ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Умумий қоидалар /

Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 07.01.1999 й. 588-сон билан рўйхатга олинган 30.11.1998 й. Ижтимоий таъминот вазирлигининг 2274/4-сон, Меҳнат вазирлигининг 1235/04-1-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.01.1999 й.

N 588

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИ

30.11.1998 й.

N 2274/4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ

30.11.1998 й.

N 1235/04-1


ТАСДИҚЛАНГАН



Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси

бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга

муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган сабабларга (асосларга) кўра меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

2. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги, технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пенсияга чиқиш учун талаб этиладиган умумий меҳнат стажига эга бўлган шахсларга муддатидан олдин (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий асосларга кўра пенсия тайинлаш муддатидан икки йил олдин) пенсия тайинланади.

3. Муддатидан олдин пенсия суғурта қилинган ва мазкур Йўриқноманинг 2-бандига мувофиқ ишдан озод этилган (ёки белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган) ходимларга: эркаклар - 58 ёшдан 60 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар - 53 ёшдан 55 ёшгача бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади.

5. Ишсиз деб эътироф этилиб, муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун тақдим этилган фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинланмайди. Агар фуқаронинг муддатидан олдин пенсия олиш ҳуқуқи ишсизлик нафақасини олиб турган вақтда вужудга келса, ишсизлик нафақаси тўлови тўхтатилади.



II. ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


6. Ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг ўттиз календарь кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига иш қидираётган шахс сифатида мурожаат қилсалар, ушбу бўлим ходимлари бундай шахсларга уч ойлик давр ичида, агарда улар ўттиз календарь кундан кейин мурожаат қилсалар ўн кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак.

7. Агар иш қидирувчи шахсларга туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган муддатлар ичида икки марта мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса, бундай ҳолда улар туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар.

8. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ишсиз деб эътироф этилган ва муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга 4-шаклдаги тақдимнома (1-иловага мувофиқ) тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими деб юритилади) топширади.

9. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан берилган (4-шакл бўйича) тақдимнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.

10. Муддатидан олдин ёшга доир пенсия қуйидаги муддатдан тайинланади:

ишсиз деб эътироф этилган кундан агар туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кун ҳолатига ёки ундан олдин эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган бўлсалар;

эркаклар 58 ёшга, аёллар 53 ёшга тўлган кундан  агарда туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида иш қидирувчи шахс ёки ишсиз шахс сифатида рўйхатда турган даврда шу ёшга тўлган бўлсалар.

11. Муддатидан олдин пенсия миқдори "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартиб асосида ҳисоблаб чиқарилади.


12. Муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

13. Муддатидан олдин тайинланган пенсиялар ишламайдиган фуқароларга тўланади. Бундай пенсияни олаётган фуқаролар умумий асосларда пенсия олиш ёшига (эркаклар 60 ёшга, аёллар 55 ёшга) етгунга қадар ишга кирган ҳолларда муддатидан олдин пенсия тўлаш тўхтатилади.


14. Муддатидан олдин пенсия тайинлангандан сўнг фуқаролар ишга кириб, сўнгра белгиланган умумий пенсия ёшига етгунларига қадар ишдан бўшасалар, меҳнат шартномасининг бекор қилиниш сабабига боғлиқ равишда қуйидаги тартиб қўлланилади:

агар меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси 161-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган сабабларга кўра бекор қилинса, муддатидан олдин пенсия мазкур Йўриқномада белгиланган шартлар ва тартиб асосида қайта тайинланади;

агарда меҳнат шартномаси бошқа сабабларга кўра бекор қилинса, муддатидан олдин пенсия қайта тайинланмайди ва аввал тайинланган пенсия тўлови ҳам тикланмайди.



III. МУДДАТИДАН ОЛДИН ТАЙИНЛАНГАН

ПЕНСИЯЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


15. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда муддатидан олдин пенсия тайинланган фуқаролар рўйхатини, тайинланган пенсиянинг бир ойлик миқдорини, пенсия тўланган давр ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиши лозим бўлган маблағ миқдорини кўрсатган ҳолда (2-иловага мувофиқ), тўланган пенсиялар харажатларини қоплаш учун кейинги ойнинг 5 санасига қадар тегишли туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига юборадилар.

16. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига маблағ ўтказадилар.

17. Муддатидан олдин пенсия олаётган фуқаро умумий асосларда пенсия олиш ёшига етганда, пенсия тўлови белгиланган тартибда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

18. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан маблағларни муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг ҳақиқий тўланган миқдорлари бўйича ундириб оладилар.

19. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар бир ой якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини (3-иловага мувофиқ) тузадилар.

20. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини белгиланган муддатларда қопламаган ҳолларда, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг 0,15 фоизи миқдорида пеня тўлайдилар.

21. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тасдиқланган давлат статистика ҳисоботи шаклига асосан муддатидан олдин пенсия олаётган шахслар сони ва тўланган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда ҳудудий Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига, улар эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига тақдим этадилар.

Мазкур Йўриқнома тасдиқланиши муносабати билан қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1992 йил 10 июлда тасдиқланган "Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қайта ташкил этилиши, тугатилиши ёки ходимлар сони (штати)нинг қисқариши натижасида пенсия ёши арафасида ишдан бўшатилган ходимларга пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги 05-1209/50-сонли Низом.


2. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг 1992 йил 27 июлдаги 976/16-сонли тушунтириш хати.





Йўриқномага

1-ИЛОВА


4-шакл


М.Ў.

-----------------------------------

_______________туман (шаҳар) Камбағалликни

қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими


202___йил "___"______________

____________-сон


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасининг

________ туман

(шаҳар) бўлимига

ТАҚДИМНОМА

           

(Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими номи)

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонуни 49-моддасига асосан ва Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 588, 1999 йил 7 январь) қўллаган ҳолда, ____ йил "____"_____________ да туғилган


ни

(ишсизнинг Ф.И.О.)


             

(паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари)

муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдим этади.


20___йил "___" _____________да

(ишсизнинг Ф.И.О.)


            

(ишдан бўшатилиш сабаби кўрсатилади)

ишдан бўшатилган ва 20__ йил "___" ________________ дан ишсиз деб эътироф этилган.

Камбағалликни

қисқартириш ва бандликка

кўмаклашиш бўлими бошлиғи





(имзо)


(Ф.И.О.)

     





Йўриқномага

2-ИЛОВА

____________________________

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг ____________________ туман

(шаҳар) бўлими

20__йил "____"_________ _____________-сон _____


____________________ туман (шаҳар)

Камбағалликни қисқартириш ва бандликка

кўмаклашиш бўлимига

20__йилнинг___________ойида тўланган пенсия

харажатларини қоплаш учун муддатидан олдин

пенсия олаётган фуқароларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Муддатидан

олдин пенсия

олаётган

фуқароларнинг

Ф.И.О


Туғилган

йили,

ойи, куни


ЖШШИР

(ПИНФЛ)

маълумотлари


Пенсионер

шахсий

варағининг

сони


Пенсия

тайинлан-

ган кун


Пенсиянинг

бир ойлик

миқдори


Пенсия

тўланган

давр


Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт

ва молия

вазирлиги

ҳузуридаги

бюджетдан

ташқари

Пенсия

жамғармасига

ўтказилиши

лозим бўлган

маблағ

миқдори

















Жами:


Х

Х

Х

Х

Х

Х


Бўлим бошлиғи



Бош ҳисобчи



(имзо)



(имзо)

М.Ў.






Йўриқномага

3-ИЛОВА


Муддатидан олдин тайинланган пенсияларнинг

20___йил ______ ой якуни бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни

ТАҚҚОСЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

Т/р


Қайси

ой учун


Муддатидан

олдин пенсия

олаётган

фуқаролар

сони


Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига

ўтказилиши лозим

бўлган маблағ

миқдори


Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига

ўтказилган маблағ

миқдори

Ўзбекистон

Республикаси

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари

Пенсия жамғармасига

маблағ ўтказилганлиги

ҳақида тўлов

топшириқномаси

    

N


сана












Жами:


Х



Х

Х

Далолатнома 20___йил "___" ____________да тузилди.


__________________________

туман (шаҳар) Камбағалликни

қисқартириш ва бандликка

кўмаклашиш бўлими бошлиғи


_____________

          (имзо)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг ________________

туман (шаҳар) бўлими бошлиғи

_____________

             (имзо)

Бош ҳисобчи


Бош ҳисобчи


(имзо)


(имзо)



М.Ў.

М.Ў.


             























































Время: 0.1602
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск