Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет /

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.12.2007 й. 259-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 17 декабрдаги

259-сон қарорига

1-ИЛОВА



Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг

Ҳукумат портали тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотларни тарқатиш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) фаолиятини кенг ёритиш, шунингдек ташкилотлар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ташкил этиш, ривожлантириш, тизимли қўллаб-қувватлаш ва ахборотлар билан таъминлаш юзасидан умумий талабларни белгилайди.


2. Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали (кейинги ўринларда Портал деб аталади) Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади.


3. Портал ташкилотларнинг электрон-ахборот ўзаро ҳамкорлиги инфратузилмасининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги тизим яратувчи элементи ҳисобланади.



II. ПОРТАЛНИНГ МАҚСАДЛАРИ


4. Қуйидагилар Порталнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш, ташкилотлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш учун мўлжалланган ихтисослаштирилган ахборотлар тизимини яратиш;

тегишли ахборот ресурсларини ташкил этиш ва жойлаштириш йўли билан республика аҳолиси ҳамда халқаро жамоатчиликнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисида, республиканинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини таъминлаш;

ташкилотларнинг юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

аҳолининг тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва тартиботлари тўғрисида уларни хабардор қилиш;

ахборотларни айирбошлаш ва тарқатиш тезлиги даражаси, ташкилотларнинг хабардорлиги даражаси ўсиши ҳисобига ташкилотлар фаолиятининг сифати ва самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

ахборотларни идоралараро электрон айирбошлашни бирхиллаштириш.



III. ПОРТАЛДАГИ АХБОРОТЛАРНИНГ

МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Қуйидаги маълумотларнинг мавжуд бўлиши ва уларнинг ишончлилиги Порталдаги ахборотлар мазмунига қўйиладиган асосий талаблар ҳисобланади:

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги маълумотлар;

республиканинг давлат тузилиши таркиби, республикани бошқаришнинг давлат, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий институтлари тўғрисидаги маълумотлар;

ташкилотларнинг фаолияти, шунингдек тузилмаси, функциялари, вазифалари, ваколатлари ва алоқалари тўғрисидаги маълумотлар;

юридик ва жисмоний шахслар учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ёки олиш шартлари, шакллари, бланкалари, тартиби ва тартиботлари тўғрисидаги маълумотлар;

ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари тўғрисидаги маълумотлар;

ташкилотларда ва давлат ахборотлаштириши соҳасида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши тўғрисидаги маълумотлар;

мамлакатдаги муҳим воқеалар тўғрисидаги маълумотлар, фотоархив, ташкилотларнинг турли тузилмаларидан ва давлат ҳокимияти органларидан олинган тадбирлар ҳақидаги маълумотларнинг қисқача мазмуни;

бошқа умумий фойдаланиладиган маълумотлар.



IV. ПОРТАЛНИ АХБОРОТ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


6. Қуйидагилар Порталга жойлаштириш учун ахборот манбалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, ташкилотларнинг ахборот хизматлари томонидан тақдим этиладиган ахборотлар;

оммавий ахборот воситаларидан, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларидан олинадиган ахборотлар;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.


7. Порталга жойлаштириш учун тақдим этилаётган ахборотда Ўзбекистон Республикасининг давлат сири бўлган маълумотлар ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши чекланган бошқа маълумотлар бўлмаслиги керак.

Ташкилотларнинг ахборот материалларини Ҳукумат порталида жойлаштиришга рухсатномани раҳбар ёки раҳбар томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган бошқа шахс беради.


8. Порталга жойлаштириш учун тақдим этилаётган ахборотлар мавзулари бўйича долзарб, ишончли, яхлит, аниқ тузилган ва тақсимланган бўлиши керак.


9. Порталга ахборотлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тақдим этилиши керак. Шу билан бирга, Порталда ахборотларнинг рус ва инглиз тилларидаги, шунингдек бошқа тиллардаги мазмуни бир хил ёхуд қисқартирилган версиялари бўлиши мумкин.



V. ПОРТАЛ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Порталга "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ҳузуридаги Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи томонидан хизмат кўрсатилади.

11. Қуйидагилар Гуруҳнинг асосий функциялари ва вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан мунтазам равишда тақдим этиладиган ахборот материалларини Порталда эълон қилиш;

"Ўзинфоком" марказининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро узвий ҳамкорликда Порталнинг ахборот хавфсизлигини ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

ташкилотларга улар ўртасида, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон-ахборот ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича кўмаклашиш;

ташкилотлар ахборот ресурсларининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан доимий мониторинг олиб бориш;

Портал фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, Портал воситасида кўрсатиладиган интерактив хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш, шунингдек аҳоли ҳамда тадбиркорлик тузилмаларининг ахборотларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ташкилотларнинг ахборот ресурслари ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш;

Портал, ташкилотларнинг ахборот ресурслари, Портални ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболлари тўғрисида босма материалларни тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, бу ҳақда телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш;

Портал фаолияти, кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари тўғрисида жамоатчилик, тадбиркорлик тузилмалари вакиллари ва бошқа Интернетдан фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш бўйича таҳлилий ишлар олиб бориш;

ташкилотлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотнома ишларини олиб бориш учун Гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлаштирилган банкини яратиш.


12. Гуруҳ:

Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фаолияти тўғрисидаги ахборотларни йиғиши, таҳлил қилиши ва ягона шаклда умумлаштириши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан тақдим этилган ахборотларни давлат тилида, шунингдек мазмунан бир хил ёки қисқартирилган версияларини рус, инглиз тилларида ва бошқа тилларда бир кун муддатдан кечиктирмай Порталда жойлаштириши;

тақдим этилган ва шакллантирилган ахборотларни узатиш, қайта ишлаш, эълон қилиш ва сақлаш жараёнида уларнинг тўлиқлигини таъминлаши;

Интернет тармоғидан фойдаланувчилар учун Порталдан узлуксиз фойдаланиш имкониятини таъминлаши;

Портални янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ушбу Низомга зид бўлмаган тадбирларни, шу жумладан, техник тусдаги тадбирларни амалга ошириши;

Интернет тармоғидан фойдаланувчилар томонидан Порталнинг зарурлиги ва самарадорлиги тўғрисида жамоатчилик фикр-мулоҳазаларини ўрганиш асосида кўрсатилаётган интерактив хизматларни яхшилаш бўйича таклифларни шакллантириши;

Портал фаолиятини ва кўрсатилаётган интерактив хизматларни ҳар чоракда камида бир марта оммавий ахборот воситаларида ёритиши шарт.



VI. ЖАВОБГАРЛИК


13. Гуруҳ ахборотларнинг Порталда ўз вақтида жойлаштирилиши, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради.


14. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Порталда жойлаштириладиган ахборотларнинг ишончлилиги, мазмуни ва ўз вақтида тақдим этилиши учун тегишли ташкилотлар жавоб беради.

              


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 521-модда.
















































Время: 0.1847
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск