Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 02.09.1993 й. 926-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Гражданлик процессуал кодексига ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.09.1993 й.

N 926-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ГРАЖДАНЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА

ВА ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика қонунларини такомиллаштириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни, Хўжалик процессуал кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:


I. 1963 йил 23 март куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, N 9, 31-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1-модда. Гражданлик суд ишларини юргизиш тўғрисидаги қонунлар

Ўзбекистон Республикасининг ҳамма судларида гражданлик ишлари бўйича иш юргизиш тартиби Гражданлик процессуал кодекси, Хўжалик процессуал кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни ва уларга мувофиқ чиқариладиган бошқа қонунлар билан белгиланади.

Гражданлик суд ишларини юргизиш тўғрисидаги қонунлар даъво тартибидаги ишларни, маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни ва алоҳида тартибда юргизиладиган ишларни кўриш тартибини белгилайди. Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар ва алоҳида тартибда юргизиладиган ишлар, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланган айрим истиснолардан ташқари, суд ишларини юргизишнинг умумий қоидалари бўйича кўрилади".


2. 2-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-модда. Гражданлик суд ишларини юргизиш вазифалари

Ўзбекистон Республикасида гражданлик суд ишларини юргизиш вазифалари гражданларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, бошқа қонунлари ва инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган шахсий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини, шунингдек ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида гражданлик ишларини тўғри ва тез кўриб ҳал қилишдан иборатдир.

Гражданлик суд ишларини юргизиш ижтимоий адолатни, тинчлик ва тотувликни таъминлашга, қонунийлик ва ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиши лозим".


3. 7-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гражданлик ишларини кўришда қонун билан белгиланган тартибда тайинланган, сайланган судьялар ва халқ маслаҳатчилари қатнаша оладилар.

Гражданлик ишлари биринчи инстанция бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судида уч судьядан иборат составда, бошқа ҳамма судларда эса судья ва иккита халқ маслаҳатчисидан иборат составда кўрилади";

ушбу модданинг тўртинчи қисмидаги "суднинг уч аъзоси" ва "суднинг камида уч аъзосидан" деган сўзлар тегишинча "уч судья" ва "камида уч судьядан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 12-моддада:

биринчи қисм чиқариб ташлансин; иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикасидаги, Қорақалпоғистон Республикасидаги судларнинг судлов фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) судларининг судлов фаолиятлари устидан назоратни амалга оширади";

ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча биринчи ва иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ушбу модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қуролли Кучлар ҳарбий суди гарнизон ҳарбий судларининг судлов фаолиятлари устидан назоратни амалга оширади".


5. 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва гражданлар учун мажбурий бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро қилиниши шарт".


6. 16-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баёи этилсин:

"Гражданлик ишлари биринчи инстанция бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий судида уч судьядан иборат составда, бошқа ҳамма судларда - судья ва халқ маслаҳатчиларидан иборат составда, кассация ва назорат инстанцияларида эса раислик этувчи ва судьялардан иборат составда кўрилади".


7. 26-модда:

биринчи бандидан "колхоз, колхозлараро, давлат-колхоз корхонаси, ташкилоти ёки уларнинг бирлашмаси" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи бандидаги "давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, колхозлар, бошқа кооператив ташкилотлари, уларнинг бирлашмалари ҳамда бошқа хил жамоат ташкилотлари" деган сўзлар "корхоналар, муассасалар, ташкилотлар" деған сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи банди "агар давлатлараро битимларда, халқаро шартномаларда ва тарафлар ўртасидаги келишувларда бошқа қоидалар назарда тутилмаган бўлса" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 311-моддадаги "халқ" деган сўз "туман (шаҳар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 328-моддада "суд аъзоларидан" деган сўзлар "судьялардан" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 349-модда қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси барча инстанция судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритишга ҳақли";

ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари тегишинча иккинчи ва учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ушбу модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси ва уларнинг ўринбосарлари" деган сўзлар "унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг ўринбосарлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 350-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий коллегияси Қуролли Кучлар ҳарбий чиқарган ҳал қилув қарорлари ва ажримлари устидан берилган протестларга доир ишларни, агар улар Ўзбекистон Республикаси Олий судида ишни кассация тартибида кўришга сабаб бўлмаган бўлса, шунингдек Қуролли Кучлар ҳарбий суди раёсатининг қарорлари устидан берилган протестларга доир ишларни кўради";

ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

модданинг тўртинчи қисмидаги "гражданлик ишлари бўйича судлов коллегиясининг" деган сўзлар "судлов коллегияларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 359-модданинг:

биринчи қисмидаги "гражданлик ишлари бўйича судлов коллегияси" деган сўзлар "судлов коллегиялари деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисмидаги "Гражданлик ишлари бўйича судлов коллегиясининг" деган сўзлар "судлов коллегияларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 360-моддадаги "Гражданлик ишлари бўйича судлов коллегиясининг ажримида" деган сўзлар "судлов коллегияларининг ажримларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. Кодекснинг "халқ судьяси" ва "халқ суди" деган сўзлари мавжуд бўлган ҳамма моддаларидан "халқ" деган сўз чиқариб ташлансин.


15. Кодекснинг ўзбекча матнидаги "президиум" деган сўз "раёсат" деган сўз билан алмаштирилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., N 10, 369-модда





















Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск