Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикасининг 07.12.2007 й. ЎРҚ-120-сон "Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.10.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.12.2007 й.

N ЎРҚ-120



"ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 17 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Табиий монополиялар тўғрисида"ги 398-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган 815-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 4-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"транспорт терминаллари хизматлари";


2) 10-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"табиий монополиялар тармоқларини таркибий жиҳатдан ўзгартириш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади";

учинчи  тўққизинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) 11-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Назорат вазифаларини амалга ошириш чоғида монополияга қарши орган томонидан олинган материаллар, шу жумладан, табиий монополия субъектлари фаолиятини текшириш ва таҳлил қилишга доир материаллар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мурожаатлари ҳамда прокуратура органларининг тақдимномалари табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун асос бўлади";


4) 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиий монополиялар субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

реализация қилинган товарлар ҳақини тўлашни таъминламаётган истеъмолчиларга хизмат кўрсатишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рад этиш;

табиий монополия шароитларида реализация қилинадиган товарлар нархларини (тарифларини) ваколатли органни хабардор қилган ҳолда, барча истеъмолчилар учун бир вақтнинг ўзида пасайтириш";


5) 15-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"нархлар (тарифлар) ёки уларнинг энг юқори (энг паст) даражалари тасдиқланаётганда ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов асосида харид қилиш;

табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун амалга ошириладиган тўғридан-тўғри харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 8 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 499-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 12-сон, 591-модда
















































Время: 0.1919
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск