ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш органи. Лицензиялаш. Аттестациядан ўтказиш /

Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.12.2007 й. 1745-сон билан рўйхатга олинган ҚҚБФМНҚМ 30.10.2007 й. 2007-10-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 5 декабрда 1745-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази Бош директорининг

2007 йил 30 октябрдаги

2007-10-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта

тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тизимига бўлган мажбурий талабларни ўрнатади.

Ушбу Низом қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашда қўлланиладиган ўқув режалари, дастурлари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб ҳисобланади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш - мутахассиснинг профессионал даражасининг доимий ўсишини таъминловчи, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг малака сертификатига эга бўлган мутахассислар томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасида профессионал билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни тизимли тўлдириш ва чуқурлаштириш;

қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш - қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси мақомига эга бўлган ташкилотда ишлаши учун зарур ва етарлича бўлган ҳажмдаги янги профессионал билимлар, кўникмалар ва тажрибаларни ўзлаштириш;

қимматли қоғозлар бозори мутахассиси - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасалари (бундан кейинги ўринларда - таълим муассасаси деб юритилади) - қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот;


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

2. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш қимматли қоғозлар бозорининг барча мутахассислари учун мажбурийдир ва уч йилда камида бир марта амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг профессионал билими етарли даражада эмаслиги аниқланган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу мутахассис кўрсатилган муддат ўтгунгача малакасини ошириш курсларини ўтиш мажбуриятини юкловчи қарор қабул қилишга ҳақли.

3. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаши шарт.

4. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака оширганлигини ва улар қайта тайёрланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб таълим муассасаси томонидан берилган белгиланган шаклдаги гувоҳнома ҳисобланади.



II. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ

МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШНИНГ

ШАКЛЛАРИ


5. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

таълим дастурлари бўйича таҳсил олиш - малака ошириш бўйича ихтисослашган таълим муассасасида (академия, институт, марказ, курслар);

қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда стажировка ўташ;

илмий-текшириш муассасасида стажировка ўташ.


6. Малака ошириш, иқтисодий йўналишдаги таълим муассасасида малака ошириш курсларида таҳсил олиш йўли билан амалга оширилади.

Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш олий таълим муассасаларида ва ўқув марказларида амалга оширилади.


7. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаси ва қимматли қоғозлар бозори мутахассиси ёки иш берувчиси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.



III. ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

8. Таълим муассасалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда аккредитациядан ўтган бўлиши;

б) кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориши ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олган бўлиши (нодавлат таълим ташкилотлари учун);

в) инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориши ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олган бўлиши (нодавлат таълим ташкилотлари учун);

д) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг I тоифали малака сертификатига эга бўлган мутахассис ўқитувчиларга тўғри келадиган дарс соатлари сони - ўтказиладиган курсда юклатилган дарслар умумий ҳажмининг 30 фоизидан кам бўлмаслиги.

9. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга оширишда таълим муассасаси уч йилдан кам бўлмаган муддат давомида қуйидаги ҳужжатларни сақлаши лозим:

а) қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган, таълим муассасаси томонидан тасдиқланган имтиҳон билетлари саволномалари;

б) баҳолар, билетлар рақамлари, имтиҳон комиссияси аъзоларининг фамилиялари ва уларнинг имзолари қўйилган, имтиҳон комиссияларининг ведомостлари;

в) ўқиш жараёнидаги тингловчиларнинг дарсларга қатнашиш давоматлари, машғулотлар ўтказилган саналар, машғулотлар мавзулари, дарс соатлари сони, ўқитувчиларнинг фамилия ва имзолари кўрсатиб ўтилган журналлар;

г) гувоҳномаларнинг рақамлари, берилган саналари, ўқиш даври, ўқув курсининг номи, тингловчиларнинг исми, фамилияси, отасининг исми, уларнинг паспорт маълумотлари ёки идентификация ID-карта маълумотлари, гувоҳномаларни олганликлари тўғрисидаги имзолар кўрсатиб ўтилган ҳисоб журналлари.


IV. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ

МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШНИНГ

ЎҚУВ ДАСТУРЛАРИГА БЕЛГИЛАНАДИГАН ТАЛАБЛАР


10. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим дастурлари мазмунига асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:

соҳаларга бўлган профессионал малака талабларига мувофиқлиги;

умумий ўрта, махсус, профессионал ва олий таълимнинг давлат таълим стандартларига қўйилган давлат талабларига нисбатан изчиллиги;

таълимнинг замонавий технология ва воситаларига йўналтирилиши;

дастур мазмунларининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган профессионал фаолият турларига мувофиқлиги.

Ўқув режалари ва дастурлари таълим муассасалари томонидан тасдиқланади ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилади.

11. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув дастурлари қуйидаги назорат чора-тадбирларини назарда тутиши лозим хусусан:

тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш;

ҳажми 25 саҳифадан кам бўлмаган (шрифти - 14, интервал - 1,5 бўлган) малака ишини (рефератни) тайёрлаш ва ҳимоя қилиш;

имтиҳонни топшириш.

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи вакили имтиҳон комиссияси таркибига киритилиши мумкин.

12. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш даврийлиги ва давомийлиги унинг ташкил этиш шакллари ҳамда қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака даражаси ва индивидуал касбий эҳтиёжига бўлган талабларга боғлиқ.

Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини оширишнинг умумий давом этиш даври, асосий иш жойидан ажралган ҳолда камида 72 дарс соатлари этиб белгиланади.

13. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш бўйича дарс юкламасини режалаштиришда асосий эътибор қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг бажарган мустақил ишларига қаратилади.

Қайта тайёрлашнинг давомийлиги олдинги таълим даражаси, қайта тайёрлашнинг шакли ва меҳнат унумдорлигига боғлиқ.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш иккинчи олий ёки ўрта махсус, профессионал маълумотни олиш деб қаралмайди.


15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 494-модда.









































































Время: 0.1462
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск