ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2007 й. ПҚ-738-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Корея Республикасидаги меҳнат фаолияти даврида тўланган пенсия ажратмаларини олишда уларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2007 й.

N ПҚ-738



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

ДАВРИДА ТЎЛАНГАН ПЕНСИЯ АЖРАТМАЛАРИНИ

ОЛИШДА УЛАРГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ЁРДАМ

КЎРСАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Корея Республикасида ишлаб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Корея Республикаси Миллий пенсия хизматидан пенсия ажратмаларини олишда давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Корея Республикасида ишлаган хорижий фуқароларнинг пенсия ажратмалари, Корея Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Корея Республикаси Миллий пенсия хизматида тузиладиган рўйхатларга киритилган фуқароларнинг банкдаги шахсий ҳисобварағига қайтарилади.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг Корея Республикасида ишлаган даврида тўланган пенсия ажратмаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Корея Республикасининг Миллий пенсия хизмати томонидан тақдим этилган фуқаролар рўйхати асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қайтариладиган маблағларни олиш тартибини кўрсатган ҳолда уларга пенсия ажратмалари қайтарилиши тўғрисидаги шахсий билдиришномаларни йўлласин.

4. Давлат-акциядорлик Халқ банки мазкур рўйхатга киритилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун бошланғич маблағлар қўйилмаган ва тўловлар ундирилмаган ҳолда валюта ҳисобварақлари очилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Корея Республикаси Миллий пенсия хизматидан пенсия ажратмалари қайтарилишини расмийлаштириш учун юбориладиган зарур ҳужжатларни дипломатик каналлар орқали узатишга кўмаклашсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати билан Халқ банки Корея Республикаси Миллий пенсия хизматидан пенсия ажратмалари оладиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида Корея Республикасидаги иш даврларини давлат пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчи меҳнат стажига қўшиш учун мажбурий суғурта бадалларини Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб борсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 482-модда.














































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск