Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2007 й. 247-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни моддий таъминлаш нормаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.11.2007 й.

N 247



ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИЁТГАН

ҲАМДА    ТЎЛИҚ    ДАВЛАТ    ТАЪМИНОТИДА

БЎЛГАН ЕТИМ ВА ОТА-ОНАСИНИНГ ҚАРОВИСИЗ

ҚОЛГАН БОЛАЛАРНИ МОДДИЙ ТАЪМИНЛАШ

НОРМАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни моддий таъминлаш нормаларини такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида, шунингдек "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастури тўғрисида" 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни овқат билан таъминлаш нормалари 1-иловага мувофиқ;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни кийим-бош, пойафзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш нормалари 2-иловага мувофиқ;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаш нормалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида пул маблағлари тўлови белгилансин.

3. 1, 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган таъминот нормалари шунингдек олий таълим муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларга ҳам татбиқ этилади.


4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш давлат таълим муассасалари фаолиятини таъминлаш учун тегишли йилга назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасаларида ўқиётган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни оромгоҳларга, шу жумладан санаторий типидаги оромгоҳларга, пансионатлар ва профилакторийларга, дам олиш уйларига, спорт-соғломлаштириш оромгоҳларига, тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлганда эса - тегишли йўналишдаги санаторийларга бепул йўлланмалар билан таъминлашни назарда тутсинлар.

Ўқувчилар ва талабаларнинг, зарурат бўлганда эса уларни кузатиб борувчи шахсларнинг ҳам кўрсатиб ўтилган муассасалардаги дам олиш жойларигача бориши ва у ердан қайтиши билан боғлиқ йўлкира харажатлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида амалга оширилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 29 ноябрдаги

247-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган

етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган

болаларни овқат билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

(бир киши ҳисобига кунига грамм (брутто)

Т/р

Овқат маҳсулотларининг номи


15-18 ёш


1.

1-сорт буғдой нон

600


2.

Буғдой уни*


35

3.

Картошка крахмали*


3

4.

Дуккаклилар ёрмаси, макарон маҳсулотлари*


75

5.

Қанд-шакар


90

6.

Қандолатчилик маҳсулотлари


25

7.

Сариёғ*


30

8.

Ўсимлик ёғи*


20

9.

Сут, қатиқ-сут маҳсулотлари


400

10.

Қаймоқ


10

11.

Сузма*


70

12.

Пишлоқ*


12

13.

Гўшт, парранда гўшти


200

14.

Пиширилган колбаса, сосискалар*


25

15.

Балиқ


35

16.

Тухум (дона)


1

17.

Картошка*


400

18.

Сабзавотлар, ошкўклар, тузламалар, шу жумладан томат (3 г.)


455

19.

Хўл мевалар


250

20.

Мева, сабзавот шарбатлари


200

21.

Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак (5 г.)


15

22.

Чой


0,5

23.

Йодланган туз


8

24.

Ачитқилар*


1

25.

Зираворлар*


2

*) бир ҳафта учун ўртача суткалик нормалар.

Изоҳлар:

1. Айрим овқат маҳсулотларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган маҳсулотларни асосий озиқ-овқат моддалари бўйича алмаштириш жадвалига мувофиқ алмаштиришга рухсат этилади.

2. Ўқувчиларнинг дам олиш, байрам ва таътил кунларида қариндошлари ёки бошқа фуқароларнинг оилаларида бўлиш вақти учун овқат маҳсулотлари ёки пул компенсацияси берилишига рухсат этилади.

3. Ўқув юртлари ва ётоқхоналарда иссиқ овқат мавжуд бўлмаганда, шунингдек фақат бир марталик иссиқ овқат мавжуд бўлганда ўқувчиларга бир марталик овқат билан компенсация қилинмаган миқдорда (савдо устамасини ҳисобга олган ҳолда) тўлиқ ёки қисман нақд пул берилади.

4. "Меҳрибонлик" уйларида, умумтаълим типидаги мактаб-интернатларда ўқиётган ва тарбияланаётган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасаларига ўқишга кириш учун юборилганда уларга йўлкира ва йўлда бораётган вақтида овқатланиш харажатлари уларни юбораётган муассаса маблағлари ҳисобига тўланади.

5. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида бошқа шаҳарлардан келган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларга улар ўқув юртига етиб келган вақтдан бошлаб ўқишга қабул қилингунгача бепул овқат берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 29 ноябрдаги

247-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим

ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни кийим-бош,

пойафзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Кийим-бош, пойафзал

ва юмшоқ буюмлар номи


Ўлчов

бирлиги


Бир ўқувчи ҳисобига


ўғил болалар учун


қизлар учун


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


сони


фойдаланиш

муддати (йил)



Кийим-бошлар:







1.

қишки пальто


та

1

3

1

3

2.

мавсумий пальто, куртка


"

1

2

1

2

3.

ўқиш учун костюм:








- қишки

тўплам


1

1

1

1


- ёзги

"


1

1

1

1

4.

ўқиш учун ип-газламадан







тикилган оқ кўйлаклар


та

2

2

2

2

5.

спорт формаси ва кедлар


тўплам

2

2

2

2

6.

ўғил болалар учун костюмлар


"

3

2



7.

қизлар учун кўйлаклар (юбкалар, блузкалар)


та



3

2

8.

қизлар учун уй халатлари


"



2

2

9.

ўғил болалар учун ип-газламадан тикилган устки кўйлаклар


та

3

1



10.

байрамлар учун қишки костюм ёки кўйлак


"

1

2

1

2

11.

байрамлар учун ёзги костюм ёки кўйлак


"

1

2

1

2

12.

жун свитер (жемпер)


"

1

2

1

2

13.

қизлар учун рейтузалар


"



2

1

14.

ёзги бош кийим


"

1

1

1

1

15.

қишки бош кийим


"

1

2

1

2

16.

дастрўмол


"

4

1

4

1

17.

уй шимлари (жинсилар)


"

1

1

1

1

18.

ўғил болалар учун шим камарлари


"

1

1



19.

ярим жун шарфлар


"

1

3

1

3

20.

қўлқоплар (панжасиз қўлқоплар)


жуфт

1

3

1

3

21.

бюстгальтер


та



3

1

22.

қизлар учун трико


"



5

1

23.

калта спорт иштонлари


"

2

1



24.

шортилар


"

1

1

1

1

25.

майка


"

3

1



26.

футболка



2

1

2

1

27.

ип-газлама пайпоқлар, гольфлар


жуфт

5

1

5

1

28.

тунги кўйлаклар, пижамалар


та

2

1

2

1

29.

колготкалар


жуфт



5

1

30.

чўмилиш кўйлаги, плавкилар


та

1

1

1

1

31.

ботинкалар, туфлилар, кроссовкалар


жуфт

3

1

3

1

32.

шиппаклар


жуфт

2

1

2

1

33.

этиклар, қишки ботинкалар


жуфт

1

1

1

1

34.

портфеллар, сумкалар


та

2

3

2

3

35.

жомадон



1

5

1

5


Юмшоқ буюмлар:







36.

чойшаблар


та

3

2

3

2

37.

кўрпа чойшаблари


"

2

3

2

3

38.

кичик ёстиқ жилди


"

1

4

1

4

39.

катта ёстиқ жилди


"

3

3

3

3

40.

сочиқ


"

3

2

3

2

41.

пахмоқ сочиқ


"

3

3

3

3

42.

жун ёки момиқли адёл


"

1

6

1

6

43.

пахмоқ адёл


"

1

4

1

4

44.

тўшак


+- "

1

4

1

4

45.

ёстиқ


"

1

6

1

6

46.

тўшак қопламаси


"

1

6

1

6

47.

каравот олдига тўшаладиган гиламча


"

1

6

1

6

Изоҳ. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорларига кўрсатиб ўтилган таъминот нормаларига, янги фасонларни ва тарбияланувчилар хоҳишларини ҳисобга олган олган ҳолда, ушбу мақсадлар учун ўқув муассасасига ажратиладиган маблағлар доирасида айрим ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 29 ноябрдаги

247-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида

ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган

етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларни

шахсий гигиена буюмлари билан таъминлаш

НОРМАЛАРИ

Т/р

Шахсий гигиена

буюмларининг номи


Ўлчов

бирлиги


Бир ўқувчи ҳисобига


ўғил болалар учун


қизлар учун


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


сони


фойдаланиш

муддати (йил)


1.

Тиш пастаси


та

12

1

12

1

2.

Тиш чўткаси


та

3

1

3

1

3.

Кир совун


та

12

1

12

1

4.

Атир совун


та

24

1

24

1

5.

Кир ювиш порошоклари


пакет (400г.)

12

1

12

1

6.

Соқол олиш буюмлари


та

12

1

5

1

7.

Тароқ


та

2

1

2

1

8.

Ҳожатхона қоғози


ўрам

24

1

24

1

9.

Шампунь


та (200 г.)

12

1

12

1

10.

Дезодорант (аэрозоль)


та

6

1

6

1

11.

Гигиена қистирмалари


упаковка

(10 тадан)




12

1

12.

Момиқ

упаковка

(200 г.)




4

1

13.

Пойафзал мойи

тюбик


6

1

6

1

14.

Соқол олингандан кейин ишлатиладиган лосьон


флакон

(100-150г.)


6

1



15.

Баданни ювиш учун губка


та

2

1

2

1

16.

Тоғора


та

1

3

1

3

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 485-модда.












































Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск