Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (ЎзР 02.09.1993 й. 928-ХII-сон Қонуни билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Низоларни хўжалик суди томонидан ҳал этиш

тартиби тўғрисидаги қонунлар

Хўжалик суди ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, "Судлар тўғрисида"ги Қонунига, ушбу Кодексга ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси билан бошқа давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ва икки томонлама шартнома ҳамда битимларга амал қилади.

Хўжалик суди хорижий ҳуқуқ нормаларини Қонунга биноан қўллайди.

Низоли муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари бўлмаган тақдирда хўжалик суди шунга ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини қўллайди.

Хўжалик суди ўз ваколати доирасида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари (иқтисодий низолар)дан ёки бошқарув соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низоларни ҳал этади.



2-модда. Хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи

Хўжалик судига унинг, судловига тегишли ҳар хил шаклдаги мулкка эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шу жумладан, жамоа хўжаликлари, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотларининг халқаро бирлашмалари* ўзларининг бузилган ёки даъво қилинаётган ҳуқуқларини ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя этишни сўраб мурожаат қилишга ҳақлидирлар.

Хўжалик судига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда давлат органлари ва ўзга органлар, бошқа шахслар* мурожаат этишга ҳақлидирлар.

Хўжалик судига мурожаат этиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.



3-модда. Хўжалик судида иш қўзғатиш

Хўжалик суди:

манфаатдор ташкилотларнинг;

давлат органлари ва бошқа органларнинг;

давлат ва ташкилотлар манфаатларини кўзлаб тегишли хўжалик судига мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ёки унинг ўринбосарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарларининг аризалари асосида иш қўзғатади.



4-модда. Низоларнинг хўжалик суди томонидан ҳал этилиши

Низоларни ҳал этиш битта судьядан иборат таркибдаги, хўжалик низоларини ҳал этиш бўйича судлов ҳайъати мавжуд бўлган тақдирда эса битта ёки учта судьядан иборат таркибдаги хўжалик суди томонидан амалга оширилади. Хўжалик судининг сон таркибини хўжалик низоларини ҳал этиш бўйича судлов ҳайъатининг раиси белгилаб беради.

Хўжалик суди томонлар ўртасида келишувга эришилишига кўмаклашади ва шу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарори қабул қилади.

Башарти, томонлар ўртасидаги келишув қонунларга, ҳақиқий аҳволга ва иш материалларига зид бўлса, хўжалик суди қарор қабул қилиш чоғида бундай келишувга амал қилмайди.



5-модда. Томонларнинг тенглиги

Хўжалик судида низоларни ҳал этиш мулк шакли, бўйсуниши ва қаерда жойлашганлигидан ҳамда бошқа ҳолатлардан қатъи назар, ташкилотларнинг қонун олдида ва хўжалик суди олдида тенглиги асосида амалга оширилади.



6-модда. Хўжалик низоларини ҳал этишнинг ошкоралиги

Хўжалик судида низолар ошкора ҳал этилади, давлат ёки тижорат сирларини сақлаш манфаатларига зид келадиган ҳоллар бундан мустаснодир.



7-модда. Хўжалик судларида судлов ишлари

олиб бориладиган тил

Хўжалик судида судлов иши давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ тилида ҳам олиб борилади.

Суд жараёни олиб борилаётган тилни билмайдиган томонларнинг вакилларига, судлов жараёнининг бошқа қатнашчиларига таржимон орқали ишга доир барча материаллар билан танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг ташкилотлари ўртасидаги хўжалик низоларини суднинг аниқловига биноан томонларга маъқул бўлган тилда кўрилади.



8-модда. Қарорнинг кучга кириши ва унинг мажбурийлиги

Хўжалик судининг қарори (ҳал қилув қарори, қарори, ажрими) қабул қилиниши биланоқ дарҳол кучга киради. Кучга кирган қарор устидан ушбу Кодекснинг 87, 90, 91, 92, 94 ва 102-моддаларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши ёки протест берилиши мумкин. Қарор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва давлатлараро битимга мувофиқ бошқа давлатларнинг ҳудудида ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурийдир.



II БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИ СУДГАЧА ҲАЛ ҚИЛИШ

9-модда. Даъволарни тақдим этиш тартиби

Мулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган ташкилот бу ҳуқуқлари ва манфаатларини бузган ташкилотга даъво қилишга ҳақлидир.

Даъво ёзма равишда тақдим этилади.

Даъвода қуйидагилар кўрсатилади:

даъво қилаётган ва даъво қаратилган ташкилотларнинг номлари;

даъво берилган кун ва унинг тартиб рақами;

даъво бериш учун асос бўлган ҳолатлар;

даъвода кўрсатилган ҳолатларни тасдиқловчи далил-исботлар;

аризачининг талаби;

даъвонинг миқдори ва унинг ҳисоб-китоби, даъво аризаси бераётганнинг тўлов ва почта маълумотлари;

даъвога илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Даъво ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Даъво буюртма хат билан ёки қимматли хат шаклида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек унинг жўнатилганлиги қайд қилинишини таъминловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади.

Юкларни ташиш ва алоқа хизмати кўрсатиш юзасидан транспорт ва алоқа ташкилотларига қаратилган даъволарни тақдим этиш тартиби ва муддатлари тегишли қонун ҳужжатларида белгиланади.



10-модда. Даъволарни қараб чиқиш тартиби

ва муддатлари

Даъво тақдим этилган ташкилот даъвони олган кундан бошлаб бир ой муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт.

Даъвога берилган жавоб ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Даъвога берилган жавоб буюртма хат билан ёки қимматли хат шаклида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек унинг жўнатилганлиги қайд этилишини таъминловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади.

Даъвони бир ой муддат ичида қараб чиқиш тартиби бузилган ёки даъво жавобсиз қолдирилган ҳолларда хўжалик суди низони қараб чиқаётганда бундай тартиббузарликка йўл қўйган ташкилотдан даъво суммасининг 5 фоизини республика бюджети фойдасига ундиришга ҳақлидир.

Даъвони бутунлай ёки қисман тан олган тақдирда ташкилот ана шу тан олинган суммани ихтиёрий равишда аризачига ўтказади.

Даъвони тан олиш тўғрисидаги жавобда тан олинган суммани ўтказиш тўғрисида маълум қилинмаган бўлса, даъвогар жавоб олгандан кейин 20 кунлик муддат ўтгач, қарздор тан олган суммани сўзсиз чегириб, олиш хусусидаги Фармойишни банкка тақдим этишга ҳақлидир. Фармойишга қарздорнинг жавоби илова қилинади.

Даъвони қондиришдан бутунлай ёки қисман бош тортилган ҳолларда ёки жавоб ўз муддатида олинмаганда аризачи хўжалик судига даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидир.



11-модда. Хўжалик шартномаларини тузиш,

ўзгартириш ва бекор қилиш пайтида юзага келган

келишмовчиликларни ҳал этиш

Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш пайтида ташкилотлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар шартнома лойиҳаси, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида таклиф олинган кундан бошлаб 10 кунлик муддат ичида ташкилот раҳбари ёки ташкилот раҳбарининг ўринбосарлари томонидан қараб чиқилади.

Шартнома шартлари қабул қилинса, унинг лойиҳаси имзоланади ва шартноманинг иккинчи нусхаси шартнома лойиҳасини йўллаган томонга қайтарилади. Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифлар қабул қилинганлиги ҳақида иккинчи томонга хат жўнатилади.

Шартнома шартлари бўйича эътирозлар бўлган тақдирда шартнома лойиҳасини олган ташкилот келишмовчиликлар баёнини тузади, бу ҳақда шартномада қайд этиб қўяди ва 10 кунлик муддат ичида икки нусхада тайёрланган келишмовчиликлар баёнини имзоланган шартнома билан иккинчи томонга жўнатади.

Келишмовчиликлар баёнини олган ташкилот 20 кунлик муддат ичида шартнома тузилаётган томон билан уни қараб чиқиши ва шу муддатда муросага келинмаган масалаларни хўжалик судининг муҳокамасига йўллаши шарт.

Баҳсли масалалар шу муддатларда хўжалик суди муҳокамасига киритилмаган ҳолларда шартнома келишмовчиликлар баёни таҳририда тузилган деб ҳисобланади.

Шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги таклифга жавоб олинмаганда ёки рад жавоби олинганда манфаатдор томон 20 кунлик муддат ичида хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидир.



III БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИНГ

СУДЛОВГА ТЕГИШЛИЛИГИ

12-модда. Олий хўжалик судининг судловига тегишли

хўжалик низолари

Олий хўжалик суди:

1) 100 миллион сўмдан ортиқ суммага хўжалик шартномалари тузилганда, у ўзгартирилганда ва бекор қилинганда, шунингдек:

шартномаларни ижро этиш чоғида ва бошқа асослар бўйича, даъво 5 миллион сўмдан ортиқни ташкил этганда турли давлатлар ва Ўзбекистон Республикасининг вилоятларида жойлашган томонлар ўртасида юзага келадиган низоларни, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ҳал этилиши ўзга органлар ихтиёрига берилган низолар бундан мустаснодир;

2) Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органларининг ва бошқа республика органларининг қонунларга мос келмайдиган ҳамда ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузувчи норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги низоларни;

3) Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ва бошқа республика органлари томонидан норматив хусусиятга эга бўлмаган, қонунларга мос келмайдиган ҳамда ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузувчи ҳужжатларни нашр этиш натижасида ёхуд кўрсатиб ўтилган органларнинг ташкилотларга нисбатан ўз вазифаларини лозим тарзда амалга оширмасликлари натижасида ташкилотларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги низоларни;

4) республика бошқарув органлари ўртасидаги иқтисодий битимлардан келиб чиқадиган низоларни;

5) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлатлараро битимлар ва халқаро шартномаларда Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари ихтиёрига берилган бошқа низоларни ҳал этади.

Ўзбекистон Республикасининг Олий хўжалик суди хўжалик судлари судловига тегишли ҳар қандай низони ўз ижросига қабул қилишга ва ҳал этишга ҳақлидир. Шунингдек ушбу модданинг биринчи банди ҳамда ушбу Кодекснинг 13-моддасида белгиланган даъво қийматидан юқори ёки паст бўлган низоларни қабул қилиш ва ҳал этиш ҳақида хўжалик судларига умумий топшириқлар беришга ҳақлидир.



13-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳамда вилоятлар ва

Тошкент шаҳрининг хўжалик судлари ҳал этадиган низолар

Қорақалпоғистон Республикасининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хўжалик судлари ўзига тегишли бўлган барча низоларни ва 1000 сўмдан ортиқ бўлган мулкий низоларни ҳал этадилар, Олий хўжалик суди тасарруфига киритилган низолар бундан мустаснодир.

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал



14-модда. Судларда низоларни кўриб чиқишнинг

ҳудудий тегишлилиги

Хўжалик шартномаларини тузиш, уларни ўзгартириш ва бекор қилиш чоғида юзага келадиган низолар маҳсулот етказиб бераётган ёки хизмат кўрсатаётган корхона (ташкилот) жойлашган ердаги хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.

Шартномаларни ижро этишда ва бошқа асосларда пайдо бўладиган низолар жавобгар жойлашган ерда кўриб чиқилади.

Давлат органларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топишга доир низолар ҳужжатни чиқарган давлат органи жойлашган ердаги хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.

Иш юзасидан бир неча жавобгар қатнашаётган бўлса, низо даъвогарнинг хоҳишига биноан жавобгарларнинг бири жойлашган ердаги хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.



15-модда. Низоларнинг алоҳида судловга мансублиги

Транспортда ташиш шартномалари бўйича, шу жумладан, халқаро шартномалар бўйича келиб чиқадиган низолар жавобгарлардан бири транспорт органи бўлса, бу иш транспорт органи жойлашган ердаги хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.

Давлат ҳужжатини ёки республика бўйсунувидаги ўзга орган ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топишга доир низолар Олий хўжалик суди томонидан, маҳаллий бўйсунувдаги орган ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топишга доир низо эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари томонидан кўриб чиқилади.

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал



16-модда. Даъво материалларини тегишли судловга

ўтказиш ва бундан келиб чиқадиган

келишмовчиликларни ҳал этиш

Келиб тушган хўжалик низоси ўз судловига тегишли бўлмаган хўжалик суди даъво материалларини беш кунлик муддат ичида тегишли хўжалик судига жўнатади.

Ушбу низо хўжалик судига тегишли эмаслиги аниқланган тақдирда, хўжалик суди даъво аризасини қайтариш асосларини кўрсатиб ажрим чиқарган ҳолда даъво материалини аризачига қайтаради, ажримда даъво аризасининг қайтарилиши асослаб берилади.

Башарти, низони қараб чиқиш процессида даъво қиммати ошиб кетиши, даъво сабаби ўзгариши ёки иккинчи томон ҳам қарши даъво аризасини тақдим этиши туфайли низонинг судга мансублиги ўзгарса, даъво аризасини қабул қилган хўжалик суди низони моҳияти бўйича кўриб чиқиши керак.

Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хўжалик судлари ўртасида келиб чиққан низони қараб чиқиш кимга тегишли эканлигига доир келишмовчилик Олий хўжалик суди томонидан ҳал этилади.

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал



IV БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОСИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ҚАТНАШЧИЛАРИ

17-модда. Ишда қатнашувчи шахсларнинг таркиби

Ишда қатнашувчи шахслар сифатида: томонлар, учинчи шахслар, прокурор, зиммасига юкланган мажбуриятлари туфайли процессда иштирок этаётган давлат органлари ва бошқа органлар, шунингдек ҳужжатларни ҳақиқий эмас деб топишга доир ишлар юзасидан аризачилар эътироф этилади.



18-модда. Ишда қатнашувчи шахсларнинг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Ишда қатнашувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусха кўчириш, раддия билдириш, далил-асосларни тақдим этиш, далил-асосларни ўрганиб чиқишда қатнашиш, судлов процессининг қатнашчиларига саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, хўжалик судига оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, суд процесси давомида юзага келадиган барча масалалар юзасидан ўз далил-исботларини ҳамда мулоҳазаларини билдириш, ишда қатнашаётган бошқа шахсларнинг илтимосномалари, далил-исботлари ҳамда мулоҳазаларига эътироз билдириш, хўжалик суди қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳамда ўзларига ушбу Кодекс билан берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ишда қатнашаётган шахслар ўзлари эга бўлган барча процессуал ҳуқуқлардан виждонан фойдаланишлари шарт.



19-модда. Суд процессидаги томонлар

Ташкилотлар - мулк шаклидан қатъи назар юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг қонунларига асосан ўз ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини хўжалик судларида ҳимоя қилиши мумкин бўлган бошқа шахслар суд процессидаги томонлар - даъвогар ёки жавобгар бўлишлари мумкин.

Даъво қилаётган ёки манфаатларини кўзлаб даъво киритилган ташкилотлар даъвогарлар ҳисобланади. Даъво талаблари қаратилган ташкилотлар жавобгарлар ҳисобланади.

Томонлар тенг процессуал ҳуқуқлардан фойдаланадилар.



20-модда. Ишда бир неча даъвогар ёки жавобгарнинг

иштирок этиши

Даъво бир неча даъвогарлар томонидан биргаликда тақдим этилиши ёки бир неча жавобгарга қаратилиши мумкин. Даъвогарлар ёки жавобгарларнинг ҳар бири ишни кўриш процессида бошқа томонга нисбатан мустақил иштирок этади. Шериклар ишни юритишни шериклардан бирига топширишлари мумкин.



21-модда. Бошқа даъвогарни ёки жавобгарни

ишда қатнашишга жалб этиш

Хўжалик суди етарлича асослар мавжуд бўлган тақдирда, низо бўйича қарор қабул қилингунга қадар бирон томоннинг илтимосномасига кўра ёхуд ўз ташаббуси билан тегишли ташкилотни бошқа даъвогар ёки жавобгар сифатида ишда қатнашишга жалб этишга ҳақлидир.

Жавобгарни ишга жалб этиш тўғрисидаги илтимосномаси ушбу жавобгар билан ўзаро муносабатлар ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирлари кўрилган тақдирда қаноатлантирилиши мумкин. Жавобгарни хўжалик суди ташаббуси билан ишга жалб этиши, чора-тадбирларнинг кўрилганлигидан қатъи назар, амалга оширилиши мумкин.

Даъвогарни ёки жавобгарни ишда қатнашишга жалб этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.



22-модда. Процессуал ҳуқуқий ворислик

Низоли ҳуқуқий муносабатда ёки хўжалик судининг қарорига биноан белгиланган ҳуқуқий муносабатда қатнашаётган томонлардан бири ўзининг қайта ташкил этилиши оқибатида чиқиб кетган тақдирда хўжалик суди ушбу томонни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради ҳамда бу тўғрида қарорда ёки ажримда ёзиб қўяди. Ҳуқуқий ворислик суд процессининг исталган босқичида амалга оширилиши мумкин.



23-модда. Даъво асосини ёки мавзусини ўзгартириш,

даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш,

даъводан воз кечиш, даъвони эътироф этиш

Даъвогар хўжалик низоси бўйича қарор қабул қилингунига қадар даъво асоси ва мавзусини ўзгартиришга, даъвонинг талаблар миқдорига доир қисмида ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўриш шарти билан даъво талабларининг миқдорини оширишга ҳақлидир.

Хўжалик суди даъво асоси ёки мавзусига доир ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирлари кўрилган-кўрилмаганлигидан қатъи назар, даъвогарнинг розилигини олиб, ўз ташаббуси билан даъво асосини ёки мавзусини ўзгартиришга ҳақлидир.

Даъвогар даъводан воз кечишга ёки даъво талабларининг миқдорини камайтиришга ҳақлидир. Жавобгар даъвони тўла ёки қисман эътироф этишга ҳақлидир.

Хўжалик суди, башарти, қонун ҳужжатларига зид келадиган бўлса, даъводан воз кечишни ёки даъвонинг эътироф этилишини қабул қилмайди.



24-модда. Томонларнинг вакиллари

Ташкилотларнинг раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарлар хўжалик судида томонларнинг вакиллари ҳисобланади. Мазкур шахсларнинг ваколатлари уларнинг хизмат мавқеини гувоҳлантирувчи ҳужжатлар билан тасдиқланади.

Бошқа шахслар ҳам томонларнинг вакиллари бўлиши мумкин, уларнинг ваколатлари ташкилотларнинг тегишли тарзда расмийлаштирилган ишонч ёрлиғи билан тасдиқланади.



25-модда. Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни

баён этаётган учинчи шахслар

Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этаётган учинчи шахслар хўжалик суди қарор қабул қилгунига қадар ишга қўшилишлари мумкин. Улар томоннинг ҳуқуқларидан фойдаланадилар ҳамда унинг барча мажбуриятларини зиммага оладилар.



26-модда. Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни

баён этмаётган учинчи шахслар

Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этмаётган учинчи шахслар, башарти хўжалик низоси бўйича қабул қилинадиган қарор томонларнинг бирининг ҳуқуқлари ёхуд мажбуриятларига таъсир этиши мумкин бўлса, хўжалик суди қарор қабул қилгунига қадар даъвогар ёки жавобгар томонида ишга қўшилишлари мумкин. Улар томонларнинг, прокурорнинг илтимосномасига кўра ёки хўжалик судининг ташаббуси билан ишда қатнашишга жалб этилишлари мумкин. Мустақил талабларни баён этмаётган учинчи шахслар томоннинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланадилар ҳамда процессуал мажбуриятларига эга бўладилар, даъво асосини ва мавзусини ўзгартиришга, даъво талаблари миқдорини ошириш ёки камайтиришга, шунингдек даъводан воз кечишга, даъвони эътироф этишга ёхуд муросага келишга, қарорнинг мажбурий тарзда ижро этилишини талаб қилишга бўлган ҳуқуқлар бундан мустаснодир.

Хўжалик суди бир суд процессининг ўзида жавобгарга нисбатан дастлабки даъвони ва жавобгарнинг мустақил талаблар баён этмаган учинчи шахсга нисбатан регресс даъвосини ёхуд ана шундай учинчи шахснинг томонлардан бирига нисбатан даъвосини кўриб чиқишга ҳамда регресс даъвоси юзасидан қарор қабул қилишга ҳақлидир.



27-модда. Суд процессида прокурорнинг иштироки

Даъво аризаси прокурор ёки унинг ўринбосари томонидан хўжалик судига давлат ёки ташкилот манфаатларини кўзлаб юборилган ёхуд хўжалик судининг қарорига протест билдирилган ҳолларда прокурор суд процессида иштирок этади. Башарти, давлат ёки ташкилотлар ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш талаб этса, прокурор суд процессининг исталган босқичида иштирок этишга ҳақлидир.

Прокурорнинг даъводан бош тортиши, даъво талаблари миқдорини камайтириши, даъво асоси ёки мавзусини ўзгартириши даъвогарни даъво талабларини дастлабки тарзда сақлаб туриш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.



28-модда. Суд процессида бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини

ҳимоя қилиб чиқаётган давлат органлари ва

ўзга органларнинг иштироки

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда давлат органлари ва ўзга органлар ташкнлотлар ёхуд давлатнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун даъво тақдим этишлари мумкин.

Мазкур органларнинг ўзлари киритган даъводан воз кечишлари даъво бериш билан манфаатлари ҳимоя қилинаётган шахсни иш моҳиятан қараб чиқилишини талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.

Давлат органлари ва ўзга органлар қонунда назарда тутилган ҳолларда хўжалик суди томонидан суд процессида иштирок этишга жалб қилиниши ёхуд ўз зиммаларига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида иш юзасидан хулоса бериш учун ўз ташаббусларига биноан суд процессига қўшилишлари мумкин.



29-модда. Низоларни кўриб чиқишда жамоат бирлашмалари

ва меҳнат жамоалари вакилларининг иштироки

Иш юзасидан томонлар ҳисобланган жамоат бирлашмалари ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг вакиллари хўжалик судида қараб чиқилаётган низо бўйича ўзларини вакил қилиб юборган бирлашмалар ҳамда жамоаларнинг фикрини баён қилиш учун низонинг хўжалик судида кўриб чиқилишида иштирок этишига йўл қўйилади.

Жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакиллари иш материаллари билан танишиш, далил-исботларни кўздан кечириш ҳамда тадқиқ этишда қатнашиш (давлат ёки тижорат сирини қўриқлаш манфаатларига зид бўлган ҳоллар бундан мустасно), далил-исботларни тақдим этиш, низоларни қараб чиқиш давомида туғилаётган барча масалалар юзасидан ўз далил-асосларини келтириш, шунингдек иқтисодий муносабатларда қонунийлик бузилишининг сабабларини аниқлашда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар, ўзларига берилган процессуал ҳуқуқлардан қонунга қатъиян мувофиқ ҳолда фойдаланишлари шарт.

Жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоалари вакилларининг ваколатлари жамоат бирлашмаси ёки меҳнат жамоасининг сайлаб қўйиладиган органи қабул қилган қарордан кўчирма билан гувоҳлантирилади.



V БОБ. ДАЛИЛ-ИСБОТЛАР

30-модда. Далил-исботлар тушунчаси ва турлари

Хўжалик судининг томонлар талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатлар бор-йўқлигини қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар, шунингдек низонинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамият касб этадиган бошқа ҳолатлар ишга оид далил-исботлар деб ҳисобланади.

Бу маълумотлар: ёзма ва ашёвий далиллар, томонларга вакиллик қилувчиларнинг ва иш процессида қатнашаётган бошқа шахсларнинг тушунтиришлари, шунингдек экспертларнинг хулосалари каби воситалар билан аниқланади.



31-модда. Исботлаш ва далил-исботларни

тақдим этиш мажбурияти

Ҳар бир томон ўз талаблари ва эътирозларининг асоси сифатида таянаётган ҳолатларни исботлаб бериши шарт.

Далил-исботлар томонлар ва иш процессининг бошқа қатнашчилари томонидан тақдим этилади.



32-модда. Далил-исботларнинг тааллуқлилиги

ва инобатга олиниши

Хўжалик суди иш учун аҳамият касб этадиган далил-исботларнигина қабул қилади.

Қонунга биноан исботлашнинг муайян воситалари билан тасдиқланиши лозим бўлган ишга оид ҳолатлар ана шу воситалар билан тасдиқланмоғи керак.



33-модда. Исботлашдан озод қилиш асослари

Хўжалик суди ҳаммага маълум деб эътироф этган ҳолатлар исботланишга муҳтож эмас.

Бир хўжалик низосини ҳал этиш чоғида хўжалик судининг қарори билан аниқланган далиллар худди шу томонлар иштирок этаётган бошқа низоларни ҳал этишда қайтадан исбот қилинмайди.

Суднинг жиноий иш юзасидан қонуний кучга кирган ҳукми муайян хатти-ҳаракатлар содир этилган-этилмаганлиги ва улар ким томонидан содир этилганлигига оид масалалар бўйича низони ҳал этаётган хўжалик суди учун мажбурийдир.

Суднинг фуқаролик иши юзасидан қонуний кучга кирган қарори суд томонидан аниқланган ва иш учун аҳамиятли бўлган фактларга оид масалалар бўйича низони ҳал этаётган хўжалик суди учун мажбурийдир.



34-модда. Ёзма далил-исботлар

Низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган далолатномалар, хатлар, бошқа ҳужжатлар ва материаллар ёзма далил-исботлар ҳисобланади.

Ёзма далил-исботларнинг асл нусхаси ёки уларнинг гувоҳлантирилган нусхаси тақдим этилади. Башарти, низони ҳал қилиш учун ҳужжатнинг бир қисмигина аҳамиятли бўлса, унинг гувоҳлантирилган кўчирмаси тақдим этилади.

Ишнинг ҳолатлари қонунларга биноан фақат ҳужжатларнинг асли билан гувоҳлантирилиши лозим бўлганда, шунингдек хўжалик судининг талабига кўра бошқа зарур ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади.



35-модда. Ашёвий далил-исботлар

Низонинг тўғри ҳал этилиши учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни аниқлаш воситалари бўлиб хизмат қиладиган буюмлар ашёвий далил-исботлар ҳисобланади.



36-модда. Далил-исботларни талаб қилиб олиш

Башарти, томонлар тақдим этган далил-исботлар етарли бўлмаса, хўжалик суди ишда қатнашаётган-қатнашмаётганлигидан қатъи назар, ташкилотлардан низони ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, маълумотларни ва хулосаларни тақдим этишларини талаб қилишга ҳамда бевосита улар жойлашган ерда шундай материаллар билан танишишга ҳақлидир.

Далил-исботлар сўраб олинишини илтимос қилаётган томон, прокурор ушбу далил-исботлар воситасида иш учун аҳамиятли бўлган қайси ҳолатлар аниқланиши мумкинлигини кўрсатишлари шарт.

Хўжалик суди томонни ташкилотлардан, улар ишда қатнашаётган-қатнашмаётганликларидан қатъи назар, далил-исботлар олиш учун вакил қилиши мумкин.



37-модда. Далил-исботларни улар турган жойда

кўздан кечириш ва тақдим этиш

Хўжалик суди далил-исботларни тақдим этиш қийин бўлган ҳолларда уларни турган жойида кўздан кечириш ва тадқиқ этиши мумкин.

Далил исботларни кўздан кечириш ва тадқиқ этиш натижалари юзасидан баён тузилади. Баён судья (судьялар) ҳамда далил-исботларни кўздан кечириш ва тадқиқ этишда қатнашгаш томонларнинг вакиллари томонидан имзоланиб, ишга илова қилиб қўйилади.



38-модда. Ёзма ва ашёвий далил-исботларни қайтариш

Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг асл нусхалари низо ҳал этиб бўлинганидан сўнг ушбу ҳужжатларнинг гувоҳлантирилган нусхалари тақдим этилгач, ташкилотларнинг илтимосига кўра уларга қайтарилади.

Хўжалик суди ихтиёрида турган ашёвий далил-исботлар низо ҳал этилганидан сўнг, улар қайси ташкилотлардан олинган бўлса, ана шу ташкилотларга қайтарилади ёки хўжалик суди қайси ташкилотларнинг ушбу ашёларга эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф этган бўлса, ўша ташкилотларга топширилади.



39-модда. Ташкилотлар мансабдор шахсларининг

ва бошқа ходимларининг тушунтиришлари

Хўжалик низосининг моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш учун чақирилган ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари суд процессида иштирок этишлари мумкин. Мазкур шахслар хўжалик судига унинг чақириғига биноан келишлари, иш юзасидан ўзларига аён бўлган ахборот ва ҳолатларни маълум қилишлари, хўжалик судининг талабига кўра ёзма равишда тушунтириш хатлари тақдим этишлари, суд процессида қатнашаётган судьянинг, шахсларнинг саволларига жавоб қайтаришлари шарт.



40-модда. Экспертиза тайинлаш ва уни ўтказиш

Низони ҳал этишда туғиладиган ва махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун хўжалик суди экспертиза тайинлайди. Била туриб ёлғон хулоса берган тақдирда эксперт жиноий жавобгар бўлажаги ҳақида огоҳлантирилади.

Суд процессининг қатнашчилари хўжалик судига эксперт томонидан тушунтириш берилиши лозим бўлган масалаларни тақдим этишга ҳақлидирлар.

Экспертнинг хулосаси талаб қилинадиган масалаларнинг узил-кесил доирасини хўжалик суди ажримда белгилаб беради.

Экспертизани ўтказиш ваколатли ташкилотларга ёки бунинг учун зарур билими бўлган мутахассисларга бевосита топширилиши лозим. Экспертиза ўтказаётган шахслар иш материаллари билан танишиш ҳамда процесснинг қатнашчиларидан қўшимча материалларни сўраб олиш ҳуқуқига эгадирлар. Зарур бўлган ҳолларда экспертиза томонларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.



41-модда. Экспертнинг хулосаси

Экспертнинг хулосаси ўтказилган тадқиқотларнинг батафсил баёнини, уларнинг натижалари бўйича чиқарилган хулосаларни ҳамда хўжалик суди қўйган масалаларга берилган асосли жавобларни ўз ичига олиши керак. Хулоса хўжалик судига ёзма равишда тақдим этилади ҳамда унинг нусхалари томонларга юборилади.

Агар экспертизани ўтказиш чоғида хўжалик суди ўртага қўймаган, лекин низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар аниқланса, эксперт хулосада ушбу ҳолатлар бўйича ҳам фикрларини баён этади.

Экспертнинг хулосаси етарлича аниқ ёки тўла-тўкис бўлмаган ҳолларда хўжалик суди қўшимча экспертиза тайинлаши мумкин.

Экспертнинг хулосасига қўшилмаган тақдирда хўжалик суди такрорий экспертиза тайинлаши мумкин ва уни ўтказишни бошқа экспертга топширади.



42-модда. Далил-исботларни баҳолаш

Хўжалик суди барча далил-исботларни қонунга амал қилган ҳолда ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама, тўла ва холис тадқиқ этишга асосланган ўз ички комил ишончига кўра баҳолайди.

Ҳар қандай далил-исбот ҳам хўжалик суди учун олдиндан белгиланган кучга эга эмас.

Бир томон ўзининг талаблари ёки эътирозларини асослаш учун фойдаланган далилий маълумотлар ва ҳолатларни иккинчи томоннинг эътироф этиши хўжалик суди учун мажбурий эмас.

Экспертнинг хулосаси хўжалик суди томонидан мажлисда муҳокама қилинади ва иш юзасидан бошқа барча далил-исботлар билан биргаликда баҳоланади.

Экспертнинг хулосаси хўжалик суди томонидан рад этилиб, бунинг сабаблари қарорларда кўрсатилиши мумкин.



VI БОБ. СУД ХАРАЖАТЛАРИ

43-модда. Суд харажатларининг таркиби

Суд харажатлари давлат божидан ва хўжалик суди тайинлаган экспертизани ўтказганлик учун тўланиши лозим бўлган маблағлардан, шунингдек ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган бошқа маблағлардан иборат бўлади.



44-модда. Давлат божи

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқа ҳолларда даъво аризалари ва хўжалик суди қарорининг қонунийлиги ҳамда асослилигини текшириш ҳақидаги аризалар учун давлат божи тўланади.

Пул маблағларини чет эл валютасида ундириш тўғрисидаги низолар бўйича давлат божи чет эл валютасида тўланиб, у Республика валюта фондига ўтказилади.



45-модда. Давлат божини тўлаш

Давлат божи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва миқдорларда республика бюджетига тўланади ёки ундириб олинади.

Даъво талабларининг миқдори оширилган тақдирда давлат божининг етмаётган маблағи даъвонинг оширилган баҳосига мувофиқ равишда тўланади.



46-модда. Давлат божини қайтариш

Давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қайтариб берилиши керак.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарорида, ажримида, қарорида давлат божини тўла-тўкис ёки қисман қайтариш учуи асос бўладиган ҳолатлар кўрсатилади.



47-модда. Экспертиза ўтказилганлиги учун тўланадиган

пул миқдорини белгилаш

Экспертиза ҳақ тўлаш эвазига ўтказилган тақдирда, унга оид сарф-харажатлар тегишли тартибда белгиланган ҳақ ставкаларини ҳамда сарфланган вақтни эътқборга олиб хўжалик суди томонидан қарорда белгиланади.

Экспертларга хўжалик судида ҳозир бўлиш учун қилган йўл харажатлари ва уй-жойни ижарага олиш харажатлари тўланади ҳамда хизмат сафарларига юборилаётган ходимлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда суткалик пуллар берилади.



48-модда. Суд харажатларининг тақсимланиши

Давлат божи:

1) шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш чоғида юзага келадиган низолар бўйича - таклифлари қабул қилинмаган томон зиммасига ёхуд томонлардан ҳар бирининг таклифларидан бир қисми хўжалик суди томонидан рад этилган тақдирда - иккала томон зиммасига;

2) шартномаларни бажариш чоғида ёки бошқа асосларга биноан юзага келадиган низолар бўйича - қондирилган даъво талабларининг миқдорига мутаносиб равишда томонлар зиммасига юкланади.

Агар иш томоннинг нотўғри хатти-ҳаракатлари оқибатида (муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш тўғрисидаги таклифни жавобсиз қолдириш, жавобгар ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш учун талаб қилган ҳужжатларни даъвогарга юбормаслиги ва шу кабилар) келиб чиққан бўлса, хўжалик суди ишнинг якунидан қатъи назар, давлат божи юзасидан харажатларни шу томоннинг зиммасига юклашга ҳақлидир.

Даъвогар давлат божи тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган бўлса, бу давлат божи қондирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан, башарти, у божни тўлашдан озод қилинмаган бўлса, бюджет фойдасига ундириб олинади.

Қарор қайси томоннинг фойдасига чиқарилган бўлса, хўжалик суди шу томоннинг давлат божига оид харажатларини иккинчи томон ҳисобидан қоплайди, гарчи у бож тўлашдан озод қилинган бўлса ҳам.

Экспертиза ўтказилганлиги учун тўланиши лозим бўлган пуллар: даъво қондирилган тақдирда - жавобгар зиммасига; ва рад этилган тақдирда - даъвогар зиммасига; даъво қисман қондирилган тақдирда - қондирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда ҳар иккала томон зиммасига юкланади.

Агар томонлар ўртасидаги келишувда суд харажатларининг тақсимоти назарда тутилган бўлса, хўжалик суди ушбу келишувга мувофиқ қарор қабул қилади.



VII БОБ. ПРОЦЕССУАЛ МУДДАТЛАР

49-модда. Процессуал муддатларни белгилаш ва ҳисоблаш

Процессуал ҳаракатлар қонунда белгиланган муддатларда бажарилади. Қонунда процессуал муддатлар белгилаб қўйилмаган ҳолларда улар хўжалик суди томонидан тайинланади.

Процессуал ҳаракатларни бажариш муддатлари аниқ календарь куни билан, муқаррар тарзда келадиган воқеани кўрсатган ҳолда ёки вақтнинг муайян даври билан белгиланади. Сўнгги ҳолда ҳаракат бутун давр мобайнида бажарилиши мумкин.

Йиллар, ойлар ёки кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддат унинг бошланиши белгилаб қўйилган календарь кундан ёки воқеа рўй берганидан кейинги кундан бошланади.



50-модда. Процессуал муддатларнинг тугаши

Йиллар билан ҳисобланадиган муддат сўнгги йилнинг тегишли ойи ва кунида тугайди. Ойлар билан ҳисобланадиган муддат ана шу муддатнинг тегишли ойида ҳамда сўнгги ойининг тегишли кунида тугайди. Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг охири унда тегишли кун йўқ бўлган ойга тўғри келиб қолса, муддат ушбу ойнинг сўнгги кунида тугайди.

Муддатнинг сўнгги куни дам олиш кунига тўғри келиб қолган тақдирда, ундан кейин келадиган биринчи иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади.

Бажарилиши учун муддат белгилаб қўйилган процессуал ҳаракатлар муддатнинг сўнгги куни соат 24 гача бажарилиши мумкин. Башарти даъво аризаси, даъво аризаси ҳақидаги фикр, қарорнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш ҳақидаги ариза, қарорни қайта кўриб чиқишга оид ариза ҳамда бошқа ҳужжатлар почта ёки телеграфга муддатнинг сўнгги куни соат 24 гача топширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган деб ҳисобланмайди.



51-модда. Процессуал муддатларнинг тўхтатилиши

Иш юритиш тўхтатилиши биланоқ барча тугамаган процессуал муддатлар тўхтатилади. Иш юзасидан иш юргазиш қайтадан бошланган кундан бошлаб процессуал муддатлар давом этади.



52-модда. Процессуал муддатларни қайта тиклаш ва узайтириш

Хўжалик суди томонларнинг, прокурорнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан Қонунда белгиланган процессуал муддат ўтказиб юборилиши сабабини узрли деб топиб, ўтказиб юборилган муддатни қайта тиклайди.

Ўтказиб юборилган муддат қайта тикланганлиги тўғрисида хўжалик судининг ҳал қилув қарорида, ажримида ёки қарорида ёзиб қўйилади. Муддатни қайта тиклаш рад этилганлиги хусусида ажрим чиқарилади.

Томон ушбу ажримнинг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш ҳақида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Хўжалик суди тайинлаган муддатлар томоннинг, прокурорнинг аризасига биноан ёки хўжалик судининг ташаббусига кўра узайтирилиши мумкин.



VIII БОБ. ДАЪВОНИНГ ТАҚДИМ ЭТИЛИШИ

ВА ИШ ЮРИТИШНИНГ БОШЛАНИШИ

53-модда. Ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда

тартибга солиш чора-тадбирларини кўриш

Низо томонлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судининг ҳукмига ҳавола этилиши мумкин.

Прокурорнинг аризасига биноан ишларни қўзғатиш томонлар таъкидланган чора-тадбирларни кўрган-кўрмаганлигидан қатъи назар амалга оширилади.

Томонлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрган-кўрмаганлигидан қатъи назар, учинчи шахслар ишга қўшилади ёки ишда қатнашишга жалб қилинади.



54-модда. Даъво аризасининг шакли ва мазмуни

Даъво аризаси хўжалик судига ёзма равишда берилади ҳамда ташкилотнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

1) томонларнинг номи ва бўйсунуви, уларнинг манзилгоҳи;

2) башарти, даъво баҳоланиши лозим бўлса, даъвонинг баҳоси;

3) даъво талаби асосланган ҳолатлар, аризада баён этилган ҳолатларни тасдиқловчи далил-исботлар, ундирилаётган ёки баҳсга сабабчи бўлган маблағнинг асосли ҳисоб-китоби, даъво тақдим этиш учун асос бўлган қонун ҳужжатлари;

4) жавобгарлардан ҳар бири ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

5) даъво талаби, башарти даъво бир неча жавобгарга қаратилган бўлса - уларнинг ҳар бирига нисбатан қўйилган талаб;

6) аризага илова қилинаётган ҳужжатлар ва бошқа далил-исботларнинг рўйхати.

Агар низони тўғри ҳал этиш учун керакли бўлса, даъво аризасида бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.



55-модда. Даъвонинг баҳоси

Даъвонинг баҳоси:

пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича - ундирилаётган маблағдан ёки ижро этишга оид ҳужжатга ёхуд ундириш ҳеч сўзсиз (акцептсиз) тартибда ўтказилишига олиб келадиган бошқа ҳужжатга кўра баҳслашишга сабаб бўлган маблағга қараб;

эгалик ҳуқуқига оид ва мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича - мол-мулкнинг баҳосига қараб белгиланади.

Даъвонинг баҳосига даъво аризасида кўрсатиб ўтилган неустойка (жарима, пеня) маблағлари ҳам киради, агар улар кўрсатиб ўтилмаган бўлса, бу маблағларни судья (суд) белгилайди.

Бир неча мустақил талаблардан иборат бўлган даъвонинг баҳоси барча талабларнинг жами қиймати билан белгиланади.

Даъво баҳоси нотўғри кўрсатилган тақдирда у судья (суд) томонидан белгиланади.



56-модда. Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар

Даъво аризасига:

1) жавобгарлардан ҳар бири ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрганлигини;

2) жавобгарга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганлигини;

3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини;

4) даъво талабини қўйиш учун асос бўлган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Муайян ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топишга оид аризага бахслашувга сабаб бўлаётган ҳужжатнинг нусхаси ёки ундан олинган гувоҳлантирилган кўчирма илова қилинади.

Шартнома тузишга мажбур қилганлик тўғрисидаги аризага шартноманинг лойиҳаси илова қилинади.



57-модда. Даъво аризасининг ва унга илова қилинадиган

ҳужжатларнинг нусхаларини юбориш

Аризачилар даъво тақдим этиш чоғида томонларга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини, башарти, бу нусхалар томонларда йўқ бўлса, юборишлари шарт.



58-модда. Бир неча даъво аризаларини

бирлаштириш ёки ажратиш

Башарти, келиб чиқиш асосларига кўра ёки тақдим этилган далил-исботларга биноан бир неча талаб ўзаро боғлиқ бўлса, бу талаблар даъво аризасида бирлаштирилиши мумкин.

Судья (суд) айни бир хил томонлар қатнашаётган бир турдаги бир неча даъво аризаларини ёки ишларни битта ишга бирлаштиришга ҳақлидир. Бу ҳақда иш қўзғатишга доир ажримга ёки қарорга ёзиб қўйилади.

Даъво аризасини қабул қилаётган судья бирлаштирилган талаблардан бирини ёки бир нечтасини, агар талабларни алоҳида кўриб чиқиш кўпроқ мақсадга мувофиқ деб топилса, алоҳида иш юритиш учун ажратиб олишга ҳақлидир.



59-модда. Даъво аризаси ҳақидаги фикр

Жавобгар иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги ажримни олган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай қуйидагиларни жўнатади:

хўжалик судига - даъво аризасига билдирилган фикрга доир жавобни ва даъвога қарши эътирозларни тасдиқловчи барча ҳужжатларни;

даъвогарга, бошқа жавобгарларга, шунингдек жараёнда қатнашаётган прокурорга - жавоб нусхасини.

Жавобни ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари имзолайди.

Жавобда: даъвогарнинг номи ва ишнинг тартиб номери; қонунларга, шунингдек даъво аризаси рад этилишига асос бўлган далил-исботларга таянган ҳолда даъвогарнинг талабини тўла ёхуд қисман рад этиш сабаблари; жавобга илова қилинаётган ҳужжатлар ва бошқа далил-исботларнинг (шу жумладан даъвогарга, бошқа жавобгарларга, прокурорга жавобнинг нусхалари юборилганлиги тўғрисида) рўйхати кўрсатилади.



60-модда. Қарши даъво тақдим этиш

Жавобгар низо юзасидан қарор қабул қилингунга қадар дастлабки даъво билан биргаликда ҳал этмоқ учун даъвогарга қарши даъво тақдим этишга ҳақдидир. Қарши даъво дастлабки Даъвога боғлиқ бўлиши керак.

Қарши даъвони бериш даъволарни беришнинг умумий қоидалари бўйича амалга оширилади.



61-модда. Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш

Судья қуйидаги ҳолларда, яъни: ариза хўжалик судида ҳал этишга оид бўлмаса; хўжалик суди ижросида худди шу томонлар ўртасидаги, худди шу мавзудаги ва худди шу асослар юзасидан низо бўйича иш мавжуд бўлса ёки суднинг қарори бўлса даъво аризасини қабул қилишни рад этади.

Даъво аризасини қабул қилишни рад этганлик тўғрисида ажрим чиқарилиб, у ариза келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай томонларга ҳамда прокурорга юборилади.

Аризачига юборилаётган ажримга даъво материаллари илова қилинади.

Муайян томон ушбу ажримнииг қай даражада қонунийлиги ва асослилигини текширишга оид ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Ажрим бекор қилинган тақдирда даъво аризаси хўжалик судига дастлабки тарзда мурожаат қилинган куни берилган деб ҳисобланади.



62-модда. Даъво аризасини қайтариш

Судья агар:

1) даъво аризаси уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс ёки мансаб мавқеи кўреатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;

2) даъво аризасида томонларнинг номи, уларнинг почта манзилгоҳи кўрсатилмаган бўлса;

3) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган бўлса;

4) бир даъво аризасида бир ёки бир неча жавобгарга нисбатан бир қанча талаблар бирлаштириб қўйилган бўлиб, бу талаблар келиб чиқиш асосларига ёки тақдим этилган далил-исботларга кўра ўзаро боғлиқ бўлмаса;

5) жавобгарга даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхалари юборилганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган бўлса;

6) бошқа томон билан ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирлари кўрилганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган бўлса;

7) қонунга кўра қарз банк орқали олиниши лозим бўлганда, жавобгардан қарзни олиш учун банк муассасасига мурожаат қилинганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган бўлса;

8) иш юритиш тўғрисида ажрим чиқарилгунга қадар даъвогардан низо ҳал этилганлиги ҳақида ариза келиб тушса, даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқмасдан туриб қайтаради.

Судья даъво аризасини ариза келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай қайтаради.

Даъво аризасининг қайтарилиши йўл қўйилган камчилик бартараф этилганидан сўнг умумий тартибда хўжалик судига иккинчи марта даъво аризаси билан мурожаат қилинишига тўсиқ бўлмайди.



63-модда. Иш юритишни бошлаш

Судья даъво аризасини қабул қилиб, иш юритишни бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради ҳамда уни томонларга, процессда қатнашаётган прокурорга юборади. Ушбу ажримда даъво аризаси қабул қилинганлиги, иш хўжалик судининг мажлисида ҳал этишга тайинланганлиги, мажлис ўтказиладиган вақт ва жой, ишни мажлисда ҳал этишга тайёрлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўладиган ҳаракатлар қайд этиб қўйилади.

Бошқа ташкилотлардан ҳужжатлар, маълумотлар ва хулосалар сўраб олинадиган ёки уларнинг мансабдор шахслари хўжалик судига чақириладиган ҳолларда ажрим уларга ҳам юборилади.

Иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ажрим ушбу Кодекснинг 82-моддасидаги талабларга риоя этилган ҳолда чиқарилади. Ажримда иш юритишни бошлашга асос бўлган маълумотлар ҳамда қоидабузарликнинг моҳияти ҳам кўрсатилади.



64-модда. Ишни мажлисда қараб чиқиш учун материалларни

тайёрлаш бўйича судьянинг ҳаракатлари

Хўжалик низосининг тўғри ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш мақсадида судья зарур ҳолларда ишни мажлисда кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлаш бўйича қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

1) даъвогар кўрсатмаган ташкилотларни томонлар сифатида ишда қатнашишга жалб этиш масаласини ҳал қилади;

2) ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш тўғрисида таклиф юборилмаган ташкилотларни жавобгарлар жумласидан чиқаради;

3) томонлар, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш вазифасини (ҳисоб-китобларни солиштириб чиқишни, далил-исботларни жойида кўздан кечириш ва шу кабиларни) юклайди;

4) томонлардан, бошқа ташкилотлардан низони ҳал этиш учун зарур ҳужжатларни, маълумотларни ҳамда хулосаларни сўраб олади;

5) экспертиза тайинлаш тўғрисидаги масалани ҳал этади;

6) ёзма ва ашёвий далил-исботларни жойида кўздан кечиради ҳамда тадқиқ қилади;

7) томонлар вакилларининг хўжалик суди мажлисида ҳозир бўлишини мажбурий деб ёки мажбурий эмас деб топиш ҳақидаги масалани ҳал этади;

8) мансабдор шахсларни ишнинг моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш учун чақириш ҳақидаги масалани ҳал этади;

9) хўжалик судининг мажлисини ташкилот жойлашган ерда ўтказиш тўғрисидаги масалани ҳал қилади;

10) низонинг тўғри ва ўз вақтида ҳал этилишини таъминлашга қаратилган бошқа ҳаракатларни амалга оширади.



IX БОБ. ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ

65-модда. Даъвони таъминлашнинг мақсади

Хўжалик суди томоннинг, процессда қатнашаётган прокурорнинг аризасига биноан ёки ўз ташаббусига кўра даъвони таъминлаш чора-тадбирларини кўришга ҳақлидир. Башарти, бундай чора-тадбирларни кўрмаслик қарорнинг ижро этилишини қийинлаштириши ёхуд ижро этилишини йўққа чиқариши мумкин бўл-са, даъвонинг таъминланишига йўл қўйилади.



66-модда. Даъвони таъминлаш чоралари

Қуйидагилар даъвони таъминлаш чоралари бўлиши мумкин:

1) жавобгарга тегишли мол-мулк ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш;

2) жавобгарнинг муайян хатти-ҳаракатларни содир этишини тақиқлаш;

3) бошқа шахсларнинг низо мавзуига оид хатти-ҳаракатларни содир этишини тақиқлаш;

4) даъвогар норозилик билдираётган ижро ҳужжатига ёки ҳеч сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатга биноан ундириб олишни тўхтатиб қўйиш.

Даъво таъминланганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади. Томон ушбу ажримнинг қай даражада қонунийлиги ва асослилигини текшириш хусусида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.



67-модда. Даъвони таъминлашнинг бекор қилиниши

Даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги масала ишни қараб чиқаётган хўжалик суди томонидан ҳал этилади, бу хусусда ҳал қилув қарорига ёки ажримга ёзиб қўйилади.



X БОБ. ХЎЖАЛИК НИЗОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ

68-модда. Низоларни ҳал этиш муддатлари

Низоларнинг қараб чиқилиши, ҳал қилув қарорларининг қабул қилиниши ва тарқатилиши мумкин қадар қисқа муддатларда, бироқ даъво аризаси олинган кундан бошлаб кўпи билан икки ой ичида амалга оширилиши лозим. Бунда ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб кўпи билан 5 кун ичида жўнатилади.



69-модда. Мажлисни олиб бориш тартиби

Низолар хўжалик суди томонидан мажлисда томонлар вакилларининг иштирокида бир ёки уч судьядан иборат таркибда кўриб чиқилади.

Мажлисни олиб бориш тартибини мажлисда раислик қилаётган судья белгилайди. Судья хўжалик судининг таркибини эълон қилади, процесснинг қатнашчиларига уларнинг ҳуқуқлари ва мабуриятларини тушунтиради ҳамда уларга тегишли ҳуқуқларнинг амалга оширилишига кўмаклашади.

Мажлисда даъвогар ва жавобгар вакилларининг, экспертнинг ҳамда мажлисда қатнашаётган бошқа шахсларнинг сўзи тингланади.

Судья низони ҳал этиш учун ҳар қандай зарур далил-исботларни тақдим этишда ҳар бир томонга тенг ва тўла имконият бериши лозим.

Судья томонлар муросага келишига кўмаклашади.



70-модда. Судьянинг номзодини рад этиш

Ишда қатнашаётган шахслар низони ҳал этиш бошлангунча, башарти судья шахсан низонинг натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса, унинг номзодини рад этишга ҳақлидирлар. Қечроқ рад этишга ишда қатнашаётган шахсга рад этиш асослари низони ҳал этиш бошланганидан сўнг маълум бўлиб қолган тақдирдагина йўл қўйилади. Рад этиш асосланган бўлиши лозим ҳамда ёзма шаклда билдирилади.

Рад этиш масаласини хўжалик судининг раиси ва унинг ўринбосари ёхуд тегишли судлов ҳайъатининг раиси ҳал қилади ва ажрим билан расмийлаштирилади.

Судьяни рад этиш тўғрисидаги ариза қондирилган тақдирда низо хўжалик судининг раиси ёки унинг ўринбосари ёхуд тегишли судлов ҳайъатининг раиси белгилайдиган бошқа судья томонидан ҳал этилади ёки у ажримнинг қай даражада қонунийлиги ва асослилигини текширади.



71-модда. Экспертнинг номзодини рад этиш

Ишда қатнашаётган шахслар низони ҳал этиш бошлангунча, башарти эксперт шахсан низонинг натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса, шунингдек унинг салоҳиятсизлиги сабабига асосланиб экспертнинг номзодини рад этишга ҳақлидирлар. Қечроқ рад этишга ишда қатнашаётган шахсга рад этиш асослари низони ҳал этиш бошланганидан сўнг маълум бўлиб қолган тақдирдагина йўл қўйилади. Рад этиш асосланган бўлиши лозим ҳамда ёзма шаклда билдирилади.

Экспертни рад этиш тўғрисидаги масалани мажлисда раислик қилаётган судья ҳал қилади.



72-модда. Даъво аризасига билдирилган фикр ёки судья талаб

қилган материаллар тақдим этилмаган тақдирда, шунингдек

томонлар вакилларининг иштирокисиз низони ҳал этиш

Даъво аризасига билдирилган фикр ёки судья талаб қилган материаллар тақдим этилмаган тақдирда иш ушбу масалага оид мавжуд бўлган материаллар бўйича ҳал этилиши мумкин.

Хўжалик судининг мажлисига томонларнинг вакиллари келмаган тақдирда, башарти судьянинг фикрича бундай ҳозир бўлмаслик низонинг ҳал этилишига тўсиқ бўлмаса ҳамда томоннинг низо ўз вакилининг иштирокисиз ҳал этилишига қарши ёзма эътирозномаси йўқ бўлса, низо улар йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.



73-модда. Низони бевосита ташкилотда ҳал этиш

Хўжалик суди низони бевосита ташкилотда ҳал этишга ҳақлидир.

Ташкилотларнинг раҳбарлари бундай ҳолда хўжалик судининг мажлисини ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлаб беришлари шарт.



74-модда. Ишни эшитишни кейинга қолдириш,

мажлисдаги танаффус

Хўжалик суди иш мазкур мажлисда ҳал этилиши мумкин бўлмаган ҳолларда ишни эшитишни кейинга қолдиришга ҳақлидир.

Процесснинг қатнашчилари навбатдаги мажлис ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида судья томонидан ажрим ёки бошқа ёзма ҳужжат билан хабардор қилинадилар.

Алоҳида мураккаб низолар ҳал этилаётганда судья кейинчалик ҳал қилув қарорида буни кўрсатиб ўтиш шарти билан уч кундан ошмайдиган муддатга мажлисда танаффус эълон қилишга ҳақлидир.



75-модда. Иш юргазишни тўхтатиб туриш ва уни қайта тиклаш

Хўжалик суди муайян иш билан боғлиқ бошқа ишни ёки ваколатли идоралар тегишли масалани ҳал этгунига қадар бу муайян ишни кўриб чиқиш мумкин бўлмаган ҳолларда ишни юргазишни тўхтатиб туради.

Хўжалик суди экспертиза тайинлаган, материалларни тергов органларига юборган, ташкилот қайта тузилганлиги оқибатида бирон томон унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштирилган тақдирда хўжалик суди томоннинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан иш юргазишни тўхтатиб туришга ҳақлидир.

Хўжалик суди ишнинг тўхтатиб турилишига сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг иш юргазишни қайтадан давом эттиради.

Иш юргазишни тўхтатиб туриш ва уни қайтадан давом эттириш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Томон ушбу ажримнинг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.



76-модда. Иш юргазишни тугатиш

Хўжалик суди агар:

1) хўжалик низоси хўжалик судида ҳал этилишига тегишли бўлмаса;

2) айни бир томонлар ўртасида, айни бир мавзуда ва айни бир асосларга кўра келиб чиққан низо бўйича хўжалик судининг қарори мавжуд бўлса;

3) аризачи жавобгар билан ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чораларини кўрмаган ҳамда бундай тартибга солиш имконияти йўққа чиққан бўлса;

4) ишдаги томон ҳисобланган ташкилот тугатилган бўлса, иш юргазишни тугатади.

Иш юргазиш тўхтатилган тақдирда айни бир томонлар ўртасида айни шу мавзуда ва айни бир асосларга кўра келиб чиққан низо юзасидан хўжалик судига иккинчи бор мурожаат қилинишига йўл қўйилмайди.

Иш юргазиш тўхтатилганлиги ҳақида ажрим чиқарилиб, унда суд харажатларини томонлар ўртасида тақсимлашга, бюджетдан давлат божини қайтаришга, шунингдек мазкур Кодекс 79-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган жаримани ундиришга оид масалалар ҳал этилиши мумкин.

Томонлар ушбу ажримнинг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.



77-модда. Даъвони қараб чиқмай қолдириш

Хўжалик суди агар:

1) даъво аризаси имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан, ёхуд мансаб лавозими қайд этилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;

2) айни бир томонлар ўртасида, айни шу мавзуда ва айни бир асосларга кўра келиб чиққан низо юзасидан хўжалик судида иш мавжуд бўлса;

3) аризачи қонунларга биноан жавобгардан қарзни банк орқали олиши керак бўлиб, бу хусусда банк муассасасига мурожаат қилмаган бўлса;

4) даъвогар хўжалик суди томонидан талаб қилинган, низони ҳал этиш учун керакли бўлган материалларни узрли сабабларсиз тақдим этмаган бўлса;

5) аризачи жавобгар билан ўзаро муносабатларни ихтиёрий равишда тартибга солиш чора-тадбирларини кўрмаган ва бундай тартибга солиш имконияти йўққа чиқмаган бўлса даъвони қараб чиқмай қолдиради.

Даъво қараб чиқилмай қолдирилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилиб, унда суд харажатларини томонлар ўртасида тақсимлашга, бюджетдан давлат божини қайтаришга, шунингдек мазкур Кодекс 79-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган жаримани ундиришга оид масалалар ҳал этилиши мумкин.

Томон ушбу ажримнинг қай даражада қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Даъвони қараб чиқмай қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг даъвогар хўжалик судига умумий тартибда қайтадан даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидир.



78-модда. Ҳал қилув қарорининг қабул қилиниши

Низони моҳиятан ҳал қилишда (даъвони қондириш, даъвони тўла ёки қисман рад этиш) хўжалик суди ҳал қилув қарори қабул қилади.

Ҳал қилув қарори мажлисда ишнинг барча ҳолатларини томонларнинг вакиллари иштирокида муҳокама қилиш натижаларига қараб қабул қилинади.

Ҳал қилув қарори томонлар ўртасида эришилган келишувни ҳисобга олиб, башарти у қонун ҳужжатларига, ишнинг ҳақиқий ҳолатларига ва материалларига зид бўлмаса, қабул қилинади.

Низо бир неча судья томонидан ҳал этилаётган тақдирда ҳал қилув қарори судьяларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Айрим ҳолларда алоҳида мураккаб ишлар юзасидан ҳал қилув қарорининг қабул қилиниши уч кундан ошмайдиган муддатга кечиктирилиши мумкин.

Ҳал қилув қарори ёзма шаклда баён қилинади ҳамда мажлисда раислик қилаётган судья томонидан, башарти низони бир неча судья ҳал этаётган бўлса, мажлисда қатнашаётган барча судьялар томонидан имзоланади. Ҳал қилув қарорига рози бўлмаган судья ўз фикрини ёзма баён қилиши мумкин бўлиб, бу ишга илова этилади.



79-модда. Ҳал қилув қарорини қабул қилишда

хўжалик судининг ҳуқуқлари

Хўжалик суди қонун ҳужжатларига зид бўлган шартномани бутунлай ёки унинг муайян қисмини ҳақиқий эмас деб топади, шунингдек агар томонларнинг талаблари давлат органининг ёхуд бошқа органнинг қонунларга мувофиқ келмайдиган ҳужжатига асосланган бўлса, ушбу талабларнинг қондирилишини рад этади.

Низо юзасидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда хўжалик суди:

1) башарти ташкилотларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса, даъво талабларидан четга чиқишга;

2) башарти даъвогар жазо чоралари тўғрисида талаблар қўймаган бўлса ёки қонун ҳужжатларини жавобгарнинг масъулиятини пасайтирмайдиган тарзда бузган бўлса, ундирилаётган неустойкани (жарима, пеня) республиканинг бюджет даромадига тўла ёхуд қисман ўтказишга;

3) мажбуриятни бузган томондан ундирилиши лозим бўлган неустойканинг (жариманинг, пенянинг) миқдорини фавқулодда ҳолларда камайтиришга;

4) қарорнинг ижро этилишини кечиктиришга ёки узайтиришга ҳақлидир.

Бундан ташқари, хўжалик суди талаб қилинган материалларни белгиланган муддатда жўнатмаганлик учун, даъво юзасидан фикр билдирмаганлик учун, суд томоннинг зиммасига юклаган ҳаракатларни содир этишдан бош тортганлик учун, шунингдек мансабдор шахс келиши шарт бўлгани ҳолда хўжалик судига келмаганлиги учун айбдор томонидан республика бюджети фойдасига энг кам ойлик иш ҳақининг бир ойликдан беш ойликкача бўлган миқдорида жарима ундиришга ҳақлидир.



80-модда. Ҳал қилув қарорининг мазмуни

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори кириш, таърифлаш, асослаш ва хулоса чиқариш қисмларидан иборат бўлади, бунда:

1) кириш қисмида хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами, қарор қабул қилинган кун, томонларнинг номи, даъвонинг баҳоси, судьянинг (судьяларнинг) фамилияси, томонлар вакилларининг ҳамда ишни қараб чиқишда қатнашаётган бошқа шахсларнинг фамилиялари ва мансаблари кўрсатилади. Низо ташкилотда ҳал этилган тақдирда бу ҳақда ҳам ҳал қилув қарорининг кириш қисмида қайд этиб ўтилади;

2) таърифлаш қисми даъвогар талабининг, даъво аризасига билдирилган фикрнинг, томонлар ва уларнинг вакиллари, низони ҳал этишда қатнашаётган бошқа шахслар берган аризалар, тушунтиришлар ҳамда илтимосномаларнинг қисқача баёнини, хўжалик суди амалга оширган ҳаракатларнинг (далил-исботларни бевосита улар турган жойда кўздан кечириш ва тадқиқ этиш ҳамда материаллар билан танишиш) тавсифини ўз ичига олиши лозим;

3) асослаш қисмида: ишнинг хўжалик суди аниқлаган ҳолатлари; низонинг келиб чиқиш сабаблари; ҳал қилув қарори қабул қилинишига асос бўлган далил-исботлар; башарти томонлар аҳдлашувга эришган бўлсалар, ушбу ёзма аҳдлашувнинг мазмуни; хўжалик суди томонларнинг илтимосномалари ва далил-исботларини, шартнома шартлари юзасидан уларнинг таклифларини ёки томонларнинг битимини рад этишига олиб келган далиллар; ҳал қилув қарорини қабул қилишда хўжалик суди амал қилган қонун ҳужжатлари кўрсатилади;

4) хулоса чиқариш қисми қўйилган ҳар бир талаб бўйича даъвони қондириш тўғрисидаги ёки даъвони тўла-тўкис ёхуд қисман рад қилиш ҳақидаги хулосани ўз ичига олиши керак. Хўжалик судининг хулосаси бирон-бир ҳолатларнинг рўй беришига ёки рўй бермаслигига боғлиқ (шартли қарор) бўлмаслиги лозим.

Даъво қаноатлантирилганда ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилади:

низо кимнинг фойдасига ҳал этилган бўлса, шу томоннинг номи ҳамда пул маблағлари ундириб олинган ёки муайян ҳаракатларни ҳам бажариши лозим бўлган томоннинг, номи, ушбу ҳаракатларни бажариш муддатлари, шунингдек ҳал қилув қарорининг ижроси кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда пул маблағларини тўлаш муддатлари;

ундирилиши лозим бўлган маблағларнинг (моддий бойликлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун асосий қарзларнинг, зарарларнинг, неустойканинг, жариманинг, пенянинг, шунингдек мазкур Кодекс 79-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган жариманинг) миқдори;

пул маблағлари ундириб олинадиган счётнинг номи;

топширилиши лозим бўлган мол-мулкнинг номи ва унинг турган жойи (мол-мулкни топшириш тўғрисидаги низо бўйича);

ижро ҳужжатининг ёки ундиришни ҳеч сўзсиз тартибда (акцептсиз) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг, бу ҳужжат ижро этилмаслиги лозим деб топилган тақдирда, номи, тартиб рақами ва санаси, шунингдек ҳисобдан чиқарилмаслиги лозим бўлган маблағ.

Шартномани тузишда ёки ўзгартиришда юзага келган низо бўйича хулоса қисмида шартноманинг ҳар бир низоли шарти юзасидан қарор, шартнома тузишга мажбурлашга оид низо бўйича эса - томонлар шартнома тузишлари учун асос бўлган шартлар кўрсатилади.

Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида шартнома қонунларга зид бўлган тақдирда, шартнома тўла-тўкис ёки унинг муайян қисми ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида уқтириб ўтилади.

Ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза қондирилган тақдирда, хулоса қисмида ҳужжатнинг ҳамда уни чиқарган органнинг номи, ҳужжатнинг тартиб рақами, у чиқарилган сана кўрсатилади, ҳужжат тўла-тўкис ёки қисман (айнан қайси қисми) ҳақиқий эмас деб топилади, аризачининг ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби қондирилмаганда эса уни қондириш рад этилганлиги қайд этилади.

Агар томонлар ўртасида қараб чиқилаётган низо бўйича қонун ҳужжатларига, ишнинг ҳақиқий ҳолатларига ва материалларига мувофиқ келадиган аҳдлашувга эришилган бўлса, судья ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида эришилган аҳдлашувнинг шартларини баён этади.

Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд сарф-харажатларнинг томонлар ўртасида тақсимланиши, бюджетдан давлат божининг қайтарилиши ҳақида кўрсатма берилади.

Ишда бир неча даъвогар ва жавобгар қатнашгани тақдирда ҳал қилув қарорида низо уларнинг ҳар бирига нисбатан қандай ҳал этилганлиги кўрсатилади.

Дастлабки ва қарши даъво кўриб чиқилган тақдирда ҳал қилув қарорида даъволардан ҳар бирининг кўриб чиқилиш натижалари кўрсатиб ўтилади.



81-модда. Ҳал қилув қарорининг эълон қилиниши

Қабул қилинган ҳал қилув қарори судья томонидан иш кўриб чиқиш тугалланганидан кейин мажлисда эълон қилинади. Судья фақат қарорнинг хулоса қисмини эълон қилишга ҳақлидир. Томонларга қарорнинг қонуний ва асослилигини текшириш хусусида ариза бериш тартиби тушунтирилади.



82-модда. Ажрим чиқариш ва унинг мазмуни

Агар низо моҳиятан ҳал этилмаётган бўлса (иш кўриш кечиктирилганда, иш юргазиш тўхтатиб турилганда, тугатилганда, даъво кўриб чиқилмай қолдирилганда ва шу кабиларда), хўжалик суди ажрим чиқаради.

Хўжалик судининг ажрими қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

1) хўжалик судининг номини, ишнинг тартиб рақамини ва ажрим чиқарилган санани, томонларнинг номини, даъвонинг баҳосини, даъвогарнинг талабини, судьянинг (судьяларнинг) фамилиясини, томонлар вакилларининг ҳамда ишни ҳал қилишда қатнашаётган бошқа шахсларнинг фамилиясини ва мансабларини;

2) низо моҳиятининг қисқача баёнини ёки ажрим чиқарилишига сабаб бўлган масаланинг мазмунини;

3) қонун ҳужжатларига таянган ҳолда ажрим чиқарилишининг сабабларини;

4) қараб чиқилган масала юзасидан хулосани;

5) томонлар, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари хўжалик суди белгилаган муддатларда содир этиши лозим бўлган ҳаракатларга оид кўрсатмани.



83-модда. Хусусий ажрим

Низони ҳал этиш чоғида ташкилотнинг, давлат органи ва бошқа органнинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилаётганлиги аниқланган тақдирда хўжалик суди хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.

Хусусий ажрим тегишли ташкилотларга, давлат органлари ва бошқа органларга, мансабдор шахсларга юборилади.



84-модда. Ҳал қилув қарорлари ва ажримларнинг юборилиши

Ҳал қилув қарорлари ва ажримлар томонларга жўнатилади ёки уларнинг вакилларига топширилади.



85-модда. Қўшимча қарор

Хўжалик суди томоннинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан агар:

1) даъво аризасида баён этилган бирон-бир талаб бўйича қарор қабул қилинмаган бўлса;

2) суд харажатлари тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса, қўшимча қарор қабул қилишга ҳақлидир.



86-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш ва тузатиш

Судья қарорнинг моҳиятига дахл қилмаган ҳолда, томоннинг аризасига биноан, ҳал қилув қарорининг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда уни тушунтириб беришга, қарорда йўл қўйилган хатоларни ёки арифметик янглишишларни томоннинг аризасига ёхуд ўз ташаббусига кўра тўғрилашга ҳақлидир.

Ҳал қилув қарори тушунтириб берилганлиги, шунингдек хатолар ёки арифметик янглишишлар тўғриланганлиги ҳақида ажрим чиқарилади.



XI БОБ. ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙ

ВА АСОСЛИЛИГИНИ ТЕКШИРИШ

87-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текшириш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига

мурожаат қилиш ҳамда протест киритиш ҳуқуқи

Томон ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорлари ва уларнинг ўринбосарлари тегишли тарзда Олий хўжалик судининг, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судининг, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судининг ҳал қилув қарорига нисбатан протест киритишга ҳақлидирлар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳринингг хўжалик судлари қабул қилган ҳал қилув қарорлари 5000 сўмгача бўлган суммага оид бўлса, бу қарорларнинг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида Олий хўжалик судига ариза бериб бўлмайди.

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал



88-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текширишни амалга оширувчи хўжалик судлари

Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик суди ўз ташаббуси билан ваколати доирасида исталган ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.

Хўжалик судлари чиқарилган ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини қуйидагича тартибда текширади:

1) Олий хўжалик суди - Олий хўжалик судининг Судлов ҳайъатида ва қуйи хўжалик судларида низолар бўйича ҳал этилган ҳамда бу ҳал қилув қарори қонуний ёки асослилиги ушбу Кодексда белгиланган тартибда текширилгандан сўнг;

2) Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик суди шу судлар ҳал этган низолар бўйича ҳал қилув қарорларининг қонуний ва асослилигини текширади.

Ҳал қилув қарори қонуний ва асослилиги хусусида Олий хўжалик суди чиқарган қарор қатъий бўлади.


Киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал



89-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текшираётган хўжалик судининг таркиби

Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш бўйича судлов ҳайъатининг уч судьясидан иборат таркибдаги хўжалик суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текширади. Текшириш натижалари юзасидан қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Ҳал қилув қарорларини текширувчи ҳайъат бўлмайдиган хўжалик судларида текшириш хўжалик судининг раиси ёки унинг ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Хўжалик суди раисининг ўринбосари қабул қилган ҳал қилув қарори раис томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.



90-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текшириш тўғрисидаги аризанинг ҳамда ҳал қилув

қарорига протестнинг шакли ва мазмуни

Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза ҳамда ҳал қилув қарорига протест ёзма равишда берилади. Улар ҳал қилув қарорини қабул қилган суднинг номини, ишнинг тартиб рақамини, қарор қабул қилинган санани, томонларнинг номини, даъвонинг баҳосини, аризачининг ва прокурорнинг талабларини, шунингдек қонун ҳужжатларига ва иш материалларига таянган ҳолда ҳал қилув қарорининг қонуний ҳамда асослилигини текшириш тўғрисидаги масала қўйилишининг асосларини ўз ичига олиши лозим.

Аризани ташкилот раҳбари ёки раҳбарининг ўринбосари имзолайди.

Протест прокурор ёки прокурорнинг ўринбосари томонидан имзоланади.



91-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текшириш тўғрисидаги аризани ҳамда прокурор

протестини бериш тартиби

Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза ҳамда ҳал қилув қарорига протест ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судларига юборилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг хўжалик судларида ҳал этилган иизо бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш учун ушбу низони ҳал қилган суддан иш талаб қилиб олинади. Талабнома қабул қилиб олинганидан сўнг иш беш кунлик муддатда Олий хўжалик судига юборилиши керак.

Тегишли равишда аризанинг ва протестнинг нусхалари томонларга, даъво аризасини юборган прокурорга жўнатилади.

Аризага унинг нусхаси жўнатилганлигини ҳамда давлат божи тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинади. Протестга унинг нусхаси юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисида ариза берилиши ҳамда прокурорнинг протест киритиши қарорнинг ижро этилишини тўхтатиб қўймайди.

Хўжалик суди томоннинг, ишда қатнашаётган прокурорнинг илтимосномасига биноан ёки ўз ташаббуси билан ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш ниҳоясига етгунга қадар қарорнинг ижросини тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.


Киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал



92-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текшириш тўғрисидаги аризани бериш ҳамда ҳал қилув

қарорига протестни киритиш муддатлари

Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризани ҳамда ҳал қилув қарорига протестни киритиш қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай амалга оширилади.



93-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текшириш тўғрисидаги аризага ҳамда

протестга билдирилган фикр

Томон хўжалик судига берилган ҳал қилув қарорининг ёки протестнинг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги аризанинг нусхасини олиши биланоқ ўз фикрини шу судга, бошқа томонларга ва ишда қатнашаётган прокурорга ариза ёхуд протест кўриб чиқиладиган кунгача бориб етишини таъминлайдиган муддатда юборади.

Бундай фикрни ташкилотнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари имзолайди.



94-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текшириш тўғрисидаги аризанинг ҳамда ҳал қилув

қарорига протестнинг қайтарилиши

Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза ҳамда ҳал қилув қарорига протест агар:

1) ариза ёки протест уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;

2) аризага унинг нусхаси томонларга ва даъво аризасини юборган прокурорга жўнатилганлигининг далиллари, протестга эса унинг нусхаси томонларга жўнатилганлигининг далиллари илова қилинмаган бўлса;

3) аризага белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса;

4) ариза ёки протест уни бериш учун белгиланган муддат тугаганидан сўнг ушбу муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимосномасиз берилган бўлса; илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг бир йил ўтгач баён этилган бўлса - қараб чиқиш учун қабул қилинмайди ва қайтарилади.

Ариза ёки протест, башарти уни қайтариб олиш тўғрисидаги ҳужжат хўжалик судига қарор қабул қилинишидан аввал келган бўлса ҳам қайтарилади.



95-модда. Мажлисда ҳал қилув қарорининг қонуний

ва асослилигини текшириш, мажлис ўтказиладиган вақт

ҳамда жой тўғрисида хабардор қилиш

Мажлисда ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилиги судьялардан бирининг раислиги остида текширилади.

Мажлис ўтказиладиган вақт ва жой тўғрисида томонларга, ишда қатнашаётган прокурорга ва зарур ҳолларда суд процессининг бошқа иштирокчиларига хабарнома юборилади.



96-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текшириш тўғрисидаги аризани ҳамда ҳал қилув қарорига

протестни кўриб чиқиш муддатлари

Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидаги ариза ҳамда ҳал қилув қарорига протест - бир ойдан кечиктирмай:

Олий хўжалик судида қабул қилинган ҳал қилув қарорлари бўйича ариза ёки протест келиб тушган кундан бошлаб;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларида қабул қилинган ҳал қилув қарорлари бўйича - иш келиб тушган кундан бошлаб кўриб чиқилади.

Киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича хронологик жадвал



97-модда. Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини

текшириш бўйича хўжалик судининг ваколатлари

Хўжалик суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш натижалари бўйича:

ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга;

ҳал қилув қарорини ўзгартиришга;

ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва янги қарор қабул қилишга;

ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгитдан кўриб чиқиш учун топширишга;

ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш юргазишни тугатиш;

ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъвони кўриб чиқмай қолдиришга ҳақлидир.

Ҳал қилув қарори аризада ёки протестда баён этилган далиллардан қатъи назар тўла ҳажмда текширилади.

Хўжалик суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш чоғида биринчи босқич судда низони ҳал этишда хўжалик судига бериладиган ҳуқуқлардан фойдаланади.



98-модда. Ҳал қилув қарорини ўзгартириш

ёки бекор қилиш асослари

Қуйидагилар ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари ҳисобланади:

1) иш учун аҳамият касб этадиган ҳолатларнинг тўла-тўкис аниқланмаганлиги;

2) иш учун аҳамият касб этадиган ва хўжалик суди аниқланган деб ҳисоблаётган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;

3) ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига номувофиқлиги;

4) моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги.


Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, башарти бундай бузилиш нотўғри қарор қабул қилинишига олиб келган ёхуд олиб келиши мумкин бўлган тақдирда, қарорнинг ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши учун асос бўлади.



99-модда. Қарорнинг қабул қилиниши

Ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш натижалари юзасидан далил-исботли қарор қабул қилинади ҳамда бу қарор қабул қилинган ҳал қилув қарорларининг қонуний ва асослилигини текшириш бўйича судлов ҳайъатининг сўдьялари томонидан ҳайъат бўлмаган жойларда эса хўжалик судининг раиси ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади.

Қарорда қуйидагилар кўрсатилади:

1) хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб рақами ва қарор қабул қилинган сана, томонларнинг номи, ариза берган томоннинг номи, протест киритган прокурор, ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судининг таркиби ҳамда хўжалик судида тушунтириш берган шахслар ва уларнинг мансаблари;

2) ҳал қилув қарорини қабул қилган хўжалик судининг номи, ишнинг тартиб, рақами, қарор қабул қилинган сана, ҳал қилув қарорини қабул қилган судьяларнинг фамилиялари;

3) қабул қилинган ҳал қилув қарори моҳиятининг қисқача баёни;

4) ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текшириш тўғрисидагн масала ўртага қўйилишинииг асослари, ариза ёки протестга билдирилган фикрда баён этилган далиллар;

5) қарор қабул қилинишига олиб келган сабаблар - бунда қонун ҳужжатларига ва иш материалларига таянилиши лозим;

6) ариза ёки протестни қараб чиқиш натижалари юзасидан хулосалар;

7) ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун бериш чоғида томонлар ва хўжалик суди бажариши лозим бўлган ҳаракатлар.



100-модда. Қарордаги кўрсатмаларнинг мажбурийлиги

Қарордаги кўрсатмалар иш янгитдан кўриб чиқилаётган пайтда, хўжалик суди учун мажбурийдир. Қарор бирон-бир далил-исботнинг ишончлилиги ёхуд ишончли эмаслиги тўғрисидаги, бир далил-асоснинг бошқасидан устунлиги ҳақидаги кўрсатмаларни, шунингдек хўжалик низоси янгитдан ҳал этилаётганда қандай қарор қабул қилиниши лозимлигини ўз ичига олиши мумкин эмас.



101-модда. Қарорларни тарқатиш

Қарорлар томонларга, ишда қатнашган прокурорга қабул қилинган кундан бошлаб беш кунлик муддатда тарқатилади.



102-модда. Ажримларнинг қонуний ва асослилигини текшириш

Ажримларнинг қонуний ва асослилиги ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда текширилади.



XII БОБ. ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИНИНГ

НАЗОРАТ ТАРТИБИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ ПЛЕНУМИ

ТОМОНИДАН КЎРИБ ЧИҚИЛИШИ

103-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг

Пленумига ҳал қилув қарорини назорат тартибида кўриб чиқиш

хусусида мурожаат қилиш ҳуқуқи

Олий хўжалик судининг Раиси, Бош прокурор низолар юзасидан Олий хўжалик суди томонидан қабул қилинган қарорга нисбатан протест киритишга ҳақлидирлар.

Протест ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлган ёки бошқа давлатларнинг манфаатлари бузилган тақдирда унинг қонуний ва асослилиги мазкур Кодексда белгиланган тартибда текширилгандан сўнг киритилади.



104-модда. Протестни Ўзбекистон Республикаси

Олий хўжалик суди Пленуми томонидан кўриб чиқиш тартиби

Олий хўжалик судининг Пленуми протестни кўриб чиқиш чоғида Олий хўжалик судининг ҳал қилув қарори қонуний ва асослилигини текширувчи ҳайъати раиси ёки аъзоси (судья)нинг иш ҳолатлари ҳамда протест асослари тўғрисидаги маърузасини тинглайди.

Зарур ҳолларда тушунтириш бериш учун Пленум мажлисига томонларнинг вакиллари таклиф этилади. Бундай ҳолларда Пленум мажлиси тўғрисидаги хабарнома ва протест нусхаси томонларга юборилади.



105-модда. Олий хўжалик суди Пленумининг

қарор қабул қилиш тартиби

Протест муҳокама қилинганидан сўнг ушбу Кодексда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.

Низони ҳал этишда, ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослилигини текширишда қатнашган судья овоз беришда қатнашишга ҳақли эмас.

Пленумнинг қарори қабул қилиниши биланоқ кучга киради ҳамда мазкур Кодекснинг XIV бобида белгиланган тартибда ижро этилади.



XIII БОБ. ЯНГИТДАН ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАРГА КЎРА

ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИНИ

ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ

106-модда. Қайта кўриб чиқиш асослари

Хўжалик суди ўзи қабул қилган ҳал қилув қарорини иш учун муҳим аҳамият касб этадиган ҳамда аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўла олмайдиган янгитдан очилган ҳолатларга биноан қайта кўриб чиқиши мумкин.



107-модда. Ариза бериш тартиби ва муддати

Янгитдан очилган ҳолатларга кўра қарорни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза қарорнинг қайта кўриб чиқилиши учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай берилиши мумкин.

Аризачи бошқа томонга аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхасини юбориши шарт.

Аризага бошқа томонга аризанинг нусхаси юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Ариза белгиланган муддат тугаганидан сўнг берилган тақдирда ёки аризанинг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаси бошқа томонга юборилганлигининг далил-исботлари тақдим этилмаган тақдирда у кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди ҳамда аризачига қайтарилади.



108-модда. Ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш

Кўриб чиқилаётган ҳал қилув қарорини қабул қилган тегишли судлов ҳайъатининг судьяси (судьялари), ҳайъат бўлмаган жойда ҳал қилув қарорини қабул қилган судья ҳал қилув қарорини қайтадан кўриб чиқади.

Янгитдан очилган ҳолатларга кўра ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш мазкур Кодекснинг тегишли равишда X, XI ва XII бобларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Янгитдан очилган ҳолатларга кўра ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш хусусидаги ариза келиб тушган тақдирда хўжалик суди, башарти биринчи галдаги ҳал қилув қарори ижро этилмаган бўлса, ҳал қилув қарорининг қайта кўриб чиқилиши ниҳоясига етгунча ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туришга ҳақлидир.

Янгитдан очилган ҳолатларга кўра қабул қилинган ҳал қилув қарори мазкур Кодекснинг XI ва XII бобларида белгиланган тартибда текширилиши мумкин.



XIV БОБ. ҚАРОРЛАРНИНГ ИЖРО ЭТИЛИШИ

109-модда. Хўжалик судининг буйруғи ва унинг

ижро этиш учун юборилиши

Хўжалик судининг қарори хўжалик суди берадиган буйруққа асосан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро этилади. Буйруқ ижро ҳужжати ҳисобланади ва қарор билан биргаликда юборилади.

Пул маблағларини ундиришга оид буйруқ уни ундирувчи шахсга топширилади ёки буюртма ёхуд қимматли хат билан унга юборилади. Маблағлар бюджет фойдасига ундирилаётганида буйруқ солиқ органига юборилади ҳамда белгиланган тартибда банк муассасаси орқали ижро этилади. Қолган буйруқлар суд ижрочилари томонидан бажарилади.

Биринчи галдаги ва қарши даъволар тўла ёки қисман қондирилган тақдирда ундириш хусусидаги буйруқлар ҳар бир даъво бўйича алоҳида берилади.



110-модда. Буйруқнинг мазмуни

Хўжалик судининг буйруғида:

1) буйруқ берилишига асос бўлган ишнинг тартиб рақами, қарор қабул қилинган кун, буйруқ берилган кун ва унинг амал қиладиган муддати;

2) ҳал қилув қарорининг хулоса қисми кўрсатилиши лозим. Агар ҳал қилув қарорини қабул қилишда ижрони кечиктириш ёки бу муддатни чўзиш белгиланса, буйруқда у амал қиладиган муддатнинг бориши қайси пайтдан бошланиши кўрсатилади.

Суд ижрочиси томонидан ижро этилиши лозим бўлган ёки солиқ идорасига юбориладиган буйруқда қарздорнинг манзилгоҳи ҳам кўрсатилади.

Буйруқ судья томонидан имзоланади ва буйруқ чиқарган хўжалик судининг муҳри билан тасдиқланади.



111-модда. Ижро этилиши учун буйруқни тақдим қилиш муддати

Буйруқ ундирувчи шахсга ижро этиш учун ҳал қилув қарори қабул қилинган ёхуд қарорнинг ижроси кечиктирилган ёки чўзилган тақдирда белгиланган муддат тугаган кундан бошдаб ёинки буйруқни ижро этиш учун тақдим қилишнинг ўтказиб юборилган муддатини қайта тиклаш ҳақида ажрим чиқарилган кундан бошлаб уч ойдан кечиктирмай тақдим этилиши мумкин. Ҳал қилув қарорининг ижроси тўхтатиб қўйилган давр ушбу муддатга кирмайди.

Банк муассасаси ёки суд ижрочиси томонидан буйруқни ижро этиш имкони бўлмаган ва буйруқ шу муносабат билан ижро этилмай қайтарилган тақдирда ижро этилиши учун буйруқни тақдим этишнинг янги уч ойлик муддати у қайтарилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Ҳал қилув қарорини ижро этиш муддати ижро этилиши учун буйруқ тақдим қилиниши билан тўхтатилади.



112-модда. Қарорни ижро этмаганлик учун жавобгарлик

Ижро учун буйруқ тақдим этилган орган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги хўжалик судининг қарорини ижро этмаганлиги учун хўжалик суди томоннинг аризасига ёки ўз ташаббусига кўра унга ундириладиган маблағнинг 50 фоизигача миқдорида жарима солади. Жарима республика бюджети фойдасига ундирилади.

Жарима солинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади. Жарима солинган орган ажримнинг қонуний ва асослилигини текшириш хусусида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Ҳал қилув қарорини ижро этиши шарт бўлган мансабдор шахс хўжалик судининг қарорини ижро этмаганлиги учун қонунда умумий суд қарорини ижро қилмаганлик учун белгиланган тарзда жавобгар бўлади.



113-модда. Буйруқнинг дубликатини бериш

Буйруқ йўқотиб қўйилган тақдирда хўжалик суди, башарти ундириб олувчи шахс ижро этилиши учун буйруқни тақдим қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар бу ҳақда ариза билан мурожаат қилган бўлса, унинг дубликатини бериши мумкин. Буйруқнинг дубликати берилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади.

Буйруқнинг дубликатини бериш хусусидаги аризага буйруқ йўқотиб қўйилганлиги тўғрисида банк муассасаси, суд ижрочиси, алоқа органи берган маълумотнома ёхуд ташкилотнинг буйруқ йўқотилганлиги ва ижро этилиши учун тақдим қилинмаганлиги ҳақидаги маълумотномаси илова қилиниши лозим.

Ташкилотнинг маълумотномасини ташкилот раҳбари ёки раҳбарининг ўринбосари ва бош (катта) бухгалтери имзолайди.



114-модда. Ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктириш

ёки чўзиш, қарорни ижро этиш усулини

ҳамда тартибини ўзгартириш

Хўжалик суди томоннинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан ижро этилиши учун буйруқни тақдим қилишнинг белгиланган муддати тугагунига қадар ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктиришга ёки чўзишга, уни ижро қилиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақлидир.

Ҳал қилув қарорининг ижроси кечиктирилган ёки чўзилган тақдирда хўжалик суди қарор мазкур Кодекснинг IX бобида назарда тутилган тартибда ижро этилишини таъминлаш чораларини кўриши мумкин.

Ҳал қилув қарори ижросининг кечиктирилганлиги ёки чўзилганлиги, уни ижро этиш усули ва тартиби ўзгартирилганлиги ёхуд аризани қондириш рад қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади. Томон ушбу ажримнинг қонуний ва асослилигини текшириш хусусида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Зарур ҳолларда ажрим қарздор турган жойдаги банк муассасасига жўнатилади.



115-модда. Ҳал қилув қарори ижросидаги бурилиш,

ҳал қилув қарори асосида ундиришнинг тўхтатилиши

Агар ижро этилган ҳал қилув қарори ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўла ёки қисман рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган ёхуд иш юзасидан ижро тўхтатилган ёинки даъво қараб чиқилмай қолдирилган бўлса, томонга ҳал қилув қарорининг ўзгартирилган ёки бекор қилинган тегишли қисмига биноан бошқа томон фойдасига ундан ундирилган барча нарсалар қайтарилади.

Ундирилган пул маблағларини, мол-мулкни ёки унинг қийматини қайтариш хусусида хўжалик суди ташкилотнинг аризасига биноан буйруқ беради. Аризага илгари қабул қилинган ҳал қилув қарорининг ижро этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Агар ижро этилмаган ҳал қилув қарори ўзгартирилиб ёки бекор қилиниб, даъвони тўла ёхуд қисман рад этиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган ёхуд иш юзасидан ижро тўхтатилган ёинки даъво қараб чиқилмай қолдирилган бўлса, хўжалик суди тегишли қисми ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳал қилув қарори бўйича ундиришни тўла ёхуд қисман тўхтатиш хусусида ҳал қилув қарори қабул қилади.



____________________________________________

* Матнда бундан буён "ташкилотлар" деб юритилади.










































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск