Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.1994 й. ПФ-853-сон "1994 йилнинг 1 июнидан меҳнат ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.05.1994 й.

N ПФ-853



1994 ЙИЛНИНГ 1 ИЮНИДАН МЕҲНАТ

ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


1. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1994 йилнинг 1 июнидан бошлаб:

иш ҳақи ўрта ҳисобда 1,5 баробар оширилсин ва иш ҳақининг энг оз миқдори ойига 70000 сўм-купон миқдорида;

фуқароларнинг солиқ олинмайдиган даромадларининг энг паст даражаси ойига 70000 сўм-купон миқдорида;

ҳозир амалда бўлган барча турдаги пенсияларнинг миқдорлари ўрта ҳисобда 1,5 баробар оширилсин ва меҳнат пенсиясининг энг оз миқдори ойига 75000 сўм-купон қилиб белгилансин.


2. 1994 йилнинг 1 июнидан олий ўқув юртлари талабаларининг, техникумлар ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари ўрта ҳисобда 1,5 баробар кўпайтирилсин.


3. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бюджетдан пул билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар, Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий таъминот вазирлиги меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси разрядларига мувофиқ пенсиялар, стипендияларнинг ва ходимлар мансаб окладларининг миқдорлари ўз вақтяда қайтадан ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


4. Бюджетдан пул билан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақини, пенсиялар ва стипендияларни ошириш билан боғлиқ харажатлар республика давлат бюджети ва Ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.


5. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга мазкур Фармонга мувофиқ меҳнат ҳақини даромад манбалари қидириб топилишига қараб, даромад манбалари вақтинча етишмай қолган тақдирда эса банк муассасалари аниқ мақсад учун берадиган кредитлар ҳисобидан ошириш тавсия қилинсин.


6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., 6-сон, 178-модда
















































Время: 0.1591
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск