Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2001 й. 291-сон "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2001 й.

N 291


ИҚТИСОДИЁТ ВА СОЛИҚ СОҲАСИДАГИ

ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШНИ

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Прокуратура, ички ишлар, Давлат солиқ қўмитаси органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш, солиқлар ва тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлиқ тушишини таъминлаш, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ва солиққа оид қонунлар бузилишининг олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ соҳасидаги қонун бузилишларига қарши тезкор курашиш бош бошқармаси ходимлари томонидан кўрилаётган тезкор чора-тадбирлар натижасида солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш, акциз солиғига тортиладиган товарларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда бошқа иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ ҳолатлар мунтазам равишда аниқланмоқда.

Шу билан бирга, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги тезкор бош бошқарма фаолияти ушбу хизмат олдига қўйилган талабларга тўлиқ жавоб бермайди:

ишда батартиблик ва изчиллик йўқ, саъй-ҳаракатларнинг майда бузилишлар ва жиноятларга қарши курашга тарқоқ ҳолда йўналтирилишига йўл қўйилмоқда, коррупция, иқтисодий ва солиққа оид жиноятларни келтириб чиқарувчи муҳим сабабларни топиш ва чеклаш маҳорати етишмаяпти;

бевосита солиқ хизматлари, тергов органлари, тезкор-қидирув бўлинмалари хатти-ҳаракатларида лозим даражали ва зарур алоқа, уйғунлик йўқ, натижада қонун нормаларининг йўл қўйилган бузилишлари учун жазо муқаррарлиги принципининг бажарилишига эришилмаяпти;

кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва алмаштириб туришнинг амалдаги тизими жиддий яхшилашни талаб қилади.

Иқтисодиёт ва солиққа оид жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, давлат, юридик ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ соҳасидаги қонун бузилишларига қарши тезкор курашиш бош бошқармаси базасида ва унинг мавжуд штатдаги ходимлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) ва унинг жойлардаги бўлинмалари ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тузилмасидаги Солиқ соҳасидаги қонун бузилишларига қарши тезкор курашиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилсин, бўшайдиган 1172 нафар штат янги ташкил этилаётган Департамент таркибига берилсин.

7. Қуйидагилар:

Департамент ходимларининг даражали махсус унвонлари, шунингдек эгаллаб турилган лавозимлар бўйича даражали махсус унвонлари 4 ва -иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятлар бўйича жиноий ишларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноят ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармаси, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолиятдаги коррупция, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолларга қарши курашиш бошқармаси базасида Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг Иқтисодий жиноят ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси;

ҳудудий ва уларга тенглаштирилган прокуратура органларининг иқтисодий жиноят ва коррупцияга қарши курашиш бўлимлари, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятдаги коррупция, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолларга қарши курашиш бўлимлари базасида ҳудудий ва уларга тенглаштирилган прокуратура органларининг иқтисодий жиноят ва коррупцияга қарши курашиш бўлимлари ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ҳамда прокуратура ҳудудий органларининг тегишли бўлимларига ҳам Департамент, ҳам бошқа идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Прокуратуранинг ўзи томонидан қўзғатилган иқтисодий ҳамда солиққа оид жиноятлар бўйича жиноий ишларни кўриб чиқиш вазифаси юкланади.

Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасининг штатдаги ходимларининг чекланган сони 11 киши, ҳудудий ҳамда уларга тенглаштирилган прокуратура органлари иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бўлимлари бўйича 4-6 киши (Тошкент шаҳар прокуратурасида  7 кишигача) этиб белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармасини, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолиятда коррупция, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолларга қарши курашиш бошқармасини қайта ташкил этиш натижасида бўшаб қоладиган 18 кишидан иборат штатдаги ходимлар сони прокуратура ҳудудий органларининг тергов бўлинмаларини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Р. Қодиров), Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) солиққа оид жиноятларга қарши курашиш бўлинмалари таъминоти харажатлари сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.

10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Р. Қодиров) Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги (Р. Азимов), Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) ва Давлат солиқ қўмитаси (Б. Хўжаев) билан биргаликда Департаментни ва унинг ҳудудий бўлинмаларини транспорт, махсус техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан таъминласин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Департаментни ҳамда унинг жойлардаги бўлинмаларини зарур бинолар ва хоналар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.


12. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги (Р. Азимов) ва Молия вазирлиги (М. Нурмуродов) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратсинлар.

13. Давлат солиқ қўмитаси солиқ соҳасидаги қонун бузилишларига қарши тезкор курашиш бош бошқармасига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига тегишли бўлган бино, автотранспорт, ташкилий техника, мебель ва бошқа моддий-техника воситаларини Департамент балансига берсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Р. Қодиров) икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари бўлинмаларининг ташкилий-штат тузилмасини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Департамент раҳбарияти билан биргаликда унинг аппаратини ва жойлардаги бўлинмаларини юқори малакали кадрлар билан таъминласин;

Адлия вазирлиги (А. Полвон-зода) билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (С. Ғуломов) ва Давлат солиқ қўмитаси (Б. Хўжаев) билан биргаликда 2002/2003 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги солиқ ва божхона органлари академиясининг "Солиқлар ва солиққа тортиш" факультетига Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти учун тингловчилар қабул қилиш бўйича таклифлар киритсин;

Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси базасида Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлашни таъминласин.

15. Ҳукуматнинг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 июлдаги

291-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари

ходимларининг даражали махсус унвонлари


I. Олий даражали махсус унвонлар


2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


II. Юқори даражали махсус унвонлар


Адлия катта маслаҳатчиси


Адлия маслаҳатчиси


Адлия кичик маслаҳатчиси


III. Қуйи даражали махсус унвонлар


1-даражали юрист


2-даражали юрист


3-даражали юрист






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 июлдаги

291-сон қарорига

4а-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни

легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг

ҳудудий бўлинмалари ходимларининг

ДАРАЖАЛИ УНВОНЛАРИ

Асосий лавозимлар номи


Даражали унвонлар


Департамент бошлиғи


2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


Департамент бошлиғининг ўринбосари


3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси


Департамент марказий аппарати бошқармалари бошлиқлари, бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари, инспекция бошлиғи, Департаментнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари


Адлия катта маслаҳатчиси

Департамент марказий аппарати бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари, Департамент бошлиғининг ёрдамчиси, Департамент марказий аппаратининг бош инспекторлари, бош тафтишчилари, бош суриштирувчилари, ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари, ҳудудий бошқармаларнинг бўлимлари бошлиқлари ва бўлимлар (бўлинмалар) бошлиқларининг ўринбосарлари


Адлия маслаҳатчиси


Департамент марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларнинг катта инспекторлари, инспекторлари, катта суриштирувчилари, катта тафтишчилари, катта криминалистлари, криминалистлари, туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари


Адлия кичик маслаҳатчиси

Туман (шаҳар) бўлинмаларидаги катта суриштирувчилар, суриштирувчилар, катта инспекторлар ва инспекторлар (даражали унвонда бўлиш муддатига қараб)


3-даражали юрист

2-даражали юрист

1-даражали юрист


          





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 6 июлдаги

291-сон қарорига

7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорида:


қарорнинг 3-банди ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


5-банднинг иккинчи хатбошидан "Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банддан "Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор  курашиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


1, 2, ва 2а-иловалардан "Солиқ соҳасида ҳуқуқ бузилишларга қарши тезкор курашиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 7, 37-модда.


































Время: 0.1915
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск