Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.1993 й. 316-сон "Республика истиқболни белгилаш ва статистика органлари тизими ишининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.1993 й.

N 316



РЕСПУБЛИКА ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ

ВА СТАТИСТИКА ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИ

ИШИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Статистика ва истиқболни белгилаш-таҳлилий ишларни чуқурлаштириш, давлат статистика ахборотининг ишончлилигини ва республикада иқтисодий ислоҳотларнинг қандай бораётганлигини тўлақонли таҳлил этиш, бу ишда истиқболни белгилаш ва статистика органларининг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Туман (шаҳар) иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимларининг намунавий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

шаҳарлар ва туманлар иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимлари туман (шаҳар) ҳокимига ҳамда вилоят ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармасига бўйсунадилар;

туман (шаҳар) иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимларининг раҳбарларини, шунингдек уларнинг ҳисоблаш марказлари раҳбарларини тайинлаш туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномаларига мувофиқ тегишли вилоят, Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармалари томонидан амалга оширилади;

иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимининг бошлиғи лавозими бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари, ҳисоблаш марказининг бошлиғи эса - иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлими бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади;

туман (шаҳар) иқтисодиётни мувофиқлаштириш ва статистика бўлимлари ходимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 августдаги 367-сон қарори билан белгиланган сони қисқартирилиши мумкин эмас;

кичик, хусусий корхоналар, кооперативлар фаолияти тўғрисидаги статистика ахборотини тўла қамраб олиш ва унинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида истиқболни белгилаш ва статистика маҳаллий органларининг вакиллари янги бозор тузилмаларини рўйхатга олиш бўйича комиссияларнинг таркибига албатта киритиладилар.


2.

Белгилаб қўйилсинки;

вилоят ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармалари тегишли ҳудудлар ҳокимига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига бўйсунадилар;

вилоят ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармалари раҳбарларини, шунингдек уларнинг ҳисоблаш марказлари раҳбарларини тайинлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади;

истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармасининг бошлиғи лавозими бўйича вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, ҳисоблаш марказининг бошлиғи эса - тегишли ҳудудий истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.


3. Қуйидагилар истиқболни белгилаш ва статистика вилоят, туман, шаҳар органларининг муҳим вазифалари ҳисоблансин:

ишончли ва аниқ статистика ахбороти, уни таҳлил этиш тизимини шакллантириш, ҳокимият ва бошқарув маҳаллий ва республика органларини зарур маълумотлар билан тез таъминлаш;

ўзларига қарашли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида табиий ва меҳнат ресурсларидан, барпо этилган ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишнинг қисқа муддатли ва истиқболдаги истиқболини белгилашни ишлаб чиқиш;

рақобатга қобил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни устивор ривожлантириш, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлинмаларининг, корхоналар, ташкилотларнинг, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши истиқболини белгилашга оид фаолиятини мувофиқлаштириш, ягона статистика сиёсатини ўтказиш, шунингдек бу ишга услубий раҳбарлик қилиш;

мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларда ҳисоб, ҳисоботнинг ҳолатини ва ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини мунтазам текшириш, дастлабки ҳисоб ва ҳисоботнинг йўлга қўйилишини яхшилашда уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

Замонавий талабларга жавоб берувчи ҳисобот кўрсаткичлари тизимини жорий этиш, статистикани халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқ келтиришни босқичма-босқич амалга ошириш, маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг илғор тизимларини жорий этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

туман, шаҳар, вилоят ва республика истиқболни белгилаш ва статистика органларининг куч-ғайратларини статистика ишларига давлат буюртмаларининг бажарилишига, олинаётган ахборот холис таҳлил этилишига ва тегишли ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболи белгиланиши ишлаб чиқилишига қаратсинлар. Қайд этиб ўтилган органларга уларга хос бўлмаган функциялар юклаб қўйилишига йўл қўйилмасин, уларнинг самарали ишлашлари учун зарур шароитлар яратсинлар;

тақдим этилаётган ахборотнинг ишончлилиги учун марказий аппарат томонидан назоратнинг кучайтирилиши билан бир қаторда истиқболни белгилаш ва статистика тизими туман, шаҳар ва вилоят бўғинларининг статистика ва истиқболни белгилаш-таҳлилий ишлари тезкорлиги ва сифатини ошириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар;

истиқболни белгилаш ва статистика органлари тизимининг ахборот-ҳисоблаш негизи мустаҳкамланишини таъминласинлар. Туман, шаҳар, вилоят ҳисоблаш марказлари тузилмасида таҳлилий ишлар бўйича махсус бўлинмалар тузишни назарда тутсинлар, уларни тақдим этилаётган ахборотнинг ишончлилигини баҳолашга ва уни тақлил қилишни амалга оширишга қодир бўлган малакали иқтисодчи кадрлар билан тўлдирсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига қуйидагилар юклатилсин:

давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини ишончли статистика ахбороти билан тез таъминлаш, уни чуқур таҳлил қилиш асосида республиканинг жаҳон ҳамжамиятига киришини, жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда республика халқ хўжалиги комплексининг самарали ихтисослашуви бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

бозор иқтисодиёти шаклланиши жараёнига таҳлилий-истиқболни белгиловчи баҳо бериш, хўжалик механизмини, бошқарув усул ва услубларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш, инвестиция сиёсатини шакллантириш, рақобатга қобил тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ишлаб чиқаришларни устувор ривожлантириш, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларни комплекс ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;

хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали ташқи иқтисодий, савдо ва илмий-техника алоқаларини ривожлантириш, чет эл инвестицияларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

республика аҳолисининг моддий фаровонлигини мустаҳкамлаш, унинг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича таклифларни асослаб бериш, халқ турмуши даражасини ошириш, экологик вазиятни соғломлаштириш йўналишлари ва йўллари истиқболини белгилаш;

ягона статистика сиёсати юргизиш, халқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг вужудга келаётган шароитларини, бозор муносабатларига ўтишни, нархларнинг ўзгаришини, мулкчиликнинг хилма-хил шакллари ривожланишини акс эттирувчи илмий асосланган ҳисобот кўрсаткичлари тизимини жорий этиш;

маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг илғор тизимларини жорий этиш, компьютерлаштиришни кенг жорий этиш ва республика ҳисоблаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

миллий счётлар ва халқ хўжалиги баланси тизими услубиятини ишлаб чиқиш, бутун статистикани замонавий халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқлаштириш ишларига раҳбарлик қилиш.


7. Молия вазирлиги (ўртоқ Э. Ж. Боқибоев):

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда 10 кун муддатда ҳисоблаш марказларида, шунингдек туман (шаҳар) истиқболни белгилаш ва статистика органларида амалга ошириладиган таҳлилий ишларни таъминлашга бюджетдан маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқсин;

1994 йилдан бошлаб истиқболни белгилаш ва статистика органларининг моддий негизини мустаҳкамлашга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳисоб-китоблари бўйича мақсадли йўналишда зарур валюта ва бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси (Б. С. Ҳамидов) 20 кун муддатда:

статистикани такомиллаштириш бўйича янги вазифаларни ва ҳисоблаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштиришни ҳисобга олган ҳолда Бош ҳисоблаш маркази ва унинг тузилмаси тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

марказий аппарат ва ўзига қарашли ташкилотларнинг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг замонавий талабларига жавоб берувчи малакали ходимлар билан бутланишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 августдаги 367-сон қарорининг 1, 3-бандлари (1, 2, 3-иловаларни тасдиқлашга оид қисми) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.







































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск