Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқ маслаҳати /

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 17.12.2007 й. 1749-сон билан рўйхатга олинган 17.12.2007 й. Молия вазирлигининг 108-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-63-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 17 декабрда 1749-сон

билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 17 декабрдаги

108, 2007-63-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини

олиш учун малака имтиҳонларини ташкил

этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 55-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 12-сон, 111-модда) мувофиқ солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Малака имтиҳони солиқ маслаҳатини бериш фаолиятини амалга ошириш учун солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга даъвогар бўлган шахслар (кейинги ўринларда - даъвогарлар деб юритилади) билимларини текшириш воситаси ҳисобланади.


2. Малака имтиҳонини топширишга мазкур Низом билан белгиланадиган малака талабларига жавоб берадиган даъвогарлар қўйилади.



II. МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


3. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олишга даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) олий маълумотга эга бўлиши;

б) солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ўтаган бўлиши;

в) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин камида беш йил иш стажига, шу жумладан, камида икки йил иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлиши.

4. Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсини белгиланган тартибда аккредитация қилинган давлат ва нодавлат таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Молия вазирлиги деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган ўқув Дастури асосида амалга оширадилар.



III. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ

ТОПШИРИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


5. Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга даъвогар Молия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида аризани тақдим этади:

а) тўлдирилган анкета (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ);

б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхалар олинади, асллари қайтарилади);

в) меҳнат дафтарчаси (нусха олинади, асли қайтарилади) ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

г) 3 х 4 ўлчамида икки дона рангли фотосурат (сўнгги 12 ой мобайнида қилинган);

д) Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда акредитациядан ўтган таълим муассасасида солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси ёки белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси (агар ўқиш тугаган санадан бошлаб ҳужжатларни топшириш санасига қадар уч йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, у ҳақиқий деб топилади). Агар дастурнинг айрим бўлимлари турли таълим муассасаларида ўрганилган бўлса, у ҳолда тегишли ўқувларни ўтаганлиги тўғрисида ҳужжатларнинг асл нусхалари ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари тақдим этилади;

е) малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;

ж) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси.

Кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада, имзоланган ҳолда ўзи томонидан ёки етказилганлиги тўғрисида хабар қилган ҳолда буюртма хат билан тақдим этилади.



IV. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ ТОПШИРИШГА

РУХСАТ БЕРИШ ЁКИ РУХСАТ БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА ҚАРОРЛАР

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


6. Молия вазирлиги ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


7. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда Молия вазирлиги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганлар рўйхатини имтиҳон комиссиясига тақдим этади.


8. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганлар даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида у ўтказилишидан камида ўн кун олдин ёзма равишда хабардор қилинади.


9. Молия вазирлиги тегишлича расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилинганда, шунингдек даъвогар мазкур Низомнинг 3-бандида баён этилган малака талабларига мувофиқ келмаса, даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга ҳақлидир.


10. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Молия вазирлиги қарор қабул қилинган санадан бошлаб, уч иш кунидан кечиктирмай рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида даъвогарни хабардор қилади ва тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.

Даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган тақдирда, даъвогар фақат рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг, ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақлидир.


11. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилгандан сўнг даъвогар бир йил ичида қайта мурожаат этса малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов қайта тўламайди.



V. ИМТИҲОН КОМИССИЯСИ


12. Малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан имтиҳон комиссияси ташкил этилади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида бешта аъзодан иборат бўлади.

Имтиҳон комиссияси таркибига Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ишчилари ва зарурият бўлган тақдирда солиқ маслаҳатини бериш соҳаси мутахассислари киритилади.


13. Имтиҳон комиссияси низоми, унинг шахсий таркиби ва иш юритиш регламенти Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Имтиҳон комиссияси имтиҳон комиссияси 50 фоизи иштирок этган таркибда ва раис ёки раис ўринбосарининг мажбурий иштирокида малака имтиҳонларини ўтказишга ҳақлидир.


14. Имтиҳон комиссиясининг ишлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Баённомалар имтиҳон комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва унинг барча аъзолари томонидан имзоланади.



VI. МАЛАКА ИМТИҲОНЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


15. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланганда, аммо чоракда камида бир марта ўтказилади. Даъвогарлар сони 10 дан ортса, гуруҳ шаклланган деб ҳисобланади.


16. Имтиҳон ўтказиш жойи Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

Имтиҳон ўтказиладиган хона (аудитория) даъвогарлар сонига мос жойлар сони ва тегишли шароитлар билан таъминланган бўлиши лозим.


17. Малака имтиҳони уч астрономик соат ичида ёзма шаклда тест ўтказиш йўли билан ўтказилади.


18. Имтиҳон тестлари саволлари солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус ўқитиш курсларининг тасдиқланган дастурлари асосида ишлаб чиқилади ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Тестлар мазмуни қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий қайта кўриб чиқилади.


19. Малака имтиҳони пайтида даъвогарларга бериладиган имтиҳон материаллари қуйидагилардан иборат:

имтиҳон карточкаси;

имтиҳон модули;

жавоблар буклети.


20. Имтиҳон карточкаси даъвогарлар тўғрисидаги маълумотларни, унинг идентификация рақами (ИР) ҳамда имтиҳон ўтказилиш қоидаларини ўз ичига олади. Даъвогарнинг исми, фамилияси, отасининг исми фақатгина имтиҳон карточкасида ифодаланади, бошқа имтиҳон материалларида (имтиҳон модули ва жавоблар буклетида) даъвогарнинг идентификация рақами (ИР) кўрсатилади.


21. Имтиҳон модулларида тест саволлари кўрсатилади. Имтиҳон модуллари 60 та тест саволларидан иборат бўлади, жумладан:

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 25;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 15;

солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари - 20.

22. Имтиҳон модули ва жавоблар буклети битта тартиб рақам остида рақамланади.


23. Даъвогарларни рўйхатга олиш имтиҳон бошланишидан 30 дақиқа олдин бошланади ва 10 дақиқа олдин тугатилади.


24. Даъвогарлар малака имтиҳонини топширишга паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат тақдим этилганда рухсат берилади. Даъвогар ўзини рўйхатга олинганлигини малака имтиҳонини топшириш учун ҳозир бўлган даъвогарларнинг рўйхатга олиш рўйхатига имзо қўйган ҳолда тасдиқлайди.


25. Паспорти ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжати бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан даъвогарлар малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланадилар ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат этилган шахслар рўйхатига ўтказилади.


26. Рўйхатга олиш тугагандан сўнг даъвогарлар (имтиҳон расмий бошланишга қадар 10 дақиқа олдин) имтиҳон хонасига таклиф этиладилар.

27. Бегона шахсларга ва кузатувчиларга малака имтиҳонида қатнашишга рухсат берилмайди.


28. Малака имтиҳони бошланишидан олдин имтиҳон комиссияси раиси ёки раис ўринбосари малака имтиҳонини ўтказиш тартиби ва тестларни тўлдириш тартиби тўғрисида даъвогарларни хабардор этади.


29. Малака имтиҳони комиссияси раиси ёки раис ўринбосари имтиҳон комиссияси аъзоларининг ва даъвогарларнинг иштирокида тестлар бўлган махсус муҳрланган пакетни очади.


30. Имтиҳон модуллари ва жавоб буклетлари даъвогарларга имтиҳон бошланишидан олдин тарқатилади.


31. Имтиҳон модули ва жавоб буклетида даъвогар ўз қўли билан ўзининг идентификация рақамини (ИР) қўйиб чиқиши шарт.


32. Тест саволларига жавоблар даъвогар томонидан жавоблар буклетига ёзилади.


33. Малака имтиҳони вақтида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, маълумот ва махсус адабиётдан фойдаланиш, сўзлашувлар ўтказиш, техник воситалардан фойдаланиш тақиқланади, арифметик калькуляторлар бундан мустасно.


34. Даъвогарлар томонидан малака имтиҳонини ўтказиш қоидаларини бузиш ҳоллари баённомада қайд этилади.


35. Малака имтиҳонини ўтказишга ажратилган вақт тугаши билан даъвогарлар имтиҳон комиссиясига қуйидагиларни топширишлари шарт:

а) имтиҳон карточкаси, имтиҳон ўтказиш қоидалари даъвогар томонидан имзоланган ҳолда;

б) имтиҳон модули;

в) тўлдирилган жавоблар буклети.


36. Мазкур Низом талабларини бузган даъвогарлар малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланадилар ва улар томонидан тўлдирилган тестлардаги жавоблар баҳоланмайди.


37. Имтиҳон карточкалари малака имтиҳони тугагач, конвертга солиниб муҳрланади. Имтиҳон модуллари ва жавоб буклетлари тўлиқ текширилгунига ва малака имтиҳони натижалари баҳолангунига қадар алоҳида сақланади.


38. Жавобларнинг тўғрилигини текшириш ва баҳолаш идентификация рақами (ИР) бўйича жавоб буклетлари асосида имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан амалга оширилади.


39. Солиқ маслаҳатчиси сертификатини олиш учун даъвогар бўлимлар бўйича камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб бериши лозим:

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 15;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 9;

солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари - 12.

Бунда тест натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар умумий миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак.

40. Имтиҳон жавобларининг тўғрилиги ва баҳолаш натижалари имтиҳон комиссияси томонидан тегишли баённомада идентификация рақами (ИР) ва модул номери кўрсатилган ҳолда акс эттирилади.


41. Мазкур Низомнинг 40-бандидаги баённоманинг расмийлаштириши билан имтиҳон комиссияси аъзоларининг бири имтиҳон карточкалари пакетини очади ва идентификация рақами орқали имтиҳондан муваффақиятли ўтган ҳамда малака имтиҳонидан ўтмаган даъвогарларни аниқлайди.


42. Малака имтиҳонининг натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва малака имтиҳони ўтказилган санадан кейин уч иш куни ичида Молия вазирлигига берилади.

Малака имтиҳонининг натижалари имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилгандан сўнг уч иш кунидан кечикмасдан эълон қилинади.


43. Имтиҳон комиссиясининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

имтиҳон комиссияси таркиби;

имтиҳонни ўтказиш жойи, санаси, вақти (бошланиши ва тугаши);

тўпланган баллар миқдорини кўрсатган ҳолда малака имтиҳонида қатнашган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонига келмаган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар рўйхати;

малака имтиҳонини топширмаган даъвогарлар рўйхати;

аниқланган эътирозлар ва тартиббузарликлар.


44. Даъвогарлар томонидан тўлдирилган жавоб буклетлари, шунингдек имтиҳон комиссияси баённомалари Молия вазирлигида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.


45. Малака имтиҳонини топширмаган даъвогарларга малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов қайтарилмайди.


46. Малака имтиҳонини топширмаган даъвогар малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўлаш шарти билан қонунчиликда белгиланган тартибда малака сертификатини олиш учун ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақли.


47. Агар даъвогар Молия вазирлигига ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб олти ой ичида малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар даъвогарга қайтарилади. Ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Низомнинг III бобига мувофиқ амалга оширилади.



VII. АПЕЛЛЯЦИЯЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


48. Малака имтиҳони натижалари бўйича уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинган даъвогарлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 30 календарь куни ичида Молия вазирлигига апелляция қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Апелляция аризаси ёзма шаклда тақдим этилади.


49. Апелляция аризаси Молия вазирлиги буйруғи билан тузиладиган Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.


50. Апелляция комиссияси бир ҳафта муддатда топширилган аризани кўриб чиқади ва апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

имтиҳон комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;

имтиҳон комиссияси қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайта топшириш санасини белгилаш.


51. Имтиҳон комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ёки апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор агар:

апелляция мазкур Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;

апелляцияда келтирилган далиллар тасдиқланмаса, қабул қилинади.


52. Имтиҳон комиссияси қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайта топшириш санасини белгилаш тўғрисида қарор малака имтиҳони мазкур Низом талабларини бузган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.


53. Малака имтиҳонини қайта топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Молия вазирлиги малака имтиҳонини топширмаган деб топилган даъвогар учун қайта имтиҳон кунини белгилайди.

Агар илгари малака имтиҳонини топширмаган деб топилган даъвогар малака имтиҳонини қайта топшириш натижалари бўйича имтиҳонни топширган деб ҳисобланган тақдирда унга малака сертификати умумий асосларда берилади.


54. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.





Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

_______________________

____________________дан


АРИЗА


Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун менга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.


Аризага илова қилинади:

1.

2.

3.

в. б.


20__ йил "__"___________

Шахсий имзо _____________





Низомга

2-ИЛОВА


АНКЕТА

1. Фамилияси

Фотосурат учун


Иcми

Отасининг исми

2. Туғилган вақти:

(сана, ой, йил рақамларда ёзилади)



3. СТИР ________________________

4. Паспорт серияси

N


Берилган вақти

Ким томонидан берилган

5. Маълумоти:

қув муассасаси)

Факультети


Битирган йили


Диплом N



Диплом бўйича малака


6. Қўшимча маълумот



қув муассасаси)

Факультети


Битирган йили


Диплом / сертификат N


Диплом бўйича малака


2)

қув муассасаси)

Факультети


Битирган йили

Диплом / сертификат N


Диплом бўйича малака

7. Иш стажи тўғрисида маълумот:

N

Даврлар

Иш жойи

Лавозими

жойлашиши

бўшаб кетиши

1.

2.

3.

4.

5.

8. Уй манзили

9. Алоқа телефони:

Факс:


(код, рақам)


(код, рақам)


Уй телефони:


(код)

(рақам)



Электрон почта адреси




10. Анкета тўлдирилган сана "____" _______________ 20___ й.




Шахсий имзо






"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 530-модда.

































Время: 0.1538
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск