ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /Ички ишлар вазирлигининг 19-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга чалинган беморларга антиретровирус даволаш тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 27.11.2007 й. Қарори (АВ томонидан 26.12.2007 й. 1752-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.12.2007 й.
N 1752
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.11.2007 й. N 19 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 27.11.2007 й. N 16 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида
сақланаётган ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга
чалинган беморларга антиретровирус даволаш тақдим этиш
тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(2008 йил 5 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси эпидемияга қарши курашиш Фавқулодда комиссияси мажлисининг 2007 йил 3 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида 2007-2011 йилларда ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши курашишнинг Стратегик дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Баённомаси талабларини бажариш, шунингдек ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга чалинган беморларни даволашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ОИВ инфекциясини юқтирганлар ва ОИТСга чалинган беморларга антиретровирус даволаш тақдим этиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ички ишлар вазири
|
Б. Матлюбов |
Соғлиқни сақлаш вазири |
Ф. Назиров |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 543-модда.