Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг ҳудудий бўлинмаларида юритиш Қоидалари (АВ томонидан 05.12.2007 й. 1746-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 17.10.2007 й. 93-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 5 декабрда 1746-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирининг

2007 йил 17 октябрдаги

93-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий

ҳисобварақларини Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги Ғазначилигида ва унинг

ҳудудий бўлинмаларида юритиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги ва "Бюджет тизими тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) 26-бандига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда - ғазначилик бўлинмалари деб юритилади) томонидан бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини очиш, ёпиш ва уларнинг бюджет маблағлари (Захира жамғармаси маблағларини ҳисобга олган ҳолда) ва бюджетдан ташқари маблағлари (кейинги ўринларда - бюджетдан маблағ олувчилар деб юритилади) бўйича операцияларни акс эттириш билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бюджетдан маблағ олувчиларга шахсий ҳисобварақларини очиш ва ёпиш, шунингдек улардаги операцияларни акс эттириш ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Бунда, республика ва маҳаллий ғазна ҳисобварақларидан фойдаланиш (кейинги ўринларда - ғазначилик ҳисобварақлари деб юритилади) орқали бюджетнинг ғазна ижроси билан қамраб олинадиган бюджетлар, харажатлар гуруҳлари, бюджетдан маблағ олувчилар, шунингдек капитал қурилиш буюртмачилари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.


2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


бюджетдан маблағ олувчилар - Давлат бюджетидан маблағ ажратилиши назарда тутилган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек капитал таъмирлаш буюртмачилари;


капитал таъмирлаш буюртмачилари - Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган қурилиш объектларини бошқариш ва техник назорат функцияларини амалга ошириш мақсадида ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган ягона буюртмачи хизмати (кейинги ўринларда - капитал таъмирлаш буюртмачилари деб юритилади);


Захира жамғармаси маблағлари - бюджет тузилишида ҳисобга олинишининг имкони бўлмаган, йил мобайнида кўзда тутилмаган иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги қўшимча харажатларни молиялаштириш (тўлаш)га йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Захира жамғармаси маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари;


бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари - ижтимоий тўловлар учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, ота-оналарнинг мактабгача ва мактабдан ташқари ташкилотларда болаларни сақлаш учун, жумладан мусиқа мактабларида болаларни ўқитиш учун тўловлари, ишчилардан озиқ-овқат ҳисоб-китоблари учун тушумлар (мактабгача болалар ташкилотлари, интернатлар ва бошқалар), улар томонидан иш жойидан оладиган, кейинчалик жорий қонунчиликда белгиланган мақсадларга йўналтирилиши билан ғазна ҳисобварақларига ўтказиладиган маблағлар;


бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақлари - тегишли бюджетдан маблағ олувчилар, жумладан капитал қурилиш буюртмачилари учун ғазначилик бўлинмалари томонидан очиладиган бюджет, шу жумладан, Захира жамғармалари ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича, ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда, маблағлар ҳаракати билан боғлиқ таҳлилий ҳисоблар регистри.


манзилли рўйхат (лойиҳа-тадқиқот ишлари манзилли рўйхати) - ҳар йили буюртмачилар томонидан тузиладиган ва ўрнатилган тартибда ажратилган маблағлар лимитлари доирасида тасдиқланадиган, объектлар рўйхатини ҳамда улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва харажатлар ҳажмини ўз ичига олувчи молиявий ҳужжат;


қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даврига капитал қўйилмалар ҳажми ва уни сарфлаш йўналишлари кўрсатилган, унинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган ҳолда ҳар бир объект бўйича тузиладиган молиявий ҳужжат;


капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси - қурилишнинг бюджет таснифи кўрсаткичлари асосида капитал қўйилмалар лимитлари, уларни сарфлаш йўналишлари кўрсатган ва уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари акс эттирилган ҳолда ҳамда бюджет харажатларини ойлар ёйилмасида ҳар бир объект бўйича буюртмачи томонидан тузиладиган, тасдиқланадиган ва тегишли молия органи билан ўрнатилган тартибда келишиладиган молиявий ҳужжат;


харажатлар тўлови рухсатномаси (кейинги ўринларда - ХТР) - ХТРда кўрсатилган давр мобайнида тегишли ғазна ҳисобварағидан бюджетдан маблағ олувчи харажатлар тўловлари учун ишлатилиши мумкин бўлган бюджет маблағларини кўрсатувчи, ғазначилик бўлинмалари томонидан тасдиқланган бюджет маблағлари асосида тузиладиган ва бюджетдан маблағ олувчиларга тақдим қилинадиган ҳужжат;


юридик мажбурият - юридик (жисмоний) шахсларнинг иккинчи томон олдидаги тузилган шартномалар, келишувлар ва тегишли ҳокимият органларининг қарорлари бўйича юзага келган мажбуриятлари;


молиявий мажбурият - юридик (жисмоний) шахсларнинг иккинчи томон, товар (иш ва хизмат)лар етказиб берувчилар олдидаги етказиб берилган товар (иш ва хизмат)лар учун хақ тўлашни тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан ҳисоб-тўлов ҳужжатларида ҳисобланган, ишчиларга иш ҳақи, тўлов ҳужжатлари, суд қарорлари, ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларни мол етказиб берувчи ёки тўловни қабул қилувчига маблағларнинг ўтказилиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар.



II. БЮДЖЕТДАН МАБЛАҒ ОЛУВЧИЛАРНИНГ

БЮДЖЕТ ВА БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРИ

БЎЙИЧА ШАХСИЙ ҲИСОБВАРАҚЛАРИНИ ҒАЗНАЧИЛИК

БЎЛИНМАЛАРИ ТОМОНИДАН ЮРИТИЛИШИ


1-§. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг

шахсий ҳисобварақларининг тузилиши


3. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағларининг сарфланиши бўйича операцияларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ғазначилик бўлинмалари томонидан Давлат бюджетининг бюджет таснифи бўлимлари, боблари ва параграфлари бўйича қуйидагиларнинг ҳисобини юритиш учун шахсий ҳисобварақлар очилади:

бюджетдан маблағ олувчиларнинг ўзини сақлаш ва марказлашган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар сметасида кўзда тутилган тасдиқланган (аниқланган) режали бюджет ажратмалари;

юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи ташкилотлар учун кўзда тутилган тасдиқланган (аниқланган) режали бюджет ажратмалари;

капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмасида кўзда тутилган тасдиқланган (аниқланган) режали бюджет ажратмалари;

Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлари;

рўйхатга олинган юридик мажбуриятлари;

бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинган молиявий мажбуриятлар суммаси;

харажатлар тўлови рухсатномалари (ХТР);

бюджетдан маблағ олувчилар томонидан амалга ошириладиган касса харажатлари.


4. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағларининг тушуми ва харажати бўйича операцияларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ғазначилик бўлинмалари томонидан Давлат бюджетининг бюджет таснифи бўлимлари, боблари ва параграфлари бўйича қуйидагиларнинг ҳисобини юритиш учун шахсий ҳисобварақлар очилади:

бюджетдан маблағ олувчиларнинг тегишли сметаларида назарда тутилган тасдиқланган (аниқланган) режали бюджетдан ташқари ажратмалари (бюджетдан ташқари маблағларнинг тушуми ва сарфланиши чекланмаган турлари бундан мустасно);

келиб тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар;

бюджетдан ташқари маблағлар тушумлари доирасида ўрнатилган тартибга мувофиқ йўналтириладиган тегишли харажат турлари бўйича рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;

бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим қилинадиган молиявий мажбуриятлар суммаси;

бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари тушумлари доирасида, қонунчиликда кўзда тутилган мақсадларда амалга ошириладиган касса харажатлари.


5. Шахсий ҳисобварақлар бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини рўйхатга олиш Журналида қайд қилинади (Мазкур қоидаларга 1-сон илова).

Ҳар бир шахсий ҳисобвараққа тегишли уникал рақам берилади.


6. Бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварағининг уникал рақами йигирма етти разряддан иборат бўлиб:

  

Разряд рақамлари

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Разряд рақамлари

шулардан:

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

   

1-6 гача разрядлар - Тасдиқланган маблағларнинг манбалари ва бюджет даражаси таснифига мувофиқ маблағларнинг манбалар коди ва бюджет даражаси;

7-9 гача разрядлар - Тасдиқланган валюталар классификаторига мувофиқ валюта коди;

10-14 гача разрядлар - Тасдиқланган ҳудудлар таснифига мувофиқ ҳудудий тегишлилик коди;

15-24 гача разрядлар - Бюджетдан маблағ олувчилар бўйича бюджет таснифининг тегишли кўрсаткичлари кодлари, бунда:

15-21 гача разрядлар - Харажатларнинг вазифа жиҳатдан таснифининг тегишли коди;

22-24 гача разрядлар - Ташкилий таснифнинг тегишли коди;

25-27 гача разрядлар - бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақ рақами коди.

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг 3 разряддан ташкил топган шахсий ҳисобварағининг шахсий рақами автоматик тарзда Давлат бюджети ғазна ижроси бўйича дастурий мажмуаси орқали берилади ва алоҳида ҳар бир бюджет бўйича тегишли ғазначилик бўлинмаси томонидан 001 дан 999 гача рақамлардан фойдаланган ҳолда, бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини рўйхатга олиш Журналида қайд қилинади.

Бунда, бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини рўйхатга олиш Журнали ғазначилик бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида қоғоз ва электрон тарзда юритилади.


2-§. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг

шахсий ҳисобварақларини очиш,

ёпиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш


7. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича шахсий ҳисобварақларининг очилиши ғазначилик бўлинмалари томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

а) мазкур Қоидаларнинг 2-сонли иловаси шаклига асосан, бюджетдан маблағ олувчининг ғазначилик бўлинмаси раҳбарининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг рухсат берувчи ёзуви қўйилган шахсий ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризаси.

Агар, бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчи бўлса, тегишли шахсий ҳисобварақлар очиш учун мазкур Қоидаларнинг 2-сонли иловаси шакли бўйича бир нусхада ариза, унга илова қилиб мазкур Қоидаларнинг 3-сонли иловаси шаклига асосан хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати тақдим этилади;

б) харажатлар сметаси нусхаси, жумладан вақтинчалик ва аниқланган ҳамда унга молия органларининг мансабдор шахслари тасдиқлаган ва молия органларининг муҳри қўйилган зарур ҳужжатларнинг иловалари билан, Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметалари нусхалари.

Бунда, ўрнатилган тартибда ўзининг тасарруфида бўлган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларига хизмат кўрсатиш ва ҳисобини юритишни амалга оширадиган бюджетдан маблағ олувчилар учун уларнинг шахсий харажатларини (шахсий харажатлар сметаси асосида) ҳисобини юритиш учун алоҳида шахсий ҳисобварақ очилади ва хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун (умумий харажатлар сметалари асосида) алоҳида ҳар бир бюджет таснифининг параграфи бўйича шахсий ҳисобварақлар очилади;

в) капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати (лойиҳа-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати) нусхаси, қурилишларнинг титул рўйхати нусхаси (капитал қурилиш буюртмачилари учун);

г) мазкур Қоидаларнинг 4-сонли иловаси шаклига асосан бир нусхада юқори ташкилот томонидан ёки нотариал тасдиқланган молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотнинг мансабдор шахсларининг имзо намуналари ва шахсий ҳисобварақлар билан операцияларни амалга оширишдаги ташкилотнинг муҳр изи туширилган карточкаси.

Бунда, ғазначилик бўлинмаларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг олдин очилган ҳисобварақлари мавжуд бўлганда, ушбу бюджетдан маблағ олувчиларга Захира жамғармасидан маблағларни харажат қилиш учун ҳисобварақлар очиш учун юқорида кўрсатилган имзо намуналари карточкасини тақдим этмасдан ҳужжатлар топширишига рухсат берилади.


8. Ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари учун ҳисобварақлари қуйидаги ҳужжатлар асосида очилади:

а) мазкур Қоидаларнинг 2-сонли иловаси шаклига асосан ғазначилик бўлинмасининг раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг рухсат берувчи ёзуви қўйилган бюджетдан маблағ олувчининг аризаси.

Агар, бюджетдан маблағ олувчи бир вақтнинг ўзида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар учун бюджет маблағларини тақсимловчи бўлса, тегишли шахсий ҳисобварақлар очиш учун мазкур Қоидаларнинг 2-сонли иловаси шакли бўйича бир нусхада ариза, унга илова қилиб мазкур Қоидаларнинг 3-сонли иловаси шаклига асосан хизмат кўрсатиладиган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхати тақдим этилади.

б) бюджетдан ташқари маблағларнинг тушумлари ва харажатлари лимити кўрсатилган (тушумлари ва маблағларнинг харажат қилиниш йўналишлари лимитланмаган бюджетдан ташқари маблағлари бундан мустасно) тегишли смета харажатларининг нусхаси.

Бунда, юридик шахс мақомига эга бўлмаган, қуйи бюджетдан маблағ олувчилар харажатларининг ўрнатилган тартибда ҳисобини юритувчи ва хизмат кўрсатувчи бюджетдан маблағ олувчилар учун, хизмат кўрсатилаётган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари харажатлари ҳисобини юритиш учун (бюджет таснифи харажатларининг ҳар бир параграфи бўйича тузилган умумий харажатлар сметаси асосида) ҳисобварақлар очилади.

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари учун ҳисобварақлар очиш учун илгари бюджет маблағлари бўйича ҳисобварақларни очиш учун тақдим этилган имзо намуналари карточкалари ишлатилади.


9. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 7-8-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этган кундан бошлаб икки иш куни давомида уларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини текширади ва улар тўғри бўлган ҳолатда шахсий ҳисобварақлар очади.

Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларда кўзда тутилган талабларга мувофиқ келмаса, мазкур ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаси томонидан ҳисобварақлар очмасдан бюджетдан маблағ олувчига қайта ишлаш ёки камчиликларни тўғрилаш учун қайтарилади.


10. Ҳисобварақлар очилишига асос бўлган бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди ва улар ғазначилик бўлинмаларида ўрнатилган тартибда сақланади.


11. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчиларнинг сўровига кўра шахсий ҳисобварақлар очилган куннинг кейинги кунидан кечиктирмасдан улар учун очилган шахсий ҳисобварақлар тўғрисида маълумот беради. Ўз навбатида бюджетдан маблағ олувчилар икки кун муддат ичида ғазначилик бўлинмаларида улар учун очилган шахсий ҳисобварақлар реквизитларини тегишли солиқ органлари, ижтимоий таъминот органлари ва товар (иш ва хизмат)лар етказиб берувчиларга етказади.


12. Бюджетдан маблағ олувчининг қайта ташкил этилиши ва унинг бўйсунишининг ўзгариши ёки ташкилий-ҳуқуқий мақомининг ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган тарзда шахсий номи ўзгарганда, ваколатли давлат органидан янги шахсий ном олгандан сўнг, бир иш куни давомида бу ҳақда тегишли ғазначилик бўлинмасига ёзма равишда хабар қилади.

Ғазначилик бўлинмалари ёзма билдиришнома асосида бюджетдан маблағ олувчининг номи ўзгариши билан шахсий ҳисобвараққа шахсий ҳисобварақнинг уникал рақамини ўзгартирмаган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади.


13. Бюджетдан маблағ олувчи қайта ташкил этилганда (бирлашиш, қўшилиш, бўлиниш, ажралиш, қайта ташкил этиш), янги вужудга келган бюджетдан маблағ олувчилар учун ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, қўшилиш шаклида қайта ташкил этилганда бюджетдан маблағ олувчи юридик шахсларнинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув ягона давлат реестрига киритилгандан сўнг, ғазначилик бўлинмасига шахсий ҳисобварақларни ёпиш учун бюджетдан маблағ олувчининг қайта ташкил этилганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган ариза тақдим этади.


14. Бюджетдан маблағ олувчи тугатилганда, тугатилаётган ташкилотнинг раҳбари ушбу жараён бошлангандан бошлаб икки кун ичида ғазначилик бўлинмасига юқори турувчи ташкилот ёки ўрнатилган тартибда нотариал тасдиқланган тугатиш тўғрисидаги ва тугатиш комиссиясининг тайинланиши тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхаларини тугатиш комиссиясининг фаолият юритиш муддатларини кўрсатган ҳолда тақдим этади.


15. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини уларнинг қайта ташкил этилиши, бўйсунувдаги ўзгаришлари, тугатиш комиссиясининг иш фаолиятининг тугатилиши, бюджетдан маблағ олувчининг бошқа ғазначилик бўлими томонидан хизмат кўрсатилишига ўтиши муносабати билан ёки қонун ҳужжатларда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда ёпиш мазкур Қоидаларнинг 5-сонли иловасидаги шахсий хисобварақни ёпиш тўғрисидаги аризага мувофиқ амалга оширилади.

Шахсий ҳисобварақнинг ёпилиши бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларини рўйхатга олиш Журналида қайд этилади.


16. Ғазначилик бўлинмаси томонидан бюджетдан маблағ олувчиларга янги шахсий ҳисобварақларни очиш қайта ташкил этиш жараёни тугатилгандан сўнг, шунингдек бюджетдан маблағ олувчининг турган бюджет даражасининг ўзгариши ва бир ғазначилик бўлинмасидан бошқа ғазначилик бўлинмасига хизмат кўрсатилишига ўтганда, мазкур Қоидаларнинг 7-8-бандларига асосан амалга оширилади.



3-§. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет

ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича шахсий

ҳисобварақларда операцияларнинг акс эттирилиши


17. Ғазначилик бўлинмасининг ваколатли ходимлари бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларининг тегишли сатрларида қуйидаги суммаларни акс эттирадилар:

а) бюджет маблағлари бўйича:

бюджетдан маблағ олувчиларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари, шунингдек вақтинчалик харажатлар сметалари ҳамда капитал қурилиш бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмалари, Захира жамғармаси маблағлари бўйича харажатлар сметалари нусхаларида кўрсатилган;

бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметалари, шунингдек капитал қурилиш харажатларининг ойлик ёйилмаларига киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган бюджет маблағлари манбалари;

бюджетдан маблағ олувчиларга берилган ХТР;

ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;

бюджетдан маблағ олувчилар томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилган молиявий мажбуриятлар;

бюджетдан маблағ олувчиларнинг ғазначилик бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган), шунингдек нақд пул шаклидаги тўланган маблағлар;

б) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича:

тегишли ва вақтинчалик сметаларда кўрсатилган харажатлар (бюджетдан ташқари тушумлар ва уларнинг йўналиши чекланмайдиган харажатлар турлари бундан мустасно);

юқорида кўрсатилган харажатлар сметаларига киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган аниқлаштирилган режалар;

мазкур Қоидаларда белгиланган тарзда келиб тушган Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар;

ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар;

ғазначилик бўлинмаларига бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тақдим этилган молиявий мажбуриятлар;

бюджетдан маблағ олувчиларнинг ғазначилик бўлинмалари томонидан тўланган (ўтказилган), шунингдек нақд пул шаклидаги тўланган маблағлари.


18. Ғазначилик бўлинмалари бюджетдан маблағ олувчиларнинг сўровларига кўра уларнинг тегишли шахсий ҳисобварақларидан операциялар амалга оширилган кундан кейинги кундан кечикмаган ҳолда, уларга ушбу шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар мазкур Қоидаларнинг 6-7-сонли иловалари шакллари асосида тақдим этади.


III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан шахсий ҳисобварақлар очиш, қайта рўйхатга олиш ва ёпиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ўз вақтидалиги, хаққонийлиги ва тўлиқлиги бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетдан маблағ олувчиларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари жавобгардирлар.


20. Мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ шахсий ҳисобварақларнинг ўз вақтида очилиши, қайта рўйхатга олиниши, ёпилиши, маълумотларни ўз вақтида акс эттирилиши ва бюджетдан маблағ олувчиларга уларнинг шахсий ҳисобварақларидан кўчирмалар тақдим этилиши юзасидан ғазначилик бўлинмаларининг тегишли ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгардирлар.





Қоидаларга

1-ИЛОВА



Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шахсий

ҳисобварақларини рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

    

Т/р

Шахсий ҳисобварақ

очилган/ёпилган сана


Бюджетдан маблағ

олувчининг номланиши


Харажатларнинг

вазифа жиҳатидан

таснифи коди


Ташкилий

тасниф коди


Шахсий

ҳисобварақ

рақами


Изоҳ


























         





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Шахсий ҳисобварақ(лар) очишга

АРИЗА


20___й. "___"____________________

Бюджет


Вилоят


Туман (шаҳар)


Бюджетдан маблағ олувчининг номи


Харажатларнинг вазифа жиҳатидан таснифи коди


Ташкилий тасниф коди



да шахсий ҳисобварақ очишни сўрайман.

(ғазначилик бўлинмаси номи)


Илова: 1.


         



          



            

  

  

Раҳбар







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

М.Ў.

Бош ҳисобчи







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Ғазначилик бўлинмасининг шахсий ҳисобварақ очганлиги ҳақидаги белгиси

             

Разрядлар бўйича шахсий ҳисобварақ рақами

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

          

Разрядлар бўйича шахсий ҳисобварақ рақами

Изоҳ*

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

          

            

Ҳисобварақ очиш

ҳужжатларини текширди:







(ходимнинг Ф.И.Ш.)


(имзо)


(сана)


да шахсий ҳисобварақ очишга рухсат этилади.

(ғазначилик бўлинмаси номи)


М.Ў.


Раҳбар







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

20___й. "____"__________________шахсий ҳисобварақлар очилди.

Бошқа белгилар


  


  

Изоҳ:

1. Ушбу ариза шакли, шунингдек юқори турувчи бюджетдан маблағ олувчилар томонидан юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича шахсий ҳисобварақ очиш учун тўлдирилади;

2. * Ташкилотнинг (юқори турувчи ёки қуйи бюджетдан маблағ олувчининг) бўйсуниш даражасининг тури кўрсатилади.






Қоидаларга

3-ИЛОВА



Қуйи бюджетдан маблағ олувчиларнинг

      

қори турувчи бюджетдан маблағ олувчининг номи)

РЎЙХАТИ

  


Харажатларнинг вазифа

жиҳатидан таснифи коди


Ташкилий

тасниф коди


Бюджетдан маблағ

олувчиларнинг номи


1.



2.



3.



..





….



Раҳбар







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Бош ҳисобчи







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

М.Ў.                          20____й. "__"_________________






Қоидаларга

4-ИЛОВА


ИМЗО НУСХАСИ ВА МУҲР ЎРНИ

___________ СОНЛИ КАРТОЧКАСИ


200___ й. "___" ____________


Бюджетдан маблағ олувчининг номи _________________________________

                                                                 (ташкил қилиш ҳужжатига мувофиқ тўлиқ ёки қисқа)


Юридик манзил ____________________________________________________

___________________________________________________________________

Телефон ____________________

Ғазначилик бўлинмаси номи ________________________________________


Шахсий ҳисобварақ бўйича операцияларни амалга

оширишда молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга

бўлган мансабдор шахсларнинг имзо нусхаси ва

ташкилотнинг муҳр ўрни намуналари

Имзо қўйиш

ҳуқуқи


Мансаб


Фамилияси,

исми, шарифи


Имзо

намунаси


Муҳр намунаси


Алоҳида

белгилар


1


2

3

4

5

6

Биринчи

Иккинчи

Юрист (штатда мавжуд бўлса)


Раҳбар







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Бош ҳисобчи







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

       

___________________________________________________________________

(Ваколат ва имзоларни тасдиқлаш бўйича юқори ташкилотнинг белгиси)

Раҳбар







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

М.Ў.


200_ й. "___" ____________

___________________________________________________________________

(Имзоларни ҳақиқийлиги ҳақида тасдиқловчи ёзув)


___________________________________________________________________

(бюжетдан маблағ олувчининг жойлашуви юридик манзили)


___________________________________________________________________

(сана (йил, кун, ой) ёзма ҳолда)


Бош ҳисобчи







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Ижрочи







(лавозим)


(имзо)


(Ф.И.Ш.)

"___" ____________ 200_ й.


Алоҳида белгилар _______________________________________________






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Шахсий ҳисобварақни ёпиш бўйича

АРИЗА


20___й. "___"____________________

Бюджетдан маблағ олувчининг номи


Харажатларнинг вазифа жиҳатидан таснифи коди


Ташкилий тасниф коди


Ғазначилик бўлинмаси номи


Шахсий ҳисобварақ рақами



шахсий ҳисобварақни ёпишингизни сўрайман.

(бюджетдан маблағ олувчининг)


Илова: 1.


         



          



            



            

  

  

Раҳбар







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

М.Ў.

Бош ҳисобчи







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Шахсий ҳисобварақни ёпиш ҳақида ғазначилик бўлинмаси белгиси

             

Масъул ходим







(лавозим)


(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Амалиёт бошқармаси

(бўлим, сектор) бошлиғи







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

Ғазначилик бўлинмаси раҳбари







(имзо)


(Ф.И.Ш.)

20___й. "___"________________






Қоидаларга

6-ИЛОВА



20___й. "___"________________ учун


Бюджетдан маблағ олувчининг маҳаллий бюджет

маблағлари бўйича шахсий ҳисобварағидан

КЎЧИРМА

Ғазначилик бўлинмасининг номи


Бюджетдан маблағ олувчининг номи


Шаклланган сана 20__й._______

Олдинги кўчирма санаси 20__й. _______

Шахсий ҳисобварақ рақами


Масъул ходим

            


(Ф.И.Ш.)

       

       


Ҳисоб рақам


МФО


Ҳужжат

рақами


Харажат


Маблағлар

қайтариш


Модда


1.






2.






3.






Жами айланмалар





     

         

Штамп ўрни



Масъул ходим имзоси ______________    20___й. "___"_____________






Қоидаларга

7-ИЛОВА



20___й. "___"________________ учун


Бюджетдан маблағ олувчининг республика

бюджетидан бюджет маблағлари ёки бюджетдан

ташқари маблағлари бўйича шахсий ҳисобварағидан

КЎЧИРМА

Ғазначилик бўлинмасининг номи


Бюджетдан маблағ олувчининг номи


Шаклланган сана 20__й._______

Олдинги кўчирма санаси 20__й. _______

Шахсий ҳисобварақ рақами


Масъул ходим

            


(Ф.И.Ш.)


Модда


Кун бошига

қолдиқ


Тушум


Харажат


Кун

охирига

қолдиқ


Харажатларнинг 1-гуруҳи бўйича







Харажатларнинг 2-гуруҳи бўйича







Харажатларнинг 3-гуруҳи бўйича







Харажатларнинг 4-гуруҳи бўйича







ЖАМИ








Ҳисоб рақам


МФО


Ҳужжат

рақами


Тушум


Харажат


Модда


1.






2.






3.






Жами айланмалар





         

          

Штамп ўрни



Масъул ходим имзоси ______________    20___й. "___"_____________


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 48-49-сон, 495-модда.

















































Время: 0.2127
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск