Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.1993 й. ПФ-641-сон "Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.08.1993 й.

N ПФ-641



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАТБУОТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВЧИ

ЖАМҒАРМА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Газета ва журналлар фаолиятини такомиллаштириш, даврий нашрларни чиқариш ва тарқатиш, шунингдек бозор муносабатларига ўтиш шароитида журналистларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда уларга кўмаклашиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғармани ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, республика газета ва журналлари таҳририятлари ва бош муҳаррирлари Кенгаши, "Шарқ" концерни, Журналистлар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, "Истеъдод" жамғармаси, Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқаларнинг таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:

- газета ва журналлар нормал фаолият кўрсатиш учун зарур шарт-шароит яратишда, уларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ молиявий, моддий-техникавий масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам бериш;

- давлат идоралари ва жамоат ташкилотларида газета ва журналлар ҳамда улар таъсисчиларининг манфаатларини ифодалаш, таҳририятлар билан биргаликда республика ҳукуматига даврий нашрларни чиқариш ва тарқатишни янада яхшилашга қаратилган таклифларни тақдим этиш;

- матбуотга мадад бериш мақсадида давлат ажратган маблағларни тақсимлашда иштирок этиш, ишлаб чиқариш, тижорат ва ташқи иқтисодий фаолият, шунингдек ҳомийлик бадаллари ва бошқа бадаллар ҳисобидан ўз маблағларини ташкил этиш ҳамда бу маблағларни газета ва журналларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш учун сарфлаш.


3. Республика даврий нашрларининг молиявий ва моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш мақсадида Жамғармага Вазирлар Маҳкамаси захирасидан 1 миллиард сўм ажратилсин.


4. Жамғарма республиканинг барча юридик ва жисмоний шахслари, ташкилотлари, фирмалари ва уюшмалари учун очиқ деб ҳисоблансин.

Вазирликлар, идоралар, концернлар ва ҳокимликлар Жамғарма фаолиятига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар.


5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармон бажарилишини ташкилий жиҳатдан таъминлашга оид қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 й., 8-сон, 307-модда






























Время: 0.1846
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск