Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2007 й. ПҚ-743-сон "2008 йилда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бюджетини ва болалар спорт объектлари қурилишининг аниқ манзилли дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2007 й.

N ПҚ-743



2008 ЙИЛДА БОЛАЛАР СПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ БЮДЖЕТИНИ

ВА БОЛАЛАР СПОРТ ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШИНИНГ

АНИҚ МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг беш йиллик фаолияти даврида янги спорт иншоотларини қуриш ва ишлаб турганларини реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, ўсиб келаётган авлодни физкультура ва спорт машғулотларига жалб этиш, жисмоний тарбия бўйича малакали ўқитувчи кадрлар ва мураббийлар таркибини тайёрлаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган катта ишлар амалга оширилди.

2003 йилдан бошлаб Жамғарма маблағлари ҳисобидан 715 та, шулардан 583 таси ёки 82% қишлоқ жойлардан ўрин олган спорт иншоотлари ва объектлари ишга туширилди. Ушбу мақсадларга 102,7 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилган. Республиканинг 55 та корхонасида замонавий спорт ускуналари ва анжомларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган.

Яратилган шарт-шароитлар туфайли болаларнинг спорт машғулотларидаги мунтазам иштироки 2003 - 2007 йиллар ичида 1,5 баробарга, қишлоқ жойларда эса 1,7 баробарга ўсди. Қизлар спорт билан шуғулланишга фаол жалб этилмоқда.

Шу билан бирга, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятида жиддий камчиликлар мавжуд. Бир қатор ҳудудлар ва республика ҳомийлари томонидан маблағлар тушишининг келишилган жадвали бузилишига йўл қўйилмоқда. Пудрат ташкилотларини танлашда ихтисослаштирилмаган пудратчи ташкилотларни жалб этиш ҳоллари мавжуд, бу эса қурилиш ишларини бажариш муддатлари, даражаси ва сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Болаларни спорт машғулотларига мунтазам равишда жалб этиш даражасини баҳолаш имконини берадиган аниқ мезонлар ишлаб чиқилмаган.

Болалар спорти объектларини юқори малакали мураббийлар, айниқса сув спорти турлари, бадиий ва спорт гимнастикаси бўйича мураббийлар билан тўлдириш, сифатли спорт анжомлари ва чарм ҳамда чарм ўрнини босадиган матодан спорт пойабзаллари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш масалалари ҳал этилмай қолмоқда.

Оммавий болалар спортини янада кенгайтириш ва ривожлантириш, жисмоний ва маънавий соғлом ёш авлодни камол топтириш, 2004 - 2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш билан чамбарчас боғлиқ ҳолда болалар спорт комплексларини ўз вақтида ва сифатли қуриш, реконструкция қилиш ҳамда спорт анжомлари билан жиҳозлашни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг 2008 йилги даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар спорти объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг аниқ манзилли дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

республика ҳамда ҳудудий ташкилотлар ва корхоналарнинг, шунингдек хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига ихтиёрий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш тўғрисидаги ташаббуси 4 - 6-иловаларга* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан тақдим этилган, болалар спорти объектларини жиҳозлаш учун 2008 йилда импорт қилинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари ва ускуналари рўйхати 7-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига:

2007 йилнинг 25 декабригача пудрат ташкилотларининг зарур моддий-техника базаси, иш тажрибаси мавжудлиги ва молиявий барқарорлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда 2008 йилда болалар спорти объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг аниқ манзилли дастурига киритилган объектлар бўйича тендер савдоларини якунлаш;

болалар спорти объектларида қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда намунавий лойиҳаларга, шунингдек тасдиқланган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига қатъий амал қилиш;

болалар спорти объектларини ихтиёрий ҳомийлар ҳисоби ва кучи билан ташаббускорона ҳамда назоратсиз қуриш оқибатида белгиланган стандартларга амал қилмаслик ва мазкур объектлардан фойдаланиш меъёрларини бузиш ҳолларига олиб келувчи фактларга йўл қўймаслик юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси халқ таълими ҳудудий органлари билан биргаликда:

болалар спорти объектларини малакали мураббийлар, педагоглар ва бошқа мутахассислар билан тўлдиришни;

2008 йилда ишга тушириладиган болалар спорт комплексларини белгиланган талаб ва стандартларга мувофиқ зарур спорт ускуналари ҳамда анжомлари билан ўз вақтида жиҳозлашни, шунингдек болалар, айниқса ижтимоий мададга муҳтож оилалардан бўлган қизларни оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида улар учун спорт формалари ва жиҳозларини харид қилишни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси икки ой муддатда доимий равишда спорт билан шуғулланувчи болалар, шу жумладан, қишлоқ жойлардаги болалар сонини белгилашнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари иштирокида:

икки ҳафта муддатда эксперт комиссиясини ташкил этсин ва маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган спорт анжомлари ҳамда жиҳозларини танқидий таҳлил этсин;

спорт анжомлари ва жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналарни инвентаризациядан ўтказсин ва икки ой муддатда ушбу корхоналарни халқаро стандартларга мос энг замонавий спорт буюмлари ҳамда анжомлари ишлаб чиқариш имкониятини берадиган ускуналар билан жиҳозлаш бўйича таклифларни тайёрласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси икки ой муддатда жисмоний тарбия мураббийлари, ўқитувчиларини, спорт иншоотлари ва корхоналар раҳбарларини халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий чет эл спорт ускуналари, анжомлари, кийим ва пойабзал намуналари билан таништириш учун доимий фаолият юритадиган кўргазма залини ташкил этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзбекчармпойабзали" уюшмаси билан биргаликда табиий чармдан ва чарм ўрнини босадиган юқори сифатли маҳсулотлардан спорт буюмларини, биринчи навбатда чармдан тайёрланган спорт пойабзали ва анжомлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир минтақада ижтимоий соҳанинг барча турдаги иншоотлари (мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, спорт комплекслари, маданият объектлари)ни қуриш ва уларни замонавий қурилиш техникаси, ускуналари ҳамда технологиялари билан жиҳозлаш бўйича ихтисослаштирилган пудрат ташкилотларини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2008 йилнинг 1 апрелигача 2008/2009 ўқув йилидан бошлаб республиканинг олий ўқув муассасаларига сув спорти турлари, шунингдек бадиий ва спорт гимнастикаси ихтисослари бўйича қабул қилиш квоталарини ошириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2008 йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий бўлимлари томонидан болалар спорти иншоотлари қурилиши объектларида харажатлар сметасига амал қилинишини текшириб борсин ва олиб борилган ишлар натижаси бўйича Жамғарманинг Васийлик кенгашига ахборот бериб турсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 515-модда.














































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск