Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 28.12.1993 й. 998-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

28.12.1993 й.

N 998-XII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:


Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 88-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 3-модда 1-бандининг "и", "к" ва "н" бандчалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"и) фуқароларнинг мулкчилик ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан оладиган пуллари, мазкур мол-мулкни тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида сотишдан олинадиган даромадлар бундан мустаснодир;

к) фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликда чорва моллари, қуёнлар, нутрия, балиқ, парранда ва бошқа жониворларни боқиб, уларни хоҳ тирик вазнда, хоҳ сўйилган ҳолда сотишдан ва қайта ишлаш асосида олинган маҳсулотларини сотишдан, асаларичилик маҳсулотлари, шунингдек мазкур хўжаликда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини натурал ҳолида ва қайта ишлаб сотишдан оладиган даромадлари. Фуқаронинг шахсий ёрдамчи хўжалиги борлиги маҳаллий ҳокимият органининг маълумотномаси билан тасдиқланади;"

"н) фуқароларнинг суғурта юзасидан оладиган пуллари, суғурта бўйича суғурта бадаллари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳисобидан бериладиган ҳоллар бундан мустаснодир;".


2. 4-моддада:

2-банднинг биринчи хатбошисида "саккиз баробари" деган сўзлар "тўрт баробари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-банднинг "д" бандчаси "қаҳрамон оналар" деган сўзлардан кейин "ўн ва ундан ортиқ болалари бўлган аёллар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

2-банд қуйидаги мазмундаги "н" бандча билан тўлдирилсин:

"н) Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг ходимлари барча даромадлари юзасидан".

3-банднинг "в" бандчаси чиқариб ташлансин;

3-банднинг "г", "д" ва "е" бандчалари тегишинча "в", "г" ва "д" бандчалари деб ҳисоблансин.


3. 8-модданинг 1-бандида келтирилган жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Фуқароларнинг иш ҳақи, мукофотлари ва бошқа даромадлари суммасидан қуйидаги миқдорда солиқ ундирилади:

Солиқ солинадиган йиллик даромад миқдори (солиқ солинмайдиган минимум чегирилган ҳолда)

Солиқ суммаси

минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 36 баробаригача

даромад суммасининг 15 фоизи

минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 36 баробаридан

(+ 1 сўм) 60 баробаригача

минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 36 баробаридан олинадиган солиқ + 36 баробаридан ортиқ сумманинг 20 фоизи

минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 60 баробаридан

(+ 1 сўм) 120 баробаригача

минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 60 баробаридан олинадиган солиқ + 60 баробаридан ортиқ сумманинг 30 фоизи

минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 120 баробари

(+ 1 сўм) ва ундан ортиқ

минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 120 баробаридан олинадиган солиқ + 120 баробаридан ортиқ сумманинг

40 фоизи";

8-модданинг 3-банди чиқариб ташлансин.


4. 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"13-модда. Асосий иш жойидан бошқа ерда олинган иш ҳақидан

ва бошқа тўловлардан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби


1. Фуқароларнинг ҳар қандай даромадларига, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларига асосий иш (хизмат, ўқиш) жойларидан олаётган даромадлари билан бир вақтда Қонуннинг ушбу моддасида назарда тутилган тартибда солиқ солиниши лозим.


2. Ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган даромадлардан солиқ мазкур Қонуннинг 12 ва 16-моддаларида белгиланган тартибда, тадбиркорлик фаолиятидан орттириладиган даромадлардан эса солиқ мазкур Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади.

Бунда фуқароларнинг даромадларидан Қонунда белгиланган солиқ солинмайдиган минимумнинг ойлик миқдори суммаси истисно қилинмайди.

Фуқаролар йил давомида солиқ солинадиган йиллик жами даромадга асосан солиқни мустақил равишда ҳисоблаб чиқаришлари ва солиқ солинадиган умумий даромаддан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан даромад тўловчи манба томонидан ушлаб қолинган солиқ суммаси ўртасидаги фарқни йилнинг ҳар чорагида камида бир марта бюджетга тўлашлари мумкин. Календарь йили тугаганидан кейин бу даромадлар тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органига белгиланган тартибда тақдим этиладиган декларацияга киритилиши лозим.

Даромадларни тўлаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда тадбиркор сифатида рўйхатга олинган фуқаролар ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечикмай ўзлари турган жойдаги солиқ органларига ўтган йили ўздари даромад тўлаган шахсларнинг доимий яшаш жойини кўрсатган ҳолда уларга тўланган даромад суммаси ва улардан ундирилган солиқлар суммаси тўғрисида маълумот тақдим этадилар. Айтиб ўтилган маълумотлар даромадлар олган шахсларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органларига юборилади. Солиқ органлари фуқаролар бир йилда олган даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этганларида ана шу маълумотларни эътиборга оладилар.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан фуқарога муаллифлик ҳақи тўлаш ҳамда фан, адабиёт ва санъат асарларини нашр қилганлик, ижро этганлик ёки улардан ўзга тарзда фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналарининг муаллифларини тақдирлаш, шунингдек йиллик жами даромад бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш вақтида ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ҳисобга олинади. Агар бу харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашнинг иложи бўлмаса, у ҳолда бундай харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилаган тартибда ҳисобга олинади.


3. Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, нашр этиш, ижро этиш ёки улардан ўзга тарзда фойдаланиш учун шартнома мавжуд бўлган тақдирда шу шартнома ҳисобидан аванс сифатида тўланадиган ҳақ узил-кесил ҳисоб-китоб вақтида қўшиб ҳисобланади ҳамда солиқ солиш мақсадида шартнома амал қилган йил миқдорига тақсимланади.

Бундай шартнома бўлмаган тақдирда, агар асарни яратганлик ёки биринчи марта нашр этганлик учун тўланадиган ҳақ минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 12 баробаридан ошса, бу сумма тўловчининг аризаси бўйича 3 йилга тақсимланади".


5. 14-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"14-модда. Фуқаролар томонидан йиллик жами даромадни

декларацияда ифода этиш ва йиллик жами даромад бўйича

солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби


1. Амалда олинган даромадлар ва қилинган сарф-харажатлар тўғрисидаги декларация фуқаролар томонидан ўзларининг доимий яшаш жойларидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечикмай тақдим этилади.

Ушбу Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ солиқ тўлаган фуқаро декларация тақдим этишдан озод қилинади.

Башарти йил давомида ушбу Қонуннинг 15-моддасида айтиб ўтилган даромад манбалари пайдо бўлиб қолгудек бўлса, фуқаролар бундай манбалар пайдо бўлган кундан бир ой ўтганидан кейин беш кунлик муддат ичида декларация топширадилар. Декларацияда биринчи ойдаги фаолият натижасида олган даромадларининг миқдори ва жорий йилнинг охиригача олиниши кутилаётган даромад миқдори кўрсатилади.

Даромад манбаи жорий йилнинг охирига қадар тўхтаган тақдирда у тўхтаган кундан бошлаб беш кунлик муддат ичида декларация тақдим этилади.

Декларацияда фуқаролар бир йил давомида олган барча даромадларини, бу даромадларнинг манбалари ҳамда ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ суммаларини кўрсатадилар.

Ушбу Қонуннинг 12, 13 ва 15-моддаларида назарда тутилган солиқ солинадиган даромадлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар декларацияда алоҳида ифода этилади.


2. Солиқ солинадиган йиллик жами даромад бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган ставкалар бўйича амалга оширилади.

Ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ва йил давомида ўтказилган солиқ суммалари ўртасидаги фарқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнидан кечикмай, йил давомида қайта ҳисоблаб чиқилган тақдирда эса солиқ органига декларация топширилган кундан эътиборан икки ойлик муддат ичида фуқаролар томонидан тўланиши ёки солиқ органлари томонидан фуқароларга қайтарилиши лозим".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 1, 14-модда


































Время: 0.1909
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск