Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари (ЎзР ВМ 12.04.1999 й. 171-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 12 апрелдаги

171-сон қарорига

1-ИЛОВА


Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш

ҚОИДАЛАРИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари* ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига**, ФҲДЁ органларида иш юритиш тартиби ҳақидаги йўриқномага ва ФҲДЁ органлари фаолиятига тааллуқли бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


2. ФҲДЁ органларининг фаолиятига умумий раҳбарлик, ФҲДЁ органларини ташкил этиш, қўшиб юбориш, тугатиш, қайта ташкил этиш ва улар фаолиятини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Адлия вазирлиги ФҲДЁ органларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги консуллик муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, қатъий ҳисобда турувчи гербли гувоҳномаларнинг давлат бланклари билан таъминлайди.

3. ФҲДЁ органлари ва консуллик муассасалари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланклари билан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.


4. ФҲДЁ органлари қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:

а) туғилганлик;

б) никоҳ тузиш;

в) никоҳдан ажралиш;

г) ўлим.

Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар бўлиб, икки нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади.

Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.


5. Ўзбекистон Республикасининг чет элда яшовчи фуқароларига нисбатан мазкур Қоидаларнинг 4-бандида кўрсатилган ҳаракатларни Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари амалга оширади.

Консул Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқароларидан, фуқаролик ҳолатларини Ўзбекистон Республикасида қайд эттирган хорижий давлатларнинг фуқароларидан ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан далолатномаларга ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш, далолатнома ёзувларини тиклаш тўғрисида аризаларни тегишли ҳужжатлар билан бирга қабул қилиб олади ва ушбу ҳужжатларни ваколатли органларга кўриб чиқиш учун юборади.

Фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд эттириш масаласида консулга мурожаат этган шахслардан бири Ўзбекистон фуқароси, иккинчиси эса чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувини қайд этиш, агар бу ёзувни қайд этиш консуллик муассасаси фаолият кўрсатаётган давлатнинг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномалар ёки битимларга зид бўлмасагина амалга оширилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган шартнома ёки битимда Ўзбекистон Республикаси оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларида кўрсатилмаган бошқача нормалар кўзда тутилган бўлса, унда халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


6. Туғилишни ёки ўлимни қайд этишда, шунингдек бу далолатнома ёзувлари бўйича биринчи марта гербли гувоҳномалар беришда консуллик йиғими ундирилмайди.

Бошқа далолатномалар ёзувларини қайд этишда ва такрорий гувоҳномалар (шу жумладан далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш сабабли) беришда консуллик йиғими белгиланган тартибда ундирилади.

7. Қуйидаги ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилиниши мумкин:

агар далолатнома ёзувини қайд этиш конунга зид бўлса;

агар далолатнома ёзувини қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

8. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг рад қилиниши бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишнинг юқори турувчи органига ёки суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


9. Консулнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш масалалари бўйича ҳаракатлари устидан шикоятлар бўйсуниш тартибига кўра кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.


10. ФҲДЁ органлари ходимлари, шунингдек консул ўзи, эри ёки хотини ва болалари тўғрисида далолатнома ёзувларини қайд этишга ёки уларга тегишли ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритишга ҳақли эмаслар.



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

қайд этишнинг ҳуқуқий аҳамияти


11. Қонун фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоялашни ҳамда давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар ҳаётидаги муҳим воқеалар - туғилиш, никоҳ тузиш, ўлим ва инсоннинг муҳим субъектив ҳуқуқлари ва мажбуриятларнинг юзага келиши, ўзгариши ва тўхтатишига сабаб бўладиган бошқа ҳолатларнинг ваколатли органларда қайд этилишини белгилайди.

Фуқаролик ҳолатини қайд этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини пайдо бўлишига сабаб бўлиб хизмат қилувчи ҳужжат (гербли гувоҳнома) бериш учун асос бўлади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишнинг аҳамияти шундаки, унга асосан ФҲДЁ органи томонидан берилган гувоҳнома, унда кўрсатилган фактнинг тўғрилигини тасдиқловчи шаксиз далил ҳисобланади.

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома боланинг туғилганлигини, унинг ота-онаси ким эканлигини тасдиқловчи ягона ҳужжатдир.

Никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома - бу никоҳдан ўтган шахсларнинг эр-хотинлигини тасдиқловчи ва улар ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келганлигини ифодаловчи ҳужжатдир.


12. Туғилиш ва ўлиш фактларининг ўз вақтида қайд этилишини таъминлаш маъсулияти туман ва шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимлари зиммасига юкланади.



Фуқаролик ҳолати далолатномаларини

қайд этувчи органлар


13. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш туман ва шаҳарларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан амалга оширилади, ўлим эса шаҳарча, қишлоқ ва овулларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўлимни қайд этиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари турадиган ҳудудлардаги тегишли фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларининг назорати остида бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консул томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ (Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, 203-модда) амалга оширилади.

Консул вақтинча бўлмаганда фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан тайинланган консулликнинг мансабдор шахси томонидан қайд этилади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари бўлмаган хорижий давлатларда фуқаролик ҳолати далолатномалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган бошқа хорижий давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан қайд этилади.


----------------------------------------

*) Кейинги ўринларда матнда "ФҲДЁ органлари" деб юритилади.

**) Кейинги ўринларда матнда "Қоидалар" деб юритилади.



II. ТУҒИЛГАНЛИКНИ ҚАЙД ЭТИШ

14. Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш жойидаги ФҲДЁ органида амалга оширилиши лозим.

Ота-онанинг истагига кўра ФҲДЁ органи боланинг туғилганлигини қайд этишни тантанали вазиятда ўтказиши мумкин.


15. Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида берилиши зарур.

Бола туғилганлиги тўғрисидаги ариза ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари, тиббиёт муассасалари маъмурияти, ички ишлар ёки васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан берилиши мумкин.


16. Белгиланган муддатнинг ўтиб кетганлиги туғилганликнинг қайд этилишига тўсқинлик кила олмайди.

Агар туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ариза белгиланган муддатдан ўтказилиб берилган бўлса, туғилиш туғилганлик тўғрисидаги далолатномаларни қайд этиш жорий рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бола тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, далолатнома ёзуви тартиб рақами, санаси боланинг ҳақиқий туғилган йилидаги ҳамда шу йилги юритилган Алфавит дафтарларга ёзиб қўйилади.

Бундай ҳолларда заруратга қараб, ФҲДЁ органи туғилиш ҳақидаги ҳужжатга қўшимча равишда бошқа ҳужжатлар талаб қилиши мумкин.

17. 16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш йўқолган далолатнома ёзувларини тиклаш тартиби ва қоидаларига кўра амалга оширилади.


18. Туғилганликни қайд этиш учун: тиббиёт муассасасининг бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси, ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси тақдим этилади.

Тиббиёт муассасаси томонидан бериладиган туғилганлик тўғрисидаги маълумотномада:

онанинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;

боланинг туғилган вақти ва санаси, жинси, вазни, бўйи;

берилган вақти тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши зарур.

Маълумотнома тиббиёт муассасаси мансабдор шахси томонидан имзоланади ва гербли муҳри билан тасдиқланади.

Туғруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш унинг шу онадан туғилганлигига гувоҳлик берувчилар имзолаган ва участка шифокори ёки фельдшерининг имзоси билан тасдиқланган далолатнома асосида амалга оширилади.

Ота-оналардан бирининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаган алоҳида ҳолларда ФҲДЁ органи туғилганликни қайд этишни рад қилиши мумкин эмас. Бунда ҳужжатлари бўлмаган ота ёки она ҳақида маълумотлар никоҳ ёки аввалги болаларининг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари асосида кўрсатилади.

Ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда боланинг туғилганлигини қайд этиш тиббиёт муассасаси маъмуриятининг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг аризаларига асосан амалга оширилади.


19. Ота-онаси никоҳда бўлган боланинг туғилиши тўғрисидаги далолатномани ёзиш шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида амалга оширилади.

Бола туғилгунга қадар унинг отаси вафот этган вақтдан, ота-онаси никоҳи бекор қилинганлигидан ёки ота-онасининг никоҳи суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилгандан кейин 300 кундан кўп вақт ўтмаган бўлса отаси тўғрисидаги маълумотлар худди шундай тартибда ёзилади.

Бундай ҳолларда ариза берувчи томонидан никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома, суднинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги қароридан кўчирма (нусха) ёки никоҳни ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган қароридан кўчирма (нусха) ёки отаси ўлими ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилиши керак. Далолатнома ёзувининг "Белгилар учун" устунида никоҳдан ажралиш ёки ўлимнинг қайд этилган жойи ва санаси, далолатнома ёзувининг тартиб рақами, қарорни чиқарган суднинг номи ва қарорнинг санаси кўрсатилади.

Боланинг насл-насаби хусусидаги барча низолар суд тартибида ҳал қилинади.


20. Агар ота-оналари ўртасида никоҳ қайд этилмаган бўлса (туғилишни қайд этишда онаси иштирок этмаган тақдирда) боланинг отаси ҳақидаги ёзув онанинг нотариал ёки тиббий муассаса томонидан тасдиқланган аризаси бўйича амалга оширилади.

21. Боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия ота-онасининг келишувига кўра ота ёки онанинг фамилияси, боболаридан бирининг ёхуд отанинг исми бўйича берилади. Келишув бўлмаган тақдирда низолар васийлик ва ҳомийлик органи, консуллик округида эса консул томонидан ҳал этилади.


22. Болага исм ота-онанинг розилигига кўра берилади. Болага қўшалоқ исм беришга йўл қўйилади (Саидаҳмадхўжа, Тўхтамуроджон, Гулираъно, Мирзаолим, Мирзо Улуғбек, Роза-Мария).


23. Боланинг ота исми унинг отасининг исмига кўра берилади. Агар отасининг исми қисқартирилиб, эркалаган ҳолда, имло хатолар билан ёзилган бўлса, у ҳолда ота исми тўғри, тўлиқ ёзилади.

Отаси ҳақида маълумотлар туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви ва гувоҳномада ёзувлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ўзгартиришсиз ёзилади.


24. Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилгач, ариза берувчига туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда суғурта кассасига топшириш учун маълумотнома берилади.


25. Ота-онасининг паспортларига ички ишлар органлари томонидан бола тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, ота исми, жинси, туғилган йили, куни, ойи ёзиб қўйилади.

26. Эгизак (иккита ва ундан ортиқ) болалар туғилганда уларнинг ҳар бири учун туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома тақдим этилиши керак, улар асосида туғилганлик ҳақида алоҳида-алоҳида далолатнома ёзувлари, тартиб рақамлари каср чизиғи орқали (масалан, Пўлатова Зуҳра Асад қизи - д/ё 545/546, Пўлатов Ҳасан Асад ўғли - д/ё 546/545) ёзилган ҳолда, қайд этилиб, уларнинг ҳар бирига туғилганлик ҳақида алоҳида гербли гувоҳномалар берилади.


27. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар бўлими, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади. Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат ичида ушбу тумандаги ички ишлар бўлимига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.

28. Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ички ишлар бўлими ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати тўғрисидаги далолатномаси;

б) тиббий муассасанинг топиб олинган ёки ташлаб кетилган боланинг ёши ва жинсини тасдиқловчи маълумотномаси.


29. Унинг ота-онасининг фамилияси, исми ва миллати тўғрисидаги маълумотлар боланинг туғилиши ҳақидаги далолатнома ёзувига мазкур Қоидаларнинг 27-бандида санаб ўтилган органларнинг кўрсатмалари асосида киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва боланинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.

"Белгилар учун" устунига "Бола топилган" ёки "Ташлаб кетилган" деб ёзилади ва ота-онаси ҳақидаги маълумотлар кимнинг кўрсатмасига асосан ёзилганлиги кўрсатилади.


30. Ўлик туғилган боланинг туғилганлигини, шунингдек ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) болаларнинг туғилганлиги ва ўлимини қайд этиш тиббий муассаса аризасига биноан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан 24 соат ичида амалга оширилади.

Ўлик туғилган болани қайд этиш перинатал ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома асосида фақат туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида амалга оширилади ва туғилганлик тўғрисидаги Алфавит дафтарига киритилади.

Агар бола туғилгандан кейин вафот этса, ҳатто у бир неча дақиқа яшаса ҳам, туғилиши ҳамда ўлими ҳақидаги иккита ёзувдан иборат далолатномалар тузилади.

Бундай ҳолларда туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида, ўлганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви эса перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида амалга оширилади. Бунда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида онаси тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ келтирилади, "Белгилар учун" устунида эса ўлганлиги қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Бундай ҳолларда боланинг туғилганлиги ҳақида (улик туғилганда ҳам) суғурта кассасига ва қабристон учун маълумотнома берилади. Зарур ҳолларда ота-онасининг илтимосига кўра (тирик туғилиб, сўнг вафот этган бола учун) ўлими ҳақида гувоҳнома берилиши мумкин.


31. Боланинг отаси билан никоҳда бўлмаган она вафот этган тақдирда, шунингдек онанинг яшаш жойи номаълум бўлганда ва оталикни белгилаш ҳақидаги ариза берилмаганда боланинг туғилишини қайд этиш мазкур Қоидаларнинг 27-бандида санаб ўтилган органларнинг аризаси бўйича амалга оширилади.


32. Ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ҳақидаги маълумотлар суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзувининг "Белгилар учун" устунида кўрсатилади, далолатнома ёзувида ота-она ҳақидаги маълумотлар чизиб ташланмайди ва ҳеч қандай ўзгартиришлар киритилмайди.

Бундай ҳолларда оталик-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахсларга болаларининг туғилганлиги ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.

Такрорий гувоҳнома вояга етмаган боланинг васийси ёки ҳомийсига берилиши мумкин.


33. Суднинг ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисида қонуний кучга кирган қарорига асосан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига "Ота-оналик ҳуқуқлари тикланди" деган белги қўйилади.


34. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилган отаси ҳақидаги маълумотлар ҳар қандай ҳолда ҳам фақат суднинг қонуний кучга кирган қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.


35. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, туғилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланиши мумкин бўлган боланинг туғилганлигини қайд этиш бола туғилган ёки унинг ота-онаси доимий ёки вақтинча яшаб турган ўша консуллик округидаги консул томонидан амалга оширилади.


36. Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ёки сув кемасида туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш ҳаво кемаси ерга қўнган жойда ёки сув кемаси портга етиб келгач жойда консуллик муассасалари томонидан амалга оширилади.

Бу ҳолда боланинг туғилганлигини қайд этиш ҳаво кемаси командири ёки денгиз кемаси капитани ва гувоҳлар иштирокида тузилган далолатнома асосида амалга оширилади.

37. Туғилганликни консуллик муассасасида қайд этишда ота-онасининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларга бола ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, ота исми, туғилган куни, ойи ва йили ёзилади, боланинг фотосурати ёпиштирилади, улар консуллик муассасаси мансабдор шахсининг имзоси ва гербли муҳр билан тасдиқланади.


38. Агар Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет элда туғилган ва унинг туғилганлиги консуллик муассасаси томонидан қайд этилмаган тақдирда, туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви ота-онанинг ёки улардан бирининг Ўзбекистон Республикасида яшаб турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилиши мумкин.

39. Туғилишни қайд этишнинг барча ҳолларида бола туғилган маъмурий ҳудуд унинг туғилган жойи сифатида ёзилади.



III. ОТАЛИКНИ БЕЛГИЛАШ

40. Никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, унда унинг ота-онаси ёки қонуний вакили) томонидан ФҲДЁ органига биргаликда берилган аризаси асосида амалга оширилади.


41. Оталикни белгилаш тўғрисидаги ариза туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига берилади.


42. Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади.


43. Алоҳида ҳолларда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ота-онасининг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига бола туғилмасдан олдин ҳам берилиши мумкин.

Бундай ҳолларда бола туғилгунга қадар унинг туғилган вақти ва исми ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди.


44. Оталикни ишончнома бўйича белгилашга йўл қўйилмайди.


45. Агар оталик боланинг туғилганлиги қайд этилгандан сўнг белгиланса оталикни белгилаш ҳақидаги аризага ёки суднинг ушбу масала юзасидан қарорига боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси илова қилинади.


46. Оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг аризадаги имзоси қонун билан белгиланган тартибда (тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, нотариус, ҳарбий қисм, жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.

47. Онаси вафот этганда, у суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда ёки оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилганда, унинг яшаш жойини белгилашнинг имкони бўлмаганда вояга етмаган болага нисбатан оталикни белгилаш васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан отасининг аризасига асосан амалга оширилиши мумкин.

Бундай ҳолларда аризага:

онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

онаси муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси;

онанинг оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси;

ички ишлар органларининг 6 ойдан ортиқ муддат давомида онаси ҳақидаги маълумотларнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади.


48. Агар боланинг отаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш тўғрисидаги аризани унинг номидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати билан унинг ҳомийси бериши мумкин.


49. Ота-онанинг биргаликдаги аризаси бўлмаган тақдирда оталик (агар отаси ёки онаси вояга етмаган бўлса) ота-оналардан бири ёки васийлик ва ҳомийлик органининг даъво аризаси бўйича суд тартибида белгиланиши мумкин.

Боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар суд қарорига асосан киритилади. Бу ҳолда ФҲДЁ органига қонуний кучга кирган суд қарори ва боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси тақдим этилади.


50. Боланинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ФҲДЁ органи ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларида уларнинг доимий яшаш жойи кўрсатилмаган ҳолларда ҳам оталикни белгилашни рад кила олмайди.


51. Оталикни белгилаш ҳақидаги ариза махсус шаклда бўлиши ва унда кўрсатилган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бўлиши лозим. Ариза ФҲДЁ органида имзоланади, ундаги маълумотлар аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан солиштириб кўрилади. Ҳар бир ариза унинг тушган кунида рўйхатга олинади.


52. 10 ёшга тўлган болага нисбатан оталик унинг розилиги билан белгиланади. Бунда боланинг розилиги ота-онаси томонидан берилган аризада унинг шахсий имзоси билан ифодаланади.

ФҲДЁ органи оталикни белгилаш ҳақидаги ариза асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади.

Агар оталик белгиланган шахс никоҳ тузган бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи никоҳ тузилганлиги ва болаларининг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувларига, тегишли ўзгартиришлар киритади, шунингдек оталикнинг белгиланганлиги ҳақида маълумотнома беради. Агар кўрсатилган далолатнома ёзувлари бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда ўзгартиришлар киритиш масаласи мазкур ёзувларни қайд этган ФҲДЁ органида манфаатдор шахснинг аризасига кўра ҳал этилади. Бунда аризага оталик белгиланган шахснинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувидан нусха (киритилган ўзгартиришлар билан) илова қилинади. Айни бир вақтда ички ишлар бўлимига ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига оталик белгиланганлиги муносабати билан киритилган ўзгартиришлар тўғрисида хабарнома юборилади.


53. Оталик, боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганлигидан қатъи назар, белгиланади. Шу сабабли оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилмайди.


54. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан киритилган бўлса, у ҳолда ота ҳақидаги маълумотлар суд тартибида бекор қилинмай туриб, бошқа шахс томонидан бу болага нисбатан оталик белгиланиши мумкин эмас.


55. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқолган бўлса, у ҳолда туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви тиклангандан сўнггина оталик белгиланиши мумкин.


56. Агар туғилганликни қайд этиш ва оталикни белгилаш айни бир вақтда амалга оширилса, у ҳолда болага фамилия ота-онанинг келишуви бўйича бир йўла берилади, отаси ҳақидаги маълумотлар берилган аризага биноан ёзилади. Бунда ёлғиз она аризаси талаб қилинмайди.


57. Оталикни белгилашдаги барча ҳолларда боланинг ота исми отанинг исми бўйича ўзгартирилади (ёзилади).

Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувида илгари кўрсатилган ота исми боланинг отаси деб ёзилган шахс исми билан тўғри келмаса, у ҳолда ФҲДЁ органи оталикни белгилашни рад этишга ва ота-онасидан бу масала бўйича тушунтириш хати талаб қилишга ҳақли эмас.


58. Агар ота-онанинг никоҳи боланинг туғилганлиги қайд этилгандан кейин қайд этилган бўлса, ушбу никоҳ туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига боланинг отаси ҳақидаги маълумотни ёзиш учун асос бўлолмайди.

Бунда боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотлар оталикни белгилаш ҳақидаги аризага мувофиқ киритилади.


59. Оталикни белгилаш ҳақидаги аризага асосан ФҲДЁ органи боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига отаси тўғрисидаги маълумотларни шу куниёқ киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.


60. Агар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги аризани қабул қилган ФҲДЁ органи аризадаги маълумотларни аризачиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари билан солиштириб, имзоларини тасдиқлайди ва туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади.

ФҲДЁ органи туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига берилган аризага мувофиқ зарур ўзгартиришларни киритади, туғилганлиги ҳақидаги янги гувоҳномани жўнатади ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига ўзгартиришлар киритиш учун ФҲДЁнинг юқори архивига хабарнома юборади.


61. Агар боланинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви МДҲ давлатларида қайд этилган бўлса, у ҳолда оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёки ушбу масала бўйича суд қарори (рус тилидаги таржимаси билан), туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан бирга тегишли ФҲДЁ органига юборилади.


62. 16 ёшгача бўлган болага оталикни белгилашда далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш қоидалари қўлланилиши мумкин, яъни боланинг фақат фамилияси ва ота исми эмас, балки исми ҳам ўзгартирилиши мумкин.

Боланинг янги фамилияси ва исми боланинг туғилган йилида юритилган туғилганлик ҳақидаги Алфавит дафтарига зарурий тартибда киритилади.



IV. ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ

63. Фарзандликка олиш ҳақида ўзгартиришлар киритиш туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса фарзандликка олувчилар яшайдиган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ёзувлар дафтарига зарур ўзгартиришлар ФҲДЁ органлари томонидан, фарзандликка олиш тўғрисидаги қарор чиққан кундан бошлаб ўн кун мобайнида киритилади. ФҲДЁ органига кўрсатиб ўтилган муддат тугагандан кейин мурожаат қилинган тақдирда фарзандликка олиш тўғрисидаги қарорнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилади.

64. Фарзандликка олишни расмийлаштиришда ФҲДЁ органига:

а) туман (шаҳар) ҳокимининг фарзандликка олиш ҳақидаги қарори нусхаси;

б) фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

в) фарзандликка олувчи(лар)нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.


65. Ҳоким қарори келиб тушган вақтига кўра махсус дафтарда қайд этилади ва алоҳида йиғмажилдга хронологик тартибда тикиб қўйилади.


66. ФҲДЁ органи хоким қарори ва фарзандликка олувчиларнинг ҳужжатлари асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади, туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома ва зарур бўлганда фарзандликка олинганлиги ҳақида маълумотнома беради.


67. Фарзандликка олинган боланинг фамилияси ва исми туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилган йилда юритилган Алфавит дафтарига киритилади.


68. Агар фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги бошқа ФҲДЁ органида қайд этилган бўлса, ФҲДЁ органи фарзандликка олувчилар ҳақидаги маълумотларни, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ва хоким қарорини ўша ФҲДЁ органига юборади.

ФҲДЁ органи қабул қилинган ҳужжатлар асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришларни киритади ва туғилганлик ҳақида янги гувоҳнома беради.

Агар хоким қарорида 10 ёшгача бўлган боланинг туғилган жойи (вилоятдан ташқари, лекин республика доирасида) ўзгартирилган бўлса, у ҳолда фарзандликка олувчининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида туғилганлик ҳақидаги мавжуд гувоҳнома асосида тикланган далолатнома ёэувини қайд этишни амалга оширади ва ҳоким қарорига мувофиқ зарур ўзгартиришлар киритади.

Бола ҳақидаги аввалги ва сўнгги маълумотлар боланинг туғилган йилида ва жорий йилда юритилган Алфавит дафтарига киритилади.


69. Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижий фуқаролар томонидан фарзандликка олинганда тегишли ҳужжатлар ФҲДЁ органига васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан тақдим этилади.


70. Фарзандликка олишни сир сақлаш мақсадида фарзандликка олиш учун ҳужжатлар фарзандликка олувчиларнинг адвокатлари томонидан тақдим этилиши мумкин.


71. Агар фарзандликка олиш суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилса ёки бекор қилинса у ҳолда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига:

"Фарзандликка олиш ______________туман (шаҳар) судининг ____йил_________ой __кундаги қарори билан бекор қилинди (ҳақиқий эмас деб топилди)" деб ёзилади ва далолатнома ёзувидаги дастлабки маълумотлар қайта тикланади ҳамда туғилганлик ҳақидаги янги гувоҳнома берилади.


72. ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартиришлар киритиш учун ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.



V. НИКОҲНИ ҚАЙД ЭТИШ ТАРТИБИ, МУДДАТИ ВА ЖОЙИ

73. Оила кодексининг 14 ва 15-моддаларига мувофиқ, никоҳланувчиларнинг ўзаро розиликлари ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари никоҳ тузишнинг асосий шартлари ҳисобланади.

Айрим ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан никоҳ ёши кўпи билан 1 йилга камайтирилиши мумкин.

74. Никоҳ никоҳ тузишни хоҳловчи шахслар бу тўғрисида улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига белгиланган шаклдаги ариза билан мурожаат этган кундан бир ой ўтгач қайд этилади.

ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахсларнинг никоҳини қайд этиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 13-моддаси бешинчи бўлимида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

75. Алоҳида ҳолларда, истисно тариқасида (агар ота-онаси ва никоҳ тузаётган ёшлар Ўзбекистон Республикасининг турли вилоят ёки туман (шаҳар)ларида яшаб турган бўлсалар) отаси ёки онасининг ёзма аризасига кўра никоҳ ота-онасининг ёки улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида ҳам қайд этилиши мумкин.


76. ФҲДЁ органи мудири узрли сабаблар бўлганда, аризачиларнинг илтимосларига кўра бир ойлик муддатни қисқартириши мумкин.

Бунда узрли сабабларни тасдиқловчи - болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги ва шу каби ҳужжатлар кўрсатилади.


77. Никоҳни қайд этиш муддатини узайтириш никоҳ тузувчиларнинг биргаликдаги аризаларига биноан кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда етарли асослар бўлган тақдирда, шунингдек ФҲДЁ органининг ташаббуси билан ушбу муддат уч ойгача узайтирилиши мумкин.


78. Белгиланган шаклдаги ариза никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади ва барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак. Ариза аниқ, тушунарли дастхат билан ёзилиши керак.


79. ФҲДЁ органи аризани қабул қилаётганда никоҳланувчиларга никоҳ тузиш тартиби ва шартларини, келгусидаги эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши ва бир-бирининг саломатликлари тўғрисида ва оилавий аҳволи тўғрисида хабардор эканликларига ишонч ҳосил қилиши керак.

Никоҳланувчилар никоҳ тузишга монеълик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилади.

80. Агар никоҳ тузувчи шахсларнинг оталик белгиланмаган биргаликдаги болалари бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи уларга оталикни белгилаш тартибини тушунтириши лозим.


81. Қонун никоҳланувчи шахслардан ҳатто биттаси илгари қайд этилган никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишини тақиқлаши сабабли аризани қабул қилиш вақтида ФҲДЁ органи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича аризачиларнинг қонуний никоҳда туриш-турмаслигини текшириб кўриши керак.

Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бу - никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин.


82. Оила кодексининг 16-моддасига мувофиқ:

лоақал биттаси қайд қилинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;

насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;

лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.


83. ФҲДЁ органи никоҳни қайд этиш вақтини белгилаётганда никоҳдан ўтувчилардан уни тантанали вазиятда ўтказилишига розилигини аниқлаши лозим. Тантанали никоҳ фақат никоҳ тузувчиларнинг хоҳишларига кўра ўтказилади. Никоҳланувчиларнинг истакларига биноан никоҳ уларнинг қариндошлари, танишлари иштирокида қайд этилади. Никоҳни қайд этишда гувоҳларнинг сони икки кишидан ортиқ бўлмаслиги керак.


84. Никоҳга кириш ҳақидаги аризани беришда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар: паспорт, ҳарбий билет, офицер ёки прапоршчикнинг шахсий гувоҳномаси кўрсатилиши керак.


85. Агар никоҳ тузишни хоҳловчи ҳарбий хизматчи никоҳга кириш ҳақидаги аризани хизматни ўтаётган жойида берса, тегишли ҳарбий қисм ёки муассаса жойлашган манзил ҳарбий хизматчининг яшаш жойи ҳисобланади.


86. Агар бирон-бир сабаб билан никоҳ тузувчиларнинг иккаласи айни бир вақтда келиши имконияти бўлмаса, у ҳолда ФҲДЁ органига аризани улардан бири бериши мумкин, Бу ҳолда кела олмаган шахснинг имзоси белгиланган тартибда тасдиқланган бўлиши лозим.


87. Никоҳга кириш ҳақидаги ариза аризалар ҳисобга олинадиган махсус дафтарда қайд этилиши керак.


88. Никоҳни қайд этиш фақат никоҳланувчи шахсларнинг иштирокида амалга оширилади. ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтганлигига ҳамда ушбу текширувларнинг натижалари тўғрисида уларнинг хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Никоҳнинг ишончнома бўйича ёки вакил орқали, шунингдек тиббий текширувдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома бўлмаганда қайд этилишига йўл қўйилмайди.

ФҲДЁ органлари ходимлари никоҳни қайд этиш вақтида уларга маълум бўлган шифокорлик сирларидан иборат бўлган маълумотларни ошкор этганлиги учун жавоб берадилар.

89. Никоҳланувчилардан бири бетоблиги сабабли ФҲДЁ органига кела олмаган истисно ҳолларда никоҳ шифохонада, уйда ёки бошқа тегишли жойда никоҳланувчи иккала шахснинг иштирокида амалга оширилади. Далолатнома ёзувининг "Белгилар учун" устунида бу ҳақда тегишлича ёзиб қўйилади.


90. Агар ФҲДЁ органига ушбу Қоидаларнинг 82-бандида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлиги ҳақида ариза тушган бўлса, никоҳни қайд этиш бошқа муддатга қолдирилади. Бунда аризачига белгиланган муддатда зарур далилларни тақдим этиш тавсия қилинади. ФҲДЁ органи манфаатдор шахснинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан зарур текширув ўтказиши мумкин. Никоҳни қайд этиш вақти кейинга сурилганлиги ҳақида аризачилар хабардор қилинади.

Никоҳни қайд этишга тўсиқ бўлувчи қонуний ҳолатлар мавжуд бўлганда ФҲДЁ органи уни қайд этишни рад қилади. Агар мазкур маълумотлар тасдиқланмаса, у ҳолда никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади. Юқорида қайд этилган ҳолатларни текшириш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.


91. Никоҳни қайд этишда никоҳланувчилар ўз хоҳишларига кўра иккаласидан бирининг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлашлари ёки ўзларининг никоҳгача бўлган фамилияларида қолишлари мумкин.


92. Эр ва хотиннинг паспортларига ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларига штамп қўйилади ва никоҳнинг тузилган вақти ва жойи, далолатнома ёзуви рақами, эр (хотин)нинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили ёзиб қўйилади.


93. Никоҳланувчилардан бири эр ёки хотиннинг фамилиясини қабул қилмоқчи бўлса, унда паспортини алмаштириши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилади.

Ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчининг никоҳ қайд этилганлиги сабабли фамилияси ўзгартирилганда ФҲДЁ органи 7 кун муддатда бу ҳақда ҳарбий хизматга мажбур бўлган ёки ҳарбий хизматга чақирилувчи рўйхатда турган туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига хабар қилади.


94. Никоҳни қайд этганлик учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.

95. Никоҳ тузишнинг белгиланган қоидалари бузилганда, шунингдек ғаразли мақсадни кўзлаб тузилган никоҳ суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилади.

Суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори асосида ФҲДЁ органи никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига бу ҳақда белги қўяди ва ФҲДЁнинг юқори архивига хабарнома юборади.

Собиқ эр ёки хотиннинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига суд томонидан худди шундай белгилар қўйилади. Никоҳ суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда никоҳ ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди.


МДҲ давлатлари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги

бўлмаган шахслариинг ва Ўзбекистон Реслубликасининг

хорижда яшовчи фуқароларининг никоҳини қайд этиш


96. Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ва Ўзбекистон фуқароси ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилиниши лозим.

Ўзбекистон фуқароси билан никоҳга кирган МДҲ мамлакатлари фуқароларининг, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Белги тегишли равишда ўзбек, рус ёки инглиз тилида қўйилиши керак.


97. Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг никоҳини қайд этиш ўша давлат қонунчилигига асосан унинг ваколатли органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаларида ушбу Қоидаларга асосан амалга оширилади.


98. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш консуллик муассасаси жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.


99. Бошқа давлатда яшовчи Ўзбекистон Республикасининг фуқароси билан мазкур давлатнинг тегишли органларида никоҳни қайд эттирмоқчи бўлган ўша давлат фуқаросининг илтимосига кўра, консул никоҳни қайд этувчи ўша давлат органларига тақдим этиш учун ариза берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси никоҳда турмаслиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.

Бундай маълумотномалар консуллик муассасаларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида берилади.

Агар консуллик муаассасасида никоҳланувчи шахснинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар бўлмаган ҳолларда консул бу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан олади.


Озодликдан маҳрум этиш жойларидаги шахслар билан никоҳ тузиш


100. Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаётган шахслар билан никоҳни қайд этиш шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.


101. Маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс, никоҳга кириш ҳақидаги махсус шаклдаги аризанинг ўзига тааллуқли қисмини тўлдириб ўзи доимий яшаётган ёки жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органига топширади. ФҲДЁ органи аризада келтирилган маълумотларни ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштиради, аризада қайд этилган маълумотларнинг тўғрилигини ва аризачининг имзосини тасдиқлайди ва унга аризани қайтаради. Шундан сўнг маҳкум билан никоҳга киришни хоҳловчи шахс бу аризани маҳкумга бериши учун жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига топширади.


102. Маҳкум билан никоҳга кириш ҳақидаги аризани олгандан кейин, жазони ижро этиш муассаса маъмурияти уни тегишли жойини тўлдириш учун маҳкумга тақдим этади. Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти тўлдирилган аризадаги маълумотларни маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги маълумотлар билан солиштиради, уларнинг ҳақиқийлигини ва имзосини тасдиқлайди ва аризани жазони ижро этиш муассасаси жойлашган мазкур ҳудуддаги ФҲДЁ органига юборади.

Агар маҳкумнинг шахсий йиғмажилдида унинг оилавий аҳволи тўғрисида маълумотлар тўлиқ бўлмаса, кам ёки ноаниқ бўлса, у ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти бу маълумотларни тегишли ташкилотлар ва муассасалар орқали уларни талаб қилиб олиш ёки аниқлаш чораларини кўради.

Жазони ўташ муассасалари маъмурияти судланганларни никоҳдан олдин тиббий кўрикдан белгиланган тартибда ўтказади.

103. Маҳкум билан никоҳни қайд этиш ФҲДЁ органи билан келишилган ҳолда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан белгиланган бинода никоҳга кирувчиларнинг иштирокида амалга оширилади.


104. Маҳкум билан никоҳга кирувчи шахсга ФҲДЁ органи томонидан никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади.


105. Маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги анкетасига ФҲДЁ органи томонидан штамп босилади, эр ёки хотиннинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, ФҲДЁ органининг номи ва никоҳ тузилган сана ва далолатнома ёзуви рақами ёзиб қўйилади. Худди шундай маълумотлар эрхотинларнинг паспортларига ҳам киритилади.


106. Судгача эҳтиёт чораси сифатида қамоқда ушлаб туғилган шахслар билан никоҳни қайд этиш тергов ишини олиб бораётган мансабдор шахс ёки орган рухсати билан шу ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан тергов изолятори (қамоқхона)да амалга оширилади.


107. Мазкур Қоидаларнинг 106-бандида кўрсатилган ҳолатда никоҳга кириш ҳақидаги аризага ва никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига қайд этишга рухсат берган мансабдор шахснинг имзоси қўйилади.



VI. НИКОҲДАН АЖРАТИШ

Вояга етмаган фарзандлари бўлмаган эр-хотинларни уларнинг ўзаро розилигига кўра никоҳдан ажратишни қайд этиш


108. Оила кодексининг 42 ва 218-моддаларига мувофиқ ФҲДЁ органи мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинлардан никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани қабул қилади.


109. Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан улардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки эр-хотин яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.

Аризани қабул қилишда аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатда вояга етмаган фарзандлари тўғрисида белги бор-йўқлиги текширилиши лозим.


110. Агар никоҳдан ажралишга эр-хотиннинг ўзаро розилиги бўлгани ҳолда умумий мулк ҳақида ёки меҳнатга лаёқатсиз, муҳтож эр ёки хотиннинг таъминоти ҳақида низолар бўлса, у ҳолда никоҳдан ажратиш суд тартибида ҳал этилади.

111. Никоҳдан ажратишни қайд этиш эр-хотиннинг ёки улардан бирининг иштирокида никоҳдан ажратиш ҳақида ФҲДЁ органига ариза берганларидан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади ва собиқ эрхотинларнинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилади.

112. Эр ёки хотиндан бирининг никоҳгача бўлган фамилиясига қайтиши тўғрисидаги истаги никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризасида кўрсатилиши керак.

Никоҳдан ажратиш қайд этилганидан сўнг никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага унинг тугатилганлиги ҳақида белги қўйилади ва у аризачиларга қайтарилади.


113. Никоҳдан ажратишни қайд этишда, эр ва хотиннинг ўзаро келишувига кўра, уларнинг биридан ёки иккаласидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.

Эр ёки хотиндан бирининг иштирокида никоҳдан ажратишни қайд этишда давлат божи тўлиқ миқдорда ундирилади.


Эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш


114. Оила кодексининг 43 ва 219-моддаларига мувофиқ:

суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

суд томонидан руҳияти бузилиши( руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари бор-йўқлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра ФҲДЁ органларида никоҳдан ажратиш қайд этилади.

Бундай ҳолларда аризага қўшимча равишда қуйидагилар илова қилинади:

эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;

эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма, шунингдек судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада болалари ва мол-мулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги розилиги.

Болалари тўғрисида, биргаликдаги умумий мол-мулкини бўлиш ҳақида ёки ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр(хотин)га таъминоти учун маблағ тўлаш ҳақида низо мавжуд бўлса никоҳдан ажратиш суд тартибида амалга оширилади.

115. Содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазони озодликдан маҳрум этиш жойида ўтаётган шахс билан никоҳдан ажралишни хоҳловчи эр(хотин) ўз аризасида судланган шахснинг жазони ўтаётган жойни кўрсатиши лозим.

Аризани қабул қилган ФҲДЁ органи шу куниёқ бу тўғрида жазони ижро этиш муассасасига хабарнома жўнатади. Муассаса маъмурияти хабарномани олгач, 2 ҳафта мобайнида маҳкумнинг аризачи билан ўртада болалар ва мол-мулк тўғрисида низоси йўқлиги ҳақида ёзма равишда билдиришномасини тасдиқлаб ФҲДЁ органига жўнатади.

Маҳкумнинг никоҳдан ажратишга розилиги олингач ва ўртада болалар ва мол-мулк юзасидан низолари йўқ бўлганда, ФҲДЁ органи ариза берувчи иштирокида никоҳдан ажратишни қайд этади.


116. Ўзаро болалари ва мулкий низолари бўлмаган ва 3 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган шахсларни никоҳдан ажратиш эр-хотиннинг ўзаро розилигига кўра умумий қоидалар асосида ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади.


117. Суднинг эр-хотиндан бирининг бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисидаги қарори бўйича никоҳдан ажратиш эр ёки хотиндан бирининг турар жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.


118. Суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган шахс қайтиб келганда унинг мурожаати бўйича ФҲДЁ органи унга ҳам никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома беради.


Суд қарори билан никоҳдан ажратишни қайд этиш


119. Оила кодексининг 47-моддасига биноан никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органида никоҳдан ажратиш қайд этилган кундан бошлаб тўхтатилади.

120. ФҲДЁ органи суд қарори асосида эр-хотинлардан бирининг аризасига биноан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатнома ёзувини қайд этади ва никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳномани беради.

Эр-хотинларнинг шахсини тасдиқловчи паспортлар ёки бошқа ҳужжатларга никоҳдан ажратилганлик тўғрисида ФҲДЁ органи томонидан штамп қўйилади.

Ушбу Қоидалар 1998 йил 1 сентябргача ва 2010 йил 15 сентябрдан бошлаб қонуний кучга кирган суд қарорларига нисбатан қўлланади.

121. Республика судларининг 1998 йил 1 сентябргача қонуний кучга кирган қарорлари бўйича никоҳдан ажратишни қайд этиш, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарорни чиқарган суд жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

2010 йил 15 сентябрдан бошлаб қонуний кучга кирган никоҳдан ажратишни қайд этиш республика судлари қарорлари билан эр-хотиндан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Бунда никоҳдан ажратишни қайд этишгача ФҲДЁ органи эр ёки хотиндан бирининг никоҳдан ажратилганлиги расмийлаштирилганлигини текширади.

Текширувни суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб, мурожаат этилган кунгача никоҳдан ажратиш тўғрисидаги Алфавит дафтари бўйича ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви (никоҳ бекор қилинганлиги ҳақида белги қўйилганлиги ёки йўқлиги) бўйича ўтказилади.

Агар никоҳдан ажратиш ФҲДЁ органида томонлардан бирининг аризасига кўра қайд этилган бўлса, у ҳолда далолатнома ёзуви иккинчи томон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдирилади ва никоҳдан ажратганлик тўғрисида гувоҳнома берилади. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги далолатномадаги ёзувларга қўшимчалар киритиш ва никоҳдан ажратилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш, шунингдек томонлардан бирининг ишончнома асосида ҳаракат қилувчи ўз вакили орқали берилган аризаси бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда ариза ва ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

122. МДҲ мамлакатлари суди томонидан қонуний кучга кирган қарор асосида Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан тузилган никоҳни бекор қилиш (қарор қачон чиққанидан қатъи назар) агар давлатлараро битимда бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, аризачининг турар жойидаги ФҲДЁ органида қайд этилади.



VII. ЎЛИМНИ ҚАЙД ЭТИШ

123. Ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойи ёки ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.


124. Ўлимни қайд этиш тўғрисидаги ариза ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома берилган вақтдан бошлаб 3 кундан кечикмай берилиши керак.

Ўлимни қайд эттириш тўғрисида марҳумнинг қариндошлари ёки яқин кишилари, шунингдек тиббий муассаса маъмурияти мурожаат этишлари мумкин, улар ўлим тўғрисида тиббий гувоҳнома ва марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этадилар.


125. Ўлимни қайд этишда тақдим этилган тиббий гувоҳнома далолатнома ёзуви иккинчи нусхаси чап томонининг юқори қисмига қистириб қўйилади.


126. Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўлимини қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.


127. Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлим содир бўлган жойдаги консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.

Агар ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойидан бошқа округда амалга оширилса, у ҳолда ўлимни қайд этган консуллик муассасаси марҳум ҳисобда турган консуллик муассасасига унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўлган санаси, шунингдек ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва ўлим қайд этилган сана кўрсатилган хабарнома юборади.


128. Агар ўлимни қайд этишда марҳумнинг ҳомийсиз қолган вояга етмаган болалари борлиги маълум бўлса, у ҳолда консул шу куннинг ўзидаёқ бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасига хабар беради.


129. Ўлим қайд этилгандан кейин марҳумнинг ҳужжатлари дипломатик почта орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармасига жўнатилади.

Марҳумнинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг йўқлиги ўлимни қайд этиш учун тўсиқ бўла олмайди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси хабардор қилинади.


130. Жазони ижро этиш муассасаларида вафот этган шахсларнинг ўлимини қайд этиш мазкур муассаса маъмуриятининг хабарига кўра, вафот этган кишининг озодликдан маҳрум қилингунга қадар доимий яшаган жойидаги ёки жазони ижро этиш муассасаси жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.


131. Суднинг фуқарони ўлган деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори билан ўлимни қайд этиш ёки ўлими қонунда белгиланган муддатларда қайд этилмаган шахсларнинг ўлими умумий асосларда қайд этилади. Бундай ҳолда марҳум ҳақидаги маълумотлар ўлим қайд этилган йилдаги ва ўлим содир бўлган йилдаги Алфавит дафтарларига киритилади.


132. Ўлимни қайд этишда марҳумнинг паспорти, ҳарбий билети, 16 ёшгача вафот этганларнинг эса туғилганлик ҳақида гувоҳномаси тақдим қилинади. Бунда ФҲДЁ органи ходими (консул) ҳужжатларнинг биринчи саҳифасига ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва санасини ёзади.

Вафот этганларнинг паспортлари ва 50 ёшгача вафот этганларнинг ҳарбий билетлари ҳар ойда бир марта, рўйхат бўйича ИИБ ва мудофаа ишлари бўлимига топширилади, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар эса ҳар чоракда бир марта, далолатнома асосида йўқ қилинади.

Агар ўлимни қайд этишда вафот этган шахснинг паспорти ва ҳарбий билети тақдим қилинмаган бўлса, у ҳолда бу ҳақда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг "Белгилар учун" устунида кўрсатилади.


133. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилгандан сўнг ўлим ҳақида гербли гувоҳнома ёзилади ва аризачига тақдим этилади. Айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ва қабристонга тақдим этиш учун тегишли шаклдаги маълумотномалар берилади.

134. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайта тиклаш туман, шаҳар судларининг қарорига кўра амалга оширилади. Агар суд қарорида марҳумнинг ўлган санаси кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда суд қарори кучга кирган сана марҳумнинг ўлган куни ҳисобланади.


135. Темир йўл ёки автомобиль транспортида содир бўлган ўлимни қайд этиш ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномага асосан яқинроқ жойдаги ФҲДЁ органи ёки марҳумнинг доимий яшаган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Ҳаво ёки денгиз кемасида содир бўлган ўлимни қайд этиш ҳаво кемаси қўнган жойдаги ёки денгиз кемаси тўхтаган портдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилиши мумкин.


136. Шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этиш соғлиқни сақлаш тизими тиббий муассасасининг ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳномасига асосан шу муассаса жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Бундай ҳолларда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидаги барча маълумотлар ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома асосида кўрсатилади ва фақат қабристонга тақдим этиш учун маълумотнома берилади.

Ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома фақат далолатнома ёзувидаги етишмайдиган маълумотлар тўлдирилгандан кейингина берилади.


137. ФҲДЁ органи қўшимча тиббий маълумотнома ёки мурданинг таниб олинганлиги тўғрисидаги прокуратура хабарномасини олгач, далолатнома ёзувига етишмайдиган маълумотларни киритади ва далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига зарур ўзгартиришлар киритиш учун ФҲДЁнинг юқори архивига хабарнома жўнатади.



VIII. ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИ ТИКЛАШ

138. Оила кодексининг 230-моддасига мувофиқ фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида йўқолган ёзувларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади.


139. Туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажратиш ҳақидаги далолатнома ёзувлари бу ёзувлар кимга нисбатан тузилган бўлса фақат ана шу шахсларнинг аризасига кўра тикланади.

Агар ўн олти ёшгача бўлган боланинг туғилиши ҳақидаги ёзув йўқолган бўлса ёзув боланинг ота-онаси, васийси, ҳомийси, болалар муассасаси маъмуриятининг аризасига биноан тикланади.

Ёзувни тиклашдан манфаатдор тарафлар ўртасида низо бўлса ёзувни тиклаш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан амалга оширилади.


140. Далолатнома ёзувининг иккала нусхаси ҳам йўқолган ҳолларда далолатнома ёзувини тиклаш 16 ёшга тўлган фуқаронинг шахсий аризасига кўра унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Далолатнома ёзувларини тиклаш уларни тиклаш учун асос бўлган барча ҳолатлар ФҲДЁ органи томонидан аниқланганидан кейингина амалга оширилади.


141. Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисида белгиланган шаклдаги ариза;

шаҳар (Тошкент), вилоят, республика (Қорақалпоғистон)* ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ҳақидаги маълумотномаси;

ота-онасининг паспортлари нусхалари;

агар ота-онаси вафот этган бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги далолатномалар ёзувларининг нусхалари;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома (ота-онасининг ва ўзининг) ёзуви нусхаси;

ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-сингилларининг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувлари нусхалари;

аризачининг илтимосини асословчи бошқа ҳужжатлар.


142. Ариза қабул қилишда ариза берувчи ёлғон кўрсатмалар берганлиги учун жавобгарлиги ҳақида ФҲДЁ органи томонидан огоҳлантирилади.

Қабул қилинган ариза қайта тиклаш ҳақидаги ҳисобга олиш дафтарига қайд этилади.


143. Туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзувида аризачининг туғилган йили: паспорти, ҳарбий билети ва бошқа мавжуд ҳужжатларига асосан кўрсатилади.

Агар тақдим этилган ҳужжатларда ариза берувчининг фақат туғилган йили кўрсатилиб, туғилган куни ва ойи кўрсатилмаган бўлса, унинг туғилган санаси ўша йилнинг 1 июли деб ҳисобланади.


144. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилганидан сўнг ФҲДЁ органи мудири томонидан хулоса тузилади ва унинг асосида туғилганлик ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви қайд этилади ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилади.


145. Собиқ Иттифоқ республикаларидан туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш ҳақида тушган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи далолатнома ёзувини қайд этади ва туғилганлик ҳақида гувоҳнома жўнатади.


146. Никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

белгиланган шаклдаги ариза;

шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивининг никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ҳақидаги маълумотномаси;

паспортларнинг ксеронусхаси( нусхаси);

болаларининг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари нусхалари;

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа қўшимча ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, сўнгра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувлари дафтарида охирги далолатнома ёзувининг рақами такрорий равишда "Т" ҳарфи қўйган ҳолда ёзилади ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.

Никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномада "никоҳландилар" графасида тикланаётган далолатнома ёзувининг биринчи қайд этилган санаси, "тегишли далолатнома ёзуви қайд этилди" устунида никоҳ тузилганлиги ҳақида тикланиб тузилган далолатнома ёзуви рақами ва санаси кўрсатилади.


147. Никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувини тиклаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

белгиланган намунадаги ариза;

шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивининг никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви йўқлиги ҳақида маълумотномаси;

паспортнинг ксеронусхаси (нусхаси);

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувининг никоҳдан ажратиш ҳақидаги белги қўйилган нусхаси;

илгариги никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўлганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида ФҲДЁ органи томонидан хулоса тузилади, никоҳдан ажралганлик ҳақида далолатнома ёзувлари дафтарида охирги далолатнома ёзуви тартиб рақами такрорий равишда "Т" ҳарфи ёзиб қўйилади ва никоҳдан ажратиш ҳақидаги тикланган далолатнома ёзуви тузилади.

Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гербли гувоҳноманинг "бу ҳақда ажратиш тўғрисидаги далолатномаларни қайд қилиш дафтарида" устунида никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг дастлабки санаси, қавс ичида эса -тикланган далолатнома ёзувининг рақами ва санаси ёзиб қўйилади.


148. Далолатнома ёзувларини тиклаш учун етарли асослар бўлмаганда ФҲДЁ органи ариза берувчига рад қилинганлик ҳақидаги асосланган хулосасини беради. Ушбу хулоса билан аризачи масалани моҳиятига кўра ҳал этиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.


149. Далолатнома ёзувини тиклаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органи томонидан барча зарурий ҳужжатлар тақдим қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилиши зарур.


150. Далолатнома ёзуви қайта тикланганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.

-----------------------------------

*) Кейинги ўринларда матнда шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архиви деб юртилади.



IX. ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ

МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН БЕРИЛГАН

ҲУЖЖАТЛАРНИ АЛМАШТИРИШ


151. Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатларнинг ваколатли муассасалари томонидан берилган фуқаролик ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг гербли гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин.


152. Ҳужжатларни алмаштириш фуқароларнинг ёзма аризаларига кўра доимий яшаш жойларидаги ФҲДЁ органлари томонидан ушбу ҳужжатлар ва уларнинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда таржималари асосида, ҳужжатнинг берилган вақти ва жойини кўрсатган ҳолда ва тикланган далолатнома ёзувларини қайд этиш орқали амалга оширилади.

153. Алмаштириш пайтида топширилган ва чет эл ваколатли муассасалари томонидан берилган ҳужжатлар ва уларнинг легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда таржималари тикланган далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари билан ушбу ёзувни қайд этган ФҲДЁ органи архивида 75 йил сақланади.


X. ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ,

ТУЗАТИШ ВА ТЎЛДИРИШ


154. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлганда ва манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда, ушбу далолатнома ёзувлари сақланаётган жойдаги, агар улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлса, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

ФҲДЁ органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


155. Далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) "Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси асосида тарихий ва миллий анъаналарга риоя қилиш мақсадида фамилияси, исми, отасининг исмини ёздириш истаги бўлганда;

б) оталик белгиланганда;

в) фарзандликка олинганда;

г) ота-онанинг ўзаро келишувига кўра (шунингдек ота-она никоҳдан ажратилганда) ёки хоким қарорига кўра вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;

д) миллати ўзгартирилганда;

е) никоҳда турмаган она томонидан боланинг отаси ҳақидаги маълумотларни ўзгартириш ҳақида ариза берилганда (бола 16 ёшга етгунга қадар);

ё) оталикни белгилаш ёки фарзандликка олиш суд қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганда;

ж) ота-онасининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгартирилиши муносабати билан вояга етмаган боланинг фамилияси ва отасининг исми ўзгартирилганда;

з) имло хато ва ноаниқликлар бўлганда, шунингдек туғилган вақти, жойи ва отасининг исми ёзилмай қолганда;

и) 16 ёшга тўлмаган боланинг исми ва фамилияси ўзгартирилганда, агар исми ва фамилияси ота-онасининг хоҳиши ҳисобга олинмаган ҳолда берилган бўлса;

к) агар далолатнома ёзувида исми қисқартириб ёки эркалатиш шаклида ёзилган бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда.


156. Далолатнома ёзувлари Ўзбекистондан ташқарида бўлган, шунингдек никоҳ тўғрисида ва ўлим тўғрисида, ака-укалар ва опа-сингилларнинг туғилганлиги тўғрисидаги ва бошқа далолатнома ёзувларида тафовутлар бўлган ҳоллардан ташқари, юқорида келтирилган барча ҳолатларда далолатнома ёзувлари тузилган жойи бўйича ариза берилган кунидаёқ хулоса тузилмай тузатишлар киритилади.


157. Ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги аризага ариза берувчининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (паспортнинг нусхаси (ксеронусхаси), далолатнома ёзувлари нусхалари илова қилинади. Улар билан бирга йиғмажилдга ўзгартирилиши лозим бўлган гувоҳномаларнинг асл нусхаси тикиб қўйилади.


158. Агар ўзгартириш киритиладиган далолатнома ёзуви республикадан ташқарида бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи хулоса тузади ёки (давлатлараро келишув мавжуд бўлса) ариза берувчининг аризадаги имзосини тасдиқлайди ва йиғмажилдни (аризани) далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига ижро этиш учун юборади.

Хулосага кўра далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритилиши зарур бўлган ҳолларда, ариза унга илова қилинган барча ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилиши керак.


159. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги хулоса 3 нусхада тузилади, улардан бири йиғмажилдга тикилади, иккинчиси ФҲДЁ органида қолади, учинчи нусхаси ариза берувчига берилади.

Зарур ҳолларда хулоса нусхалари тегишли ФҲДЁ органларига юборилади.


160. Далолатнома ёзувига ўзгартириш киритган ФҲДЁ органи далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартириш киритиш учун бу ҳақда ФҲДЁ архивини шу куннинг ўзидаёқ хабардор қилади.


161. Ариза берувчининг фамилияси, исми ўзгартирилганда тегишли Алфавит дафтарларига ўзгартиришлар киритилади.


162. Ариза берувчининг хоҳишига биноан ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида маълумотнома бериши мумкин.


163. Шахснинг туғилиш далолатнома ёзувида унинг жинсини ўзгартириш тиббиёт муассасасининг хулосаси бўйича амалга оширилади.


164. Мазкур Қоидаларнинг 155 - банди "б" ва "в" қисмларидан ташқари барча ҳолларда ўзгартиришлар киритилганлиги учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.

165. Ўзбекистон Республикасининг чет элда турувчи фуқароларининг далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари ушбу Қоидалар билан белгиланган тартибда консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади.



XI. ФАМИЛИЯ, ИСМ ВА ОТА ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИШ

166. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.

Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, унда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви нусхаси илова қилинади.


167. Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар:

"Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига биноан;

агар фамилия, исм ва ота исм эшитилишда ёқимсиз бўлса;

агар фамилия, исм ва ота исми миллатига тўғри келмаса;

хоҳишга қараб никоҳгача бўлган фамилияга (никоҳда турган даврида ҳам, никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам) қайтишда;

оилада бир хил фамилияда бўлиш истаги пайдо бўлганда (агар никоҳ тузиш пайтида эр-хотин умумий фамилияни танламаган бўлса);

ФҲДЁ органи томонидан узрли деб топилган бошқа асосларга кўра кўриб чиқилади.


168. Фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар:

а) ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

б) агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса - никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;

в) агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;

г) ариза берувчининг паспортидан ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;

д) агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;

е) 1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурат илова қилинади.


169. Ўзгартиришлар киритилиши учун зарур бўлган далолатнома ёзувлари йўқолган тақдирда, фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш улар тикланганидан кейин амалга оширилади.


170. Қабул қилинган ариза махсус дафтарга киритилади.


171. ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатлар асосида, зарур ҳолларда эса бошқа ФҲДЁ органларидан ўзининг талаби бўйича керакли далолатнома ёзувлари нусхаларини олганда йиғилган ҳужжатларни йиғмажилдга тикади ва тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар бўлимига жўнатади.


172. Ички ишлар бўлими тақдим қилинган ҳужжатларни 30 кун мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириши хусусида асосланган хулоса тузади ва ФҲДЁ органига тақдим қилади.


173. Ички ишлар бўлимининг хулосасини олгандан кейин ФҲДЁ органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки рад қилиш тўғрисида асосланган хулоса тузади.


174. Фамилия, исм, ота исми ўзгарганлиги тўғрисида ички ишлар бўлимига 7 кун мобайнида, агар ариза берувчи ҳарбий хизматга мажбур бўлса, мудофаа ишлари бўлимига хабарнома юборилади.


175. Хулоса асосида туғилганлик тўғрисида, никоҳни қайд этиш ёки никоҳдан ажратиш тўғрисида, болаларининг туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувларига тегишли ўзгартиришлар киритилади ва янги гувоҳнома берилади. Эски гувоҳномалар йиғмажилдга тикиб қўйилади.


176. Агар ўзгартириш киритиш талаб этиладиган далолатнома ёзуви бошқа жойда бўлса, у ҳолда ФҲДЁ органи далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш тўғрисида хабарнома юборади.


177. ФҲДЁ органи хабарномага биноан далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритади ва янги гувоҳномани тўлдиради ва уни ариза берувчига топшириш учун унинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига юборади, шунингдек далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига ана шундай ўзгартиришларни киритиш учун тегишли ФҲДЁ архивига хабарнома юборади.


178. Ўзаро қонуний никоҳда турган эр ёки хотиндан бирининг фамилияси ўзгартирилиши иккинчисининг ҳам фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Ота-оналар ёки улардан бирининг фамилиясини ўзгартирганлиги уларнинг вояга етган болаларининг фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Ота-оналардан ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилиши 16 ёшга тўлмаган болалар фамилиясининг ҳам ўзгартирилишига сабаб бўлади.

Агар ота-онадан бири фамилиясини ўзгартирса, уларнинг вояга етмаган болаларининг фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-оналарнинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.


179. Отанинг исмини ўзгартириши вояга етмаган болаларнинг ота исми ўзгаришига олиб келади.

Вояга етган болаларнинг ота исми фақат уларнинг аризаларига кўра ўзгартирилади.


180. Агар никоҳга кириш пайтида ўзининг никоҳгача бўлган фамилиясини сақлаб қолган шахс кейинчалик эрининг фамилиясини қабул қилса, шунингдек, никоҳга кириш пайтида қабул қилган фамилиясини никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.

Агар никоҳдан ажратилгандан кейин никоҳдаги фамилиясини сақлаб қолган шахс уни никоҳгача бўлган фамилиясига ўзгартирса, у ҳолда ўзгартириш фақат никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига киритилади.


181. 16 ёшга тўлган шахслар томонидан фамилияси, исми, ота исми ўзгартирилган барча ҳолларда ўзгартириш фақат туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувининг "бола тўғрисида маълумотлар" устунига киритилади.

Ота-она тўғрисидаги маълумотлар ўзгаришсиз қолдирилади.


182. Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқароларининг аризалари консул томонидан кўриб чиқилади. Аризага мазкур Қоидаларнинг 167-моддасида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилиниши лозим. Зарур ҳолларда консул аризачининг илтимоси асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ва ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзувларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали тегишли органлардан талаб қилиб олади.

Йиғилган ҳужжатлар асосида консул Ташқи ишлар вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикасининг ёки ариза берувчи яшаб турган давлатнинг ваколатли органларидан ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришига рухсат берилганлиги ҳақидаги хулосани олиши зарур.

Ушбу хулоса асосида консул фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ҳақида асосланган хулоса тузади ва уни йиғмажилд билан бирга ўзгартириш киритилиши лозим бўлган далолатнома ёзуви сақланиб турган ФҲДЁ органига юборади.


183. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги ариза 45 кун мобайнида кўриб чиқилиши керак.


184. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.


XII. ДАЛОЛАТНОМА ЁЗУВЛАРИНИ БЕКОР ҚИЛИШ


185. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 233-моддасига мувофиқ, агар ФҲДЁ органи томонидан икки ва ундан ортиқ бир хил ёзувлар борлиги аниқланса, тикланган ёзувлар улар тузилган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан бекор қилиниши мумкин.

Агар топилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларида фамилия, исм, ота исми, туғилган сана, ота-она тўғрисидаги маълумотларда жиддий фарқ бўлса, тикланган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари суднинг қарори билан бекор қилинади.


186. Далолатнома ёзувини бекор қилиш тўғрисидаги суднинг қарорини олгач бекор қилинган ёзувни тузган ФҲДЁ органи унинг диагонали бўйлаб чизиқ тортиб, бу ҳақда белги қўяди ва аризачига маълумотнома беради.


187. ФҲДЁ органи юқори турувчи шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивига ва дастлабки далолатнома ёзуви тузилган жойдаги ФҲДЁ органига далолатнома ёзувларининг бекор қилинганлиги тўғрисида хабарномалар юборади.

ФҲДЁ архиви хабарномани олиши билан тегишли далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига бекор қилинганлиги ҳақида белги қўяди, ФҲДЁ органи эса ариза берувчига далолатноманинг дастлабки ёзувига мувофиқ такрорий гувоҳнома беради (юборади).


188. Собиқ Иттифоқ республикаларидан келган ҳужжатлар бўйича ёзувларни бекор қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари хулосаси бўйича ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади, ёзувни бекор қилиш бўйича ҳужжатлар эса шу ФҲДЁ органида сақланади.



XIII. ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМА

ЁЗУВЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ


189. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари икки нусхада тузилади.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг ҳар бир тури ҳар йилнинг 1 январидан 31 декабригача тартиб билан кетма-кет рақамланади.

Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат тилида тушунарли ва чиройли дастхат билан тўлдирилади.


190. Далолатнома ёзувларининг барча устунлари тўлиқ, хатосиз ва қисқартиришларсиз (умумий қабул қилинганларидан ташқари) тўлдирилиши керак.


191. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари паспорт асосида, у бўлмаган тақдирда - шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида тўлдирилади.

Чет эл фуқароларига нисбатан далолатнома ёзувлари қайд этилаётганда миллатидан ташқари қайси давлат фуқароси эканлиги ҳам кўрсатилади. Миллати ҳақида маълумот бўлмаган тақдирда фуқаролиги тўғрисидаги маълумот ёзилади.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар учун миллати ёнига "фуқаролиги йўқ" сўзлари қўшиб қўйилади.

198. Ўлик туғилган бола тўғрисидаги далолатнома ёзувини расмийлаштиришда туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома бўйича киритилади.

199. Тирик туғилиб, аммо ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган болага нисбатан ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига маълумотлар перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома асосида киритилади.

201. Далолатнома ёзувлари тўлдирилгандан кейин ариза берувчи томонидан ўқиб чиқилади ва имзоланади.


202. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви асосида тегишли гербли гувоҳномалар давлат тилида тўлдирилади ва ариза берувчига топширилади.


203. Гербли гувоҳномаларни бериш учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган герб йиғими ундирилади.


XIV. ТАКРОРИЙ ГУВОҲНОМАЛАР ВА

БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР БЕРИШ

204. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси сақланаётган ФҲДЁ органи манфаатдор шахсларнинг аризаларига кўра ва тегишли далолатнома ёзувлари асосида такрорий гувоҳномалар беради.

Алоҳида ҳолларда (далолатнома ёзувининг биринчи нусхаси йўқолганда, иккинчи нусха бўйича гувоҳнома олиш қулай бўлганда) Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ФҲДЁ архивлари далолатнома ёзувининг биринчи ва иккинчи нусхаларининг айнан бир хиллигини текширгандан сўнг туғилганлик, никоҳ, ўлим ва никоҳдан ажралганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берадилар.


205. Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатнома ёзуви қайд этилган тегишли шахснинг ўзига, унинг ота-оналарига ёки қонунда белгиланган тартибда тасдиқланган ишонч қоғозлари асосида бошқа шахсларга берилади.

Ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳномалар марҳумнинг яқин қариндошларига ва меросхўрларига берилади.

Никоҳ қайд этилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳнома никоҳланган шахсларнинг ўзларига берилади.

Никоҳдан ажратилганда никоҳ ҳақидаги такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги маълумотнома берилиши мумкин.


206. Болаларга ва муомалага лаёқатсиз шахсларга такрорий гувоҳномалар уларнинг ота-оналари (фарзандликка олганлар), васийлари, ҳомийлари, болаларни ижтимоий ҳимоялаш муассасаси маъмуриятларининг аризалари бўйича берилади.


206-1. Ота-онаси бўлмаган тақдирда, вояга етмаган шахсларга ёки паспорт олишмаган шахсларга туғилганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар ушбу шахснинг фотосурати ёпиштирилган, яшаш жойидаги фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи ёки мазкур шахс таълим олаётган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома асосида берилади.

207. Такрорий гувоҳнома олиш тўғрисидаги аризада ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исми, манзили, шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги, гувоҳнома сўралаётган шахснинг фамилияси, исми, ота исми, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома сўралганда эр-хотиннинг фамилиялари, исмлари ва ота исмлари, далолатнома ёзуви қачон ва қайси ФҲДЁ органи томонидан қайд этилганлиги ва такрорий гувоҳнома қандай сабабга кўра талаб қилинаётганлиги кўрсатилиши керак.


208. Такрорий гувоҳнома олишни хоҳловчи шахс далолатнома ёзувларини қайд этган ФҲДЁ органига бевосита ёки ўзи яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органи орқали мурожаат этиши мумкин.

Яшаш жойидаги ФҲДЁ органи орқали такрорий гувоҳнома бериш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этилганда аризани қабул қилган ФҲДЁ органи уни далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади.

Ариза берувчи далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органига мурожаат этганда такрорий гувоҳнома шу куниёқ берилади.

Почта орқали келиб тушган такрорий гувоҳнома сўралган аризалар шу куни ижро этилади ва илова хат билан биргаликда шаҳар (туман) ФҲДЁ органига жўнатилади ва бир вақтнинг ўзида ариза берувчига гувоҳнома жўнатилгани ҳақида хабарнома юборилади.

Ҳарбий хизматни ўтаётган шахсларнинг такрорий гувоҳномалари ҳарбий қисмларга жўнатилади.

Агар такрорий гувоҳнома сўраб мурожаат этилган ФҲДЁ органида тегишли далолатнома ёзуви йўқ бўлса, ФҲДЁ органи аризани ва далолатнома ёзуви йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивига тегишли текширув ўтказиш ва такрорий гувоҳнома бериш учун жўнатади.


209. Шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архиви аризани олиши билан дастлабки ва тикланган далолатнома ёзувларини текширади ва такрорий гувоҳномани юборади.

Далолатнома ёзуви бўлмаса ариза берувчига тегишли маълумотнома юборилади.


210. Такрорий гувоҳнома бериш ҳақида ариза тушганда текшириш аризада кўрсатилган йил бўйича, агар мазкур йилда бўлмаса, ўтган ва кейинги 3 йиллар бўйича ўтказилади.


211. Такрорий гувоҳнома олишда ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилиши керак.


212. Далолатнома ёзувининг баъзи устунлари тўлдирилмаган бўлса, у ҳолда гувоҳномада чизиқлар қўйилади.

Бериладиган гувоҳномаларнинг юқори қисмига "ТАКРОРИЙ" деган белги қўйилади.


213. Такрорий гувоҳномалар берилганлиги учун давлат божи ва (ўлим ҳақидаги гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими ундирилади.

214. Фуқароларнинг (ўзларига нисбатан тузилган далолатнома ёзувлари бўйича) аризалари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа манфаатдор органларнинг ёзма сўровномаларига кўра далолатнома ёзувларидан нусхалар ёки улардан кўчирмалар берилиши мумкин.

Зарур ҳолларда ҳокимлик, мудофаа ишлари бўлими, соғлиқни сақлаш, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимининг вакиллари маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ёки таққослаш мақсадида адлия бошқармаларининг рухсати билан далолатнома ёзувларидан айрим маълумотларни кўчирма қилишлари мумкин.


XV. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ АРХИВИ

215. ФҲДЁ органлари архивлари тегишли туман, шаҳар ҳудудида тузилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхаларидан иборат бўлган дафтарлардан ташкил топади.


216. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари қайд этган далолатнома ёзувларининг биринчи ва иккинчи нусхаларини ҳар ойнинг 2-кунидан кечикмай ФҲДЁ органига топширишлари шарт.


217. ФҲДЁ органлари архивида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари ва статистика органлари орқали шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивига қабул қилинган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари китоб шаклида тикилади, архив фонди ҳисобига олинади ва Алфавит дафтарларига киритилади.


218. ФҲДЁ органлари архиви учун алоҳида хона бўлмаганда далолатнома ёзувлари дафтарлари иш хоналарида темир шкафларда сақланиши мумкин.


219. ФҲДЁ органлари архивлари, китоб шкафлари ишдан ташқари вақтда ФҲДЁ органининг маъсул ходими томонидан муҳрлаб қўйилиши керак.


220. ФҲДЁ органлари архивларида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари дафтарларини сақлаш учун зарур шароитларни яратиш, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармаларига юкланади.


221. ФҲДЁ органларидан келиб тушган хабарномалар асосида далолатнома ёзувларига киритилган барча ўзгартиришлар тўғрисидаги белгилар шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архиви мансабдор шахсининг имзоси билан тасдиқланиши ва гербли муҳр билан муҳрланиши шарт.


222. Жўнатилаётган хабарномалар ФҲДЁ органидан чиқаётган хат ва хабарномалар дафтарида рўйхатдан ўтказилиши шарт.


223. ФҲДЁ органи архивида далолатнома ёзувлари дафтарларининг тўла сақланиши учун жавобгарлик ФҲДЁ органи мудири ёки архив учун масъул ходимга юклатилади.


224. Шаҳар, вилоят, республика ФҲДЁ архивлари фонди тегишли равишда улар ҳудудидаги ФҲДЁ органларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаларидан ташкил топади.


225. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ФҲДЁ архивида, иккинчи нусхалари эса Тошкент вилоят адлия бошқармаси ФҲДЁ архивида сақланади.


226. Айрим туманлар (ўзини ўзи бошқариш органлари)дан олинган, тартиб рақамлари ва турлари бўйича тахланган далолатнома ёзувларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика органларидаги иккинчи нусхалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари ФҲДЁ архивига далолатнома асосида, ҳар йилнинг январь ойининг 20 кунигача топширилиши керак.


227. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари ФҲДЁ архивларида ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномалар далолатнома ёзувлари билан бирга тикилиб қўйилади.


228. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ФҲДЁ органи архивларини фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини китоб шаклида тикиш учун зарур бўлган маблағлар билан таъминлайди.


229. ФҲДЁ органлари архивлари келувчилар учун хона, иш хонаси ҳамда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари дафтарлари сақланадиган хоналарга эга бўлишлари керак.

Архив учун ажратилган хона темир стеллажлар ёки темир жавонлар билан жиҳозланган бўлиши, унинг эшиклари ва деразаларига темир панжаралар ўрнатилиши керак.


230. Архивга бегона кишиларнинг кириши, далолатнома ёзувлари билан танишиши, улардан нусхалар, фотонусхалар олиши, уларга далолатнома ёзувлари дафтарларининг берилиши қатъиян ман этилади.


231. ФҲДЁ органи архивларида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларининг биринчи нусхалари уларнинг тузилган кунидан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. Бу муддат тугагач, далолатнома ёзувлари дафтарлари тегишли равишда шаҳар, вилоят ва республика ФҲДЁ архивларига топширилади.


232. Шаҳар, вилоят ва республика ФҲДЁ архивлари ўз навбатида далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаларини бир-бири билан солиштириб, зарурий ўзгартиришлар, тузатишлар, қўшимчалар ва белгилар киритадилар, фойдаланишга яроқсиз ҳолдаги далолатнома ёзувларини алмаштирадилар, белгиланган тартибда расмийлаштирадилар ва доимий сақлаш учун Марказий давлат архивига топширади.


233. Шаҳар, вилоят республика ФҲДЁ архивларида қолган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхалари муддати ўтганлиги сабабли, далолатнома бўйича ёқиш йўли билан йўқ қилинади.

Сақлаш муддатлари ўтганлиги сабабли далолатнома ёзувлари дафтарларини йўқ қилиш ҳақидаги далолатнома Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бошлиқлари томонидан тасдиқланиши керак.



XVI. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ


234. ФҲДЁ органлари туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувларига доир 97-шакл бўйича ҳисоботларни ҳар ойнинг 5-кунидан кечиктирмай Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармаларига топширишлари керак.


235. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари томонидан қайд этилган далолатнома ёзувларининг ҳар иккала нусхаси 97-шакл бўйича 2 нусхада тузилган ҳисобот билан кейинги ойнинг 2-кунидан кечиктирмай ФҲДЁ органига топширилади. Ҳисоботнинг иккинчи нусхаси ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органларида сақланади.


236. ФҲДЁ органларида қайд этилган далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхасига тиббий муассасалар томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар илова қилинади.


237. Адлия бошқармаси далолатнома ёзувларининг тўғрилигини текширади ва текшириш пайтида нотўғри ёки ноаниқ тўлдирилган далолатнома ёзувлари аниқланганда, уларни тегишли ФҲДЁ органига уч кун муддатда тузатиш учун қайтаради.

Тўғрилаш учун қайтарилган далолатнома ёзувлари тўғрисидаги маълумотлар ведомостдан ўчирилмайди.

Адлия бошқармаси далолатнома ёзувларини ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай давлат статистика органига топширади.


238. Давлат статистика органи ўтган йилда топширилган далолатнома ёзувларини кейинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмай вилоят ФҲДЁ архивига топшириши керак.


239. 97-шаклдаги ҳисобот ведомости тўрт нусхада тузилади. Улардан иккитаси далолатнома ёзувларининг иккинчи нусхаси билан адлия бошқармасига, учинчи нусхаси туман, шаҳар давлат статистика органига топширилади, тўртинчиси эса ФҲДЁ органида қолади.


240. ФҲДЁ органлари ҳар чоракдан кейинги ойнинг 5-кунигача адлия бошқармасига далолатнома ёзувлари бўйича 22-шаклдаги, гербли гувоҳномалар бўйича эса 1-шаклдаги 1-чорак, ярим йиллик, 9 ойлик ва йиллик ҳисоботларни топширишлари керак.


241. Адлия бошқармалари ФҲДЁ органларидан олинган 1 ва 22-шакллар бўйича ҳисоботларни умумлаштиради ва ҳар чорак ўтиши билан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай Адлия вазирлигига топшириши керак.


242. Адлия бошқармалари йиллик ҳисоботларни янги йил январь ойининг 10-кунидан кечиктирмай Адлия вазирлигига топшириши керак.


243. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан қайд этилган фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари Адлия вазирлигига янги йил январь ойининг 10-кунидан кечиктирмай топширилиши. керак.



XVII. ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА УЛАРНИ САҚЛАШ

244. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси қўйилган гербли гувоҳномалар берилади.


245. ФҲДЁ органларида гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг сақланиши учун жавобгар уларнинг мудирлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида эса - уларнинг раислари ҳисобланади.


246. Агар гербли гувоҳномаларнинг сақланиши учун жавобгар шахс узрли сабабларга кўра бўлмаганда, у ҳолда гербли гувоҳномалар далолатнома бўйича унинг вазифасини вақтинча ижро этаётган мансабдор шахсга топширилади.


247. Гербли гувоҳномаларнинг камчилиги, нуқсонлари, йўқолганлиги ва ўғирланганлиги аниқланганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига махсус хабар жўнатилади.

Гербли гувоҳномалар йўқолган ҳар бир ҳолатда адлия бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдор шахсларга нисбатан қаттиқ чоралар қўлланилиши лозим.


248. Гербли гувоҳномаларни ҳисобга олиш ва сарфлаш дафтарлари аниқ ва равшан тўлдирилиши керак.

Гербли гувоҳномаларни сарфлашда уларнинг рақамлари ёзилишида кетма-кетлик қоидасини бузиш, дафтардаги ёзувларни чизиш ва ўчириш қатъиян ман этилади. Ушбу дафтарларга киритилган ҳар бир тузатиш изоҳланиши шарт.


249. Гербли гувоҳномалар муҳрланган пўлат сейфларда сақланиши шарт.



XVIII. ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ


250. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг ФҲДЁ органлари фаолиятини ҳар 2 йилда камида 1 марта комплекс текширишдан ўтказиши керак.


251. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари ўзларига қарашли ФҲДЁ органлари фаолиятини бир йилда камида 1 марта текширувдан ўтказишлари керак.


252. Туман, шаҳар ФҲДЁ бўлимлари фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари бўйича ўзларига ҳисоб берувчи ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари фаолиятини бир йилда камида бир марта текширувдан ўтказиши керак.



























































Время: 0.2035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск