ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2007 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2008 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 12.12.2007 й. ПҚ-744-сон қарорига 31-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2007 йил 12 декабрдаги

ПҚ-744-сон қарорига

31-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига 2008 йил

1 январдан бошлаб киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш принциплари тўғрисидаги низомнинг 12-бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Жамғарманинг эълон қилинган устав капиталини қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади, бироқ у Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонида белгиланган даражадан паст бўлмаслиги керак";

учинчи - еттинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи - саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Белгилаб қўйилсинки, бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт;

бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобига тузиладиган шартномаларида, қоидага кўра, 15 фоиз миқдорида олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорининг 4-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу имтиёз Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига ажратмалар тўлашга ҳам жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 17 ноябрдаги 504-сон қарорининг 5-бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"иш ҳақига кредитлар берилганда ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари тўланиши назарда тутилсин;";

иккинчи ва учинчи хатбоши тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандидаги "беш йил муддатга" сўзлари "2010 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида" 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 46-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда, ўқув йили учун тўлов-контракт қиймати миқдорига киритилган ҳар ойда тўланадиган стипендия суммаси талабаларнинг ўзлаштириш рейтинг кўрсаткичларидан қатъи назар, қайта ҳисобланмайди ва қайтарилмайди".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Иш ҳақининг ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 19 мартдаги 88-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 15-модда) "ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда" сўзлари қўшилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарорида:

а) 2-бандда:

бешинчи хатбошига "етишмаётган қисми эса - республика бюджети маблағлари ҳисобига" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"2008 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджетини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ОТБ кредити бўйича асосий қарзни, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга етишмаётган қисмига маблағлар назарда тутилади";

б) 7-банддаги "2006-2007" рақамлари "2006 - 2009" рақамлари билан алмаштирилсин;

в) 9-банднинг иккинчи хатбошидаги "2008 йил 1 январгача" сўзлари "2010 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисидаги низомда:

а) 7-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан аниқланган, ташкилотларнинг бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлари суммасини асоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишлар ўтказиш";

б) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"ғазначилик бўлинмалари томонидан аниқланган, ташкилотларнинг бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини сунъий равишда ошириб юборишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлари суммасини асоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишлар ўтказиш".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-бандидаги "ягона божхона тўлови ва белгиланган солиқ" сўзлари "божхона тўловлари ва қатъий солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички бозорни ёғоч-тахта материаллари билан тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 июлдаги 305-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 58-модда):

1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Юридик ва жисмоний шахслар иловага мувофиқ четдан келтириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин";

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Четдан келтиришда юридик ва жисмоний шахслар импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган ёғоч-тахта ва арраланган материаллар, ёғоч-тахта ва ёғочдан ясалган буюмларнинг айрим турлари рўйхати".


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 83-модда):

а) Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомда:

5-банднинг учинчи хатбошига "(Давлат бюджетининг ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақаларда - Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари)" сўзлари қўшилсин;

44-бандда:

биринчи хатбошидаги "банкка" сўзидан кейин "(ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақалардан ташқари)" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда)";

45-банднинг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбошига "тўловлари" сўзидан кейин "қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун" сўзлари қўшилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ажратилган аванснинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштириш;

белгиланган тартибда тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолатли муддат ўтгандан кейин амалга ошириладиган объект қийматининг 5 фоизини тўлаш";

бешинчи - еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

48-бандда:

олтинчи хатбошига "банк" сўзидан кейин "(ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олинган минтақалардан ташқари)" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"давлат экология экспертизаси хулосасининг нусхаси (зарур бўлганда)";

б) Объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга доир Намунавий пудрат шартномасининг XVII бўлимига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Изоҳ: Ҳудудий (республика) ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси билан қамраб олинган минтақалар учун буюртмачининг банк реквизитлари ўрнига унинг ғазначилик реквизитлари кўрсатилади".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 534-модда.














































Время: 0.1536
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск