Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 884-XII-сон "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 884-XII



"ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 342-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. 22-модданинг:

иккинчи хатбошисидаги "таълим муассасаларига методик ёрдам кўрсатади" деган сўзлар "таълим муассасаларига услубий раҳбарликни амалга оширадилар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2. 23-модданинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат тасарруфида бўлмаган республика аҳамиятига молик таълим муассасаларининг раҳбарлари муассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб тайинланади".


3. 25-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"25-модда. Таълимни бошқариш давлат идоралари

билан давлат тасарруфида бўлмаган таълим

муассасаларининг ўзаро муносабатлари


Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган низомга мувофиқ бундай фаолият билан шуғулланиш учун рухсат (лицензия) олганларидан кейингина таълим бериш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунлари бузилган ҳолларда давлат таълим бошқарув органлари низо суд тартибида ҳал этилгунга қадар бу муассасалар фаолиятини тўхтатиб туришга ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ уларнинг раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклиф киритишга ҳақлидир.

Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларига қабул давлат ўқув юртлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилади".


4. 38-модданинг олтинчи хатбошисидаги "айрим фуқаролар" ва еттинчи хатбошисидаги "фуқаролар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 39-модданинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқини қўлга киритади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 6-сон, 268-модда



















































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск