Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.1994 й. 327-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига қабулни янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.1994 й.

N 327



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ЎҚУВ ЮРТЛАРИГА ҚАБУЛНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республика олий ўқув юртларининг биринчи курсларига абитуриентларни сифатли танлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига 1994/95 ўқув йили учун қабул режаси ҳамда белгиланган курсаткичлардан ҳар бир олий ўқув юрти учун мажбурий бўлган талабаларни пулли-контракт асосида қабул қилиш улуши иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртларига 1994/95 ўқув йили учун талабалар қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низомни, уларда пулли-контракт асосида қабул қилиш шартларини назарда тутган ҳолда, бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртларига ўқувчилар қабул қилиш бўйича Давлат идоралараро комиссиясига тақдим этсин.


3. Олий ўқув юртларининг ректорлари ёшларни билимларни пухта эгаллашга маънавий ва моддий рағбатлантириш ҳамда ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида 1994/95 ўқув йили бошлангунгача тасарруфларидаги олий ўқув юртларида талабаларга давлат имтиёзлари ва рағбатлари бериш бўйича жамоатчилик комиссиялари ташкил этсинлар.


4. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Молия вазирлиги ҳамда "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси пулли-контракт асосида ўқитиш учун тўлов нормативлари ва ушбу маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомни 1994 йил 1 августгача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.


5. Молия вазирлиги, олий ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар олий ўқув юртларига зарур маблағларнинг, шу жумладан, пулли-контракт асосида қабул қилинган талабалар учун сарф-харажатларнинг тўла ҳажмда ажратилишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.Қ. Қорабоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.





































Время: 0.2103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск