ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Адлия вазирининг 24.11.2007 й. 226-мҳ-сон "Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларини ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.11.2007 й. 1741-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.11.2007 й.

N 1741




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.11.2007 й.

N 226-мҳ


БУЙРУҒИ


Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд

ижрочилари қарорларини ҳисобини юритиш

ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 4 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори билан тасдиқланган Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ, БУЮРАМАН:

1. Ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги суд ижрочилари қарорларини ҳисобини юритиш ва уларнинг ундирилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, суд ижрочилари ижросига келиб тушган ижро ҳужжатлари бўйича ижро йиғими 2007 йилнинг 1 декабридан бошлаб ундирилади.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.


5. Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти 10 кун муддат ичида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминласин.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари З. Худойқулов зиммасига юклатилсин.



Адлия вазирининг биринчи ўринбосари                                А. Ахмедов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 488-модда.











































Время: 0.1851
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск