ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 11.12.2007 й. 1747-сон билан рўйхатга олинган ПХНКДИ 15.11.2007 й. 167-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 11 декабрда 1747-сон

билан рўйхатга олинган

Парвозлар хавфсизлигини

назорат қилиш давлат

инспекцияси бошлиғининг

2007 йил 15 ноябрдаги

167-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

авиакорхоналарида тиббий-учиш эксперт

комиссияларини тайинлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) cтандартлари талабларига ("Авиация ходимларига гувоҳнома бериш" Чикаго конвенциясига 1-илова) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси авиаходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширадиган тиббий-учиш эксперт комиссияларини тайинлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур ҳужжатда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилди:


авиация ходимлари - фаолиятлари учишни ташкил қилиш, бажариш ва таъминлаш, шунингдек ҳаво қатновига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ходимлар;


ТУЭК - фуқаро авиацияси тиббий муассасалари ҳузурида ташкил этиладиган Тиббий-учиш эксперт комиссияси;


тиббий-учиш экспертизаси (ТУЭ) - саломатликларининг аҳволи бўйича учиш хавфсизлигини кафотлайдиган шахсларни танлаб олиш ва уларни учиш ишларида сақлаб туриш ҳамда касбий омилларнинг инсон организмига таъсирини ўрганиш мақсадига эга бўлган авиация тиббиётининг етакчи йўналиши;


ФА - фуқаро авиацияси;


"Ўзавиация" агентлиги - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги;

ариза берувчи - гувоҳнома олишни (муддатини узайтиришни) сўраб "Ўзавиация" агентлигига ёзма ариза тақдим қилган ТУЭК;

ХФАТ - Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО);


ТСҚ - тиббий санитария қисми;


гувоҳнома - "Ўзавиация" агентлиги томонидан берилган, белгиланган талабларга мувофиқ аризада кўрсатилган соҳада фаолият олиб боришга қодирлигини ва белгиланган муддат давомида тиббий экспертизани амалга ошириш қобилиятини тасдиқловчи белгиланган намунадаги расмий ҳужжат;

МТУЭК - "Ўзавиация" агентлиги ҳузурида ташкил этиладиган Марказий тиббий-учиш эксперт комиссияси;

ТУЭК аъзоси - авиация тиббиёти соҳасида тайёргарликдан ўтган, амалий малакага ва авиацияда иш тажрибасига эга бўлган гувоҳнома олиш учун тиббий кўрикдан ўтиш бўйича талаблар белгиланган авиаходимларнинг соғлиқлари ҳолати бўйича тиббий кўрикдан ўтказиш учун "Ўзавиация" агентлиги томонидан тайинланадиган шифокор;

МОК - малака ошириш курслари.


2. МТУЭК қарори билан тайинланадиган ТУЭК Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни амалга ошириш мақсадида тузилади.


3. ТУЭК тайинлаш тўғрисида қарор мазкур Низомда белгиланган тартибда гувоҳнома бериш йўли билан ТУЭК тайинлаш жараёнини ўз ичига олади.


4. ТУЭКни тайинлаш жараёнидан ўтмаган ва тегишли гувоҳномага эга бўлмаган тиббий муассасалар ТУЭК ваколатига кирувчи фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмаслар.


5. ТУЭКни тайинлаш жараёни мажбурий бўлиб, бепул ўтказилади.


6. Тайинланган ТУЭК фаолияти устидан назорат режали ва режадан ташқари инспекция текширувлари ўтказиб туриш орқали ТУЭК томонидан амалга оширилади.


7. ТУЭК фаолиятининг белгиланган талабларга мувофиқлигини назорат қилишни амалга ошириш учун гувоҳнома эгаси гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида гувоҳнома берилган пайтдаги шароитларнинг ўзгарганлиги тўғрисида МТУЭКни хабардор қилиб туриши шарт.



II. ТУЭКНИ ТАЙИНЛАШ БОСҚИЧЛАРИ


8. ТУЭК тайинлаш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат:

а) ариза берувчи томонидан зарур ҳужжатлар тўпламини илова қилган ҳолда ариза тақдим этиш;

б) аризани қабул қилиш ва мазкур Низом талабларига мувофиқ ариза берувчини текширувдан ўтказиш бўйича ишларни амалга ошириш;

в) инспекция текшируви натижаларини таҳлил қилиш ва гувоҳнома бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

г) гувоҳномани расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Тайинлашнинг ҳар бири ижобий натижа берсагина, кейинги босқичга ўтилиши керак.



III. ГУВОҲНОМА ОЛИШ УЧУН АРИЗА

БЕРИШ ВА АРИЗАГА ИЛОВА

ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


9. Гувоҳнома олиш учун ариза ва зарур ҳужжатларнинг тўплами хат билан бирга ариза берувчи томонидан МТУЭКга ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шакл бўйича тақдим этилади.


10. Ариза берувчи ариза беришда Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) мувофиқ муайян талаблар белгиланган авиамутахассисларга тиббий хулоса бериш учун ўзининг имкониятларини тасдиқлаши шарт.


11. Ариза МТУЭК раиси номига берилади ва қуйидагича расмийлаштирилади:

а) гувоҳнома олиш учун ариза (биринчи марта берилаётганда);

б) гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда уни узайтириш учун ариза;

в) амалдаги гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш учун ариза.


12. Гувоҳнома биринчи марта олинаётганда, узайтирилаётганда ва унга ўзгартиришлар киритилаётганда аризанинг шакли ўзгаришсиз қолади.


13. Ўзгартишлар киритилаётганда аризада фақатгина ўзгартирилаётган маълумотлар ва ҳужжатлар ёки ҳужжатларнинг алоҳида қисмлари кўрсатилади.


14. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида авиакорхона маъмурияти билан тузилган шартномалар нусхалари;

б) ТУЭК тўғрисидаги Низомнинг тасдиқланган нусхаси;

в) амалдаги санитария нормаларига мувофиқ ходимларни ва зарур жиҳозларни жойлаштиришга мулк ҳуқуқи асосида ёки ижара ёхуд бошқа асосларда тегишли бўлган биноларнинг мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар нусхалари;

г) бўлинмалар ва хоналарнинг авиаходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширишни таъминлайдиган асбоблар, жиҳозлар, тиббий техника ва бошқа мулклар билан жиҳозланганлиги рўйхати;

д) тиббий муассаса раҳбари томонидан имзоланган ва тасдиқланган, авиаходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи мутахассисларнинг касбий тайёргарлиги тўғрисидаги маълумотлар (ушбу Низомнинг 2-иловаси);

е) тасдиқланган штатлар жадвали, мутахассисларнинг амалдаги сони ва эгаллаган лавозимлар тўғрисида маълумотлар билан бирга;

ж) охирги 3 йил учун белгиланган шаклдаги йиллик ҳисобот (илгаридан фаолият кўрсатаётган ТУЭК учун);

з) кўрсатилган фаолият турларини бажарувчи функционал бўлинмалар бўйича олдинги йил иши тўғрисида ҳисобот.

ТУЭК тайинлашга гувоҳнома бериш ҳақида қарор қабул қилишнинг умумий муддати ариза "Ўзавиация" агентлигида рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб 20 кундан ошмаслиги керак.


IV. ГУВОҲНОМА ОЛИШ УЧУН

АРИЗАНИ ДАСТЛАБКИ БАҲОЛАШ


15. Аризани ва зарур ҳужжатларни дастлабки баҳолаш зарур ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва МТУЭК томонидан инспекция текшируви ўтказилгунга қадар бартараф этилиши зарур бўлган номувофиқликларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.


16. Ҳужжатлар сифатсиз тайёрланганда, зарур ҳужжатлар камчиликлари кўрсатилган ҳолда ариза берувчига қайтариб берилади. Камчиликлар тузатилгач, ариза берувчи зарур ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун топширади. Бундай ҳолда, ТУЭК тайинлаш бўйича ишларни бошлаш санасини ҳисоблаш аризани ва асословчи ҳужжатларни МТУЭКга қайтадан топшириш вақтидан бошланади.


17. Аризанинг кўриб чиқилиши ва асословчи ҳужжатларнинг экспертиза қилиниш натижалари ижобий бўлганда МТУЭК инспекция текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.


18. Ариза берувчининг аризаси ва зарур ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати 5 иш кунидан ошмаслиги керак.



V. ТУЭКНИ ТАЙИНЛАШ УЧУН

ИНСПЕКЦИЯ ТЕКШИРУВИ


19. МТУЭКнинг инспекция текшируви ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан "Ўзавиация" агентлиги директорининг буйруғи билан комиссия таркиби ва уни ўтказиш муддатлари аниқланади. Текширув "Ўзавиация" агентлиги томонидан белгиланадиган намунавий дастурга мувофиқ амалга оширилади.

20. Инспекция текширувини ўтказишдан мақсад ариза берувчи белгиланган талабларга жавоб бериши ва аризага илова қилинган зарур ҳужжатларнинг амалдаги ҳолатини тўғри акс эттиришидан иборатдир.


21. Ариза берувчининг инспекция текшируви текширув ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида ўтказилиши керак.


22. Инспекция текширувини ўтказишда аппаратлар ва ускуналар, тиббий ҳужжатлар ва иш юритиш кўрикдан ўтказилади, авиаходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни таъминлайдиган ҳар бир бўлинма ва хона фаолияти таҳлил қилинади.


23. Аппаратлар ва ускуналар, тиббий ҳужжатлар ва иш юритишни кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ариза берувчи ва бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланадиган эксперт томонидан имзоланган ушбу Низомнинг 3-4-иловаларида келтирилган шакл бўйича муассаса аппаратлари ва жиҳозларини текшириш далолатномаси ва тиббиёт ҳужжатлари ва иш юритишни текшириш далолатномаси тузилади.


24. Инспекция текшируви натижалари ҳар бир йўналишдаги инспекция текшируви бўйича ҳисоботлар кўринишида расмийлаштирилади.

Номувофиқликлар аниқланганда, ҳисоботларнинг нусхалари номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун ариза берувчига берилади. Ҳисобот шакли ва уни расмийлаштириш тартиби "Ўзавиация" агентлиги томонидан белгиланади.

25. Ўтказилган ишларнинг натижаси, комиссиянинг хулосалари ва бажарилиши мажбурий бўлган тавсиялари акс эттирилган комплекс хулосаси инспекция текшируви натижалари бўйича якуний ҳужжат ҳисобланади.

Комплекс хулоса инспекция комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади ва МТУЭК раиси томонидан тасдиқланади.


26. Комплекс хулосанинг бир нусхаси икки иш кунидан кечиктирмасдан ариза берувчига юборилади.


27. Агар инспекция текшируви натижалари бўйича гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида хулосага келинган бўлса, қайта ариза бериш олдинги инспекция текшируви тугагандан сўнг олти ой ўтгач ариза берувчи томонидан берилиши мумкин.



VI. ТУЭНИНГ ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ ВА

ЎТКАЗИЛИШ СИФАТИНИ, ПАРВОЗЛАРНИ

ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ-РЕАБИЛИТАЦИЯ

ТАДБИРЛАРИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИНИ БАҲОЛАШ


28. Учувчилар ва диспетчерлар таркибини, борткузатувчиларни, курсантларни ва фуқаро авиацияси ўқув юртларига кираётган номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш тиббий-учиш экспертизаси бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ ўтказилади. Бунда ўтказилаётган фаолиятнинг амалга оширилиш шароитлари ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ аниқланади.


29. ТУЭК фаолиятини баҳолашда терапевтик, неврологик, отоларингология, офтальмология, хирургик, гинекологик экспертизаларининг ва авиация мутахассисларини тиббий кўрикдан ўтказишда қатнашувчи клиник-диагностика бўлимлари (хоналари)нинг ҳажми ва сифати аниқланади, шунингдек зарур мутахассислар (эндокринолог, уролог, дерматолог, психолог ва б.) томонидан қўшимча малакали маслаҳатлар ўтказиш имконияти тасдиқланади.


30. ТУЭКнинг фаолиятини баҳолашда авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари ва даволаш-профилактика тадбирларининг бажарилиши, шунингдек иш юритишнинг ҳолати таҳлил қилинади.


31. ТУЭК аъзоларининг ва бошқа авиация шифокорларининг касбий тайёргарлик даражаси клиник мутахассисликлар, авиация тиббиёти ва авиациядаги иш тажрибаси бўйича аниқланади.



VII. ХОДИМЛАРНИНГ МАЛАКАСИГА ВА

ТУЭК ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


32. ТУЭК таркиби раис, шифокор-экспертлар (терапевт, невропатолог, отоларинголог, офтальмолог, хирург) ҳамда котибдан иборат бўлади. ТУЭК таркибига кирувчи шифокор-экспертлардан бири Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ "касб патологияси" ихтисослиги бўйича қайта тайёрлашдан ўтган бўлиши керак.

33. Охирги эксперт қарорини чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) назарда тутилган психолог, стоматолог, гинеколог, эндокринолог ва дерматовенерологнинг тиббий текшируви талаб қилинади. Айрим ҳолларда, ТУЭК таркибида ишлаш учун ФА корхоналари ТСҚ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш муассасаларининг малакали мутахассисларини ТУЭ қўлланма ҳужжатлари билан таништиргандан кейингина, МТУЭК билан келишган ҳолда жалб этишга рухсат этилади.


34. Эксперт лавозимига тиббиёт ўқув муассасасининг даволаш факультетини тугатган олий маълумотли ва мутахассислиги бўйича камида 5 йил, ФАда камида 2 йил иш стажига, 1-малака тоифасига эга бўлган шифокор тайинланади.


35. Шифокор-эксперт 5 йилда камида бир марта ўз мутахассислиги бўйича малакасини ошириши керак.


36. Шифокор-экспертлар учун авиация тиббиёти бўйича ўқувни ўташ мажбурий ҳисобланади.


37. ТУЭК мутахассислари уларнинг раҳбари томонидан тасдиқланган шифокор-экспертнинг мансаб йўриқномасига эга бўлишлари керак.


38. ТУЭК таркиби тўлиқ бўлмаганда тиббий кўрикдан ўтказиш ман этилади. ТУЭК раиси бўлмаган вақтда унинг вазифалари бошқа тажрибали экспертга юклатилади.

Шифокор-экспертларнинг ва ТУЭК раисининг бир неча лавозимларда ва ўриндошлик асосида ишлашига рухсат берилмайди.


39. Ҳар бир эксперт ўз функционал мажбуриятларини, жавобгарлигини билиши керак ва тиббий кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида уни ўтказиш тизимини такомиллаштириши лозим.


40. Ҳар бир эксперт ФА фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларнинг ФА авиаходимларини тиббий кўрикдан ўтказишга тааллуқли қўлланма ҳужжатларини, тиббий ҳужжатларни тўғри ва ўз вақтида расмийлаштиришни (авиаходимнинг тиббий китобчаси, диспансер кузатуви дафтари, 30 Л шакли) билиш, шунингдек компьютер саводхонлигига эга бўлиши лозим.



VIII. АВИАХОДИМЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН

ЎТКАЗИШНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

УЧУН БИНОЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


41. ТУЭК санитария нормалари ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг талабларига мувофиқ ходимларни ва зарур жиҳозларни жойлаштириш учун, мулк ҳуқуқи асосида ёки ижара ёхуд бошқа асосларда тегишли бўлган етарлича миқдордаги биноларга эга бўлиши керак.


42. Ҳар бир шифокор-эксперт алоҳида хонага (офтальмолог ва отоларинголог шифокорларининг хоналари узунлиги 5 метрдан кам бўлмаслиги ва махсус текширув ўтказиш учун офтальмолог - қоронғилаштирилган, отоларинголог эса - ташқи товушдан изоляцияланган қўшимча хоналарга) эга бўлиши керак.


43. ТУЭК котиби алоҳида кабинет ва авиаходимларнинг шахсий иш жилдларини сақлаш учун хонага эга бўлиши керак.


44. Бинонинг олд томонида тиббий муассасанинг номи ва унинг иш тартиби ёзилган бўлиши керак.


45. ТУЭК иши учун стационар, клиник-биохимик лаборатория, функционал диагностика бўлинмасига эга бўлган диагностик база мавжуд бўлиши керак, зарурият бўлганда эса Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган муассасалари ва илмий-тадқиқот лабораторияларидан шартнома асосида ўрнатилган тартибда фойдаланилиши мумкин.



IX. ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАНИШГА ТАЛАБЛАР


46. ТУЭК ўтказиш учун зарур бўлган тиббий аппаратлар ва ускуналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом (2002 йил 2 ноябрь, рўйхат рақами 1186) талабларига жавоб бериши керак.


47. Тиббий аппаратлар ва ускуналар рўйхати асосланган ҳолда кенгайтирилиши мумкин. Эскирган аппаратлар замонавийларига алмаштирилиши мумкин.



X. АРИЗА БЕРУВЧИГА ТУЭК

ГУВОҲНОМАСИНИ БЕРИШ


48. Ушбу Низомнинг IV - IX-бўлимлари талабларига жавоб берадиган ТУЭКга белгиланган намунадаги гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Қарор МТУЭК томонидан аризани баҳолаш ва ўтказилган инспекция текшируви натижалари бўйича қабул қилинади ва "Ўзавиация" агентлиги директори томонидан тасдиқланади.

49. Гувоҳнома қатъий ҳисобда турувчи бланкаларда ушбу Низомнинг 5-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.

Гувоҳномаларнинг берилиши "Гувоҳномалар берилишини ҳисобга олиш журнали"да қайд қилинади.


50. Гувоҳнома комплекс хулоса асосида фақат унда ижобий натижалар бўлса ва гувоҳнома бериш мумкинлиги тўғрисида қайд этилган бўлса, комплекс хулосада кўрсатилган барча шартлар (талаблар) бажарилган бўлиб ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилиб, гувоҳнома расмийлаштирилади ва топширилади.


51. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати МТУЭК қарорига кўра текширишнинг амалдаги натижаларини ҳисобга олган ҳолда, лекин 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга белгиланади.


52. Гувоҳнома "Ўзавиация" агентлиги директори томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.

53. Ушбу Низомнинг 6-иловасида келтирилган шакл бўйича "Ўзавиация" агентлиги директори томонидан имзоланадиган ва гербли муҳр билан тасдиқланадиган ТУЭК аъзоларининг тайинланган таркиби ва ТУЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш рухсат этилган авиаходимлар рўйхати ТУЭК тайинлаш тўғрисидаги гувоҳномага илова қилинади.

54. ТУЭК аъзолари таркибининг ўзгариши гувоҳнома эгасининг номзодларга тааллуқли зарур ҳужжатлар аризага илова қилинган ҳолда ёзма мурожаати бўйича киритилади. МТУЭК қарори ижобий бўлганда, гувоҳноманинг иловасини алмаштириш йўли билан унга ўзгаришлар киритилади.


55. Ариза берувчига гувоҳноманинг асл нусхаси берилади, "Ўзавиация" агентлигида эса унинг нусхаси сақланади.

56. Гувоҳнома йўқотилганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, унинг эгасининг аризасига кўра гувоҳноманинг дубликати расмийлаштирилиб берилади.



XI. ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


57. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой олдин гувоҳноманинг эгаси томонидан гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилади.


58. Гувоҳномани навбатдаги муддатга узайтириш ва расмийлаштириш жараёни биринчи маротаба ТУЭК тайинлаш жараёни сингари амалга оширилади.


59. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати давомида ўзгаришлар бўлмаган ҳужжатларни қайтадан топширмасликка рухсат этилади. Бундай ҳолда тегишли ҳужжат умумий реестрга изоҳ ("ўзгаришсиз", "олдин тақдим этилган") билан бирга киритилади.


60. Истисно тариқасида "Ўзавиация" агентлиги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини бир ойгача бўлган муддатга узайтириши мумкин. Бундай ҳолда гувоҳноманинг амал қилиш муддатининг узайтирилиши МТУЭК қарори билан ва гувоҳномага тегишли ёзувни киритган ҳолда расмийлаштирилиб, "Ўзавиация" агентлиги директори томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.

61. Навбатдаги муддатга гувоҳнома ёки гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ариза берувчи "Ўзавиация" агентлигига илгари берилган гувоҳноманинг асл нусхасини қайтариши шарт.


XII. ГУВОҲНОМАНИ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ (ТИКЛАШ),

ТУГАТИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ


62. Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш ТУЭК томонидан ушбу Низомда белгиланган талаблар бузилган ҳолларда, ТУЭК инспекция текшируви натижаларининг хулосалари асосида амалга оширилади.


63. Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор МТУЭК раиси томонидан тасдиқланган ТУЭК инспекция текшируви далолатномаси асосида "Ўзавиация" агентлиги директори томонидан қабул қилинади.

64. Гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг икки кунлик муддат ичида тиббий муассаса раҳбарига (агар ТУЭК унинг таркибида фаолият кўрсатаётган бўлса) ёки ТУЭК раисига (агар мустақил фаолият олиб бораётган бўлса) ва тегишли авиакорхоналар раҳбарларига етказилади.


65. Гувоҳнома эгаси гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб турилганлиги, тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисида хабар олганда, ўз фаолиятини тўхтатиши ва уч кунлик муддат ичида гувоҳноманинг асл нусхасини "Ўзавиация" агентлигига қайтариб бериши шарт.

66. Амал қилиши тўхтатилган гувоҳноманинг тикланиши гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган номувофиқликлар бартараф этилиб, аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режаси тақдим этилгандан сўнггина МТУЭК қарорига кўра ТУЭК гувоҳномасининг асл нусхасини қайтариб берилишидан иборатдир.


67. Номувофиқликлар ҳақиқатан ҳам бартараф этилганлигини текшириш мақсадида МТУЭК томонидан режадан ташқари инспекция текшируви амалга оширилиши мумкин.



XIII. ТУЭК ФАОЛИЯТИ УСТИДАН НАЗОРАТ


68. ТУЭК фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида МТУЭК бир йилда бир марта ўтказилиши мумкин бўлган инспекция текширувларини ўтказишга ҳақлидир.


69. ТУЭК иш сифати устидан шикоятлар ва ушбу Низом талаблари бузилганлиги тўғрисида маълумотлар тушган ҳолларда "Ўзавиация" агентлиги раҳбариятининг қарорига биноан ТУЭК фаолиятини режадан ташқари инспекция текшируви ўтказилиши мумкин.

70. Инспекция текшируви вақтида ТУЭК раиси (у бўлмаганда унинг вазифасини бажарувчи раис) керакли ҳужжатларни тақдим этиши ва уни ўтказиш учун шароитларни таъминлаши шарт.


71. Ўтказилган назорат натижаси бўйича ТУЭК фаолияти текширилганлиги тўғрисидаги хулосалар ва тавсиялар билан бирга далолатнома тузилади.



XIV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


72. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Фуқаро авиацияси агентлиги директорига


Авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича

тиббий фаолиятни амалга ошириш учун тиббий-учиш

эксперт комиссиясини тайинлашни ўтказиш учун

АРИЗА

________________________________________________________________

(ТУЭК номи)


юридик манзили: ________________________________________________

________________________________________________________________

телефон _____________________________ Факс _____________________

________________________________________________________ номидан

(раҳбарнинг лавозими, Ф.И.О.)


авиация ходимларининг амалдаги норматив талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тиббий фаолиятни амалга ошириш учун ТУЭК тайинлашни сўрайди.

ТУЭК фаолиятига қўйиладиган барча шартлар ва талабларни бажаришни ўз зиммамга оламан.

ТУЭК тайинлаш керак бўлган ТУЭК фаолияти доирасининг тавсифи:

________________________________________________________________

________________________________________________________________

Қўшимча маълумотлар __________________________________________

________________________________________________________________

Қуйидаги зарур ҳужжатлар илова қилинади:

1. ___________________________________

2. ___________________________________

3. ___________________________________

4. ___________________________________

5. ___________________________________

6. ___________________________________


                                  Раҳбар _____________________________________

                                                                                   (имзо, Ф.И.О.)


                                                    М.Ў.





Низомга

2-ИЛОВА



ТУЭК аъзоларининг таркиби

___________________________________________________

(ТУЭК номи)

Ф.И.О.

Мутахассислиги

ва лавозими

Малака

тоифаси, илмий даражаси

(қайси йилда берилган ёки тасдиқланган)

Авиатиббиёт бўйича ихтисослиги

(қайси йилда)

Асосий иши бўйича

МОК

(қайси йилда,

қачон)

Иш

стажи

(умумий

ва ФА)

Тиббиёт ўқув муассасасининг ва факультетнинг номи, диплом рақами ва берилган санаси


ТУЭК раиси ____________________________________________________

(имзоси ва Ф.И.О.)


М.Ў.


200___ й. "____"__________________





Низомга

3-ИЛОВА



Муассасанинг аппаратлари ва жиҳозларини текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

ТУЭК тиббий муассасанинг номи: ________________________________

________________________________________________________________

________________________________________________________________

Эксперт ________________________________________________________

Т/р

Фаолият мезонлари


Баҳо +/-

1.

Тиббий ускунанинг техник ҳужжатлари мавжудлиги:

техник таъриф, паспорт, техник хизмат кўрсатиш журнали ва б.



2.

Тиббий ускунанинг техник ҳолати:

созлиги, имкониятларидан қай даражада фойдаланиб бўлиши, фойдаланиш муддатлари, маънавий эскириш.



3.

Нормативларга нисбатан тиббий ускуналар билан таъминланганлик.



4.

Метрологик назорат ва унинг ўз вақтида ўтказилиши, метрологик ташкилотлар билан шартномалар мавжудлиги.



5.

Таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг ташкил этилганлиги, таъмирловчи ташкилотлар билан шартномалар мавжудлиги.



6.

Хавфсизлик техникасининг ҳолати:

эксплуатация ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ва йўриқномаларнинг мавжудлиги, хавфсизлик техникаси бўйича кириш ва навбатдаги ўрганишларнинг ўтказилганлиги, махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан таъминланганлик.



Сана: 20___ й. "____" __________________


        ___________________                       _______________________________

      (ариза берувчининг имзоси)                                                         (Ф.И.О.)


Экспертнинг хулосаси:


Сана: 20___ й. "____" __________________


      ___________________                        _______________________________

     (экспертнинг имзоси)                                                                       (Ф.И.О.)





Низомга

4-ИЛОВА



Тиббиёт ҳужжатлари ва иш юритилишини текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


ТУЭК Тиббий муассасанинг номи: ___________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

Эксперт ___________________________________________________________

Т/р

Фаолият кўрсаткичлари


Баҳо +/-

1.

Ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатларининг мавжудлиги.


2.

Ҳисобга олиш ҳужжатларининг олиб борилиш сифати:

шикоят ва анамнез, объектив статус, қўшимча тадқиқотлар, маслаҳатлар, ташхис, даволаш, динамик кузатув ва касаллик бўйича эпикриз.


3.

Иш юритишнинг белгиланган норматив қоидаларига риоя этиш.


4.

Тиббий ҳужжатларнинг архивда сақланиши: шартлари ва муддатларига риоя этиш;

ҳужжатларни йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномаларнинг мавжудлиги.


5.

Ҳисоботларнинг ўз вақтида ва сифатли тақдим этилиши.


6.

Ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатлари сифатини назорат қилиш.


7.

Оргтехникадан фойдаланиш.


Сана: 20___ й. "____" __________________


     ___________________                  _______________________________

      (ариза берувчининг имзоси)                                               (Ф.И.О.)


Экспертнинг хулосаси:


Сана: 20___ й. "____" __________________


     ___________________                   _______________________________

         (экспертнинг имзоси)                                                          (Ф.И.О.)





Низомга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг герби


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги


Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси

ТУЭК

Г У В О Ҳ Н О М А С И



Ушбу гувоҳнома орқали ______________________________________ ТУЭК

                                                                          (ташкилот номи ва манзили)

гувоҳноманинг ажралмас қисми ҳисобланган махсус иловадаги шартлар ва чекловларга мувофиқ авиация ходимларини тиббий кўрикдан ўтказишни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси тиббий-учиш эксперт комиссияси сифатида тасдиқланади.


Ушбу гувоҳнома бошқаларга берилиши мумкин эмас.

Унинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


Кучга кириш вақти _____________

______________гача ҳақиқийдир.



Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги

Фуқаро авиацияси агентлиги директори

__________________________

                                                                                                           (Ф.И.О., имзо)


                           М.Ў.



Биринчи марта гувоҳнома берилган сана: 200___й. "____" ______________






Низомга

6-ИЛОВА



ТУЭК гувоҳномасига ______ - илова


А қисм. ________________________ТСҚ ТУЭК тайинланган аъзолари

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми


Мутахассислиги


Лавозими

1.


2.


3.


4.


В қисм. ТУЭКга қуйидаги авиаходимларни тиббий кўрикдан ўтказишга

рухсат этилган ____________________________________________________.

(авиаходимлар исм-шарифи)


Кучга кириш вақти _____________


"Ўзавиация" агентлиги директори

__________________________

                                                                                                                                                                                               (Ф.И.О., имзо)



М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 525-модда.















































Время: 0.1800
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск