Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.1994 й. ПФ-945-сон "Озиқ-овқат саноатининг "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концернини қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.09.1994 й.

N ПФ-945



ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИНИНГ "ЎЗОЗИҚОВҚАТСАНОАТ"

ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОНЦЕРНИНИ

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолига сотишни кўпайтириш, ўзимизда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат моллари билан истеъмол бозорини тўлдириш, озиқ-овқат саноати корхоналари ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш-хўжалик соҳасидаги мустақиллигини таъминлаш асосида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концернини қайта ташкил этиш ва унинг негизида юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган қуйидаги мустақил хўжалик тузилмаларини ташкил қилиш тўғрисида озиқ-овқат саноати корхоналари ва ташкилотлари жамоаларининг таклифлари қабул қилинсин:

ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналарининг "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси;

кондитер, чой ва пиво-спиртсиз ичимликлар саноати корхоналарининг "Озиқовқатсаноат" уюшмаси.


2. Ўзбекистон "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концерни тизимига кирган давлат корхоналари ва ташкилотлари очиқ типдаги акционерлик жамиятларига айлантирилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси мой ва тамаки хом ашёсини харид қилиш, ўсимлик ёғи, маргарин маҳсулоти, совун ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи корхоналар ҳамда ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради;

"Озиқовқатсаноат" уюшмаси эса кондитер маҳсулотлари, чой, пиво, спиртсиз ичимликлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради.


4. Уюшмалар зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:


ғмойтамакисаноат" уюшмаси зиммасига


интеграциянинг бозор шаклларини ривожлантириш, рақобатга бардошли маҳсулотни ўзлаштиришга кўмаклашиш, ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш, ёғ-мой маҳсулотининг экологик жиҳатдан соф ва сифатли турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида қўшма корхоналар барпо этиш;

замонавий техника, технология ва илғор тажрибани жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнининг барча босқичларида чиқиндисиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва нобудгарчиликнинг олдини олиш;

уюшма таъсисчиларига маркетинг хизматини таъминлаш, турдош корхоналар билан тижорат қоидаларига асосланган бевосита кооперация алоқалари ўрнатиш ва шу асосда маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишни кўпайтириш;


"Озиқовқатсаноат" уюшмаси зиммасига


четдан келтириладиган хом ашё ва моддий-техника ресурсларини улгуржи харид қилиш ва уюшма қатнашчиларига сотиш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва импорт маҳсулотлар ўрнига ўзимизда шундай маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;

фаолият кўрсатишнинг бозор шароитларида уюшма корхоналари ва ташкилотларига ишни ташкил этишда, уларни мулкчиликнинг хусусий ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига айлантиришда кўмаклашиш;

озиқ-овқат хом ашёси ва маҳсулоти ташқи бозоридаги ўзгаришларни ўрганиш, фирма савдосини ривожлантириш, хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатиш ва бундай алоқаларни кенгайтиришга, қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришларни ташкил этишга доир тадбирларни амалга ошириш.


5. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.

6. "Озиқ-овқат саноатининг "Ўзозиқовқатсаноат" концернини Ўзбекистон озиқ-овқат саноатининг "Ўзозиқовқатсаноат" давлат-акционерлик концернига айлантириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 майдаги ПФ-602-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., 10-сон, 268-модда










































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск