Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Ўзбекистон Республикасининг 05.05.1994 й. 1056-XII-сон "Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.05.1994 й.

N 1056-XII



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАРДАН

ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган

операциялар ва солиқ тўловчилар


Солиқ тўловчининг шартнома тузиш ва эмиссия маълумотномасини рўйхатдан ўтказиш воситасида қимматли қоғозларга нисбатан мулкий ҳуқуқларни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатлари ёки ниятлари қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар деб эътироф этилади.

Ушбу операцияларни белгиланган тартибда амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар учун солиқ тўловчилар ҳисобланадилар.



2-модда. Солиқ солиш объектлари


Шартноманинг баҳоси ва эмиссия маълумотномасини рўйхатдан ўтказиш ушбу Қонунга мувофиқ солиқ солиш объектлари ҳисобланади.



3-модда. Солиқ ставкалари


Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ қуйидаги ставкалар бўйича ундирилади:

эмитентдан қимматли қоғозлар эмиссия (чиқариш) маълумотномасини рўйхатдан ўтказишда эмиссия номинал қийматининг 0,5 фоизи миқдорида. Эмиссия маълумотномасини рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган солиқ қайтариб берилмайди;

давлат қимматли қоғозларини сотиб олувчилардан битим суммасининг 0,1 фоизи миқдорида;

битим қатнашчиларининг ҳар биридан қимматли қоғозлар олди-сотдиси юзасидан шартнома тузишда битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида.



4-модда. Солиқ имтиёзлари


Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқни тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар:

акциядорлик жамияти томонидан илк бор чиқарилган акцияларни бу жамият давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан сотиб олувчи юридик ва жисмоний шахслар;

мижознинг ҳисобидан ва унинг топшириғига биноан қимматли қоғозлар билан белгиланган тартибда воситачилик операцияларини амалга оширувчи юридик шахслар;

Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга.


5-модда. Солиқ суммасини белгилаш


Солиқ тўловчилар солиқ суммасини мустақил равишда, битимларнинг ҳақиқий суммасига ва тегишли солиқ ставкасига қараб ҳисоблаб чиқарадилар.

"Қимматли қоғозлар билан чет эл валютасида амалга оширилган операциялардан олинадиган солиқ мазкур операция ўтказилган кунда валютанинг расмий белгиланган курсига қараб Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигида ҳисоблаб чиқарилади.



6-модда. Солиқ тўлаш тартиби ва муддатлари


Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ мазкур операциялар рўйхатга олинаётган чоғда солиқ тўловчилар томонидан тўланади ва уч кунлик муддат ичида қуйидагилар томонидан республика бюджетига ўтказилади:

биржа бозорида битимлар тузишда фонд биржалари ҳамда товар биржалари ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари томонидан;

эмитентлар, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари амалга ошириладиган операцияларни рўйхатга олувчи ва расмийлаштирувчи банк муассасалари ва бошқа муассасалар, шу жумладан, воситачи муассасалар томонидан.

Қимматли қоғозлар дастлабки эмиссияси амалга оширилганда ҳар бир тузилган битим юзасидан олинадиган ҳақ тарзидаги солиқ қимматли қоғозларни сотиб олувчилардангина ундирилади.

Давлат қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ сотиб олувчилардангина ҳар бир битимдан ундирилади.



7-модда. Солиқ тўловчининг жавобгарлиги


Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашдаги хатоликлар учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



8-модда. Солиқ тўланишини назорат қилиш


Солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни солиқ органлари амалга оширади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., 5-сон, 132-модда





















































Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск