ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Солиққа тортиш / Икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад (фойда)га солиқлар тўлашдан бўйин товлашларни олдини олиш тўғрисидаги конвенция ва битимлар / Битимлар /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидa даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг икки ёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисида Битим (Aлмати, 1996 йил 12 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидa

даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг

икки ёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Даромаддан ва мулкдан олинадиган солиқларнинг иккиёқлама қўлланишининг олдини олиш тўғрисида Битим тузиш истагини билдириб, қуйидагиларни аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўлланиш доираси


Мазкур Битим Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккисининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Битим татбиқ этиладиган солиқлар


1. Мазкур Битим ҳар қайси Аҳдлашувчи Давлат номидан унинг маъмурий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимиятлари томонидан ундириладиган даромад ва мулк солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Даромад ва мулк солиқларига умумий даромаддан ёки даромаднинг бир қисмидан олинадиган барча солиқлар, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни сотишдан олинган даромадларга солинадиган солиқлар, иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий суммасидан олинадиган солиқлар, шунингдек мулк қийматининг ўсишидан олинадиган солиқлар киради.


3. Ушбу Битим қуйидаги солиқларга нисбатан қўлланилади:

- Ўзбекистон Республикасида:

(I) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

(II) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

(III) мол-мулк солиғи

(кейинги ўринларда "Ўзбекистон солиқлари" деб юритилади);

- Қозоғистон Республикасида:

(I) корпоратив даромад солиғи;

(II) якка тартибдаги даромад солиғи;

(III) юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи

(кейинги ўринларда "Қозоғистон солиқлари" деб юритилади).

4. Ушбу Битим мазкур Битим имзоланган санадан сўнг Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири томонидан олинадиган солиқларга қўшимча ёки мазкур модданинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган солиқлар ўрнига киритилган ҳар қандай муносиб, ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли ташкилотлари ўз солиқ қонунларида бўлган барча туб ўзгартишлар ҳақида бир-бирларига хабар берадилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) "Ўзбекистон" ибораси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда Ўзбекистон Республикаси мустақил ҳуқуқ ва юрисдикцияларни, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ меъёрларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ерости бойликлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқларни амалга ошириш мумкин бўлган ҳудудни, ички сув ҳавзаларини, улар тепасидаги ҳаво кенглигини англатади;

- "Қозоғистон" Қозоғистон Республикасини англатади ва жуғрофий маънода ишлатилганда "Қозоғистон" атамаси Қозоғистон ўз қонунларига ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўзининг суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошираётган Қозоғистон Республикаси давлат ҳудуди ва зоналарини англатади;

b) ҳдлашувчи Давлат" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлат" иборалари матн мазмунидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ёки Қозоғистонни англатади;


c) "шахс" ибораси жисмоний шахсни, Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ тузилган ва солиқ солиш мақсадлари учун юридик шахс сифатида қараладиган ҳар қандай юридик шахс ва ҳар қандай бошқа шахслар бирлашмасини англатади;


d) "компания" ибораси даромад (фойда) солиғи солинадиган ҳар қандай корпоратив бирлашмасини ёки солиққа тортиш мақсадлари учун корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай ташкилотни, шу жумладан, ҳиссадорлик жамияти, масъулияти чекланган жамият ёки ҳар қандай бошқа юридик шахс ёки ташкилотни билдиради;


e) ҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" иборалари тегишинча Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган корхонани ва ўзга Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган корхонани англатади;

f) "халқаро ташиш" ибораси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонаси томонидан амалга ошириладиган денгиз, дарё ёки ҳаво кемалари, темирйўл ёки автомобиль транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, бундай ташишнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида амалга оширилиши ҳоллари бундан мустасно;


g) "миллий шахс" ибораси:

I) Аҳдлашувчи Давлат фуқароси бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни;

II) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунларига мувофиқ ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахс ва ассоциацияни англатади;


h) "ваколатли ташкилот" ибораси:

- Ўзбекистон Республикасида - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини;

- Қозоғистон Республикасида - Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг вакилини англатади.


2. Ушбу Битимни Аҳдлашувчи Давлат қўллаши чоғида унда белгиланмаган ҳар қандай ибора, агар матн мазмуни ўзга маънони талаб қилмаса, қайси Аҳдлашувчи Давлатнинг солиғига нисбатан ушбу Битим қўлланилаётган бўлса, ўша Давлатнинг қонунларидаги маънони билдиради. Атаманинг мазкур Аҳдлашувчи Давлат солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланган ҳар қандай маъноси ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг бошқа қонунларидаги шу атама учун берилган маънодан устунлик қилади.


4-модда. Резидент


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти" ибораси мазкур Давлатнинг қонунчилиги бўйича ўзининг турар жойи, доимий истиқомат жойи, расмий раҳбар органининг ташкил қилинган жойи, қаерда жойлашгани ёки шунга ўхшаш мазмундаги бошқа ҳар қандай мезонларга кўра мазкур Давлатда солиқ тўловчи ҳисобланган шахсни билдиради. Бироқ мазкур ибора фақат ушбу Аҳдлашувчи Давлатдаги манбалардан ёки ушбу Давлатдаги мулкдан даромад олиши асосида солиққа тортиладиган шахсларни англатмайди. Ибора шунингдек

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск