Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 06.05.1994 й. 1081-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.05.1994 й.

N 1081-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УЙ-ЖОЙ

КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1983 йил 5 июлдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, N 19, 320-модда; 1985 йил, N 10, 84-модда; 1986 йил, N 26, 328-модда; N 34, 414-модда; 1988 йил, N 21, 239-модда; 1989 йил, N 1, 2-модда; N 16-17, 187-модда; N 35-36, 611-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 5-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси "квартиралар" деган сўздан кейин "шу жумладан, хусусийлаштирилган квартиралар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 6-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6-модда. Давлат уй-жой фонди

Давлат уй-жой фонди - маҳаллий ҳокимият органларининг уй-жой фонди ҳамда давлат органлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тўлиқ хўжалик тасарруфида ёки оператив бошқарувидаги уй-жой фондидир.

Меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзоларига, агар уларнинг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлса, шунингдек биринчи марта никоҳдан ўтган турар жойга муҳтож ёш оилаларга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга биноан гражданларнинг ижтимоий ҳимояланмаган ва таъминоти оз бошқа тоифаларига маҳаллий ҳокимият органлари ҳузурида аниқ мақсадга қаратилган, ижара шартномаси талаблари асосида хусусийлаштириш ҳуқуқисиз фойдаланиладиган коммунал уй-жой фонди ташкил этилади."


3. 10-модданинг биринчи қисми "турар жой олиш" деган сўзлардан кейин ", сотиб олиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гражданлар ўзлари яшаб турган уйни, квартирани авайлаб сақлашлари, турар жойлардан ўз мақсадида фойдаланишлари, турар жойлардан фойдаланиш қоидалари ҳамда таомилга риоя қилишлари, белгиланган солиқларни ва коммунал хизматлар ҳақини ҳамда уйдан фойдаланишга кетадиган харажат пулларини вақтида тўлашлари, ўзларига қарашли турар жойларга хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш юзасидан корхоналар ва хусусий шахслар билан тузилган шартнома мажбуриятларига риоя этишлари, сув, газ, электр ва иссиқлик энергиясини тежаб-тергаб сарфлашлари шарт."


5. 14-модданинг:

3-банди "республикада" деган сўздан кейин "давлат" деган сўз билан тўлдирилсин;

6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) квартира ва ижара ҳақини, уйдан фойдаланишга кетадиган харажат пуллари ва коммунал хизматлар ҳақини тўлаш тартиби ва муддатларини белгилаш."


6. Кодекс қуйидаги мазмундаги 21-1-модда билан тўлдирилсин:

"21-1-модда. Хусусийлаштирилган уй-жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш

Хусусийлаштирилган турар жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш шартнома асосида амалга оширилади. Тўлиқ хусусийлаштирилган уйдаги турар жой эгалари уйдан фойдаланиш ширкати тузишлари мумкин. Бу ширкат уйга хизмат кўрсатувчи ва уни таъмирловчи ташкилотни мустақил танлайди.

Қисман хусусийлаштирилган уйлардаги гражданларнинг мулкига айланган турар жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш шу уйларга хусусийлаштиришга қадар хизмат кўрсатган уй-жойлардан фойдаланиш ва таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Хусусийлаштирилган турар жойларнинг эгалари унинг инженерлик ускуналарига, умумий фойдаланиладиган жойларига хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ҳамда унинг теварак-атрофига қараш билан боғлиқ харажатлар ҳақини ўзлари эгаллаб турган умумий майдонга мутаносиб равишда тўлайдилар."


7. 28-модданинг:

номи "тақсимлаш" деган сўздан кейин "ва хусусийлаштириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

мазкур модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағи ҳисобига пайчилик шарти билан янги қурилган уйлардаги уй-жойларни хусусийлаштириш тартиби корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўзлари томонидан белгиланади."


8. 31-модданинг биринчи қисми "турар жой олиш" деган сўзлардан кейин "ёки уларни мулк сифатида сотиб олиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9. 53-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Турар жойга ижара туриш шартномасига мувофиқ кўчиб кириш учун уй-жой ажратилганлиги тўғрисида берилган ордер, ижарачининг кўчиб кириши учун ижара шартномаси, уй-жой эгасининг кўчиб кириши учун мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, шу жумладан, хусусийлаштирилган квартира эгасининг кўчиб кириши учун мулкдорлик ҳуқуқи хусусида берилган давлат ордери асос бўлади. Гражданларнинг турар жойларга ижара туриш шартига, ижара шартномасига мувофиқ ёки мулк сифатида сотиб олган ҳолда кўчиб киришини маъмурий чеклашларга йўл қўйилмайди, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно."


10. 56 ва 57-моддаларнинг номи ва матнларидаги "Турар жойни ижарага олиш" деган сўзлар "Турар жойда ижара туриш ёки уни ижарага олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 139-1-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Хусусийлаштирилган квартиранинг, уйнинг (уй бир қисмининг) эгаси ўз квартирасини, уйини (уйнинг бир қисмини) исталган бошқа квартирага ёки уйга (уйнинг бир қисмига) уй рўйхатидан ўтказиш ва турар жойи борасида ҳеч қандай чекловларсиз айирбошлаш ҳуқуқига эгадир."


12. Кодекс қуйидаги мазмундаги 139-2-модда билан тўлдирилсин:

"139-2-модда. Оила аъзоларининг хусусийлаштирилган квартирага ёки уйга (уйнинг бир қисмига) нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Хусусийлаштирилган квартира ёки уй (уйнинг бир қисми) эгасининг оила аъзолари ва уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ўзларининг умумий мулклари ҳисобланган хусусийлаштирилган уй-жойга нисбатан қонунда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эгадирлар.

Хусусийлаштирилган уй-жойни сотиш ёки ижарага бериш хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг вояга етган оила аъзолари ёки уй-жойни хусусийлаштиришга розилик берган шахслар розилиги билан амалга оширилади, бунда хусусийлаштирилган уй-жой эгасининг вояга етмаган оила аъзоларининг манфаатларини уларнинг ота-оналари, ҳомийлари ва васийлари ҳимоя қиладилар.

Турар жой эгалари бир квартирада истиқомат қилишининг имконияти бўлмай қолган тақдирда суд уйдан кўчиб кетаётган кишига умумий мулк бўлган квартирадаги унинг улуши қийматини ҳокимият органлари белгилайдиган, судга даъво аризаси берилган кундаги бозор нархида пул билан тўлашни турар жой эгаларидан бирининг зиммасига юклаган ҳолда мазкур Кодекснинг 112-моддасини қўллашга ҳақли."


13. 151-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"151-модда. Ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари (уйларининг бир қисми) ёки квартиралари бузиладиган гражданларни турар жойлар билан таъминлаш

Давлат ёки жамият эҳтиёжи учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан гражданларга қарашли уй (уйнинг бир қисми) ёки квартира бузиладиган бўлгани тақдирда ана шу гражданларга уларнинг хоҳишига кўра ҳамда томонларнинг келишувига биноан бепул мулк қилиб бериладиган квартира олиш ёхуд тегишли корхона, муассаса, ташкилот томонидан янги жойда қурилган уй, иморат, иншоотни мулк қилиб олиш ёки бузилган уй (уйнинг бир қисми), квартира, иморат, иншоот, нобуд бўлган экин ва дов-дарахтлар эвазига товон пули олиш ҳуқуқи берилади."


14. 152 ва 153-моддалар чиқариб ташлансин.


15. 16-модда ва 17-модданинг 4-банди, 32-модданинг номи, 37, 131-моддаларнинг матнлари "уйларнинг", "уйларининг", "уйлари", "уй-жойи", "уйларда", "уйдаги", "уйлардаги", "уйларига", "уйига" деган сўзлардан кейин тегишинча "(уйлар бир қисмининг) ва квартираларнинг", "(уйлар бир қисмининг) ва квартираларининг", "(уйлар бир қисми) ва квартиралари", "(уйнинг бир қисми) ва квартираси", "(уйлар бир қисмида) ва квартираларда", "(уйнинг бир қисмидаги) ва квартирадаги", "(уйлар бир қисмидаги) ва квартиралардаги", "(уйлар бир қисмига) ва квартираларига", "(уйнинг бир қисмига) ва квартирасига" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

6-бобнинг, 134-141-моддаларнинг, 144-150-моддаларнинг номлари, шунингдек 134-150-моддаларнинг матнлари "уйлардаги", "уйдаги", "уй-жойдан", "уй", "уйга", "уйни", "уй-жойларни" "уйларни", "уй-жойи", "уй-жой" деган сўзлардан кейин тегишинча "(уйлар бир қисмидаги) ва квартиралардаги", "(уйнинг бир қисмидаги) ва квартирадаги", "(уйнинг бир қисмидан) ва квартирадан", "(уйнинг бир қисми) ва квартира", "(уйнинг бир қисмига) ва квартирага", "(уйнинг бир қисмини) ва квартирани", "(уйларнинг бир қисмини) ва квартираларни", "(уйнинг бир қисми) ва квартираси", "(уйнинг бир қисми) ва квартира" деган сўзлар билан тўлдирилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 5, 157-модда




























Время: 0.1773
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск