Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.1994 й. ПФ-1005-сон "Экинларнинг пайҳон этилишига қарши курашни кучайтириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.11.1994 й.

N ПФ-1005



ЭКИНЛАРНИНГ ПАЙҲОН ЭТИЛИШИГА

ҚАРШИ КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Донли экинлар пайҳон бўлишига йўл қўймаслик ва уларни сақлашни таъминлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари назоратсиз нест-нобуд бўлиши ҳолларининг олдини олиш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманларнинг ҳокимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликларнинг раҳбарлари қишлоқ. хўжалиги экинзорларида чорва ва паррандалар боқиш, шундай экинзорлар орқали автотранспорт ёки қишлоқ хўжалик техникасини, ҳайвонларни олиб ўтиш каби ҳамда экинларнинг пайҳон бўлишига олиб келадиган бошқа бузғунчилик ҳолларига қарши курашни кучайтирсинлар.


2. Экинзорларнинг эгалари ёки мулкдорлари бўлмиш хўжаликларнинг раҳбарларига ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан биргаликда экинзорларни пайҳон қилиш ҳолларини аниқлаш ва бундай бузғунчиликларга йўл қўймаслик борасида мунтазам рейдларни ўтказиб туриш вазифаси топширилсин. Энг кўп пайҳон қилиб туриладиган жойларда кузатиш постлари ўрнатилсин.

Экинзорларни пайҳон қилиш фактлари аниқланган ҳолларда чорва, парранда, автотранспорт, қишлоқ хўжалик техникаси ёки бошқа пайҳон қилиш воситаларининг эгаларини ёхуд мулкдорларини аниқлаш учун тезкор чоралар кўрилсин, айбдорларни қонунда белгиланган моддий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш учун ҳужжатлар тегишли органларга топширилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга, ташкилотларга ёки фуқароларга қарашли бўлган пайҳон қилиш воситалари бундан буён то эгалари ёки мулкдорлари пайҳон етказган зиённинг ўрнини тўла қопламагунларига қадар ушлаб турилади.


4. Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги экинлар пайҳон бўлишининг олдини олишга доир кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўрсин, профилактика ишларини олиб бориш учун тегишли постлар ўрнатсин ва амалдаги қонунларга қатъий мувофиқ равишда бузғунчиларга нисбатан қаттиқ чораларни қўлласин, ҳар бир пайҳон қилиш факти бўйича айбдорларни жавобгарликка тортмасдан қолмасин.


5. Прокуратура ва ИИВ органлари, судлар экинларнинг пайҳон қилиниши тўғрисида ҳужжатлар олинганида уларни тезкорлик билан кўриб чиқсинлар, айбдорларга нисбатан қатъий жазо чораларини, ҳатто озодликдан маҳрум қилиш чорасини қўлласинлар.

6. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси экинларнинг сақланишини таъминлашга қаратилган қонунларнинг ижроси устидан назоратни кучайтирсин.


7. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Б. Мустафоев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хўжаликлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларининг зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 11-12, 298-модда


































Время: 0.1835
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск