Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 03.09.1993 й. 925-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1993 й.

N 925-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"СУДЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни эълон қилинган кундан амалга киритилсин.

Белгилаб қўйилсинки, 62-модданинг қоидалари Қонун амалга киритилганидан кейин сайланадиган ва тайинланадиган судьяларга нисбатан қўлланилади.


2. "Судлар тўғрисида"ги Қонун амалга киритилган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий суди халқ маслаҳатчиларининг ваколати тугатилади. Халқ маслаҳатчиларининг ваколат муддатлари улар суд ишларини кўриб турган вақтда тугайдиган бўлса, уларнинг ваколатлари шу ишнинг муҳокамаси тугагунга қадар сақланади.

"Судлар тўғрисида"ги Қонун амалга киритилгунга қадар сайланган бошқа судларнинг халқ маслаҳатчилари ўз ваколатларини улар сайланган муддат тугагунча сақлаб қоладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси қонунлари "Судлар тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирилгунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмагаи қисми қўлланилаверади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига судларни хизмат бинолари, автотранспорт, ташкилий техника, алоқа воситалари билан таъминлаш масалаларини ҳал этиш ва "Судлар тўғрисида"ги Қонунда кўзда тутилган моддий-техника таъминотига оид бошқа чораларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, вилоят судларининг алоҳида режимдаги объектларда амал қилувчи доимий сессиялари тугатилсин.


6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида суд тузилиши тўғрисида"ги 1981 йил 27 ноябрдаги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил, N 33, 642-модда);

Ўзбекистон Республикасининг "Ҳакамлик суди ва хўжалик низоларини ҳал қилиш тартиби тўғрисида"ги 1991 йил, 20 ноябрдаги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 2, 86-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси судларининг конференцияларини чақириш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги 1989 йил 30 ноябрдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 31-33, 526-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикаси судлари судьялари ва халқ маслаҳатчиларининг қасамёди тўғрисида"ги 1989 йил 21 декабрдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1989 йил, N 35-36, 605-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 10, 368-модда



















Время: 0.2089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск