ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /

Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.11.2007 й. 1743-сон билан рўйхатга олинган ЎзААА 31.10.2007 й. 02-8/3191-сон, МВ 16-сон, МХХ 133-сон, ВМХАХ 9-сон, ФВВ 207-сон ва ИИВ 18-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 27 ноябрда 1743-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлиги,

Мудофаа вазирлиги,

Миллий хавфсизлик хизмати,

Вазирлар Маҳкамасининг

Ҳукумат алоқа хизмати,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлигининг

2007 йил 31 октябрдаги

02-8/3191, 16, 133, 9, 207,

18-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар

тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш,

улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш

ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-589-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


фавқулодда ҳолатлар - ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар;


телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш - бошқа фойдаланувчиларга нисбатан телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланиш учун биринчи навбатдаги ҳуқуқ;


телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш - фавқулодда ҳолатлар бўйича ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш вақтида бошқа фойдаланувчилар томонидан телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш;


телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни чеклаш - фавқулодда ҳолатлар бўйича ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш вақтида бошқа фойдаланувчилар томонидан телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни қисқартириш (телекоммуникациялар воситалари ишларининг режимлари, кўрсатилаётган телекоммуникациялар хизматларининг ҳажмларини ўзгартириш);


2. Фавқулодда ҳолатларда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги махсус ваколатли орган телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

3. Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда - махсус истеъмолчи деб юритилади) фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш имкониятини таъминлаш, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда давлат бошқаруви, миллий хавфсизлик, мудофаа ва ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш бўйича вазифаларни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

4. Фавқулодда ҳолатлар вақтида вазиятга боғлиқ ҳолда махсус истеъмолчилар бўлинмаларини алоқа билан таъминлаш навбати фақат биринчи ва иккинчи навбатнинг алоқалари бўйича амалга оширилади, бунда алоқа каналлари ва воситаларини ажратиш тасдиқланган навбатчилик рўйхати (кўчирма)да белгиланганлигига мувофиқ амалга оширилади;


5. Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларига нисбатан қўлланиши мумкин.


6. Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, телекоммуникациялар операторлари, идоравий телекоммуникациялар тармоқлари эгалари техник имкониятлар мавжуд бўлганда, махсус истеъмолчиларга алоқа каналлари, телекоммуникациялар линиялари, телекоммуникациялар воситалари, шу жумладан охирги (терминал) ускунани қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатда фойдаланишга тақдим этадилар.


7. Телекоммуникациялар операторлари, идоравий телекоммуникациялар тармоқларининг эгалари фавқулодда ҳолатлар, фавқулодда ҳолатлар оқибатлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказиш, давлат бошқаруви, ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш, давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигига тааллуқли барча хабарларга мутлақ устуворликни тақдим этади.



II. ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАРДА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР

ТАРМОҚЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИДАН УСТУВОР

ФОЙДАЛАНИШ, ФОЙДАЛАНИШНИ ТЎХТАТИБ

ҚЎЙИШ ЁКИ ЧЕКЛАШ ТАРТИБИ


8. Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

махсус истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун бўш телекоммуникация воситалари мавжуд бўлмаганда;

телекоммуникациялар тармоқларида ўта юкланишнинг олдини олиш мақсадида трафикни чеклаш зарур бўлганда;

фавқулодда ҳолатлар минтақаларида ишга жалб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ишида электромагнит мослашувни таъминлаш зарур бўлганда.


9. Телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик деб юритилади) томонидан тегишли махсус истеъмолчининг асосланган таклифларига биноан махсус истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорликда қабул қилинади. Ушбу таклифлар Вазирликка телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда етказилади ҳамда зудлик билан кўриб чиқилади.

10. Таклифларда қуйидагилар кўрсатилади:

телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларининг фавқулодда ҳолатлар минтақаларида алоқа хизматларига эҳтиёжларини қондириш учун зарурлиги ва етарлилигининг асослантириш;

алоқа каналлари, телекоммуникациялар линиялари ва воситалари, жумладан охирги (терминал) ускуна, радиочастоталарнинг қўшимча диапазонлари (полосалари)га нисбатан эҳтиёж;

телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш ёки уларни тақдим этиш вақти ҳамда муддатлари.


11. Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларининг фавқулодда ҳолатлар зонасида алоқа хизматларига эҳтиёжларини қондириш учун зарурлиги ва етарлилигини асослаган ҳолда, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш тўғрисидаги таклифлар бир кун давомида ҳужжатларни узатишнинг исталган усулларидан, шу жумладан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ҳужжатлар билан махсус истеъмолчининг раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.


12. Фавқулодда ҳолатлар минтақасида телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларининг ҳолатини таҳлил қилиш асосида Вазирлик телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. Қабул қилинган қарор фармойиш билан расмийлаштирилади ва телекоммуникациялар операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига, шу жумладан фавқулодда ҳолатлар зонасида жойлашганларга етказилади.

Ушбу фармойиш Вазирлик раҳбари томонидан имзоланади ва телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда, телекоммуникациялар операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига етказилади ҳамда зудлик билан бажарилади.

Вазирлик, алоқани ташкил қилиш зарур бўлганда, фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳудудда барча алоқа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, уларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш ва тиклаш бўйича ваколатлари учун жавобгарларни белгилайди ҳамда буни кўрсатилган фармойишда белгилайди.

13. Фавқулодда ҳолатлар вақтида телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги фармойишда чеклашлар (тақиқлашлар)нинг амал қилиш муддатлари белгиланади. Зарур бўлганда телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш муддатини фармойишда кўрсатилгандан ортиқ муддатга узайтиришни Вазирлик тегишли қарор билан қабул қилади ва уни ушбу Низомда белгиланган тартибда етказади.


III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Фавқулодда вазиятлар вақтида ушбу Низомнинг талаблари бажарилишини рад этиш, кечиктириш ёки бажарилишига қарши ҳаракат қилиш ҳолатларида юридик ва жисмоний шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 492-модда.
































































Время: 0.1850
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск