Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Узлуксиз таълим тизими учун яратилган янги ўқув адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини нашр этиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 27.11.2000 й. 986-сон билан рўйхатга олинган Давлат матбуот қўмитаси томонидан 04.09.2000 й. ва Молия вазирлиги томонидан 20.09.2000 й. 103-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.11.2000 й.

N 986



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МАТБУОТ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН

04.09.2000 й.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

20.09.2000 й.

N 103



ТАСДИҚЛАНГАН




Узлуксиз таълим тизими учун яратилган янги ўқув

адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини

нашр этиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январь 4-сон "Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлар билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори асосида ишлаб чиқилган.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Республикамизнинг ўрта умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртлари учун ўқув дарсликлари ва бошқа ўқув воситаларини нашр этиш Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган аниқ йиллик режалар ҳамда нашриётлар томонидан қатъий белгиланган жадваллар асосида олиб борилади.

Узлуксиз таълим тизими учун ўқув-услубий адабиётлар ва бошқа ўқув воситаларини нашр этиш ва унинг матбаа ижроси Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлари талаблари асосида амалга оширилади.


1.2. Ўқув-услубий қўлланмаларнинг матбаа ижроси нашриёт билан матбаа корхонаси ўртасида тузиладиган шартномага биноан амалга оширилади. Нашриёт дарсликларнинг сифатли чиқарилишини таъминлаш ва нархини арзонлаштириш, тайёрланадиган ўқув-услубий адабиётларининг матбаа ижросини яхшилаш мақсадида уларни босмахоналарга тендер (танлов) асосида бериши мумкин.


1.3. Ўқув-услубий адабиётларни ва бошқа ўқув воситаларини нашр этишда сарфланадиган қоғоз ва бошқа матбаа хом ашёси нашриётларнинг ишлаб чиқариш бўлимлари томонидан тўлдириладиган ва директори томонидан тасдиқланган талабномаларга биноан Давлат матбуот қўмитасининг етакчи мутахассислари томонидан кўриб чиқилиб, қўмита Раиси ёки унинг ўринбосари томонидан рухсат этилгандан сўнг "Ўзматбаатаъминот" Республика корхонаси ҳамда матбаа корхоналари томонидан 10 кун муддат ичида таъминланади.


1.4. Матбаа корхоналари ўқув-услубий адабиётлари ва бошқа ўқув воситаларини чоп этиш учун сарфланадиган қоғоз ва бошқа матбаа хом ашёсини бевоcита ўзлари шартнома асосида сотиб олишлари ҳам мумкин.



2. МАТБАА КОРХОНАСИГА ТОПШИРИЛАДИГАН

ҚЎЛЁЗМАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

РАСМИЙ ТАЛАБЛАР


2.1. Ўқув-услубий адабиётларни ва бошқа ўқув воситаларини нашр этиш учун нашриётлар, матбаа корхоналарининг технологик имкониятларини ҳисобга олиб ва Республика Давлат стандартлари талабларига асосан матбаа корхоналарига буюртма асосида берадилар.


2.2. Матбаа корхонасига топшириладиган қўлёзманинг асосий матни икки ярим оралиқ масофа (интервал) ва А4 (210х297мм) бичимли қоғозда ёзув машинкасида ёки компьютерда аниқ ва тиниқ босилган бўлиши керак. Қўлёзманинг ҳар бир варағи чап томондан 25 мм. ҳошия ажратилган бўлиши лозим. Бир варақ 30 қатордан кўп бўлмаслиги қаторнинг эни 57-58 белгини (оралиқларни қўшиб ҳисобга олганда) ташкил этиши керак.


2.3. Қўлёзмалар билан биргаликда ёки алоҳида (матбаа корхонасининг имкониятига қараб) матнлар орасига қўйиладиган суратлар, чизмаларни, муқованинг ўлчамлари, қўйиладиган бетлари, ранги аниқ кўрсатилиши ва нашриёт раҳбарияти ҳамда ижрочи мутахассислари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.


2.4. Нашриёт томонидан қўлёзмаларнинг матни компьютер дискетларида берилганда, дискетлар тури, компьютерлар тури ва дастурларига қараб нашриёт матбаа корхоналари билан ўзаро келишувга биноан амалга оширилади. Нашриёт қўлёзма билан биргаликда матн ва суратларни фотоплёнкаларни позитив слайд турида тақдим этганда рангларнинг хили ажратилган, сифати бузилмаган тартибда бўлиши керак.



3. МАТБАА ИЖРОСИ


3.1. Ўқув-услубий адабиётларни ва бошқа ўқув воситаларини нашр этиш ишлари нашриёт ва матбаа корхоналари билан биргаликда тузилган жадвал асосида амалга оширилади.


3.2. Қўлёзма нашриёт томонидан қайта кўрилиб тайёрланган матбаа корхонасига технологик тафсилот рўйхати (технологик спецификация) билан биргаликда топширилади.


3.3. Матбаа технологик жараёнининг биринчи босқичида, нашрлар матнларини териш, саҳифалаш, нашриёт томонидан киритилган ўзгартиришлар, хатоларни тузатиш, қўшимча расм, график чизмаларни йиғиш (монтаж қилиш), қолиплар (шакл) тайёрлаш ишлари бажарилади. Ҳажми 10,0 босма табоқ бўлган нашрлар учун 40-50 иш куни сарфланади. Ўқув адабиётлар адади кўп нусхали бўлгани учун тайёрланган қолиплар бир неча марта қайта тайёрланади.


3.4. Матбаа технологик жараёнининг иккинчи босқичида, тайёрланган қолипларни чоп этиш ускуналарига ўрнатиш, босимини созлаш, бўёқларни танлаш, қоғозни ускунага мослаш, ускунани техник созлаш ишлари бажарилади. Нашрнинг технологик мураккаблиги, адади ҳисобига олинган ҳолда босиш учун 50-60 иш куни сарфланади. Бу жараёнда чоп этиш бир неча қисмга бўлиниши сабабли чоп этувчи ускуналарнинг қолиплари бир неча бор алмаштирилади.


3.5. Матбаа технологик жараёнининг учинчи босқичида, чоп этилган варақларни жамлаш, тикиш, технологик ишлов бериш, қирқиш, муқоваларни тайёрлаш, безаклаш, китоб тўпламини (блокни) муқова ичига жойлаш ва жўнатишга тайёрлаш ишлари бажарилади.

Муқовалаш ускуналаридаги елимларни эритиш, ишдан сўнг ускунани елимлардан тозалаш ва тайёрлаш муқоваларни ҳамда тайёр ҳолатга келтирилган китобларни ўз вақтида қуритиш, тайёрланаётган китобларнинг ададини бир неча қисм (завод)га бўлиниши натижасида ускуналарни қайта созлаш ишларига 50-60 иш куни сарфланади. Жами матбаа ижроси учун эса 150-170 иш куни сарфланади.



4. ТАЙЁР ЎҚУВ УСЛУБИЙ АДАБИЁТЛАРНИ

ВА БОШҚА ЎҚУВ ВОСИТАЛАРИНИ

ЖОЙЛАРГА ТАРҚАТИШ


4.1 Дарсликлар билан таъминлаш пулли шаклга ўтилгандан кейин ҳам барча мактабларнинг 1-синф ўқувчилари, меҳрибонлик уйлари, ақлан ва жисмонан заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернат ўқувчилари дарсликлардан бепул таъминланиши муносабати билан ушбу дарсликлар Халқ таълими вазирлиги тасдиқлаган тақсимот асосида "Ўздавкитобсавдотаъминот" уюшмаси ва унинг вилоятлардаги ҳиссадорлик жамиятлари томонидан мактабларга етказилади.


4.2. Республикадаги ўқув кутубхоналари жамғармасига дарсликлар ва ўқув адабиётлари Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва бошқа ўқув юртларига эга бўлган вазирлик ҳамда идоралар томонидан берилган тақсимот ва тўловига биноан "Ўздавкитобсавдотаъминот" уюшмаси томонидан тарқатилади.


4.3. Эркин сотувда чиқарилган дарсликлар ва ўқув-услубий адабиётларни тарқатиш нашриётлар (буюртмачи) томонидан "Ўздавкитобсавдотаъминот" акциядорлик уюшмаси ҳамда унинг вилоятлардаги ҳиссадорлик жамиятлари ва китоб савдоси билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар (мулкчилик шаклларидан қатъий назар) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.


4.4. Вилоятларга етиб борган китоб маҳсулотлари шу ҳудуддаги оралиқ масофалар ҳисобига олинган ҳолда 10-20 иш куни мобайнида китоб дўконларига ва бошқа савдо шохобчаларига етказилади.



Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 22-сон














































Время: 0.2164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск