Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш Қоидалари (АВ томонидан 17.12.1998 й. 565-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 24.01.1998 й. 376-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.12.1998 й.

N 565




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

24.01.1998 й.

376-СОН

(1/16-СОН БАЁННОМА)



Мазкур Қоидалар рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Юридик шахслар томонидан касса

операцияларини юритиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 36-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахслар ўз пул маблағларини банк муассасаларида сақлашлари шарт.

2. Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек, фуқаролар иштирокидаги, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари билан боғлиқ ҳисоб-китоблар нақдсиз тартибда банк муассасалари орқали амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

3. Банк муассасаларидан ташкилотлар олган нақд пуллар улар қандай мақсад билан олинган бўлса, ўша мақсад учунгина сарфланади.


4. Ташкилотлар ўз кассасида кассадаги нақд пуллар қолдиғи лимитлари доирасида нақд пулларга эга бўлишлари ва меъёрлар доирасида тушумдан уларни ишлатишлари мумкин. Кассалардаги нақд пуллар қолдиғи лимитлари ва тушумни ишлатиш меъёрларини банк муассасалари ушбу ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда белгилайди, Марказий банк томонидан белгиланган меъёрий ҳужжатларга риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси органлари бундан мустасно.

Зарурият туғилганда кўрсатилган лимитлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

5. Мулкчилик шаклидан қатъи назар савдо ва маиший хизматлар соҳаси ташкилотларининг тушумдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўлашга фойдаланишлари ман этилади.


6. Келиб тушган тушум пулларини сарфлаш ҳуқуқи бу нарса Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан назарда тутилган ташкилотларга берилади.


7. Кассада нақд пуллар қолдиғининг белгиланган лимитларидан ортиқча бўлган барча нақд пулни ташкилотлар банк муассасаси билан келишилган тартиб ва муддатларда ҳисобварақларга ёзиш учун топширишлари шарт.

Нақд пуллар:

а) банк муассасаларининг кундузги ва кечки кассаларига;

б) кейин банк муассасаларига топшириш учун инкассаторларга;

в) кейин банк муассасаларига топшириш учун ташкилотлар қошидаги бирлашган кассаларга;

г) банк муассасаларидаги ҳисобварақларга ўтказиш учун алоқа корхоналарига топширилиши мумкин.


8. Ташкилотлар ўз кассаларида улар томонидан белгиланган лимитлардан ортиқча нақд пулни иш ҳақи, мукофотлар, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, стипендиялар, пенсияларни тўлаш учун ва банк муассасасида пул олинган кунни ҳисоблаганда, фақат 3 иш кунидан ошмаган муддатга (банк муассасаларидан анча олисда жойлашган ташкилотлар учун - 5 иш кунигача) сақлаш ҳуқуқига эгалар.

Тайёрлов ташкилотлари учун касса лимитига банкдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини топширувчилар билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилишлар учун олинган суммалар киритилмайди.

9. Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар учун ҳисобот бериладиган нақд пулларни бериш мазкур ҳудудда амал қиладиган тартибга мувофиқ ана шу мақсадлар учун хизмат сафарларига юборилган шахсларга бериладиган суммалар доирасида амалга оширилади.

Ҳисобот бериладиган сарфланмаган нақд пуллар улар берилган муддат тугаганидан кейин 3 кундан кечиктирмай ташкилот кассасига қайтарилиши керак.

Ҳисобот бериладиган нақд пулларни олган шахслар ташкилот бухгалтериясига ёки марказлаштирилган бухгалтерияга сарфланган суммалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишлари шарт. Ҳисобот бериладиган нақд пулларни бериш илгари ҳисобот бериш шарти билан берилган суммалар бўйича тўлиқ ҳисобот берилгач амалга оширилади.


10. Нақд пулларни қабул қилиш ва топшириш ва топшириш бўйича касса операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тасдиқланган бирламчи ҳисоб ҳужжатлари шакллари билан расмийлаштирилади.


II. НАҚД ПУЛЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ТОПШИРИШ

ҲАМДА КАССА ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


11. Тўлов учун пул билетлари ва тангаларни қабул қилаётганда корхона кассирлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1994 йил намунасидаги СЎМнинг тўлов аломатларини белгилаш қоидаларига амал қилишлари шарт (1-илова)

Ташкилотлар кассалари томонидан нақд пулларни қабул қилиш бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланган кирим касса ордерлари бўйича амалга оширилади.

Пул қабул қилинаётганда бош бухгалтер ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланган, кассир муҳри (штампи) ёки касса аппаратининг изи билан тасдиқланган квитанция берилади.


12. Ташкилотлар кассасидан бошқа ташкилотлар эҳтиёжлари учун нақд пул берилиши ман этилади.


13. Ташкилотлар кассасидан нақд пул берилиши чиқим касса ордерлари ёки тегишлича расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар (тўлов қайдномалари, пул бериш бўйича аризалар, ҳисобварақлар ва ҳоказолар) бўйича, ушбу ҳужжатларга чиқим касса ордерининг реквизитлари бўлган штамп қўйилган ҳолда, амалга оширилади. Пул беришга доир ҳужжатлар ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери ёки улар ваколат берган шахслар томонидан имзоланган бўлиши керак.

Чиқим касса ордерларига илова

...
Время: 0.1910
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск