Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.12.2007 й. ПҚ-741-сон "2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2007 й.

N ПҚ-741



2008-2009 ЙИЛЛАРДА АВТОМОБИЛЬ САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ,

ТЕХНИКАВИЙ ВА ТЕХНОЛОГИК ҚАЙТА

ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республика автомобиль саноатини янада барқарор ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган автомобиллар, автобуслар ва бутловчи буюмлар сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш, экспорт ҳажмларини кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар 2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

автомобиль саноати учун тайёр маҳсулот ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ўстиришнинг барқарор юксак суръатларини таъминлаш ҳамда шу асосда ички бозорда автомобиль маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжни қондириш даражасини янада ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш;

автотранспорт воситаларининг бутловчи қисмлари ва узеллари ишлаб чиқаришни чуқур маҳаллийлаштириш;

юқори унумли илғор технологиялар ва ускуналарни жорий этиш йўли билан автомобилларнинг хавфсизлик, сифат ҳамда экологик характеристикалари бўйича халқаро талабларга жавоб берадиган янги замонавий моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.


2. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастури маъқуллансин, у қуйидагиларни ўз ичига олган:

автомобиль саноати корхоналари томонидан асосий турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

"Ўзавтосаноат" АК корхоналари томонидан автомобиль маҳсулотлари экспорт қилишнинг мақсадли параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва янги маҳсулот турларини ўзлаштириш бўйича лойиҳалар рўйхати 3-иловага* мувофиқ.


3. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси ва тармоқ корхоналари раҳбарлари зиммасига қуйидагиларни таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин:

2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурига киритилган мақсадли прогноз параметрларига тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда эришиш ва лойиҳаларни амалга ошириш;

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари билан биргаликда лойиҳа институтлари, "Женерал Моторс" корпорациясининг муҳандислик марказлари ва бошқа хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда, мазкур қарорнинг 3-иловасига киритилган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда, белгиланган тартибда унга 2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурида кўзда тутилган инвестиция лойиҳалари, биринчи навбатда, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини оширишни ҳамда маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштиришни назарда тутган ҳолда киритилишини таъминласин.


5. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга биноан, ушбу қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган параметрлар доирасида олиб келинадиган ускуналар, двигателлар, трансмиссиялар, материаллар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар ҳамда автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш жиҳозлари, шунингдек автомобилларни йирик блокли йиғиш тўпламлари учун 2010 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан "Ўзавтосаноат" акциядорлик компаниясининг қўшма тақдимномаси бўйича 2008-2009 йилларда автомобиль саноати корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш Дастурига, бозор конъюнктурасининг ўзгариши ва автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиялари ривожланишига мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг ўзгариш эҳтимолини назарда тутган ҳолда аниқлик ва қўшимчалар киритишга рухсат этилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Қ.С. Санақулов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) 1 - 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 484-модда.













































Время: 0.1497
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск