Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикасининг 02.09.1993 й. 924-XII-сон "Судлар тўғрисида"ги Қонуни (Эски таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.09.1993 й.

N 924-XII



CУДЛАР ТЎҒРИСИДА

(Эски таҳрири)


БИРИНЧИ БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Суд тизими

Ўзбекистон Республикасида беш йил муддатга сайланадиган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, шу муддатга тайинланадиган вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари фаолият кўрсатадилар.

Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолият тартиби алоҳида Қонун билан белгиланади.



2-модда. Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши.

Суд ҳокимиятининг мустақиллиги

Ўзбекистон Республикасида одил судловни фақат суд амалга оширади.

Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судларни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан ва бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.



3-модда. Суд ҳужжатларининг мажбурийлиги

Суд чиқарган ҳужжатлар барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий.



4-модда. Суднинг вазифалари

Ўзбекистон Республикасида суднинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларда ҳамда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларига риоя этилишини кафолатлашга қаратилган.

Суднинг фаолияти ижтимоий адолатли, тинчлик ва тотувликни таъминлашга, ҳуқуқий тартиб ва қонунийликни барча чоралар билан мустаҳкамлашга қаратилган.



5-модда. Фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенгдирлар.



6-модда. Судловнинг ошкоралиги

Ҳамма судларда ишлар очиқ кўрилади. Ишларни ёпиқ мажлисда тинглашга қонунда белгиланган ҳоллардагина йўл қўйилади.



7-модда. Судлов олиб бориладиган тил

Ўзбекистон Республикасида суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.

Судлов олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва судлов ҳаракатларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.



8-модда. Суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқи

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат бошқарув идоралари ва мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан, шунингдек шаъни ва қадр-қиммати, ҳаёти ва соғлиғи, шахсий эркинлиги ва мулки, бошқа ҳуқуқ ва эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. Корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳам суд ҳимоясида бўлишга ҳақли.



9-модда. Ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш.

Айбсизлик презумпцияси

Айбланувчига, судланувчига ҳимоя ҳуқуқи таъминланади. Судловнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.

Айбланувчи, унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча, айбсиз ҳисобланади.

Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.



10-модда. Судлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар суди, туман (шаҳар) судларининг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш, судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши қоидасига қатъий риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

судларни ташкил этиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳокамасига киритади;

судьяликка номзодларни танлайди ва уларни тайёрлайди;

судьяларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади;

судларнинг моддий-техника таъминоти ва уларнинг фаолияти учун зарур шароитларни яратиш ишларини ташкил этади;

судларнинг ташкилий ишларини текширади;

халқ маслаҳатчилари сайловини ўтказишни ташкил этади;

судлар томонидан ўтказилаётган суд амалиётини умумлаштириш ишида қатнашади;

суд статистикасини юритиш ва суд қарорларини ижро қилиш ишини ташкил этади;

судьяларнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Хўжалик судларини ташкилий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди томонидан амалга оширилади.



11-модда. Қонунчилик ташаббуси

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.



ИККИНЧИ БЎЛИМ. УМУМИЙ СУДЛАР


1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

12-модда. Олий суднинг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди - фуқаролик, жиноий ва маъмурий судлов соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурий.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди - Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар, шаҳар, туман ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.

Олий суд ишларни биринчи инстанцияда, кассация тартибида ва назорат тартибида кўради.

Биринчи инстанция бўйича ишлар Олий суднинг уч судьясидан иборат таркибда кўрилади.

Олий суд - Олий суд Пленумининг дастурий кўрсатмалари судлар томонидан бажарилиши устидан назорат олиб боради.



13-модда. Олий суд таркиби

Ўзбекистон Республикаси Олий суди - Раис, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, судлов ҳайъатлари раислари. Олий суд судьяларидан иборат бўлиб:

Олий суд Пленуми;

Олий суд Раёсати;

Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати;

Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати;

Ҳарбий ҳайъатдан иборат таркибда иш олиб боради.



14-модда. Олий суд Пленуми

Олий суд Пленуми энг юқори суд инстанцияси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг раисидан иборат таркибда иш олиб боради.

Пленум мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Адлия вазири қатнашади. Олий суд Раисининг таклифига биноан Пленум мажлисида судьялар, Олий суд ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, вазирликлар, идоралар, илмий муассасалар, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этишлари мумкин.



15-модда. Олий суд Пленумини чақириш тартиби

Олий суд Пленуми тўрт ойда камида бир марта чақирилади. Муҳокама қилинадиган умумий масалалар бўйича ҳужжатларнинг лойиҳаси Пленум аъзоларига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига, Адлия вазирига Пленум йиғилишидан йигирма кун илгари юборилади.



16-модда. Олий суд Пленумининг ваколатлари

Олий суд Пленуми, Пленум аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Олий суд Пленуми:

ишларни назорат тартибида кўради;

суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари юзасидан дастурий кўрсатмалар беради;

Олий суд Раисининг тақдимига биноан Олий суд Раёсатини, судлов ҳайъатларининг раисларини, шунингдек Олий суд Пленуми котибини тасдиқлайди;

Олий суд Раисининг тақдимига биноан Олий суд ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди;

Раёсат иши тўғрисидаги ва Олий суд судлов ҳайъатлари раисларининг ҳайъатлар фаолияти ҳақидаги ахборотларини тинглайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ва Адлия вазирининг қўшма тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раёсати таркибини ва судлов ҳайъатлари раисларини тасдиқлайди;

судьялар олий малака ҳайъатини сайлайди ва унинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тинглайди;

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қуролли Кучлар ҳарбий суди раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисида, шунингдек Олий суд Пленуми дастурий кўрсатмаларининг бажарилиши тўғрисида ахборотларини тинглайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот органининг таҳрир ҳайъатини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



17-модда. Олий суд Пленумида суд ишларини кўриш тартиби

Олий суд Пленуми ишни назорат тартибида кўриш чоғида Олий суд судьясининг иш ҳолатлари ва протест важлари ҳақидаги маърузасини тинглайди. Сўнгра республика Бош прокурорининг хулосаси эшитилади. Муҳокамадан сўнг протест овозга қўйилади. Пленум аъзолари овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмаслар.

Протест юзасидан қарор Пленум аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ишни биринчи инстанцияда, кассация ёки назорат тартибида кўришда қатнашган судья овоз беришда иштирок этишга ҳақли эмас.

Кўпчиликнинг овозини олмаган протест рад қилинган ҳисобланади. Шундан сўнг навбатига қараб бошқа таклифлар овозга қўйилади.

Қабул қилинган қарорга қарши Пленум аъзоси ўз мулоҳазаларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга бўлиб, бу фикр Пленум мажлиси ёзма баёнига қўшиб қўйилади.



18-модда. Олий суд Пленумининг қарори ва йиғилиши баёни

Олий суд Пленумининг муайян суд ишлари бўйича қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал ҳамда Жиноят-процессуал кодексларида кўзда тутилган тартибда ижро қилинади.

Пленум йиғилишида ёзма баён юритилади. Пленум қарорлари ва баёни Олий суд Раиси ва Пленум котиби томонидан имзоланади.



19-модда. Олий суд Пленумида муайян суд ишларини ҳал қилиш

билан боғлиқ бўлмаган масалаларнинг кўрилиши

Муайян суд ишларини ҳал этиш билан боғлиқ бўлмаган, ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси, Бош прокурори ёки Адлия вазири томонидан Олий суд Пленумининг муҳокамасига киритилган масалалар тегишли равишда уларнинг маърузалари бўйича ёки улар ваколат берган шахсларнинг маърузалари бўйича тингланади.

Олий суд Пленуми мажлисига таклиф қилинган шахслар ҳам ушбу масалаларни муҳокама қилишда қатнашишлари мумкин.

Пленум қарори мажлисда иштирок этаётган Пленум аъзоларининг кўпчилиги томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва қабул қилинган пайтдан кучга киради.

Пленумнинг қонунларни қўллаш масалалари бўйича дастурий кўрсатмалари судлар, ушбу кўрсатмалар берилган қонунни қўллаётган бошқа органлар ва мансабдор шахслар учун мажбурий.



20-модда. Олий суд Пленуми котиби

Олий суд Пленумининг котиби Олий суд аъзоси вазифасини бажариш билан бирга Пленум йиғилишини тайёрлашга, мажлис баёнини юритишга доир ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлайди, Пленум қабул қилган қарорларнинг ижроси учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.



21-модда. Олий суд Раёсатининг таркиби

Олий суд Раёсати, Олий суд судьяларидан Олий суд Пленуми белгилаган миқдорда тузилади.

Олий суд Раиси, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари Раёсат таркибига лавозимлари бўйича кирадилар.

Раёсат йиғилиши ойида камида бир марта ўтказилади ва Раёсат аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Раёсат қарори мазкур Қонуннинг 17-моддасида белгиланган тартибда қабул қилинади ва раислик қилувчи томонидан имзоланади.



22-модда. Олий суд Раёсатининг ваколатлари

Олий суд Раёсати:

ишларни назорат тартибида кўради;

суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўради, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди ва Қуролли Кучлар ҳарбий суди раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;

судлов ҳайъатлари ва Олий суд аппарати ишини ташкил қилишга оид масалаларни кўради;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



23-модда. Олий суднинг судлов ҳайъатлари

Олий суднинг судлов ҳайъатлари ишларни биринчи инстанцияда, кассация ва назорат тартибида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал, Жиноят-процессуал кодексларида ва ушбу Қонунда кўзда тутилган қоидаларга биноан кўради.



24-модда. Олий суд Раиси

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси:

Олий суд фаолиятига ташкилий раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;

ишларни назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;

қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг ижросини тўхтатиб туради;

суд амалиётини умумлаштириш, шунингдек Олий суд Пленуми дастурий кўрсатмаларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ишларини ташкил этади;

ишларни республиканинг бир судидан иккинчи судига олиб бериш масаласини ҳал қилади;

Олий суд Пленуми ва Раёсатини чақиради, уларнинг мажлисида раислик қилади;

зарур ҳолларда бир ҳайъат таркибига кирувчи судьяларни бошқа ҳайъат таркибида иш кўришга жалб этади;

Олий суд Пленумининг дастурий кўрсатмалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги ҳақида Олий суд Пленумига тақдимнома киритади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларини шарҳлаб бериш ва норматив ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мос келмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимнома киритади;

Олий суд Пленумига судлов ҳайъатларининг таркиби, уларнинг раислари ҳақида, Олий суд Раёсати ва Судьяларнинг олий малака ҳайъати таркиби тўғрисида тақдимнома киритади;

вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ва ҳарбий судлар судьялигига номзодлар юзасидан кейинчалик улар хусусида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирига хулосалар юборади;

Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларини интизомий жавобгарликка.тортиш ҳақида иш қўзғатади;

Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Олий суд ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

Олий суднинг штатлар жадвалини тасдиқлайди;

фуқароларни шахсан қабул қилади;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



25-модда. Олий суд Раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари

Олий суд Раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари:

Олий суд Пленуми қарорларидан ташқари барча инстанция судларининг ҳукмлари, ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритадилар;

Олий суд судлов ҳайъатларининг мажлисларида раислик қилишлари мумкин;

ишларни назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб оладилар;

Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан чиқарилган, ўзлари протест киритиш ҳуқуқига эга бўлган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорларнинг ижросини тўхтатиб турадилар;

фуқароларни шахсан қабул қиладилар;

вазифа тақсимотига мувофиқ Олий суднинг таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қиладилар;

қонун ҳужжатларида ўзларига берилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар.

Олий суд Раисининг йўқлигида унинг ваколатини Раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар йўқлигида эса Раис ўринбосари амалга оширади.



26-модда. Олий суд судлов ҳайъатлари раислари

Олий суд судлов ҳайъатларинииг раислари:

судлов ҳайъатлари ишини ташкил этадилар ва уларнинг мажлисларида раислик қиладилар;

Олий суд Раёсати ва Пленумида судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида маъруза қиладилар;

суд амалиётини умумлаштириш учун суд ишларини талаб қилиб оладилар;

тегишли судлов ҳайъати судьяларининг малакасини ошириш ишларини ташкил этадилар;

қонун ҳужжатларида ўзларига берилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар.



2-БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ,

ВИЛОЯТ СУДИ, ТОШКЕНТ ШАҲАР СУДИ

27-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди,

вилоят суди, Тошкент шаҳар суди таркиби

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди - раис, раис ўринбосарлари, судлов ҳайъати раислари, судьялар, халқ маслаҳатчилардан иборат бўлиб, қуйидаги таркибда иш олиб боради:

суд раёсати;

фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати;

жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати.



28-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди,

вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди:

ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанция суди сифатида, кассация ва назорат тартибида кўради;

туман (шаҳар) судларининг судлов фаолияти устидан назорат олиб боради, суд амалиётини умумлаштиради;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



29-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди,

Тошкент шаҳар судининг раёсати

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг раёсати - раис, раис ўринбосарлари ва судьялардан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми белгилаган миқдорда тузилади.

Раёсат йиғилишлари ойида камида икки марта ўтказилади ва раёсат аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Раёсат қарорлари овоз беришда қатнашган раёсат аъзоларидан кўпчилигининг овози билан мазкур Қонуннинг 17-моддасида белгиланган тартибда қабул қилинади ва тегишли суд раиси томонидан имзоланади.



30-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди,

Тошкент шаҳар суди раёсатининг ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг раёсати:

ўз ваколатлари доирасида ишларни назорат тартибида кўради;

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг тақдимига биноан фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатлари таркибларини тасдиқлайди;

суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади;

судлов ҳайъатлари раисларининг ҳайъатлар фаолияти тўғрисидаги, туман (шаҳар) судлари раисларининг қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисидаги маърузаларини тинглайди;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



31-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди,

Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъатлари

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъатлари ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда ва кассация тартибида кўрадилар.

Судлов ҳайъатлари суд амалиётини умумлаштирадилар ва қонун ҳужжатларида ўзларига берилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар.



32-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди,

Тошкент шаҳар судининг раиси

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг раиси:

суд ишлари бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар устидан қонунда белгиланган доирада ва тартибда протестлар киритади;

ишларни назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;

ўзи протест киритиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролик ишлари бўйича суд ҳал қилув қарорларининг ижросини тўхтатиб туради;

суд раёсатини чақиради ва унинг мажлисларида раислик қилади;

зарур ҳолларда бир ҳайъат таркибига кирувчи судьяларни бошқа ҳайъат таркибида ишларни кўриб чиқиш учун жалб этади;

раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судьяларини интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида иш қўзғатади;

судьялар, суднинг бошқа ходимлари ҳамда халқ маслаҳатчиларининг малакасини оширишга доир ишларни ташкил этади;

суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини юритиш ишларини уюштиради;

фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини уюштиради;

судьяларнинг малака ҳайъати қарорлари устидан Олий малака ҳайъатига тақдимномалар киритади;

суд идораси ишларига раҳбарлик қилади, суд ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



33-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди,

Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосарлари

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосарлари:

вазифалар тақсимотига мувофиқ суд ишига раҳбарлик қиладилар;

судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилишлари мумкин;

фуқароларни шахсан қабул қиладилар;

суд раиси йўқлигида унинг ваколатини амалга оширадилар;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар.



34-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди,

Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъати раислари

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг судлов ҳайъати раислари:

судлов ҳайъати ишини ташкил қиладилар;

судлов ҳайъати мажлисларида раислик қиладилар;

судлов ҳайъати фаолияти тўғрисида раёсатга маърузалар тақдим этадилар;

қонун ҳужжатларида ўзларига берилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар.



3-БОБ. ТУМАН (ШАҲАР) СУДИ

35-модда. Туман (шаҳар) судининг таркиби

Туман (шаҳар) суди - суд раиси, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.

Туман (шаҳар) судида бештадан ортиқ судья бўлса, шу суд таркибида раис ўринбосари бўлади.

Туман (шаҳар) суди таркибида, маъмурий ишлар бўйича судьялар бўлади.



36-модда. Туман (шаҳар) судининг ваколатлари

Туман (шаҳар) суди қонун билан ўз ҳуқуқ доирасига берилган фуқаролик, жиноят ва маъмурий ишларни кўради.



37-модда. Туман (шаҳар) суди раиси

Туман (шаҳар) судининг раиси:

суд мажлисларида раислик қилади, судьялар ўртасида суд ишларини тақсимлайди;

фуқароларни шахсан қабул қилади, уларни қабул қилиш, ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ишини уюштиради;

суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишига раҳбарлик қилади, қонун бузилишини, ҳуқуқбузарлик содир этилишига олиб келган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш хусусида давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахсларга тақдимнома киритади;

суд ходимлари, шунингдек халқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш ишларини ташкил этади;

суд аппарати ишига раҳбарлик қилади, суд ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



38-модда. Туман (шаҳар) суди раисининг ўринбосари

Туман (шаҳар) суди раисининг ўринбосари:

вазифалар тақсимотига мувофиқ суд ишига раҳбарлик қилади;

суд мажлисларида раислик қилади;

фуқароларни шахсан қабул қилади;

суд раисининг топшириғига мувофиқ раиснинг айрим вазифаларини бажаради ва раис йўқлигида унинг ваколатини амалга оширади.

Раис ўринбосари йўқлигида туман (шаҳар) суди раисининг ваколатини амалга ошириш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, тегишли адлия бошқармаси бошлиқлари томонидан судьялардан бирига ёки маъмурий ишлар бўйича судья зиммасига юклатилиши мумкин.



4-БОБ. ҲАРБИЙ СУДЛАР

39-модда. Ҳарбий судлар тизими

Ўзбекистон Республикасида ҳарбий судлар тизими - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Қуролли Кучлар ҳарбий суди ва гарнизон ҳарбий судларидан иборат.



40-модда. Ҳарбий судларга тааллуқли ишлар

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судларига:

Қуролли Кучлар сафида, чегара қўшинларида, Миллий хавфсизлик хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларида ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган бошқа ҳарбий тузилмаларда хизмат қилаётган шахслар, шунингдек ўқув йиғинлари вақтида ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий қисмлари, қўшилмалари ва бирлашмаларининг қўмондонларига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъвоси бўйича фуқаролик ишлари ва мазкур мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан бериладиган шикоятлар, шунингдек фавқулодда ҳолатларга кўра умумий судлар фаолият кўрсатмаётган жойларда - барча фуқаролик ва жиноят ишлари, давлат сирларига дахлдор бошқа ишлар тааллуқлидир.



41-модда. Ҳарбий судлар таркиби ва уларнинг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъати - Ҳарбий ҳайъат раиси, раис ўринбосари ва судьяларидан таркиб топади. Ҳарбий ҳайъат раиси лавозими бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг ўринбосари ҳисобланади.

Қуролли Кучлар ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқ доирасида фаолият олиб боради ва раис, раис ўринбосарлари, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.

Гарнизон ҳарбий суди туман суди ҳуқуқ доирасида фаолият олиб боради ва раис, ҳарбий судьялар ҳамда халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади. Зарур ҳолларда гарнизон судида раис ўринбосари ҳам бўлиши мумкин.

Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.



УЧИНЧИ БЎЛИМ. ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ


1-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ

42-модда. Олий хўжалик судининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди хўжалик судлов соҳасида суд ҳокимиятининг энг юқори органи ҳисобланади. У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурий.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди - Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга.

Олий хўжалик суди Пленумнинг дастурий кўрсатмалари хўжалик судлари томонидан бажарилишини назорат қилади, қуйи хўжалик судлари фаолиятини текширади, хўжалик судларининг ишларни ташкил этиш борасидаги ижобий тажрибани ўрганади, умумлаштиради ва оммалаштиради.



43-модда. Олий хўжалик судининг таркиби

Олий хўжалик суди - Раис, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, судлов ҳайъатлари раислари, Олий хўжалик суди судьяларидан иборат бўлади.

Олий хўжалик судида:

Олий хўжалик судининг Пленуми;

Олий хўжалик судининг Раёсати;

Низоларни ҳал этиш бўйича судлов ҳайъати;

Хўжалик судлари қарорларининг қонунийлигини ва асослилигини текшириш бўйича судлов ҳайъати фаолият кўрсатади.



44-модда. Олий хўжалик судининг Пленуми

Олий хўжалик суди Пленуми - Олий хўжалик суди судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларидан иборат таркибда иш олиб боради.

Пленум мажлисида Бош прокурор қатнашади. Олий хўжалик суди Раисининг таклифига биноан Пленум мажлисида Адлия вазири, судьялар, Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши аъзолари, вазирликлар, идоралар, илмий муассасалар, бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органлари, жамоат бирлашмаларининг вакиллари иштирок этишлари мумкин.



45-модда. Олий хўжалик суди Пленумини чақириш тартиби

Олий хўжалик суди Пленуми бир йилда камида икки марта чақирилади. Муҳокама қилинадиган умумий масалаларга доир ҳужжатлар лойиҳаси Пленум аъзоларига ва Бош прокурорга Пленум мажлисидан йигирма кун илгари юборилади.



46-модда. Олий хўжалик суди Пленумининг ваколатлари

Олий хўжалик суди Пленуми, Пленум аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Олий хўжалик суди Пленуми:

ишларни назорат тартибида кўради;

суд амалиётини умумлаштириш натижаларини кўриб чиқади ва қонун ҳужжатларини кўллаш масалалари юзасидан кўрсатмалар беради;

Олий хўжалик суди Раисининг тавсиясига биноан Олий хўжалик суди Раёсатини, судлов ҳайъатларининг раисларини, шунингдек Пленум котибини тасдиқлайди;

Олий хўжалик суди Раисининг тавсиясига биноан Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши таркибини тасдиқлайди;

Раёсат иши тўғрисидаги ахборотни ва Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари раисларининг ҳайъатлар фаолияти ҳақидаги маърузаларини тинглайди;

қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти, шунингдек Олий хўжалик суди Пленуми дастурий кўрсатмаларининг бажарилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларининг маърузаларини тинглайди;

судьялар малака ҳайъатини сайлайди ва унинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тинглайди;

Олий хўжалик суди матбуот органининг таҳрир ҳайъати таркибини тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



47-модда. Олий хўжалик суди Пленумида

суд ишларини кўриш тартиби

Олий хўжалик суди Пленуми ишни назорат тартибида кўриш чоғида, Олий хўжалик суди судьясининг иш ҳолатлари ва протест важлари ҳақидаги маърузасини тинглайди. Сўнгра республика Бош прокурорининг хулосаси эшитилади. Шундан сўнг Пленум протестни муҳокама қилишга киришади.

Муҳокамадан сўнг протест овозга қўйилади. Пленум аъзолари овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмаслар.

Протест юзасидан қарор судьяларнинг кўпчилик овози билаи қабул қилинади. Ишни илгари кўришда қатнашган судья овоз беришда иштирок этишга ҳақли эмас.

Кўпчилик овоз олмаган протест рад қилинган ҳисобланади. Шундан сўнг навбатига қараб бошқа таклифлар овозга қўйилади.

Қабул қилинган қарорга қарши Пленум аъзоси ўз мулоҳазаларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга бўлиб, бу фикр Пленум мажлиси ёзма баёнига қўшиб қўйилади.



48-модда. Олий хўжалик суди Пленумининг қарори ва йиғилиши баёни

Олий хўжалик суди Пленумининг муайян суд ишлари бўйича қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексида кўзда тутилган тартибда ижро қилинади. Пленум йиғилишида ёзма баён юритилади. Пленум қарори ва баёни Олий хўжалик суди Раиси ва Пленум котиби томонидан имзоланади.



49-модда. Олий хўжалик суди Пленумида муайян суд ишларини

ҳал қилиш билан боғлиқ бўлмаган масалаларнинг кўрилиши

Пленумнинг муҳокамасига ушбу Қонунга мувофиқ Олий хўжалик суди Раиси, Бош прокурор ёки Адлия вазири томонидан киритилган, муайян суд ишларини ҳал этиш билан боғлиқ бўлмаган масалалар тегишли равишда уларнинг маърузалари бўйича ёки улар ваколат берган шахсларнинг маърузалари бўйича тингланади.

Мазкур масалаларни муҳокама қилишда Олий хўжалик суди Пленуми йиғилишига таклиф қилинган шахслар ҳам қатнашишлари мумкин.

Пленум қарори йиғилишда иштирок этаётган Пленум аъзоларининг кўпчилиги томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва қабул қилинган пайтдан кучга киради.

Пленумнинг қонунларни қўллаш масалалари бўйича дастурий кўрсатмалари хўжалик судлари, ташкилотлар, ушбу кўрсатмалар берилган қонунларни қўллаётган бошқа органлар ва мансабдор шахслар учун мажбурий.



50-модда. Олий хўжалик суди Пленуми котиби

Олий хўжалик суди Пленумининг котиби судьялик вазифасини бажариш билан бирга Пленум йиғилишини тайёрлашга, мажлис баёни юритишга доир ишларни ташкилий жиҳатдан таъминлайди, Пленум қабул қилган қарорларнинг ижроси учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга оширади.



51-модда. Олий хўжалик суди Раёсатининг таркиби

Олий хўжалик суди Раёсати Олий хўжалик суди судьяларидан Олий хўжалик суди Пленуми белгилаган миқдорда тузилади.

Олий хўжалик суди Раиси, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари Раёсат таркибига лавозимлари бўйича кирадилар.

Раёсатнинг йиғилиши ойида камида бир марта ўтказилади ва Раёсат аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.



52-модда. Олий хўжалик суди Раёсатининг ваколатлари

Олий хўжалик суди Раёсати:

ишларни назорат тартибида кўради;

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари раисларининг хўжалик судлари ишларини ташкил қилиш ҳақидаги маърузаларини эшитади;

хўжалик судлари, Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари ва аппарати ишини ташкил қилишга оид масалаларни кўради;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



53-модда. Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатлари

Олий хўжалик судининг судлов ҳайъатлари ишларни биринчи инстанцияда ва қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартибида Хўжалик процессуал кодекси ва ушбу Қонунда назарда тутилган қоидаларга биноан кўради.



54-модда. Олий хўжалик суди Раиси

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раиси:

Олий хўжалик суди фаолиятига ташкилий раҳбарлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан протестлар. киритади;

ишларни назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;

қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорларининг ижросини тўхтатиб туради;

суд амалиётини умумлаштириш, шунингдек Олий хўжалик суди Пленуми дастурий кўрсатмаларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш ишларини ташкил қилади;

ишларни республиканинг бир хўжалик судидан иккинчи хўжалик судига олиб бериш масаласини ҳал қилади;

Олий хўжалик суди Пленуми ва Раёсатини чақиради, уларнинг мажлисида раислик қилади;

зарур ҳолларда бир ҳайъат таркибига кирувчи судьяларни бошқа ҳайъат таркибида иш кўришга жалб этади;

Олий хўжалик суди Пленумининг дастурий кўрсатмалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ эмаслиги ҳақида Олий хўжалик суди Пленумига тақдимнома киритади;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини шарҳлаб бериш ва норматив ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мос келмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимнома киритади;

Олий Хўжалик суди Пленумига судлов ҳайъатларининг таркиби, уларнинг раислари ҳақида, Олий хўжалик суди Раёсати ҳамда Судьяларнинг малака ҳайъати таркиби тўғрисида тақдимнома киритади;

хўжалик судлари судьялигига номзодлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;

Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларини интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида иш қўзғатади;

Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Олий хўжалик суди ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

фуқароларни ва корхона, муассаса, ташкилотларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



55-модда. Олий хўжалик суди Раисининг

биринчи ўринбосари, ўринбосарлари

Олий хўжалик суди Раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари:

Олий хўжалик судининг, хўжалик судларининг хўжалик низоларни ҳал этиш бўйича судлов ҳайъатлари чиқарган ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритадилар;

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатларининг мажлисларида раислик қилишлари мумкин;

ишларни назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб оладилар;

Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари томонидан чиқарилган, ўзлари протест киритиш ҳуқуқига эга бўлган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорларнинг ижросини тўхтатиб турадилар;

фуқароларни ва корхона, муассаса, ташкилотларнинг вакилларини шахсан қабул қиладилар;

вазифа тақсимотига мувофиқ Олий хўжалик судининг таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қиладилар;

қонун ҳужжатларида ўзларига берилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар.

Олий хўжалик судининг Раиси йўқлигида унинг ваколатини Раиснинг биринчи ўринбосари, биринчи ўринбосар ҳам йўқлигида эса, Раиснинг ўринбосари амалга оширади.


56-модда. Олий хўжалик суди судлов ҳайъатлари раислари

Олий хўжалик суди судлов ҳайъатларининг раислари:

судлов ҳайъатлари ишини ташкил этадилар ва уларнинг мажлисларида раислик қиладилар;

Олий хўжалик суди Раёсати ва Пленумига судлов ҳайъатларининг фаолияти тўғрисида маърузалар тақдим этадилар;

суд амалиётини умумлаштириш учун суд ишларини талаб қилиб оладилар;

судьяларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этадилар;

қонун ҳужжатларида ўзларига берилган бошқа ваколатларни амалга оширадилар.



2-БОБ. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХЎЖАЛИК СУДИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ

57-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг таркиби

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари - раис, раис ўринбосарлари, судьялардан иборат.

Зарур ҳолларда судлов ҳайъатлари тузилиши мумкин.

Олий хўжалик суди Раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бошқа шаҳарларнинг ҳам хўжалик судлари ташкил этилиши мумкин.


58-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди,

вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди:

ўз ваколатлари доирасида ишларни биринчи инстанцияда ва назорат тартибида кўради;

суд амалиётини умумлаштиради;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



59-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судининг,

вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судининг раиси

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик судининг, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судининг раиси:

суд фаолиятига раҳбарлик қилади;

суд ишлари бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ажримлар ва қарорлар устидан қонунда белгиланган доирада ва тартибда протестлар киритади;

судлов ҳайъатлари мажлисларида раислик қилиши мумкин;

зарур ҳолларда бир ҳайъат таркибига кирувчи судьяларни бошқа ҳайъат таркибида иш кўришга жалб этади;

судлов ҳайъатлари бўлмаган хўжалик судларида қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текширади;

раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

судьялар ўртасида ишларни тақсимлайди;

судьялар ва суднинг бошқа ходимлари малакасини оширишга доир ишларни ташкил этади;

суд амалиётини умумлаштириш ва суд статистикасини юритиш ишларини уюштиради;

фуқароларни ва корхона, муассаса, ташкилотларнинг вакилларини шахсан қабул қилади;

хўжалик судининг ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



60-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди,

вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди раисининг ўринбосари

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди раисининг ўринбосари:

тақсимотга мувофиқ суд ишига раҳбарлик қилади;

судлов ҳайъати мажлисларида раислик қилиши мумкин;

фуқароларни ва корхона, муассаса, ташкилотларнииг вакилларини шахсан қабул қилади;

судлов ҳайъатлари бўлмаган хўжалик судларида қарорларнинг қонунийлиги ва асослилигини текширади;

суд раиси йўқлигида унинг ваколатини амалга оширади;

қонун ҳужжатларида ўзига берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.



ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ. СУДЬЯЛАР МАҚОМИ


1-БОБ. СУДЬЯЛАР, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ

61-модда. Судьялар мақомининг бирлиги

Ўзбекистон Республикасида барча судьялар бир хил мақомга эгадирлар ва фақат ваколатлари ҳамда ҳуқуқ доираси бўйича ўзаро фарқланадилар.



62-модда. Судьяликка номзод ва халқ маслаҳатчилигига

номзодга қўйиладиган талаблар

Ўзбекистон Республикасининг 25 ёшга тўлган, олий юридик маълумотли, ҳуқуқ ихтисоси бўйича камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган, малака имтиҳонини топширган фуқароси туман (шаҳар) суди, хўжалик суди судьяси этиб тайинланиши мумкин.

Олий юридик маълумотли, ҳуқуқ ихтисоси бўйича камида беш йиллик, жумладан, одатда судьялик лавозимида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган ва малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди, Қуролли Кучлар ҳарбий суди судьяси этиб тайинланиши мумкин.

Олий юридик маълумотли, ҳуқуқ ихтисоси бўйича камида етти йиллик, жумладан, одатда судьялик лавозимида камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган ва малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьяси этиб сайланиши мумкин.

Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган, офицерлик таркибидаги ҳарбий унвонга эга, ушбу модда талабларига жавоб берувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳарбий суд судьяси этиб тайинланиши мумкин.

Ҳарбий судлар судьяларига Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни, ҳарбий иизомлар, ҳарбий хизматчилар учун белгиланган ва мазкур Қонунда кўзда тутилган ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя чоралари татбиқ қилинади.

Фуқароларнинг яшаш ёки иш жойларидаги йиғилишларда очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон Республикасининг 25 ёшга тўлган фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкин.

Ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган, сайлов кунига 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳарбий суд халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкин. Халқ маслаҳатчилари ҳарбий қисм хизматчиларининг йиғилишларида очиқ овоз бериш йўли билан бир ярим йил муддатга сайланадилар.

Ҳар бир суд учун халқ маслаҳатчилари сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан белгиланади.

Халқ маслаҳатчилари судларга ўз вазифаларини бажариш учун йилига кўпи билан икки ҳафтага навбатма-навбат чақириладилар, уларнинг иштирокида бошланган судлов ишини кўриб чиқишни тугаллаш зарурати туғилганида бу муддатни узайтириш ҳоллари бундан мустаснодир. Шу даврда уларнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақи корхона, ташкилот, муассасасининг мулкчилик шаклидан қатъи назар, сақлаб қолинади.



63-модда. Судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди судьялари Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимига биноан Олий Мажлис томонидан сайланади.

Қорақалпоғистон Республикаси судьялари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан сайланадилар ёки тайинланадилар.

Вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман (шаҳар) судлари судьялари - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг хулосасига асосланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тақдимномасига биноан, хўжалик судлари судьялари эса - Олий хўжалик суди Раисининг тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадилар.

Қуролли Қучлар ҳарбий суди ва гарнизон ҳарбий судларининг судьялари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг хулосасига асосланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьяларининг сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Олий Мажлис томонидан белгиланади.

Вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, туман (шаҳар), ҳарбий, хўжалик судлари судьяларининг сони тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, Олий суди Раиси, Олий хўжалик суди Раиси тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади



64-модда. Судьялар қасамёди

Илк бор судьялик лавозимига тайинланган (сайланган) шахс қуйидаги мазмунда қасамёд қилади:

"Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним буюрганидек беғараз, одил, ҳаққоний бўлишга тантанали қасамёд қиламан".

Судьялар қасамёди тантанали вазиятда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, Қорақалпоғистон Республикасида эса, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи олдида қилинади.

Судьялар қуйидаги тартибда қасамёд қиладилар:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ва ҳарбий судлар судьялари - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлисида;

хўжалик судлари судьялари - Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми мажлисида;

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, туман (шаҳар) судлари судьялари - Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди Раёсати мажлисида.



65-модда. Судьяларнинг ҳуқуқлари

Судьялар:

одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз фармойишларининг бажарилишини мансабдор шахслар ва фуқаролардан талаб қилишга;

давлат идоралари ва жамоат бирлашмалари, илмий муассасалар ва ахборот марказларидан маълумотлар талаб қилиб олишга ҳақли.

Давлат идоралари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахслар, бошқа юридик ва жисмоний шахслар судьянинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талаб ва фармойишларини сўзсиз бажаришлари шарт. Одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар, ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари судьянинг сўровига мувофиқ бепул берилади. Судьянинг талаб ва фармойишларини бажармаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.



66-модда. Судьяларнинг бурчлари

Судьялар фуқаролик, жиноий, хўжалик ва маъмурий ишларни кўриш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва бошқа қонунларига сўзсиз риоя қилишлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва мулклари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашлари, беғараз ва одил бўлишлари шарт.

Судьялар ўз вазифаларини бажариш чоғида, шунингдек хизматдан ташқари муносабатларда одил судловнинг обрўсини тўкадиган, судьялик қадр-қимматига ёки унинг холислигига шубҳа туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзларини тийишлари керак.

Судьялар ўзаро маслаҳат сирини ҳамда ёпиқ суд мажлислари ўтказиш вақтида олинган маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмаслар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди судьялари Олий Мажлис депутати бўлолмайдилар.

Судьялар сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзоси бўлишлари ҳамда бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.



2-БОБ. СУДЬЯЛАР МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ

АСОСИЙ КАФОЛАТЛАРИ

67-модда. Судьяларнинг мустақиллигини таъминлаш

Судьяларнинг мустақиллиги:

уларни қонун билан белгиланган тартибда сайлаш, тайинлаш ва озод қилиш;

судьялар дахлсизлиги;

одил судлов қатъий тартибда амалга оширилиши;

қарор чиқариш чоғида судьялар маслаҳатининг сир тутилиши ва уни ошкор қилишни талаб этишнинг таъқиқланиши;

судга ҳурматсизлик ёки муайян ишларни ҳал қилишга аралашиш, судьялар дахлсизлигини бузганлик учун жавобгарлик;

судьяга унинг олий мақомига муносиб равишда давлат ҳисобидан моддий ва ижтимоий таъминот белгилаш орқали таъминланади.



68-модда. Судьяга нисбатан қилинган ҳурматсизлик учун жавобгарлик

Давлат идоралари, ва бошқа ташкилотлар, муассасалар, мансабдор шахслар, фуқаролар судьялар мустақиллигини ҳурмат қилишлари ва шунга риоя этишлари шарт.

Судьяга ҳурматсизлик билдириш, шунингдек уни очиқдан-очиқ менсимасликдан далолат берувчи ҳаракатлар қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига биноан жавобгарликка сабаб бўлади.



69-модда. Суд ишларини ҳал қилишда аралашувга йўл қўйилмаслиги

Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Муайян ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўришга тўсқинлик қилиш ёки ғайриқонуний суд қарори чиқарилишига эришиш мақсадида судьяларга қандай тарзда бўлмасин таъсир ўтказиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Судьядан кўрилган ёки судловида бўлган ишлар моҳияти бўйича тушунтиришлар беришни, шунингдек қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, кимга бўлмасин, ишни танишиб чиқиш учун тақдим этишни талаб этиш тақиқланади.

Оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан башорат қилишга ёки судга бошқача тарзда таъсир этишга ҳақли эмас.



70-модда. Судьялар дахлсизлиги

Судьяларнинг шахси дахлсиз. Судья дахлсизлиги унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорт ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли мулклар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир.

Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга тегишлича Ўзбекистон Реепубликаси Олий суди Раиси, Олий хўжалик суди Раиси, Адлия вазири томонидан белгиланган рўйхатга биноан ўқотар қурол берилади. Зарур ҳолларда эса, тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи унга ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади.

Судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.

Судья, тегишлича, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши мумкин эмас.

Судьяни тегишли малака ҳайъатининг розилиги бўлган тақдирдагина маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортишга йўл қўйилади.

Судьянинг турар жойига ёки хизмат хонасига, унинг шахсий ёки фойдаланадиган транспортига кириш, уларни кўздан кечириш, тинтув ўтказиш ёки ашёни олиш, телефонда сўзлашувини эшитиш, судьяни кўздан кечириш ва уни шахсий тинтув қилиш, шунингдек унга тегишли мулклари ва ҳужжатларини, унинг хат-хабарларини кўздан кечириш ёки олишга фақат Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорининг, Қуролли Кучлар ҳарбий прокурорининг рухсатига ёки суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Туман (шаҳар) суди, гарнизон ҳарбий суди судьясига нисбатан жиноят иши - юқори турувчи суд судловига, бошқа судлар судьяларига нисбатан эса - Ўзбекистон Республикаси Олий суди судловига тегишли.

Халқ маслаҳатчилари судда ўз вазифаларини бажараётган даврда судьялар дахлсизлигининг барча кафолатларидан фойдаланадилар.



71-модда. Судьянинг ваколатларини тўхтатиш

Судья жиноий жавбогарликка тортилган тақдирда унинг ваколати тўхтатилади.

Судьянинг ваколати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ва Адлия вазирининг биргаликдаги тақдимномасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари ва ҳарбий судлар судьяларининг ваколати - Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг, хўжалик судлари судьяларининг ваколати эса - Олий хўжалик суди Раисининг тақдимномасига биноан қуйидаги ҳолларда судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қарорига асосан тўхтатилади, агар:

судья лавозимига зид фаолият билан шуғулланаётган бўлса;

судья тиббий тартибдаги мажбурий даволаш чораларига тортилган ёки қонуний кучга кирган суд қарори ёки ажрими билан унинг муомала лаёқати чекланса;

судья қонуний кучга кирган суд қарори билан бедарак йўқолган деб топилса.

Судьянинг ваколати уни тўхтатишга сабаб бўлган асос тугагунга қадар тўхтатилади.

Судья малака ҳайъатининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

Судьялик ваколатининг тўхтатилиши унга иш ҳақи тўламай қўйишга ёки унинг миқдорини камайтиришга, таъминотини пасайтиришга ва судьяни ушбу Қонунда белгиланган шахсий дахлсизлик кафолатларидан маҳрум қилишга сабаб бўлмайди, эҳтиёт чораси сифатида судья ҳибсга олинган ҳоллар бундан мустасно.



72-модда. Судья ваколатининг тугатилиши

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьясининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Презядентининг тақдимномасига биноан Олий Мажлис томонидан; вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар судьясининг ваколатлари - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раисининг хулосасига асосланган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; хўжалик судлари судьясининг ваколатлари - Олий хўжалик суди Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан; Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьясининг ваколатлари - Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси Раисининг белгиланган тартибдаги тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси томонидан қуйидаги ҳолларда тугатилади:

а) судьялик қасамёдини бузганда;

б). унинг ёзма аризасига кўра;

в) тегишли судьялар малака ҳайъати томонидан қилинган огоҳлантириш ёки ваколатининг тўхтатилишига қарамасдан ўз лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттирган тақдирда;

г) суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан муомалага лаёқатсиз деб топилса;

д) судья Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда;

е) унга нисбатан суднинг қонуний кучга кирган айблов ҳукми мавжуд бўлса;

ж) суднинг қонуний кучга кирган қарорига кўра ўлган деб эълон қилинган тақдирда;

з) саломатлиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ вақт давомида судьялик вазифасини бажаролмай қолган бўлса;

и) вафот этиши муносабати билан.

Судьянинг ваколати ушбу модданинг "а", "в", "з" бандларида кўзда тутилган ҳолларда тегишли судьялар малака ҳайъатининг қарори асосида тугатилиши мумкин.

Судья малака ҳайъатининг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.

Халқ маслаҳатчиларининг ваколати шу моддада кўрсатилган асослар бўйича тугатилади, "а" бандида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.



73-модда. Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги

Судья фақат судьялар малака ҳайъатининг қарорига асосан қуйидаги ҳолларда интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин:

одил судловни амалга ошириш чоғида қонунларни бузганлиги учун;

суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари, хизмат соҳасида ёки бошқа обрўсини тўкадиган хатти-ҳаракати учун.

Ҳарбий суднинг судьяси, шунингдек ҳарбий интизомни бузганлиги учун ҳам интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, шу қарорни чиқаришда қатнашган судья қонунни била туриб бузмаган ёки жиддий оқибатларга олиб келган диёнатсизликка йўл қўймаган бўлса, унинг интизомий жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.



74-модда. Судьялар малака ҳайъати

Судьялар Олий малака ҳайъати ва судьялар малака ҳайъати:

судьялик лавозимига номзодларни танлаш;

судьянинг интизомий жавобгарлиги;

судьянинг ваколатини тўхтатиб туриш ёки тугатиш;

судьянинг дахлсизлигини таъминлаш;

судьяни малака имтиҳонидан ўтказиш ва унга малака даражаси бериш масалаларини кўриш учун тузилади.

Судьялар Олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан, Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати эса - Олий хўжалик суди Пленуми томонидан беш йил муддатга сайланадилар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судьяларининг малака ҳайъатлари тегишли жойлардаги судьялар йиғилишида, ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари эса - ҳарбий судлар судьялари йиғилишида шу муддатга сайланадилар.

Судьялар малака ҳайъатини ташкил этиш ва унинг фаолият тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.



3-БОБ. СУДЬЯЛАРНИ МОДДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНЛАШ

75-модда. Судьяларнинг моддий таъминоти

Судьяларнинг иш ҳақи уларнинг лавозими бўйича белгиланган маошдан, шунингдек малака даражаси, хизмат муддати учун тўланадиган қўшимча ҳақлардан иборат бўлиб, унинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Судьяларга ҳар йили 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.

Судья сайланган (тайинланган) кундан бошлаб олти ой ичида уй-жой ҳамда шахсий телефон билан таъминланади.



76-модда. Судьяларни ва уларнинг оила аъзоларини

ижтимоий ҳимоялаш чоралари

Судьяларнинг ҳаёти ва соғлиги давлатнинг махсус муҳофазасида бўлади ҳамда республика бюджетидан давлат томонидан мажбурий тартибда суғурта қилинади.

Қуйидаги ҳолларда давлат суғурта органлари суғурта суммаларини тўлайди:

судья ўз вазифасини бажариш даврида ёки лавозимидан бўшаганидан сўнг ҳалок бўлса (вафот этса), башарти бу воқеа судья ўз хизмат вазифасини адо этиш пайтида олган тан жароҳати ёки соғлиғининг бошқача шикастланиши оқибатида рўй берса, унинг ворисларига судьянинг 50 ойлик иш ҳақи миқдорида;

судья хизмат вазифасини бажариш пайтида келажакда ўз касбида ишлаш имкониятидан маҳрум қиладиган даражада майиб бўлиб қолса ёки саломатлигига бошқача шикаст етказилганида - судьянинг 25 ойлик иш ҳақи миқдорида;

судья хизмат вазифасини бажариш пайтида келажакда ўз касбида ишлаш имкониятидан маҳрум этмайдиган ва узоқ муддатга меҳнат фаолиятини тўхтатишга олиб келмайдиган тан жароҳати ёки саломатлигига бошқа шикаст етказилганида - судьянинг 5 ойлик иш ҳақи миқдорида;

судья хизмат вазифасини бажариш пайтида келажакда ўз касбида ишлаш имкониятидан маҳрум қиладиган даражада майиб бўлиб қолганида ёки саломатлигига бошқача шикаст етказилганида, давлат суғурта тўловларини ҳисобга олмаган ҳолда, унга ойлик иш ҳақи билан тайин этилган нафақа ўртасидаги фарқ ҳар ойда тўланади;

судья ўз хизмат вазифасини адо этиш пайтида олган тан жароҳати ёки соғлиғига бошқача шикаст етказилиши оқибатида ҳалок бўлса (вафот этса), унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига судья иш ҳақининг уларнинг ҳиссасига тўғри келадиган қисми билан боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан тайинланган пенсия ўртасидаги фарқ ҳар ойда давлат суғурта тўловларини ҳисобға олмаган ҳолда тўланади.

Судьянинг хизмат вазифасини бажариши билан боғлиқ равишда унга тегишли мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш оқибатида етказилган зарар судьяга ёки унинг оила аъзоларига тўлалигича қопланади.

Мазкур моддада кўрсатилган зарар бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва қонунда кўзда тутилган тартибда айбдор шахслардан ундириб олинади.



БЕШИНЧИ БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

77-модда. Суд ижрочиси

Суд қарорларини мажбурий ижро этиш учун судларда суд ижрочилари бўлади. Судда икки ва ундан кўпроқ суд ижрочиси бўлганда улардан бири катта ижрочи ҳисобланади.

Суд ижрочисининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, суд қарори бўйича ижро ҳаракатлари ўтказиш вақтида, зарур ҳолларда, унга белгиланган тартибда қурол ёки тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи томонидан соқчилар ажратилади.

Суд қарорини ижро этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.



78-модда. Суд аппарати

Суд аппарати унинг одил судловни амалга ошириш, суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш, шунингдек суднинг бошқа вазифаларини бажаришга доир ишларини таъминлайди. Шу мақсадда Олий судда, Олий хўжалик судида бошқармалар, бўлимлар ва бошқа бўлинмалар ташкил этилади.

Бошқармалар, бўлимлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, ёрдамчилар, судларнинг бош ва катта консультантлари, консультантлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси, Олий хўжалик суди Раиси, Адлия вазири белгилаган тартибда малака синовидан ўтадилар.

Мансаб даражасини белгилаш ва бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.



79-модда. Судларнинг тузилиши ва штатлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, хўжалик судларининг тузилиши ва умумий сони тегишлича Олий суд Раиси, Олий хўжалик суди Раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят ва Тошкент шаҳар судининг, туман (шаҳар) судининг тузилиши ва умумий сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

Судларнинг штатлар жадвали тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси, Олий хўжалик суди Раиси ва Адлия вазири томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси, Олий хўжалик суди Раиси, Адлия вазири, зарур ҳолларда судларнинг штатлар жадвалига уларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади.



80-модда. Судларнинг молиявий ва моддий-техника таъминоти

Ҳар бир суд алоҳида бино ва автотранспорт билан таъминланади.

Судларнинг молиявий, моддий-техникавий ва ўзгача таъминоти, уларнинг биноларини қўриқлаш ва сақлаш республика бюджетидан ажратиладиган маблағ ҳисобидан амалга оширилади. Маблағнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ажратилган маблағни тақсимлашни:

туман (шаҳар) вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди ва Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди учун - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

ҳарбий судлар учун - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари учун - тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Олий хўжалик суди амалга оширади.


81-модда. Олий суд ва Олий хўжалик судининг матбуот органи

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди ўз матбуот органига эга.



82-модда. Олий суд ва Олий хўжалик суди ҳузуридаги

илмий-маслаҳат кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди ҳузурида маслаҳат овозига эга бўлган, жамоатчилик асосида ишлайдиган илмий маслаҳат кенгаши ташкил этилади. Унинг вазифасига суд амалиётида келиб чиқадиган қонунларни қўллашга доир масалалар бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш киради.



83-модда. Судлар муҳри

Судлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ва ўзининг номи ифодаланган муҳрига эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди, вилоят судлари, Тошкент шаҳар суди, Қуролли Кучлар ҳарбий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари юридик шахс ҳисобланадилар.


84-модда. Суд ҳокимиятининг рамзлари

Суд биноси устида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, суд мажлиси залларида эса Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири ўрнатилади.

Судьялар судлов ишини махсус кийимда олиб борадилар. Бу кийимнинг тавсифи ва намунаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланади.

Судьяларга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан гувоҳнома берилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 10-сон, 367-модда




























































Время: 0.1925
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск