса қўшган шахслар.


Жами: ______________ сўм

Корхона (ташкилот) раҳбари



имзо, Ф.И.О. (гербли муҳр)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 473-модда.












































Время: 0.1767
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск