Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.1992 й. ПФ-501-сон "Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ("Ўзқурилишматериаллари") концерни ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.11.1992 й.

N ПФ-501



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ҚУРИЛИШ

МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

("ЎЗҚУРИЛИШМАТЕРИАЛЛАРИ") КОНЦЕРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика халқ хўжалиги ва аҳолисининг қурилиш материаллари ва буюмларига бўлган эҳтиёжини таъминлашни яхшилаш, тармоқ бирлашмалари ва корхоналарининг, таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларининг хўжалик мустақиллигини кенгайтириш, бинокорлик материаллари саноатининг бозор муносабатларига ўтиши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги тугатилсин.

Тармоқ бирлашмалари, корхоналари, таъмирлаш-қурилиш, илмий тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари, бошқа корхоналар меҳнат жамоаларининг Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ("Ўзқурилишматериаллари") концерни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни:

давлат, ижара, жамоа ҳамда мулкчиликнинг бошқа шаклларига асосланган саноат бирлашмалари ва корхоналарини, таъмирлаш-қурилиш, транспорт ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни бирлаштирувчи юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик уюшмасидир;

ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва концерннинг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган Низоми асосида амалга оширади;

ўз таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар, ташкилотларнинг давлат мулкини бошқаради, уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда белгиланган тартибда иштирок этади.


3. Қуйидагилар "Ўзқурилишматериаллари" Ўзбекистон давлат концерни фаолиятининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:

концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат идораларида ва бошқа идораларда уларнинг манфаатларини ифодалаш;

қурилиш материаллари бозоридаги вазиятни ўрганиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар таркибини такомиллаштириш, корхоналарни оқилона ихтисослаштириш ва уларни кооперациялаш;

тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини, тармоқ илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш, инвестнциялар соҳасида ягона стратегияни рўёбга чиқариш;

корхоналарда хўжалик юритишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этишга доир тадбирларни амалга ошириш, хорижий шериклар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;

ягона илмий-техника сиёсатини ўтказиш, техника, технология ва материалларнинг янги илғор турларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга ишлаб чиқариш имкониятини жамлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Ўзбекистон давлат қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ("Ўзқурилишматериаллари") концерни фаолиятини ташкил этиш масалаларига оид қарорни қабул қилсин, тузилиши ва Низомини тасдиқласин.




Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 2, 60-модда






















Время: 0.1453
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск