ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Саноат хавфсизлиги /

Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси Қоидалари (АВ томонидан 27.12.2007 й. 1754-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 05.11.2007 й. М-44-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 27 декабрда 1754-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2007 йил 5 ноябрдаги

М-44-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Вино ишлаб чиқариш ходимлари

учун меҳнат муҳофазаси

ҚОИДАЛАРИ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Виночилик соҳаси ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари (кейинги ўринларда - Қоидалар) виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга доир барча ишларда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ходимларнинг саломатлигини сақлаш ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича асосий талаблар ва меъёрларни ўз ичига олади.


2. Қоидалар вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва барча ишлаб чиқариш усулларидаги корхоналар (ёки иш берувчилар), шунингдек ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволини назорат қилувчи шахслар томонидан қўлланилиши шарт.


3. Қоидалар амалдаги қонунчилик, миллий стандартлар, қурилиш ва санитария меъёрлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.

4. Қоидалар Қурилиш меъёрлари ва қоидалари, Санитария қоидалари ва меъёрлари, миллий стандартларнинг тегишли бўлимлари ва боблари, шунингдек аниқ ишлаб чиқаришда белгиланган тартибда тасдиқланган бошқа тармоқ норматив ҳужжатлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.

5. Қоидалар қонунчилик ҳужжатлари, миллий стандартлар ва давлат органлари томонидан тасдиқланган бошқа меъёрий ҳужжатлар ўзгарганда ва янги техника ҳамда технологиялар жорий қилинганда амал қилиш муддати тугашидан олдин қайта кўриб чиқилиши мумкин. Қоидаларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидалар келишилган вазирликлар ҳамда идоралар билан мажбурий тартибда келишилиши шарт.

6. Мазкур Қоидалар жорий қилиниши билан аввалги қоидалар ўз кучини йўқотади.


7. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш корхона (ташкилот)нинг хавфсизлик техникаси бўйича хизмати (муҳандиси) зиммасига юклатилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланган "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги Намунавий низом"га (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 273 - Меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1996 йил) мувофиқ ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:

а) ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;

б) маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);

в) бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.

Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:

а) иш жойларининг аҳволи;

б) меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;

в) меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;

г) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида ва тўғри ўрганиб чиқилиши;

д) меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;

е) меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.



II БОБ. УМУМИЙ ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил қилиш,

ўқитиш ва билимларини синовдан ўтказиш


9. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш "Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисидаги Намунавий низом"га мувофиқ амалга оширилиши лозим.


10. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш" тўғрисидаги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

11. Корхоналарда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тузилади) ва юритилади:

а) меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилишни яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;

б) тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

в) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

г) ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);

е) ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури.


12. Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан, раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича давлат назорат идоралари белгилаган тартиб ва муддатларда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари лозим.


13. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ишчилар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом"га мувофиқ амалга оширилиши лозим (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 272 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1996 йил).


14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари "Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўрқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низом"га (2000 йил 7 январь, рўйхат рақами 870 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари зиммасига юклатилади.


15. Корхоналар, муассасалар, ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

16. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.


2-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари.

Иш ҳудудининг ҳаводаги зарарли моддалари


17. Виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳар битта корхона ГОСТ 17.2.3.02-78 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш ҳамда технологик жараёнлар, ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг таснифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.


18. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчовлари натижалари ва иш жойларини аттестация қилиш, жумладан меҳнатнинг оғирлигини аттестация қилиш натижалари билан тасдиқланиши лозим.


19. Ҳар битта корхона ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларига эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига, ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.


20. Иш ҳудудига ёки атроф-муҳитга зарарли моддаларни буғ, газ, чанг кўринишида ажратиши мумкин бўлган технологиялардан фойдаланишда уларнинг кимёвий ва микробиологик таркиби ва ГОСТ 12.1.005-88 "Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблар" (мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган) бўйича рухсат этилган энг кўп миқдори кўрсатилган тўлиқ рўйхати тузилиши лозим.


21. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.



3-§. Ишловчиларнинг ҳимоя қилиш

воситаларини қўллаши


22. Ишловчиларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш ишловчиларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли стандартлар талабларига, аниқ воситалар бўйича таснифлар ва стандартларга мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.


23. Жамоавий ҳимоя воситалари (вентиляция, аспирация, ерга улаш, тунукадан қилинган ғилофлар билан беркитиш, маҳаллий сўрғичлар ва бошқалар) зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва корхонани қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.


24. Янги ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларини жорий қилиш янги жамоавий ҳимоя воситаларини жорий қилиш ёки мавжуд бўлганларини реконструкциялаш билан бирга амалга оширилиши лозим.


25. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишлар амалга оширилиши тақиқланади.


26. Ишчи ва хизматчилар шахсий ҳимоя воситалари билан корхона томонидан таъминланади.


27. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.


28. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:

а) амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;

б) ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;

в) қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текшириш;

г) шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиш (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).



4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар


29. Ҳар битта корхона ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, сиғимларда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, қозонназорат объектларига, юк кўтариш кранлари, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.


30. Ўта хавфли ишларга, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмалари, махсус машиналар ва механизмларга хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланишга фақат белгиланган тартибда тасдиқланган махсус ўқитилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга эга бўлган шахсларга рухсат этилиши лозим.


31. Ўта хавфли ишларни уларни бажаришнинг хавфсиз усуллари бўйича йўл-йўриқ бермасдан ва масъул шахс томонидан тасдиқланган махсус расмийлаштирилган "наряд-рухсатнома"сиз амалга ошириш ман этилади (мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган). Электр ускуналарда бажариладиган ишлар хавфсизлигини таъминловчи ташкилий чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига мувофиқ бажарилади.

32. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи хавфлилик даражаси юқори бўлган ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва уларга нисбатан белгиланган талабларга қатъий мувофиқликда амалга ошириш учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.



5-§. Касбий танлов


33. Ҳар битта виночилик ишлаб чиқариш корхонасига ишга қабул қилишда касбий танлов талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.


34. Корхона маъмурияти ёки иш берувчи касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танловни ташкиллаштириши ҳамда амалга ошириши шарт.


35. Касбий танлов ваколатли органлар томонидан касбий мувофиқлиги тўғрисида расмий хулоса берилган ҳолда амалга оширилиши лозим.


36. Маъмурият ёки иш берувчи касбий танловдан ўтган ва ишга қабул қилинган шахсларни танлов тўғри бўлганини амалий тасдиқлаш ва зарур ҳолларда тузатишлар киритиш мақсадида назорат қилишлари лозим.



6-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида

иштирок этишига рухсат бериш


37. Корхона ходимлари ишни бажаришнинг касбий усулларига, ишларни хавфсиз юритишга ўқитилиб, олинган билимлари "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом"га мувофиқ ҳужжатли расмийлаштирилган ҳолда синовдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши мумкин.


38. Ўта хавфли ишларга, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр қурилмалари, махсус технологик ускуналар ва машиналарга механизмларга хизмат кўрсатиш ишларига тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.


39. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.


7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш


41. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.


42. Тиббий кўриклар корхонанинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаган ҳолда даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.

Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.


43. Маъмурият даволаш-соғломлаштириш тадбирларини касаба уюшмаси билан келишишда тегишли ҳужжатларга (жамоавий шартнома, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битим, ишларни амалга ошириш бўйича шартнома ва ҳоказо) киритиши лозим.


44. Ходимнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда юзага келган ва тиббий кўрик пайтида аниқланган касалликларга ташхис қўйиш мураккаб бўлган ҳолларда маъмурият беморни махсус даволаш муассасаларига юбориши шарт.


45. Ҳар битта ишлаб чиқаришда ишловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида зарур доривор препаратлар ва боғлаш воситалари билан таъминланган тиббиёт пункти ташкил этилиши лозим.



8-§. Корхона ҳудудининг тузилиши

ва сақланишига доир талаблар


46. Саноат корхоналари ҳудудини режалаштириш ва қуриш, озиқ-овқат саноати корхоналарини лойиҳалаштиришга доир талаблар ҳисобга олинган ҳолда амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.


47. Корхона ҳудудида қуйидагилар жойлаштирилиши лозим:

атмосфера ёғинларини бинолар ва иншоотлардан оқава сувлар чиқиб кетувчи қувурларга йўналтиргичлар;

юзаси қаттиқ қоплама билан қопланган, тегишли ўлчамга, рухсат этилган қиялик ва доира радиусларига, йўл белгиларига эга ўтиш жойлари;

қаттиқ қоплама билан қопланган омборхона, юк ортиш-юк тушириш майдончалари;

қурилиш меъёрларига мувофиқ ташкил қилинган ёнғин ва хўжалик сув ўтказгичлари, канализация ва ёнғин сув ҳавзалари;

ташқи ёритиш тармоғи;

ҳудуднинг бўш жойларини кўкаламзорлаштириш.


48. Корхона ҳудудини кўкаламзорлаштириш:

а) санитария-ҳимоялаш ҳудудида;

б) корхона ичи, магистрал ва бошқа йўллар бўйлаб;

в) қурилишдан ҳоли майдончалар ва маиший хизмат кўрсатиш, ошхона, соғломлаштириш пунктлари, маъмурий бинолар ва дам олиш жойлари жойлашган ҳудудларда амалга оширилиши лозим.


49. Корхона ҳудуди баландлиги 2,4 м гача бўлган девор билан ўралиши ва умумий фойдаланиш йўлларига чиқиш учун ўтиш жойининг эни ва баландлиги 4,5 м дан кам бўлмаган камида иккита дарвозага эга бўлиши лозим.


50. Кириш ва чиқиш дарвозалари уларни исталган киши ёпишига йўл қўймайдиган мосламага, транспорт ҳаракатидан огоҳлантирувчи ёруғлик ёки товуш сигнализациясига эга бўлиши лозим.

Кириш дарвозалари ва автомобиль тарозилари майдончалари олдида йўналтирувчи устунчалар ўрнатилиши лозим.


51. Транспорт воситалари ўтиши учун мўлжалланган дарвозалардан корхона ёки цех ходимларининг доимий кириб-чиқиши учун фойдаланиш ман этилади.


52. Ишлаб чиқариш корпусларига борадиган йўлларнинг эни камида 6 м, автомобиллар бир томонлама ҳаракатланадиган бошқа йўлларнинг эни эса камида 3,5 м бўлиши лозим.


53. Автомобиль йўлларининг темир йўл билан кесишган жойидаги ўтиш қисми рельсларнинг баландлигига тенг даражада ҳар томонга камида 10 м узунликда такомиллашган қопламага эга бўлиши лозим.


54. Корхона маъмурияти автотранспорт воситаларини сақлаш жойларини ва йўлнинг тўхташ ман этилган жойларини белгилаши ва уларни тегишли белгилар билан кўрсатиши лозим.


55. Ҳар битта корхонада рухсат этилган йўналишлар, бурилишлар, тўхташ, кириш, чиқиш жойлари кўрсатилган корхона ички транспортининг ҳаракатланиш схемаси тузилиши лозим. Ушбу режа билан барча ходимларни таништириш, уни корхона ички транспортининг тўхташ жойлари, йўллар кесишган жойлари, темир йўл рампалари, юк ортиш-юк тушириш майдончаларида осиб қўйиш зарур (транспортнинг ҳаракатланиш тезлиги мазкур Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган).


56. Темир йўлларни кесиб ўтиш жойлари автомобиль йўлларининг горизонтал қисмида жойлаштирилиши, рельслар ораси ёғоч қопламага эга бўлиши ва келиш йўллари устунлар ёки тўсиқлар билан тўсилган бўлиши зарур.


57. Темир йўлнинг корхона дарвозасига кириш жойларида локомотив яқинлашиб келишига 50 м қолганда ишга тушадиган автоматик сигнализацияли йўл тўсиқлари приборлари ўрнатилиши лозим.


58. Корхона ичидаги темир йўлни кесиб ўтиш жойларида "Поезддан сақланинг" огоҳлантирувчи белгилари, шунингдек ҳаракатланувчи таркиб тўғри йўлнинг кесиб ўтилган жойига яқинлашишига 50 м қолганда ва бурилиш жойларидаги йўлнинг кесиб ўтилган жойига яқинлашишига 75 м қолганда сигнал берувчи автоматик ёруғлик-товуш сигнализацияси ўрнатилиши лозим.


59. Йўловчилар учун йўлаклар максимал даражада қисқа, юк оқимлари билан кесишиш жойлари энг кам даражада: эни камида 1.6 м бўлиши лозим. Йўлаклар асфальт, бетон, плитка ёки бошқа қаттиқ материаллардан иборат қопламага эга бўлиши зарур.


60. Йўлларни кесиб ўтган, баланд ўтиш йўллари ва эстакадалар, уларнинг зинапоялари, каналлар ва траншеялар орқали ўтувчи кўприклар камида 1 м баландликдаги пастки қисми камида 0.2 м баландликдаги яхлит қисмдан иборат бўлган тўсиққа эга бўлиши лозим. Уларга туташувчи йўллар бўш бўлиши лозим.


61. Ер остига жойлаштирилган сиғимлар, сув ҳавзалари, қудуқлар, люклар, чуқурлар, каналлар туташ ҳудуд билан бир хил юзадаги мустаҳкам қопқоқлар билан ёпилиши ёки таъмирлаш ишларини бажаришда атрофи ўралган бўлиши лозим. Усти ёпилмайдиган чуқурлар пастки қисми камида 0.2 м баландликдаги яхлит қисмдан иборат бўлган 1.2 м баландликдаги тўсиқларга эга бўлиши лозим.

Ер ости муҳандислик тармоқлари қудуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда тармоқнинг жойлашишини аниқлаш имконини берувчи таниш белгиларига эга бўлиши лозим.


62. Тез алангаланувчи ва ёнилғи суюқликлар махсус идишларда ва ажратилган жойларда сақланиши зарур.


63. Корхона ҳудудининг юк ортиш-юк тушириш ишлари бажариладиган ва транспорт механизмлари мунтазам ҳаракатланадиган участкалари "Юк ортиш-юк тушириш ишлари. Умумий хавфсизлик талаблари" (ГОСТ 12.4.026-76)га мос бўлиши лозим.


64. Барча доимий юк ортиш-юк тушириш майдончалари юкларни қўлда ташиш заруратини имкон қадар бартараф этувчи тегишли механизацияга (транспортёрлар, самоподавателлар, штабелукладчиклар, автоюклагичлар, бункерлар, узкоколейкалар, лебедкалар, механик лопаталар, тушириш лотоклари ва ҳоказо) эга бўлиши лозим.


65. Доимий юк ортиш-юк тушириш ишларини амалга ошириш учун корхонада ёпиқ майдончалар-платформалар қурилиши, уларнинг узунлиги бўйлаб қўриқлаш бортлари ўрнатилиши лозим.

Платформанинг юқори даражаси рельс йўли томондан рельс бошидан 1.2 м ва автотранспорт келадиган томондан ер сатҳидан 0,9-1 м юқори бўлиши лозим.


66. Темир йўл вагонларидаги юкларни фақат махсус ажратилган жойларда завод йўллари бўйлаб туширишга рухсат этилади, бунда тушириладиган материалларни вагондан камида 1,5 м узоқликда жойлаштириш лозим.

Ўтиш жойлари ва йўлларини, шунингдек уларга туташ йўлларни юклар билан ёпиб қўйиш ман этилади.


67. Юк штабелларини авто ва электр юк ортгичлар ёрдамида тахлашда ёки ажратишда уларнинг иш ҳудудини юкларни қўлда ташиш йўллари кесиб ўтмаслиги лозим.

Корхонада турли юкларни авто ва электр юк ортгичларда ташишда тахлаш схемалари ишлаб чиқилиши лозим.


68. Юк ортгичда юкларни ташишда йўлнинг рухсат этилган максимал қиялиги КМК 2.09.12-98 "Омборхона бинолари" бўйича омбор ичида 16 фоиздан ва унга келиш йўлларида 10 фоиздан ошмаслиги лозим.


69. Хом ашёни контейнерларда ва сочилган ҳолда етказиб бериш ва сақлашда барча юк ортиш-юк тушириш ишлари механизацияланиши лозим. Контейнерларда тахлаш баландлиги 1.5 м (3 қатор)дан ошмаслиги лозим.


70. Хом ашёни қопларга солинган ҳолда автомашиналар (прицеплар)да келтиришда улар хом ашё майдончасида тагликдаги пакетларга жойланиши ва сақлаш ёки тушириш жойига авто ва электр юк ортгичлар билан ташилиши лозим. Ёпиқ хом ашё майдончаларида автоюкортгичлардан фойдаланиш ман этилади. Тагликдаги қоплар бир-бирига перпендикуляр тахланиши лозим. Тахлаш баландлиги 2 м дан ошмаслиги лозим.


71. Корхонанинг барча ҳудуди тоза сақланиши лозим. Атмосфера ёғинларини чиқариб юбориш учун мўлжалланган оқава сув тарновлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ мунтазам равишда тозаланиши ва таъмирланиши лозим. Йўллар, ўтиш йўллари ва бинолар, қурилмалар ҳамда иншоотлар орасидаги ҳудудлардан материалларни сақлаш учун фойдаланиш, уларга ускуналар ёки ишлаб чиқариш чиқиндиларини тахлаб қўйиш ман этилади.


72. Ўтиш жойлари ва тор йўлларни мунтазам равишда ахлатдан тозалаб туриш, ёзги пайтда сув сепиш, қишки пайтда эса қордан тозалаш ва музлаб қолган тақдирда - қум ёки туз сепиш зарур.


73. Корхона ҳудудида ишлаб чиқариш чиқиндилари ва ахлат ташлаш учун тўплагичлар ўрнатилиши лозим. Тўплагичлар бинолардан 25 метр узоқликда бўлиши керак. Улар сув ўтмайдиган, қопқоқлари мустаҳкам ёпиладиган бўлиши лозим.

Тўплагичлар ҳар кун тозаланиши лозим. Улар тозалангандан сўнг 10 фоизли хлорли оҳак эритмаси ёки 20 фоизли янги сўндирилган оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши лозим.

Тўплагичнинг сиғими икки кунлик тўпланадиган ахлат ва чиқиндилар миқдоридан ортиқ бўлмаслиги керак. Тўплагичлар бетонланган ёки асфальтланган майдончаларга жойлаштирилиши, майдончалар тўплагичнинг асосидан ҳар томонга 1 м катта бўлиши лозим. Майдончалар ювиш учун сув билан таъминланиши ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.


74. Корхона ҳудудини ёритиш мазкур Қоидаларнинг II боби 13-параграфи талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


75. Градирня бассейнлари ва бошқа сув ҳавзаларидан чўмилиш учун фойдаланиш ман этилади. Уларнинг деворларига тақиқловчи ёзувлар осиб қўйилиши лозим.


76. Корхона ҳудудида чекишга фақат махсус ажратилган, "Саноат корхоналарида ёнғин хавфсизлиги бўйича намунавий қоидалар" ШМҚ 2.01.02-04 га мувофиқ жиҳозланган жойларда рухсат этилади.


77. Йўлларнинг алоҳида участкалари ва ўтиш жойларини фақат ёнғиндан қўриқлаш хизмати билан олдиндан келишилган ҳолда ёпишга рухсат этилади. Ёнғин ускуналари, ёнғин гидрантлари ва сув ҳавзаларига келиш йўллари доимо очиқ бўлиши лозим. Ёнғин гидрантлари олдида тунги пайтда ҳам ёритиладиган кўрсаткич-ёзувлар осиб қўйилиши лозим.


78. Қудуқлар ва магистралларни кўздан кечиришнинг барча турлари сув ўтказиш-канализация магистраллари аҳволи учун масъул шахсни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.



9-§. Ишлаб чиқариш хоналари ва уларнинг

сақланишини назорат қилишга

доир умумий талаблар


79. Ишлаб чиқариш, маиший хоналар ва иншоотларни режалаштириш, жиҳозлаш ва сақлаш амалдаги қурилиш меъёрлари ҳамда қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


80. Ҳар битта ходим учун ишлаб чиқариш хонаси ҳажми камида 15 куб.м, майдони эса камида 4,5 кв.м бўлиши лозим. Асосий ишлаб чиқариш хоналарининг полдан ёпиш конструкцияларигача бўлган баландлиги камида 2,6 м бўлиши кераклигини кўзда тутиш лозим.

Омборхоналарнинг баландлиги маҳсулотлар ва материалларни тахлаш усулига боғлиқ равишда белгиланиши зарур.

Энергетик хўжалик хоналарининг баландлиги ўрнатиладиган энергетик ускунанинг ўлчамидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Ишлаб чиқариш хоналарида майдончалар ўрнатилганда, майдончанинг баландлиги полдан жойлаштирилган конструкциялар ёки коммуникация линияларидан юқорида жойлашган чиқиб турувчи конструктив элементларнинг пастки қисмигача ишловчилар мунтазам ўтиб турган жойда камида 2 м ва ишловчилар ўтадиган жойда камида 1,9 м бўлиши лозим. Майдончалар ва зиналарга доир талаблар мазкур Қоидаларнинг IV боби 3-параграфида кўрсатилган.


81. Галереялар ва эстакадалар ўлчами қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда белгиланиши зарур:

а) полдан галерея томининг чиқувчи конструкцияларигача бўлган баландлик камида 2 м бўлиши лозим;

б) эвакуация галереяларидан ташқари, йўловчилар юрадиган галереяларнинг эни бир сменада битта йўналишда ўтувчилар сони кўпи билан 400 кишини ташкил қилганда камида 1,5 м бўлиши лозим, ўтувчилар сони кўрсатилган миқдордан юқори бўлганда галереянинг эни ортиқча 200 кишига 0,5 м дан кенгайтириб борилади;

в) транспорт ва коммуникация галереялари ва эстакадаларининг эни ускуналар ва қувурлардан ҳоли камида 0,7 м йўлак қолдириш имконини бериши лозим.


82. Иситиладиган биноларнинг деразалари ва ёритиш чироқлари ойналарининг қатламлари сони ташқи ва ички ҳаво ҳарорати ҳисоб ўзгаришларига боғлиқ равишда амалдаги лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ белгиланиши лозим.


83. Ишлаб чиқариш хоналарида вентиляция қурилмалари ўрнатилган бўлишидан қатъи назар, шамоллатиш мосламалари кўзда тутилиши зарур. Ҳар битта дераза камида битта очиладиган фрамугага эга бўлиши лозим.

Хоналарни шамоллатиш учун ишлатиладиган ёруғлик тешиклари механик ва қўлда очиладиган ускуналар ва мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Кўрсатилган талаблар ҳаво кондиционерланадиган хоналарга тегишли эмас.


84. Ҳаво алмашуви аэрация ёрдамида амалга ошириладиган хоналардаги тавақали дераза панжаралари ёки бошқа очиладиган мосламалар шундай жойлаштирилиши лозимки, бунда полдан йилнинг иссиқ пайтида ҳаво кириши учун мўлжалланган дераза ўрни (тавақали панжара)гача бўлган масофа 1,8 м дан ортиқ бўлмаслиги лозим.


85. Деразалар ва чироқларни таъмирлаш ва уларга ойна қўйиш, ойналарни икки томондан тозалаш, шунингдек аэрацион тешиклар ва ёритиш арматурасига хизмат кўрсатиш учун ушбу ишларни қулай ва хавфсиз бажаришни таъминловчи махсус қурилмалар ҳамда мосламалар кўзда тутилиши лозим. Қурилмалар ва мосламалар хавфсиз ишлатиш учун синовдан ўтказилиши лозим.


86. Ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар конструкцияси амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига ҳамда зарур ҳолларда технологик талабларга мувофиқ қабул қилиниши лозим.


87. Ишлаб чиқариш хоналаридаги поллар тешикларсиз, нотекис, нишабликсиз бўлиши ва қуйидаги материаллардан тайёрланиши лозим:

асфальт пол - хом ашё цехларида ва ёғоч тара ишлаб чиқариш цехларида, навбатчи слесарлар ва электр монтёрлар хоналарида, таъмирлаш-механика устахоналарида, тайёр маҳсулот, ёғоч тара омборларида, автомашиналар, авто юклагичлар, электр машиналар гаражларида;

бетон поллар - спирт олиш, сақлаш ва бериш хоналарида;

цемент пол (ёки металл плиталардан иборат пол) - ювиш, калибровка хоналари, цех омборлари, чиқиндиларни утилизация қилиш, кир ювиш хоналарида, ёнилғи-мойлаш материаллари омборларида, насос, сув қувурлари ва канализация, қозонхона, электр станциялари ва бошқаларда. Озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган хоналарда полларни бўяш учун қорамой ва улар асосидаги мастикалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.


88. Ёндош хоналардаги поллар турли горизонтал даражада жойлашган ҳолда ўтиш жойлари ёки йўлларидаги энг юқори нишаблик ёки кўтарилиш 0,02 м дан юқори бўлмаслиги лозим.


89. Полларнинг металл қопламалари тарам-тарам новга эга бўлиши, майдончалар, эстакадалар, ўтиш йўллари, зинапоялар чўзиб тортилган пўлатдан тайёрланиши лозим.


90. Ишлаб чиқариш хоналарида одамлар ва юк оқимлари ўтадиган эшиклар ёки дарвозалар алоҳида бўлиши лозим.


91. Ишлаб чиқариш хоналарининг эшик ўринлари ва технологик тешикларида совуқ пайтда туман, девор ва ускуналар юзасида конденсат ҳосил бўлишининг олдини олиш, шунингдек ишчиларни ҳарорат ўзгаришлари ва шамолдан ҳимоя қилиш учун тамбурлар ёки ҳаво-иссиқлик пардаси яратилиши лозим.


92. Ишлаб чиқариш хоналарининг деворлари силлиқ, осон ва тез тозаланадиган, юқори санитария-гигиеник талаблар қўйилган хоналарнинг (ювиш-қуйиш, аралаштириш ва бошқалар) деворлари керамик плиталар билан қопланиши ёки камида 2 м баландликкача намликка чидамли бўёқ билан бўялиши лозим.


93. Барча ишлаб чиқариш биноларининг томларида амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ оқава сувлар тарновлари ўрнатилиши лозим.


94. Ишлаб чиқариш хоналари ва ускуналарини бўяш саноат корхоналари ишлаб чиқариш биноларининг интерьерларига рангли безак беришни лойиҳалашга доир кўрсатмаларга, "Технологик ускуналар ва технологик қувурлар" ГОСТ 12.2003-76, ГОСТ 12.2002-69 ва "Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари" ГОСТ 12.4.026-76 қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.


95. Канализацион траплар технологик цехлар ва бўлинмаларнинг барча хоналарида ўрнатилиши лозим. Поллар канализацион траплар томонга 0,02 нишабликка эга бўлиши лозим, траплар панжаралар ва гидравлик тамбага эга бўлиши лозим. Траплар ускунадан оқава чиқиш жойлари олдида ҳамда полнинг ҳар 100 кв.м га биттадан жойлаштирилади.

Оқава сувларни ускунадан канализацияга қуйиш ёпиқ усулда амалга оширилиши лозим.

Оқава сувларни ишлаб чиқариш хонаси полига ташлаш, шунингдек канализацияга ташлаш учун очиқ тарнов ўрнатилишига йўл қўйилмайди.


96. Корхона маъмурияти бинолар ва иншоотларни сақлаш, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш устидан назоратни амалга ошириши шарт.

Умумий текширишда барча бинолар ва иншоотлар, жумладан бино ёки ускунанинг барча конструкциялари, шу жумладан, муҳандислик ускуналари, турли пардоз ва ташқи безак элементлари ёки барча бинолар ва иншоотлар комплекси кўздан кечирилади. Қисман текширишда комплекснинг алоҳида бинолари ёки иншоотлари, ускуналар турлари кўздан кечирилади.

Қоидага кўра навбатдаги умумий техник текширишлар бир йилда икки марта - баҳорда ва кузда ўтказилади.


97. Баҳорги текширишдан кўзланган мақсад қишки қор-ёмғирлардан сўнг бинонинг аҳволини аниқлашдан иборат бўлиши керак. Қор ёғмайдиган ҳудудларда баҳорги текширишлар муддатлари корхона дирекцияси томонидан белгиланади.

Баҳорги текширишда бажариладиган бинолар ва иншоотларни ёз пайтида жорий таъмирлаш ишлари ҳажми аниқланади ва кейинги йил режасига киритиш учун капитал таъмирлаш ишлари ҳажми белгиланади.

Кузги техник таъмирлаш пайтида қуйидагиларни бажариш зарур:

а) тутиб турувчи ва тўсувчи конструкцияларнинг ҳолатини текшириш ва уларда ёғингарчиликлар ва бошқа таъсирлар натижасида юзага келган бузилишларни аниқлаш;

б) деразалар, фонарлар, дарвозалар, эшиклар ва бошқа қурилмаларнинг механизмлари ва очилувчи элементларини текшириш;

в) тарновлар, қувурлар ва сел қабул қилгичларнинг ҳолатини текшириш ҳамда тартибга келтириш.


98. Кузги текшириш бинолар ва иншоотларни қишга тайёрлаш мақсадида амалга оширилади. Ушбу даврга келиб барча ёзги жорий таъмирлаш ишлари якунланиши лозим. Кузги текширишда қуйидагиларни бажариш зарур:

а) бинолар ва иншоотларнинг тутиб турувчи ва тўсувчи конструкциялари ҳолатини синчиклаб кўздан кечириш ҳамда турли тешиклар ва ёриқларни бартараф этиш чораларини кўриш;

б) бинолар қопламалари, иш инвентарлари, шунингдек тарновлар ва қувурлар ҳолатини текшириш;

в) деразалар, фонарлар, дарвозалар, эшиклар ва бошқа қурилмаларнинг очилувчи элементларининг созлиги ҳамда қиш шароитида ишлашга тайёрлигини текшириш.


99. Бинолар ва иншоотлар навбатли текширишлардан ташқари навбатдан ташқари кўздан кечирилиши ҳам мумкин (табиий офатлар, бўронли шамоллар, кучли дўл ёки қор ёғишлар, сейсмик фаол ҳудудларда содир бўлган зилзилалар ёки авария ва ёнғинлардан сўнг).


100. Техник текширишлар натижалари бўйича юқорида қайд этилган вазифалардан ташқари биноларни техник эксплуатация қилишни яхшилаш, шунингдек барча турдаги таъмирлаш ишлари сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши лозим.


101. Бинолар ва иншоотларни умумий кўздан кечириш комиссияси таркиби корхона раҳбари томонидан тайинланади ва унинг ўзи комиссияга раҳбарлик қилади.



10-§. Омборхоналар, ярим фабрикатлар,

тайёр маҳсулотлар ва хом ашёни

сақлашга доир талаблар


102. Янги корхоналарни лойиҳалаш ва қуришда ҳамда реконструкция қилишда омборхоналар ҚМҚ 2.09.12-98 "Омбор бинолари" талабларига жавоб бериши лозим.


103. Омборлар, айвонлар, эстакадалар ва очиқ омбор майдончалари қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда хом ашё ва материалларни очиқ сақлаш омборлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига жавоб бериши лозим. Спирт, мазут, бензин ва бошқа портловчи ёнилғи моддаларни сақлаш учун хоналар ва майдончалар қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.


104. Газ билан тўлдирилган баллонларни сақлаш омбори Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.

105. Омборлардаги одамлар ўтиши учун мўлжалланган эшикларнинг эни ва бўйи 2 м дан кам бўлмаслиги лозим. Тайёр маҳсулот омборлари камида иккита эшикка эга бўлиши лозим.


106. Цех транспорти (тележка, штабель тахлагичлар, электр юк ортгичлар, электр машиналар ва бошқалар) ҳаракатланадиган омборлардаги ўтиш йўлларининг эни юк ортилган транспорт воситаларининг ўлчами ҳисобга олинган ҳолда қўшимча бир томонлама ҳаракатланишда яна 0,8 м, икки томонлама ҳаракатланишда девордан колоннагача ҳар икки томондан 1,0 м масофа бўлиши лозим.


107. Иккинчи ва ундан юқори қаватларда жойлашган омборларда полнинг 1 кв.м га рухсат этилган юк оғирлиги кўрсатилган ёзувлар осиб қўйилиши лозим.


108. Бутилкаларга қадоқланган маҳсулотлар жойланган қутилар штабеллари баландлиги 2 м дан ортиқ бўлмаслиги ва штабеллар орасидаги масофа 2 м дан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Бўш қутилар тўғри бурчакли штабелларга икки метрдан ортиқ бўлмаган баландликда тахланиши лозим, сўнгра қутилар ушбу штабелга пирамида кўринишида тахланади. Пирамиданинг горизонтга нисбатан қиялиги 450 дан ошмаслиги лозим. Штабелнинг умумий узунлиги 6 м дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Қутилар "боғланиш" усулида тахланиши зарур.


109. Омборхона бинолари ва иншоотларини жойлаштиришда участкаларда уларга автомобиль транспортининг келиши кўзда тутилиши лозим. Темир йўл транспорти тегишли иқтисодий асос мавжуд бўлганда кўзда тутилади.


110. Омбор бинолари асосан биноларнинг биринчи қаватида жойлаштирилиши лозим.

Турли мақсадларга мўлжалланган омборхоналарни битта бинода ёки ишлаб чиқариш бинолари ёки бошқа бинолар билан блокировка қилиш, бу технологик жараён шартларига, санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига зид бўлмаган ва техник-иқтисодий мулоҳазаларга кўра мақсадга мувофиқ бўлган барча ҳолатларда амалга оширилиши мумкин.


111. Умумий мақсадларга мўлжалланган омборхоналарни ертўла ва ярим ертўла қаватларда жойлаштиришга фақат тегишли асос мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.


112. Заҳарли газ (сульфидли ангидрид ва бошқалар) солинган баллонлар тегишли меъёрлар ва қоидалар билан тартибга солинадиган махсус ёпиқ хоналарда сақланиши лозим.

Бошқа газлар солинган баллонлар махсус хоналарда, шунингдек ёғингарчиликлар ва қуёш нури таъсиридан ҳимоя қилинган ҳолда очиқ ҳавода сақланиши мумкин.


113. Газ солинган баллонлар сақланадиган ёпиқ омборхоналардаги ҳарорат +35°С дан ошмаслиги лозим ва ушбу даражадан ошиб кетган ҳолда омборхоналарни совутиш чоралари кўрилиши лозим.



11-§. Санитария-маиший ва қўшимча

хоналарга доир талаблар


114. Ҳар битта виночилик корхонасида қурилиш меъёрлари (ҚМҚ 2.09.12-98 "Корхоналарнинг маъмурий ва маиший хоналари") талаблари, озиқ-овқат саноати корхоналари, бино ва иншоотларни лойиҳалаш қоидалари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар қурилиши лозим. Маиший ва қўшимча биноларни лойиҳалаш ҳамда қуриш уларни ишлаб чиқариш объектлари билан бир пайтда ишга тушириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Махсус маиший хоналар ва қурилмалар таркиби ишлаб чиқариш жараёни гуруҳларига боғлиқ равишда белгиланади (мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида кўрсатилган).


115. Маиший хоналарни режалаштириш ишловчиларнинг қарши оқимини истисно этиши лозим. Маиший хоналар имкон қадар иш жойларига яқин жойлаштирилиши зарур.


116. Ишлаб чиқариш бинолари ва уларнинг қўшимча биноларида жойлашган маиший хоналар ишлаб чиқариш хоналаридан шлюзлар, йўлаклар ва зина хоналари билан ажратилиши лозим.


117. Уй ва иш кийимлари сақланадиган гардероблар, ҳожатхоналар, ювиниш ва чўмилиш хоналари эркаклар ва аёллар учун алоҳида бўлиши лозим.


118. Гардероблар, ҳожатхоналар, ювиниш ва чўмилиш хоналари, аёлларнинг шахсий гигиена хоналари полларида намликка чидамли, сирпанчиқ бўлмаган юзали, оч рангда, нишабликка эга траплар бўлиши лозим. Деворлар ва тўсиқлар юзалари осон тозалаш ва иссиқ сувда ювиш имконини берадиган оч рангдаги, намликка чидамли материаллар билан тўлиқ қопланган бўлиши лозим.

Ювиниш хоналарининг шиплари оч ранглардаги намликка чидамли бўёқлар билан, бошқа маиший хоналарнинг шиплари эса сувли, ювилмайдиган бўёқлар билан бўялган бўлиши лозим.


119. Маиший хоналарни ҳўллаб тозалаш учун иссиқ ва совуқ сув кранлари кўзда тутилиши лозим. Гардероблар, душхоналар ва бошқа маиший хоналар даврий равишда дезинфекция қилиб турилиши лозим.


120. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим. Ҳожатхоналарнинг поллари қуруқ ҳолда сақланиши лозим.


121. Овқатланиш пунктлари умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган санитария қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.


122. Гардеробхоналар кўча, уй ва иш кийимларини сақлаш учун мўлжалланган бўлиши лозим.


123. Иш кийимлари учун мўлжалланган гардероблар кўча ва уй кийимлари гардеробларидан алоҳида жойлаштирилиши лозим. Маиший хоналар ҚМҚ 2.09.12-98 "Корхонанинг маиший ва маъмурий бинолари" талабларига мувофиқ оқиб келувчи ва сўрувчи вентиляция билан жиҳозланиши лозим.


124. Тоза ва кир иш кийимларини сақлаш омборчалари алоҳида ва ҳар бирининг майдони камида 3 кв.м бўлиши лозим.


125. Гардеробларда кийим сақлаш учун ўринлар сони қуйидагича бўлиши лозим:

а) кийимлар илгакда сақланган ҳолда - иккита энг кўп киши ишлайдиган ёндош сменаларда ишловчилар сонига тенг миқдорда;

б) кийимлар шкафларда сақланган ҳолда - барча ишловчиларнинг рўйхатдаги сонига тенг миқдорда.


126. Гардероб ускуналари ва уларнинг жойлаштирилиши қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.


127. Ҳафтада камида бир марта шкафлар ҳўллаб тозаланиши ва бир ойда камида бир марта дезинфекция қилиниши лозим.


128. Гардероблар иссиқ ва совуқ сув келтирилган ва электр сочиқ ўрнатилган ювиниш жойига эга бўлиши лозим.


129. Ҳожатхоналар энг чекка иш жойидан кўпи билан 75 м узоқликда жойлаштирилиши лозим. Ҳожатхонадан бино ташқарисидаги иш жойларигача бўлган масофа 150 м дан ошмаслиги лозим.


130. Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларида ҳожатхоналар ҳар бир қаватда бўлиши лозим.

Иккита ёндош қаватда ишловчилар сони 30 нафаргача бўлган ҳолда иккита қаватга битта ҳожатхона ўрнатишга йўл қўйилади ва ҳожатхона ишловчилар сони кўп бўлган қаватда жойлаштирилиши лозим.

Қаватларнинг бирида ишловчилар бўлмаган ҳолда, шунингдек уч қаватда ишловчилар сони 10 нафардан ошмаган ҳолларда учта қаватга битта ҳожатхона ўрнатишга йўл қўйилади.


131. Ҳожатхоналардаги шлюзларда 4 кабинага битта ювиниш жиҳози, кабиналар сони кам бўлганда ҳар битта ҳожатхонага битта ювиниш жиҳози ўрнатилиши лозим.


132. Канализация йўқ участкаларда жойлаштирилган стационар турдаги ташқи ҳожатхоналар тупроқ, қудуқлар, ичимлик ва технологик сув таъминоти ҳавзаларини ифлослантирмаслиги лозим. Ушбу ҳожатхоналар иситиш, ҳаво тортиш ва сунъий ёритиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим. Тозаланадиган ҳожатхоналар қопқоғи зич ёпиладиган, сув ўтказмайдиган бўлиши лозим.


133. Ювиниш жойлари гардеробларга ёндош хоналарда ёки гардероб хоналарида жойлаштирилиши лозим ва ювиниш жойидан шкафгача бўлган масофа камида 2 м бўлиши лозим.


134. Маъмурий-бошқарув ходимлари учун ювиниш жойлари ҳожатхоналардаги шлюзларда жойлаштирилиши лозим.


135. Ҳар битта ювиниш жиҳози иссиқ ва совуқ сув келадиган қувурларга уланган бўлиши лозим.

Ювиниш хоналарида электр сочиқлар, кўзгу, кийим илгичлар, суюқ совун учун идишлар ва қаттиқ совун солгичлар, шунингдек энг кўп сонли сменада 40 кишига битта қурилма ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қўлни хлорли эритмада ювиш мосламаси кўзда тутилиши лозим.


136. Ювиниш жойларидаги кранлар сони ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳига боғлиқ равишда энг кўп сонли сменада ишловчиларнинг ҳисоб сони бўйича белгиланади. Ювиниш жойларидаги кранлар сонини белгилашда ошхоналар ва ҳожатхоналарда ўрнатилган кранлар ҳисобга олинмайди.


137. Душхоналар гардеробларга ёндош хоналарда жойлаштирилади. Душхоналарда артиниш ва кийим алмаштириш учун мўлжалланган даҳлизчалар кўзда тутилиши лозим.


138. Душхоналар бир қатор ёки икки қатор жойлаштирилган очиқ кабиналар билан жиҳозланиши лозим.


139. Душхона кабиналари кабинага кириш жойига ўрнатилган бошқарув арматурасига эга иссиқ ва совуқ сув мосламалари, шунингдек ювиниш жиҳозлари учун полкалар ва резина гиламчалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Душхоналарда совуқ сувни иситиш учун буғдан фойдаланиш ман этилади.


140. Душхона сеткалари сони энг кўп сонли сменада ишлайдиган битта душ сеткасига тўғри келадиган кишилар сонига ва ишлаб чиқариш жараёнлари гуруҳига боғлиқ равишда белгиланади.


141. Энг кўп сонли сменада 15 ва ундан ортиқ аёллар ишлайдиган корхоналарда Санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ аёллар учун шахсий гигиена хоналари кўзда тутилиши лозим.


142. Аёллар учун шахсий гигиена хоналарида ечиниш жойи, шунингдек педалли бошқариладиган алоҳида иссиқ ва совуқ мосламаларига уланган гигиеник душлар билан жиҳозланган индивидуал кабиналар ўрнатилиши лозим.

Кабиналар сони энг кўп сонли сменада ишлайдиган 100 нафар аёлга битта кабина ҳисобида белгиланади.


143. Кундузги сменада 100 нафардан кам бўлмаган аёллар ишлайдиган корхоналарда болаларни эмизиш (овқатлантириш) хоналари бўлиши лозим.


144. Болаларни эмизиш (овқатлантириш) хоналари таркибида кутиш хонаси, ҳожатхона ва эмизиш хонаси бўлиши лозим.

Болаларни эмизиш (овқатлантириш) хонасида иссиқ ва совуқ сувга уланган ювиниш мосламаси ва қўл учун электр қуритгич ўрнатилган бўлиши лозим. Хонада камида иккита болани йўргаклаш столи, стуллар ва оёқ кийим қўйиладиган скамейка, зарур тиббий воситалар ва мосламалар (йод эритмаси, кўкдори, калий перманганат, вазелин, 2 фоизли сода эритмаси, болаларга (тальк) сепадиган дори, бинт, пахта, тиббий термометр, пипетка), электр плиткаси ёки сут иситиш учун бошқа асбоб ўрнатилиши лозим.


145. Болаларни эмизиш (овқатлантириш) хонасининг майдони бир нафар онага 1,5 кв.м ҳисобида бўлиши керак. Бундай оналар сони энг кўп сонли сменада ишловчи аёлларнинг 2,5 фоизига тенг миқдорда олинади.


146. Чекиш хоналари ҳожатхоналар ёки ишловчиларни иситиш хоналари билан ёндош жойлаштирилади. Ишловчилар сони энг кўп сонли сменада 100 нафардан ошмаган ҳолда чекиш жойларини тозалаш учун шлюзлар билан бирлаштиришга йўл қўйилади.


147. Чекиш жойининг майдони энг кўп сонли сменада ишловчи эркаклар учун бир кишига 0,03 кв.м ва аёллар учун 0,01 кв.м ҳисобида белгиланади, бироқ 9 кв.м дан кам бўлиши мумкин эмас.

Чекиш хоналарида сигерет қолдиқлари учун сув солинган ахлат идишлари ва скамейкалар ўрнатилиши зарур.


148. Кир ювиш хоналари механизациялаштирилган ва ишлаб чиқариш хоналарига уланмаган бўлиши лозим.


149. Кир ювиш ва қуритиш майдонлари амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ белгиланиши лозим. Кир ювиш хоналарида иш кийимларини таъмирлаш устахонаси ташкил қилиниши лозим.


150. Ишловчиларни иситиш хоналари очиқ ҳавода, совутгичларда ва ҳарорати +5° С дан паст бўлган бошқа иш жойларида ишловчилар учун кўзда тутилиши лозим.

Иситиш хоналари ичкарида ишловчилар учун алоҳида ва очиқ ҳавода ишловчилар учун алоҳида бўлиши лозим.

Иситиш хонасининг майдони энг кўп сонли сменада ишловчи бир нафар ишчига 0,1 кв.м ҳисобида белгиланади ва 12 кв.м дан кам бўлмаслиги лозим.


151. Ҳар бир корхонада ишловчилар танаффус пайтларида ва тушликдан сўнг дам олишлари учун дам олиш хоналари кўзда тутилиши лозим.



12-§. Умумий овқатланиш хоналари ва

ичимлик суви таъминотига доир талаблар


152. Энг кўп сонли сменада 200 нафар ва ундан ортиқ киши ишловчи корхоналарда ошхоналар бўлиши лозим.

Бир сменада ишловчилар сони 200 нафардан кам бўлган ҳолда ошхонадан келтириладиган иссиқ овқатлар тарқатиладиган буфетлар, бир сменада ишловчилар сони 30 кишидан кам бўлган шароитда эса - овқатланиш хоналари ташкил қилиниши лозим.

Узлуксиз технологик жараёнда иш жойларида овқатланиш ташкил қилиниши лозим.


153. Ошхона ва буфетларда ўтириш жойлари энг кўп сонли сменада 4 кишига битта ўрин ҳисобида белгиланиши лозим.

Ошхоналар, буфетлар ва ёрдамчи хизматлар умумий овқатланиш корхоналари санитария қоидалари талабларига жавоб бериши ва махсус ажратилган хоналарда жойлаштирилиши лозим.


154. Овқатланиш пунктларини портлаш ва ёнғин хавфи бўлган биноларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.


155. Сув таъминоти мосламалари энг кўп сонли сменада ишловчи 200 кишига битта мослама ҳисобида белгиланади.


156. Ишчиларни газли сув билан таъминлаш корхона маъмуриятини ишчиларни умумий асосда бир кишига сменада 4-5 л ҳисобида қайнатилган ичимлик суви билан таъминлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Ичимлик сувини тарқатиш отилиб чиқувчи учлик ва бошқа мосламаларга эга ёпиқ баклардан амалга оширилиши лозим.


157. Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ иш жойларидан сув ичиш мосламаларигача бўлган масофа 75 м дан ошмаслиги лозим. Сув ҳарорати Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ 20° С дан юқори ва 8° С дан паст бўлмаслиги лозим.


158. Ишчиларни сув билан таъминловчи ходимлар тоза халатларда ишлаши, белгиланган муддатларда тиббий кўриклар ва текширувлардан ўтиши ҳамда шахсий гигиена воситалари билан таъминланиши лозим.

Газли сув тарқатиш пунктлари стаканларни ювиш мосламасига, сувни оқизиб юбориш чаноқлари ёки махсус сув оқизиб юбориш қурилмаларига эга бўлиши ҳамда тоза сақланиши лозим.



13-§. Ишлаб чиқаришни ёритиш ва ёритиш

арматураларини эксплуатация қилишга доир талаблар


159. Корхонанинг ишлаб чиқариш ва маиший хоналаридаги табиий ва сунъий ёритиш амалдаги қурилиш меъёрлари ва "Табиий ва сунъий ёритиш" қоидаларига мувофиқ (мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида кўрсатилган) бўлиши лозим.


160. Кишилар узоқ вақт давомида бўладиган барча ишлаб чиқариш ва қўшимча хоналар табиий ёритилиши лозим. Цех омборлари, моддий омборлар, термостат, бойлер, вентиляцион камералар табиий ёритилмайдиган хоналарда жойлаштирилиши мумкин.


161. Ёруғ бўлмаган ёки ёруғлик етарлича бўлмаган пайтда бир маромдаги иш, ишловчилар ва транспортнинг ҳаракати шароитини таъминлаш учун сунъий ёритишдан ҳудуднинг барча хоналарида, платформалар ва майдончаларида фойдаланилиши лозим.


162. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ёритиш табиий ёритилганлик коэффициенти (ТЁК) ва кўриш иши разрядига мувофиқ бажарилиши лозим.


163. Ишлаб чиқариш хоналарида ишчи юзаларни сунъий ёритиш газ зарядли лампалар ва чўғланувчи лампалар ёрдамида Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ ёритилганлик меъёрларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

165. Ишлаб чиқариш хоналарининг ёруғлик лампалари шиша юзаларини кирдан тозалаш маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган жадвал бўйича, бироқ бир ойда камида бир марта амалга оширилиши лозим.


166. Ёзги пайтда инсоляциядан ҳимоя қилиш учун ҳимоя мосламалари (пардалар, шишани оқлаш) қўлланилади.


167. Ёруғлик ойналарини бино ташқарисидан ва ичкарисидан ускуналар, тайёр маҳсулотлар, ярим фабрикатлар ва ҳоказолар билан тўсиб қўйиш ман этилади.


168. Битта хонадаги сунъий ёритиш люминесцентли лампалар ёки чўғланма лампалар билан амалга оширилади.

Ранглар фарқланиши (хом ашёни текшириш, саралаш) талаб қилинадиган хоналарда чўғланма лампалар ўрнатилиши лозим.

Ишлаб чиқариш, қўшимча ва маъмурий-маиший хоналардаги ёритилганлик меъёри (мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида) кўрсатилган.


169. Умумий ёритиш чироқлари учун 220 В дан юқори бўлмаган кучланиш талаб қилинади.


170. Маҳаллий ва кўчма ёритиш чироқлари учун тегишли равишда 42 В ва 12 В кучланишдан фойдаланиш лозим.


171. Чироқларнинг полдан ва иш майдончаларидан баландлиги камида 2,5 м бўлиши лозим. Электр симлари металл қувурлар ёки қопламларда олиб келинган, конструкцияси махсус мосламаларсиз чироққа етиб бўлмаслиги кўзда тутилган ҳолда чироқларни 2,5 м дан паст баландликда ўрнатишга йўл қўйилади.


172. Чўғланма лампалар ва газ зарядли лампалар колба ёки у синганда шиша бўлаклари тушиб кетиш имконини бермайдиган ҳимоя ва ёруғликни сочувчи арматурага ўрнатилган бўлиши лозим.


173. Барча технологик цехлар ва очиқ ҳавода ўрнатилган чироқларнинг металл қисмлари атроф-муҳит таъсиридан ҳимоя қилувчи (намдан сақловчи) қопламага эга бўлиши лозим.


174. Стеллажлар орасида ва юк платформаларида кўчма чироқларни улаш учун 42 В кучланишдаги штепсель розеткалар ўрнатилиши лозим.


175. Кўчма чироқлар чанг ўтказмайдиган бўлиши, шиша қалпоқ, металл тўр билан ҳимояланган бўлиши лозим.

Кўчма чироқларни озиқлантириш алоҳида бирламчи ва иккиламчи электр ўрамли пасайтирувчи трансформаторлардан амалга оширилиши лозим.


176. Кўчма чироқлар, кўчма пасайтирувчи трансформаторларни электр тармоғига улаш розеткалари, умумий ўрама ёки шлангдаги эгилувчан симлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.


177. Барча технологик цехлар ва бўлинмаларда мустақил қувват манбаидан фавқулодда ёритиш кўзда тутилиши лозим.

Ишларни давом эттириш учун фавқулодда ёритиш иш жойларини улар учун белгиланган меъёрнинг камида 10 фоизи даражасида ёритишни таъминлаши лозим.


178. Эвакуация қилиш учун фавқулодда ёритиш барча ишлаб чиқариш ва маиший хоналарда, зиналар ва галереяларда ўрнатилиши ҳамда полда ёки зиналарда 0,3 Лк ёруғлик даражасини таъминлаши лозим.

Эвакуация қилиш учун фавқулодда ёритиш чироқлари ишчи ёритиш тармоғидан мустақил тармоққа уланиши лозим.


179. Фавқулодда ёритиш учун иш чироқларидан тури ёки ўлчамига кўра фарқ қилувчи чироқлар ўрнатилиши лозим ёки уларга чиқишга ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган белгилар қўйилиши керак.


180. Ёритиш мосламаларини эксплуатация қилиш жараёнида қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

даврий равишда, бироқ бир йилда камида бир марта назорат нуқталаридаги ёритилганлик даражасини ва хоналарнинг умумий ёритилганлик даражасини текшириш;

даврий равишда электр хўжалиги учун масъул шахс томонидан белгиланган муддатларда ёритиш мосламаларининг аҳволини (лойиҳага мувофиқлигини, чироқларда ойна, панжара, тўрлар мавжудлигини ва ҳоказо) текшириш;

чироқлар ва ёритиш арматурасини даврий равишда тозалаб туриш.



14-§. Вентиляция ва вентиляция

ускуналарига доир талаблар


181. Ишлаб чиқариш, қўшимча, шунингдек санитария-маиший хоналар ва овқатланиш пунктлари вентиляцияси "Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш" ҚМҚ 2.04.05-97, "Ишлаб чиқариш бинолари микроиқлими санитария меъёрлари" СанҚМ 0058-96, "Умумий овқатланиш корхоналари санитария қоидалари" СанҚМ 0083-98 қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши тавсия этилади.


182. Вентиляция қуйидагиларни таъминлаши лозим:

санитария меъёрларига мувофиқ микро иқлимни;

иш ҳудуди ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори - рухсат этилган концентрациядан юқори бўлмаслигини.


183. Корхона хоналарининг вентиляцияси ва вентиляция тизимларининг жиҳозланиши амалдаги Қурилиш меъёрлари ва қоидалари, иш ҳудуди ҳавоси стандартлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Ишлаб чиқариш хоналари учун метрологик шароитлар меъёрлари (мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида), оптимал ва рухсат этилган меъёрлар (мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида) кўрсатилган.


184. Барча технологик цехларда механик ёқиладиган ва йилнинг совуқ фаслида узатиладиган ҳаво ҳароратини автоматик тартибга соладиган оқиб келувчи-сўрувчи вентиляция ўрнатилиши лозим ва иссиқ фаслда эса табиий усулда ҳаво алмаштиришга йўл қўйилади.


185. Карбонат кислота ажралиб чиқадиган хоналарда тоза ҳаво юқоридан берилиши ва пастки ҳудуддаги ҳаво сўриб олиниши лозим.


186. Виночилик ва коньяк ишлаб чиқаришда ачитиш, виноматериаллар ва винолар, коньяк спиртлари ва коньякларга ишлов бериш ҳамда уларни сақлаш бўлимлари, кўпирувчи винолар ишлаб чиқаришда биокимёвий бўлимлар, назорат сақлаши, ишлов бериш, ўраш омборлари оқиб келувчи-сўрувчи вентиляцияга эга бўлиши лозим.


187. Бирламчи заводларнинг утилизация цехлари ачитиш ва аппарат бўлинмалари хоналарига табиий ҳаво оқиб кириши таъминланиши лозим.


188. Бутилка ювиш бўлимлари оқиб келувчи-сўрувчи вентиляцияга эга бўлиши лозим.


189. Лаборатория хоналарида, шкафлардаги ҳавони механик сўриб олишдан ташқари, юқори ва пастки ҳудудлардан ҳавони механик сўрувчи соатига 2-3 марта ҳаво алмашишини таъминловчи умумий вентиляция мосламалари ўрнатилиши лозим. Йўлаклар ва ёндош хоналардан ҳаво оқиб келишига йўл қўйилади.


190. Сўрувчи шкафлар юқори ва пастки сўрғичлар билан (енгил ва оғир газларни сўриб олиш учун) жиҳозланиши лозим.


191. Экспедиция ва бутилкаларни қабул қилиш бўлинмалари оқиб келувчи вентиляцияга ва тешикларда маҳсулотни қабул қилиш ва бериш учун ҳаво қатламига эга бўлиши лозим.


192. Шакар қайнатиш хоналари, вакуумбуғли мосламалар оқиб келувчи-сўрувчи вентиляцияга эга бўлиши лозим.


193. Аммиакли ва фреонли совутиш мосламалари ўрнатилган хоналар икки марта ҳаво алмаштирувчи оқиб келувчи вентиляция ва уч марта ҳаво алмаштирувчи-сўрувчи вентиляция билан жиҳозланиши лозим. Бундан ташқари, хонада ҳавони соатига етти марта алмаштирувчи авария вентиляцияси ўрнатилиши лозим.


194. Қозонхонада дераза ва шахта фрамугалари орқали аэрациялари табиий вентиляцияга рухсат этилади.


195. Барча ташқи дарвозалар, цех эшиклари, транспортёрлар учун кириш жойлари ён томондан иссиқ ҳаво урадиган бўлиши лозим.


196. Вентиляция мосламаларининг ҳаво ўтадиган қувурлари герметик ёпиладиган люклар ва тозалаш ҳамда ҳаво босимини аниқлаш учун тешикларга эга бўлиши лозим.


197. Вентиляция мосламаларининг ҳаво чиқадиган тешиклари томдан камида 1 м баланд бўлиши, оқиб келувчи вентиляция мосламаларининг сўрувчи тешиклари ҳудуд юзасидан камида 2 м баландликда ва ифлос ҳавони сўриш имконияти бўлмаган жойларда ўрнатилиши лозим. Ҳавони сўриш жойидан чиқариш жойигача бўлган масофа ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


198. Вентиляторлар орқали сув буғлари ўтадиган шароитда вентилятор кожухи конденсатни ушлаб қолиш учун сифонли дренаж билан жиҳозланиши лозим.

Вентиляторларнинг ҳаво қувурлари билан уланмаган сўрувчи тешиклари ячейкаларининг ўлчами 15 - 20 мм бўлган ҳимоя тўрлари билан ёпилиши лозим.


199. Ҳавога бирданига катта миқдорда заҳарли ёки портловчи моддалар чиқиши эҳтимоли бўлган ишлаб чиқариш хоналарида фавқулодда сўрувчи вентиляция ўрнатилиши лозим.

Фавқулодда сўрувчи вентиляция махсус ҳаво оқимини келтириш билан компенсацияланмайди ва ундан фойдаланишда хоналарни вақтинча совутишга йўл қўйилади.


200. Вентиляция ускуналарига хизмат кўрсатиш билан корхона бўйича буйруқ билан ташкил қилинадиган комиссия томонидан билимлари синовдан ўтказилган шахслар шуғулланишига рухсат этилади. Текширишлар даврийлиги уч йилда бир мартани ташкил қилади.


201. Ёнғин ва портлаш хавфи бўлган барча ишлаб чиқариш хоналарида вентиляция тизимлари бузуқ бўлган технологик ускуналарни ишлатишга йўл қўйилмайди.


202. Вентиляция каналлари, қутилари ва шахталари орқали газ қувурлари ва тез аланга оладиган моддалар ҳайдаш қувурларини ўтказиш, шунингдек каналлар ва қутиларнинг ички ва ташқи деворларига электр симларини монтаж қилиш ман этилади.


203. Портловчи моддалар сақланадиган хоналарнинг вентиляция тизимлари электр двигателлари ва вентиляторлари қуйидагича:

электр двигателлар портлашдан ҳимоя қилувчи, вентиляторлар эса портлаш хавфи бўлмаган турда тайёрланган бўлиши лозим.


204. Деразалар ва чироқлар фрамугалари хонанинг иш ҳудудидан механик очиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

Фрамуганинг бошқарув пультида аэрация бўйича йўриқнома бўлиши лозим.


205. Ҳар битта янги монтаж қилинган ёки капитал таъмирланган вентиляция қурилмаси махсус ташкилот томонидан рухсат этилиши лозим. Ушбу ташкилот вентиляция ускунасининг паспортини тузади ва ундан фойдаланиш йўриқномасини тайёрлайди.


206. Ҳар битта вентиляция ускунаси монтаж қилинган ёки капитал таъмирлангандан сўнг корхона раҳбарияти томонидан тайинланган комиссия томонидан синовдан ўтказилиши ҳамда қабул қилиниши лозим. Синовлар пайтида иш жойидаги ҳарорат, намлик, ҳаракат тезлиги ва ҳавонинг ифлосланиш даражаси, шунингдек вентиляция ускуналарининг шовқин даражаси ўлчаниши лозим. Ушбу ўлчовлар натижалари санитария меъёрларига мувофиқ бўлмаган ҳолда лойиҳалаш ва монтаж ташкилотлари вентиляция ҳавони меъёр даражасида таъминлаши, вентиляция ускуналари ишлашида шовқин рухсат этилган даражадан ошмаслиги учун зарур чораларни кўриши шарт.


207. Вентиляция ускуналарини сақлаш ва ишлатишни назорат қилиш корхона буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан бирига юклатилиши лозим. Ушбу шахснинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

вентиляция ускуналарини монтаж қилиш устидан техник назорат ўрнатиш;

вентиляция ускуналарини таъмирлаш жадвалини тузиш;

хоналар ва улардаги алоҳида участкалар вентиляцияларини реконструкция қилиш режасини тузиш;

цехларни реконструкциялаш ва уларга янги машиналар ҳамда аппаратларни ўрнатишда вентиляция тизимларини модернизация қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

бош муҳандисга вентиляцияни лойиҳалаш, монтаж қилиш ва ишга тушириш учун бошқа ташкилотларни жалб қилиш бўйича таклифлар бериш;

вентиляцияни қабул қилиш синовларини ташкиллаштириш ва уларда иштирок этиш;

вентиляцияни эксплуатация қилиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ режалар, таклифлар ва бошқа масалалар бўйича бош муҳандисга хабар бериш;

вентиляция ускуналарининг паспортларини юритиш.


208. Вентиляция ускуналарини эксплуатация қилиш асосий хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши лозим. Ушбу Қоидалар қуйидагилардан иборат:

вентиляция ускунаси фақат ҳаракатга келтирувчи ременлар, бирлаштирувчи муфталар ва бошқа айлантирувчи қисмлар, панжаралар ёки кожухлар билан ҳимояланган тақдирдагина ишга туширилиши мумкин;

вентиляция камералари, каналлари ва майдончаларини ортиқча бегона буюмлар билан тўсиб қўйиш мумкин эмас;

электр двигателлар, вентиляторлар ва бошқа ускуналарни фақат айланувчи қисмлар тўлиқ тўхтагандан сўнг тозалаш ва таъмирлаш мумкин;

шовқин, зарб ёки вибрация сезилиши билан ускуна ўчирилиши лозим.



15-§. Шовқин, вибрация хавфсизлигига оид талаблар


209. Корхонани қуриш ёки реконструкция қилишда лойиҳага амалдаги Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг шовқиндан, жумладан ҳам иш жойидаги, ҳам селитеб (оммавий) ҳудуд муҳитидаги шовқиндан ҳимоялашга доир талаблари киритилиши лозим.


210. Технологик-ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқишда уларга ишчиларга таъсир қилувчи умумий ва маҳаллий вибрация даражасини камайтиришга доир техник ечимлар киритилиши лозим.


211. Иш жойларидаги товуш даражаси "Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари" ва санитария меъёрлари ва қоидалари (мазкур Қоидаларнинг 9-иловасида кўрсатилган) стандартига доир рухсат этилган меъёрлар даражасидан ошиб кетмаслиги лозим.


212. Иш жойлари, жумладан транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ўринларидаги умумий ва маҳаллий вибрация тезлиги даражаси амалдаги Вибрацион хавфсизлик, Умумий талаблар стандарти бўйича рухсат этилган даражадан ошмаслиги лозим.


213. Барча технологик ускуналар, жумладан транспорт воситалари товуш қуввати даражалари ва/ёки иш жойларидаги товуш даражалари кўринишидаги шовқин тавсифномаларига эга бўлиши лозим. Улар мавжуд бўлмаган ҳолда амалдаги стандартлар бўйича аниқланиши лозим.


214. Транспорт воситаларининг иш жойларидаги умумий ва маҳаллий вибрация даражалари (вибротезлик, вибротезланиш) уларнинг техник паспортларида кўрсатилиши лозим. Ушбу маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолда улар амалдаги стандартлар услублари бўйича бутунлай соз ускунада ўлчаниши лозим.


215. Иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилишда шовқин даражасини, умумий ва маҳаллий вибрация даражаларини ўлчаш шарт.


216. Ишловчиларни ишлаб чиқаришнинг зарарли шовқинидан ҳимоя қилиш учун жамоавий ва индивидуал ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим, улар қуйидагиларни қўллашни кўзда тутади:

шовқинга қарши техник воситалар (шовқин манбаининг товуш қувватини камайтириш, кам шовқинли технологик жараёнлар ва товуш изоляцияси воситалари);

қурилиш-акустика воситалари (шовқинли ва кам шовқинли технологик ускуналарни рационал жойлаштириш, хоналарнинг товуш изоляцияси ва товуш ютишини ошириш, акустик экранлаштириш);

товуш изоляцияланган бошқарув ва кузатув кабиналарини қўллаш;

ташкилий-профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш (оқилона иш ва дам олиш режимини танлаш, шовқин даражаси юқори бўлган шароитда бўлиш вақтини қисқартириш, даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш);

товуш даражаси 80 дБа дан юқори бўлган иш жойларида индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.


217. Вентиляция, иситиш қурилмалари, кондиционерлаш тизимлари, ҳаво компрессор станциялари ва қувурларнинг шовқинини камайтириш учун қуйидагилар қўлланилиши лозим:

шовқин пасайтиргичлар ва ҳаво чиқиш жойларида товуш изоляциясини ўрнатиш;

вентиляторлар ва электр двигателларни вибрация ва шовқин ютувчи конструкцияларда ўрнатиш;

ускуна остидаги фундаментларнинг хона поли ва деворлари билан ажралишларини тузатиш;

вентиляторларнинг кириш ва чиқиш тешикларини эгилувчан мосламалар ёрдамида бирлаштириш;

вентиляторлар ва электр двигателлари, ҳаракатлантириш шкивлари ва бирлаштирувчи муфталарнинг техник ҳолати, вентиляторлар ғилдираклари ва электр двигателлар роторлари балансировкасини назорат қилиш.


218. Товушли маълумотларни олиш билан боғлиқ иш жойларида (ускуналар ишини назорат қилиш, товушли буйруқлар, огоҳлантирувчи сигналлар ва ҳоказо) шовқиндан индивидуал ҳимоя воситаси сифатида фақат шовқинга қарши қулоқчинлардан фойдаланиш лозим. Бундай иш жойларида бошқа турдаги воситалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас.


219. Ишловчиларни умумий ва локал вибрациянинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун жамоавий ва индивидуал ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим, уларда қуйидагиларни қўллаш кўзда тутилади:

вибрацияга қарши кураш техник воситалари (машина ва механизмларнинг вибрацион хусусиятларини яхшилаш, вибрацияланувчи ускуналарнинг тагидаги фундаментни хона поли ва бино деворларидан ажратиш, транспорт воситаларидаги иш жойларининг виброизоляция ва амортизацияси, ишлаб чиқариш ускунасининг техник ҳолатини назорат қилиш ва ҳоказо);

ташкилий-профилактик тадбирлар (рационал иш ва дам олиш режимини танлаш, вибрациянинг таъсир вақтини қисқартириш, даволаш-профилактика тадбирлари);

индивидуал ҳимоя воситалари (вибрациядан ҳимояловчи пойабзал, қўлқоплар, гиламчалар ва иш жойларидаги майдончалар).


220. 12 дБа ва ундан юқори даражадаги вибрация спектрининг октавали ва уч октавали чизиғида рухсат этилган даражадан юқори бўлган вибрация ҳосил қилувчи машина ва механизмлар, қўл машиналаридан фойдаланиш.


221. Қўл машиналари ва механизмларининг вибрацион хусусиятларини ўрганиш бир йилда камида бир марта амалга оширилиши лозим.


222. Шовқин ва вибрациянинг таъсири билан боғлиқ касбий хасталиклар аниқланган ҳолда уларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тезкор чоралар қабул қилиниши лозим.



16-§. Электр хавфсизлигига доир талаблар


223.

Корхонада ва ҳар битта цех ёки мустақил иш участкаси бўйича қуйидагилар бўлиши лозим:

а) асосий электр ускуналари ва ҳимоя воситалари тавсифи берилган, хусусиятлари ва инвентарь рақамлари кўрсатилган карта паспортлари ёки журнал;

б) электр ускуналари, қурилмалар ва иншоотлар чизмалари, эҳтиёт қисмлар чизма тўпламлари, ҳаво ва кабель тармоқларининг ижро чизмалари ва кабель журналлари;

в) цех, участка электр ускуналарига хизмат кўрсатиш бўйича эксплуатацион йўриқномалар тўплами ва ҳар битта иш жойи бўйича лавозим йўриқномалари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар тўплами.

Юқорида кўрсатилган "Электр хўжалиги ҳужжатлари" тўплами энергия объектининг техник архивида сақланади.


224. Янги электр ускуналарини ўрнатиш ва мавжудларини реконструкция қилиш фақат электр таъминоти ташкилоти билан келишилган ҳолда лойиҳалар бўйича амалга оширилиши лозим.


225. Янги ишга туширилаётган объектлар ёки реконструкция қилинган цехларни электр ускуналари тармоқларига улашга Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Электр эне ргияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вакили томонидан имзоланган эксплуатация қилишга рухсат бериш тўғрисидаги далолатнома, электр энергиясидан фойдаланиш учун тузилган шартнома тузилгандан сўнг, ҳисоблаш ускуналари ўрнатилгандан кейин рухсат этилади.

226. Хизмат кўрсатувчи ходимлар (навбатчи электромонтёрлар, электр қутиси олдидаги навбатчилар ва ҳоказо) учун корхона томонидан эксплуатацион йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва унда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

а) хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, ўзаро муносабатлари ва масъулияти;

б) ускуналарни ишга тушириш ва тўхтатиш операцияларининг кетма-кетлиги;

в) нормал иш шароитида ускунани эксплуатация қилиш қоидалари ва авария ҳолати юзага келганда, таъмирлаш пайтида кўриладиган чоралар;

г) диэлектрик ҳимоя воситаларини қўллашдаги хавфсизлик чоралари ва қўллаш тартиби;

д) электр ускуналаридан портлаш хавфи бўлган хоналарда фойдаланишда ёнғинга қарши чоралар.

Эксплуатация йўриқномалари бош муҳандис (бош технолог) томонидан тасдиқлангандан сўнг хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан ўрганилиши ҳамда уларнинг қўлига берилиши лозим.


227. Сменали хизмат кўрсатувчи ходимлар (электромонтёрлар, чилангарлар) хоналарида ва электр устахонасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган "Электр ускуналаридан фойдаланишдаги бахтсиз ҳодиса туфайли жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўриқнома" осиб қўйилиши лозим (2005 йил 11 октябрь, рўйхат рақами 1193/5).

228. Корхонанинг бош тақсимлаш қутиси ва цехлардаги тақсимлаш қутилари панелларида панелга ўрнатилган асбоблар ва аппаратура қайси линияга ёки қайси агрегатга тегишли эканлигини кўрсатувчи аниқ ёзувлар бўлиши лозим. Бундай ёзувлар ҳар бир панелнинг олд ва орқа томонларида бўлиши лозим.


229. Электр двигателларининг корпуслари ва уларни ҳаракатга келтирадиган ускуналарда қизил стрелкалар билан айланиш йўналиши кўрсатилиши лозим, ишга тушириш мосламасида эса у тегишли бўлган машина ёки механизм кўрсатилган ёзув бўлиши лозим.


230. Корхонанинг портлаш хавфи бўлган цехларида ва бўлинмаларида, жумладан спирт ҳайдаш, утилизация цехларида, спирт омборида, аммиакли совутиш қурилмалари ўрнатилган хоналарда, портлаш хавфи бўлган моддалар сақланадиган омборлар ва ҳоказоларда электротехник ускуналар портлашдан ҳимояланган тарзда тайёрланган бўлиши лозим.

Намлик миқдори кўп бўлган бошқа ишлаб чиқариш хоналарида электр ускуналари нам ўтказмайдиган (ёпиқ) тарзда тайёрланган бўлиши лозим (мазкур Қоидаларнинг 8-иловасида кўрсатилган).


231. Истисносиз барча цехлар ва маиший хоналарда электр двигателларни ишга тушириш учун ёпиқ кожухлар билан таъминланган бўлса ҳам очиқ турдаги рубильниклардан фойдаланиш ман этилади. Фақат ёпиқ турдаги рубильниклардан фойдаланиш лозим.

Очиқ турдаги рубильниклардан фақат ёпиқ цех тақсимлаш қутиларига монтаж қилинганда, бош тақсимлаш қутисидан фойдаланиш мумкин ва уларни фақат махсус хизмат кўрсатувчи ходимлар ишлатиши лозим.


232. Электр мосламаларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш, электр ускуналарини чақмоқ ва бошқа ортиқча кучланишлардан сақлаш учун ерга улаш мосламаси ўрнатилиши ва электр ускунасининг корпуси ерга уланиши лозим.

Электр ускуналарини ерга улаш ёки ноллаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши лозим:

380 В ва ундан юқори кучланишли ўзгарувчан токда ва 440 В ва ундан юқори доимий токда - барча ҳолатларда;

номинал кучланиш 42 В дан юқори, бироқ 380 В дан паст ўзгарувчан токда ва 110 В дан юқори, бироқ 440 В дан паст доимий токда - хавфлилик даражаси жуда юқори бўлган хоналарда (спирт ҳайдовчи ва ректификация цехларида, спирт омборлари, шиша идишларни ювиш бўлинмалари ва подвал хоналарида ва ҳоказо) ва ташқи ускуналарда.

Номинал кучланиш 42 В гача бўлган ўзгарувчан токда ва 110 В гача бўлган доимий токда электр ускуналарини ерга улаш ёки ноллаштириш талаб қилинмайди, портлаш хавфи бўлган ҳудудлардаги электр ускуналари, электр пайвандлаш трансформаторининг иккиламчи ўрами, металл конструкцияларга ётқизилган назорат ва кучланиш кабелларининг металл қобиқлари ҳамда зирҳлари бундан мустасно.


233. Қуйидагилар ҳимоя мақсадида ерга уланиши лозим:

а) электр машиналар, трансформаторлар, аппаратлар, чироқлар ва ҳоказоларнинг корпуслари;

б) электр аппаратларининг приводлари;

в) ўлчаш трансформаторларининг иккиламчи ўрамлари;

г) тақсимлаш қутилари, бошқарув қутилари, қутичалар ва шкафларнинг каркаслари;

д) тақсимлаш мосламаларининг металл конструкциялари, назорат ва кучланиш кабелларининг металл қобиқлари ҳамда зирҳлари, симларнинг металл қобиқлари, электр токини ўтказиш пўлат қувурлар ва электр ускуналарини ўрнатиш билан боғлиқ бошқа металл конструкциялар;

е) спирт сиғимларининг металл корпуслари;

ё) кўчмас ва кўчма электр қабул қилгичларнинг металл корпуслари;

ж) ҳаво линияларининг металл таянчлари;

з) дастгоҳлар, машина ва механизмларнинг ҳаракатланувчи қисмларига жойлаштирилган электр ускуналар.

Ҳимоя мақсадида ерга улаш қийин бўлган кўчма электр ускуналари (электр насослар, электр пайвандлаш трансформаторлари ва бошқалар), ҳимоя учун олов ўчириш мосламаси билан жиҳозланиши лозим. Технологик ускунанинг корпусидан қайтиш сими сифатида фойдаланиш мумкин эмас.


234. Кучланиш 1000 В гача бўлган чуқур ерга уланган нейтралли электр ускуналарида авария участкасини автоматик ўчиришни таъминлаш мақсадида фазали ва ноль ҳимоя ўтказгичларининг ўтказувчанлиги Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари талабларига мувофиқ танланиши лозим. 1.7-бўлим, "Ерга улаш ва ноль ҳимоя ўтказгичлари" кичик бўлими.


235. Кўчма электр ускуналар (электр насослар, электр пайвандлаш трансформаторлари ва бошқалар), шунингдек пайвандланадиган конструкциялар ва маҳсулотлар Электр ускуналарини жиҳозлаш қоидалари талабларига мувофиқ ерга уланиши лозим. 1.7-бўлим, "Кўчма электр ускуналар" кичик бўлими.


236. Электр ускуналарини эксплуатация қилиш жараёнида ерга улашнинг яхлитлиги устидан назорат олиб бориш ва сақлагичларнинг эрувчан қисмлари қаршилик даражасидан ошиб кетишига йўл қўймаслик лозим. Худди шунингдек, ҳимоя учун ерга улаш элементлари устидан эксплуатацион назорат амалга оширилиши лозим.

Ерга улаш бир йилда бир марта шиналар контактлари бутунлиги ва ерга улаш қаршилигини ўлчаш мақсадида махсус эксплуатацион синовлардан ўтказилиши лозим. Ушбу синовлар қуйидаги тартибда амалга оширилади: бир йилда бир марта тупроқ қуриган ёз пайтида, келгуси йили қишда, энг кам музлаш пайтида, яъни тупроқнинг ўтказувчанлиги энг кам даражада бўлган пайтда.


237. Кучланиш 1000 В гача бўлган тармоқларда ҳар битта ҳимоя учун ерга улаш контурининг қаршилиги 4 Ом дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ҳимоя учун ноллаштириш мақсадида фойдаланиладиган нолли симда сақлагичлар ёки бир қутбли ўчиргичлар бўлмаслиги лозим.

Очиқ ўрнатилган яланғоч ерга улаш симлари, шунингдек барча ерга улаш тармоғи конструкциялари ва симлари бинафша рангга бўялиши лозим.


238. Электр ускуналари, бинолар ва иншоотларни яшин уришидан ҳимоя қилиш учун хавфли электр потенциали мавжуд хоналарга стерженли ва тросли яшин қайтаргичлар ўрнатилиши лозим.


239. Яшин уришидан корхона ҳудудида жойлашган қуйидаги объектлар ҳимояланиши лозим:

а) очиқ тақсимлаш мосламалари, жумладан подстанциялар ва алоҳида жойлашган трансформатор подстанциялари (ёки иншоотлари);

б) спирт омборлари, ёнилғи (бензин омборлари) ва мойлаш материаллари омборлари.


240. Электр асбоби Электр энегетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг буйруғи билан тасдиқланган Электр қурилмаларининг тузилиш қоидалари 1.7.94-1.7.97 кичик бандлари талабларига жавоб бериши мақсадга мувофиқ.


241. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 220 В дан юқори бўлмаган электр асбоби, ўта хавфли хоналарда ва хоналардан ташқарида кучланиш 42 В дан юқори бўлмаган электр асбоби қўлланилиши лозим.

Виночилик корхоналарида қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлган хоналар хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналар тоифасига киради:

а) нисбий намлик узоқ вақт давомида 75 фоиздан юқори;

б) ток ўтказувчи поллар (темир бетон, тупроқ, ғишт ва бошқалар);

в) кишининг бир томондан биноларнинг ерга уланган металл конструкциялари технологик аппаратларга, иккинчи томондан электр ускуналарининг металл корпусларига тегиш имконияти мавжуд бўлган ҳолатларда.

"Ўта хавфли хоналарга" нисбий намлик 100 фоизга яқин ва кимёвий фаол муҳити, спирт, аммиак ва сульфидли ангидрид буғлари мавжуд бўлган, шунингдек айни пайтда бир ёки иккита юқори хавфлилик шартига жавоб берган хоналар. Қолган барча хоналар хавфлилик даражаси юқори бўлмаган хоналарга киради. Хоналар муҳитининг тавсифи қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган.

Электр ускунасидан фойдаланиладиган "ўта ноқулай иш шароитларига" металл конструкциялар, сиғимлар, тоннеллар, шунингдек баландликда амалга ошириладиган ишлар киради.


242. Электр асбобининг 42 В кучланишда ишлаш имкониятини таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолда 220 В да ишлайдиган электр асбобидан фойдаланишга рухсат этилади. Бироқ бунда ҳимоя воситалари (қўлқоплар, калиш ва гиламчалар)дан фойдаланиш ва электр асбобининг корпусини ерга ишончли улаш шарт.


243. 42 В дан юқори кучланишда ишлайдиган электр асбобининг корпуси ерга улаш симига улаш учун "Ер" белгиси бўлган махсус қисқичга эга бўлиши лозим.


244. Электр асбоби, қўл чироқларини улаш учун мўлжалланган штепселли уланишларнинг ток ўтувчи қисмлари яширилган ва зарур ҳолларда ерга улаш контактига эга бўлиши лозим.


245. 12 ва 42 В кучланишларда қўлланиладиган штепселли уловчилар (розеткалар, вилкалар) ўзининг конструктив бажарилишига кўра 110 ва 220 В кучланишлар учун мўлжалланган штепселли уловчилардан фарқ қилиши, 12 ва 42 В кучланишлар учун мўлжалланган вилкаларнинг 110 ва 220 В кучланишли штепселли розеткаларига улаш имкониятига эга бўлмаслиги лозим.

12/42 В кучланишлар учун штепселли уловчилар 110/220 В кучланишлар учун штепселли уловчилардан рангига кўра кескин фарқ қилиши лозим.


246. Кабеллар ва симларнинг қобиқлари электр асбобга киритилган бўлиши ва синмаслиги ҳамда сийқаланиб кетмаслиги учун мустаҳкам ўрнатилиши лозим.


247. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кўчма қўл электр чироқларидан фойдаланишга 42 В дан юқори бўлмаган кучланишда йўл қўйилади. Ўта хавфли хоналарда, сиғимлар ва аппаратларнинг ичида, хоналардан ташқарида 12 В дан юқори бўлмаган кучланишда кўчма қўл электр чироқларидан фойдаланиш мумкин.


248. Портлаш ва ёнғин хавфи юқори бўлган шароитда ишлаш учун кучланиши 12 В дан юқори бўлмаган, портлашдан ҳимояланган кўчма электр чироқлар ёки шахтёрларникига ўхшаш аккумуляторли фонарлар зарур. Қўлда ишлатиладиган электр асбобидан портлаш ва ёнғин хавфи бўлган хоналарда фойдаланишга рухсат этилмайди.


249. Кўчма электрлаштирилган асбоб ва қўл электр чироқларидан фойдаланиш мақсадида кучланишни пасайтириш учун стационар камайтирувчи трансформаторлар қўлланилиши лозим.


250. Электр асбоби ва қўл электр чироқларининг сақланиши ва созлигини назорат қилишни корхона бўйича фармойиш билан ваколатли этиб тайинланган шахс амалга ошириши лозим. Электр асбоби навбат рақамига эга бўлиши ва қуруқ жойда сақланиши лозим.


251. Корпусда туташувлар ва симлар изоляциясининг аҳволи:

а) ерга уланган сим, электр асбоби, қўл электр чироқлари, пасайтирувчи трансформаторлар изоляцияси ва частота ўзгартиргичлар изоляцияси мегомметр ёрдамида 3 ойда 1 марта малакаси III гуруҳдан паст бўлмаган шахс томонидан текширилиши лозим;

б) махсус журналда қайд этилиши керак.


252. Ишчининг қўлига электр асбобини беришдан олдин стендда ёки асбоб ёрдамида (масалан, "Нормометр") ерга уланадиган симнинг бутунлиги ва электр асбоби корпусида туташув йўқлиги текширилади.

Текшириш натижалари ва электр асбобнинг берилиши махсус журналда қайд этилиши лозим.


253. Қўл электр асбоби ёки электр чироқларидан фойдаланишда уларнинг симлари ёки кабеллари иложи борича осиб қўйилган бўлиши лозим.


254. Электр асбобидан фойдаланувчи шахсларга қуйидагилар тақиқланади:

а) электр асбобини қисқа вақтга бўлса-да бошқа кишига бериш;

б) электр асбобини қисмларга ажратиш ва мустақил таъмирлаш (электр асбобининг ўзини, симлари, штепселли уланишларини ва ҳоказо);

в) нарвонлар ёрдамида 2,5 м дан юқори баландликда ишлаш;

г) металл сиғимлар, аппаратлар ичига бошқа кўчма трансформаторлар ва частота ўзгартиргичларни олиб кириш.


255. Электр ускуналарининг аҳволи учун жавобгар шахсларнинг мажбуриятлари:

кабеллар, электр симлари, двигателлар, чироқлар ва бошқа электр ускуналарининг хоналарнинг ёнғин ва портлаш хавфи даражаси ва атроф-муҳит шароитларига боғлиқ равишда танлаш ҳамда қўлланишини назорат қилиш;

қисқа туташувлар, ортиқча зўриқишлар, ички ва атмосфера қизишлари, шунингдек бошқа носоз иш режимларидан ҳимоя аппаратларининг аҳволини мунтазам равишда назорат қилиш.


256. Электр ускуналаридан фойдаланишда қўлланиладиган ҳимоя воситалари Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг буйруғи билан тасдиқланган "Электр ускуналарида ишлатиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синовдан ўтказиш қоидалари" талабларига тўлиқ жавоб бериши мақсадга мувофиқ.

Ушбу талабларга жавоб бермайдиган ҳимоя воситалари зудлик билан фойдаланишдан чиқарилиши тавсия этилади.


257. Ҳимоя воситаларига изоляцияловчи штангалар, қисқичлар, изоляцияловчи дастакларга эга асбоб, диэлектрик қўлқоплар, диэлектрик этик ва калишлар, изоляцияловчи тагликлар, резина гиламчалар ва йўлак гиламчалари, кўчма кучланиш кўрсаткичлари ва ток ўлчаш қисқичлари, кўчма вақтинчалик ерга улаш ҳимоя мосламалари, кўчма деворлар, ҳимоя кўзойнаклари, брезент қўлқоплар ва противогазлар киради.


258. Фойдаланиш учун қабул қилинган барча ҳимоя воситалари амалдаги "Электр ускуналарида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синовдан ўтказиш қоидалари"га мувофиқ ҳолда эканлигини текшириш мақсадида мунтазам равишда назорат қилиниши тавсия этилади.

Синовдан ўтмаган ёки синов муддати тугаган ҳимоя воситаларини қўллаш тақиқланади.


259. Фойдаланишда бўлган ва захирада турган барча ҳимоя воситалари рақамланиши лозим. Рақамлаш корхона бўйича умумий ва ҳимоя воситаларининг ҳар бир тури бўйича алоҳида белгиланади.


260. Ҳимоя воситаларини тўғри сақлашни ташкиллаштириш, уларнинг захираларини тўлдириш, даврий текширишлар ва синовларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, носоз воситаларни ўз вақтида фойдаланишдан чиқариш ва ҳимоя воситалари ҳисобини юритишни ташкиллаштириш учун жавобгарлик корхонанинг бош энергетиги (механиги) зиммасига юклатилади.


261. Барча ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва аҳволини ҳар 3 ойда текшириш, уларни белгиланган муддатда навбатдаги синовга топшириш ёки бузилган ҳолатда ўз вақтида алмаштириш учун жавобгарлик корхона бош энергетиги (механиги)нинг фармойиши билан ваколатли шахс зиммасига, у бўлмаган пайтда бош энергетик (механик) зиммасига юклатилади.

Даврий текширишлар натижалари сана ва текширишни амалга оширган шахснинг фамилияси кўрсатилган ҳолда текширишлар журналига киритилиши лозим. Носозлик аниқланган ҳолда ҳимоя воситаси зудлик билан фойдаланишдан олиниши лозим.


262. Ҳимоя воситаларидан индивидуал фойдаланишда уларнинг бут сақланиши ва ишлатилиши, лозим даражада хизмат кўрсатилиши, белгиланган муддатда навбатдаги синовга топширилиши ва яроқсиз ҳолга келганда ўз вақтида алмаштирилиши учун жавобгарлик ҳимоя воситаси берилган шахснинг зиммасига юклатилади.



17-§. Корхонанинг санитария-технологик

жиҳозланишига доир талаблар


263. Корхонанинг барча ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолари хўжалик-ичимлик ички сув қувурлари тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ички сув қувурлари тизимини жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш санитария меъёрлари қоидалари, "Биноларнинг ички сув қувурлари ва канализацияси" қурилиш меъёрлари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.


264. Технологик, хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари, хом ашё ва ускуналарни ювиш учун зарур сувнинг сифати амалдаги стандартлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


265. Хўжалик-ичимлик суви таъминоти манбаини танлаш маҳаллий давлат ҳокимият органлари ва тегишли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилиши лозим.

266. Бино атрофида хўжалик-ичимлик суви таъминоти манбаини танлаш маҳаллий ҳокимият органлари ва Давлат сув (сув ҳавзалари) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилиши, сув ҳавзаларининг атрофи баландлиги камида 1,2 м бўлган девор билан ўралиши лозим.

267. Сув қувурлари тармоғи ҳалқаланган бўлиши лозим.


268. Хўжалик-ишлаб чиқариш сув қувурларини ичимлик суви қувурларига улаш мумкин эмас. Шаҳар сув қувурлари тармоғига уланган ичимлик суви қувурлари маҳаллий манбалардан олинадиган бошқа ичимлик суви қувурларига доимий уланишга эга бўлмаслиги лозим.


269. Ичимлик сувини узатиш ва сақлашда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан хўжалик-ичимлик суви таъминоти амалиётида фойдаланиш учун тавсия қилинган қувурлар, материаллар ва коррозияга қарши қопламалардан фойдаланиш тавсия этилади.


270. Хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сув сарфи меъёри қуйидаги ҳисобдан келиб чиқиб белгиланади:

хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун - иссиқлик таъсири соатига 20 ккал/куб.м ва ундан ориқ бўлганда бир сменада 1 кишига 45 л ва қолган ҳолатларда 25 л;

душхонали ишлаб чиқариш цехлари учун - бир душ сеткасига 37° С ҳароратли 500 л/с;

ярим душхона, гуруҳли ва якка ювиниш мосламалари учун - битта кранга 37° С ҳароратли 180-200 л/с.


271. Ишловчиларни ичимлик суви билан таъминлаш мосламалари қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


272. Корхона ходимларини қайнаган ичимлик суви билан таъминлаш бир сменада 1 кишига 4-5 л ҳисобида амалга оширилади.


273. Ичимлик сувининг ҳарорати 20° С дан юқори ва 8° С дан паст бўлмаслиги лозим.


274. Ичимлик сувини тарқатиш мосламаси стаканларни ювиш қурилмаси, сувни оқизиб юбориш чаноқлари ёки махсус сув оқизиб юбориш қурилмаларига эга бўлиши ҳамда тоза сақланиши лозим.


275. Газ суви ишлаб чиқариш учун сатуратор мосламаларининг жиҳозланиши ва эксплуатация қилиниши Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз ишлатиш қоидалари талабларига амал қилиш тавсия этилади.

276. Ичимлик сувининг сифати стандарт талабларига жавоб бермаган ҳолда маъмурият ёки иш берувчи ичимлик сувини тозалаш ускуналарини сотиб олиши ва ишга тушириши лозим.


277. Барча сув қувурлари мосламаларининг (қудуқлар, гидрантлар, насослар ва бошқалар) созлигини текшириш хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан корхона бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича бир ойда камида 1 марта амалга оширилиши тавсия этилади.


278. Корхоналарда ишлатилган ишлаб чиқариш ва хўжалик-чиқинди сувларини чиқариб юбориш учун ёпиқ канализация тармоқлари ўрнатилиши лозим. Хўжалик-чиқинди сувлари ва ифлосланган ишлаб чиқариш оқава сувларини шимувчи қудуқлар ва ўраларга ташлашга йўл қўйилмайди.


279. Оқава сувларни сув ҳавзаларига оқизиш шарт-шароитлари "Ер усти сувларининг оқава сувлардан ифлосланишидан ҳимоялаш қоидалари"га мувофиқ бўлиши тавсия этилади.


280. Оқава сувларни сув ҳавзаларига оқизиш шарт-шароитлари қонунчилик ҳужжатларига кўра ер усти сувларининг оқава сувлардан ифлосланишидан ҳимоялаш қоидаларига мувофиқ тегишли органлар билан келишилади.


281. Оқава сувлар сув ҳавзаларига оқизилишидан олдин тегишли органлар билан келишилган ҳолда биологик ёки механик тозалаш иншоотларида тозаланиши лозим. Оқава сувларни канализация тозалаш иншоотларида тозалашни назорат қилиш амалдаги Ер усти сувларининг оқава сувлардан ифлосланишидан ҳимоялаш қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.


282. Барча сув таъминоти ва канализация тақсимлаш тармоғи корхонанинг бош режаси (генплан)да кўрсатилиши лозим.


283. Текшириш қудуқлари чўян ёки бетон қопқоқлар билан ёпилган бўлиши лозим. Текшириш ва ёнғин қудуқларини бирон-бир материаллар, хом ашё, тара ёки тасодифий буюмлар билан ёпиб қўйиш ман этилади.


284. Шахта қудуқларига насослар ўрнатишда уларга эркин тушиш имконияти бўлиши, шахтага тушиш панжарали зиналар ёрдамида амалга оширилиши ва зиналар ёритилган бўлиши лозим.


285. Барча насосларнинг умумий иссиқ суюқликларни узатувчи қувурлари магистралга қайтариш клапанлари ва тартибга солувчи мосламалар билан жиҳозланиши лозим.


286. Насосхоналардаги оқава сувлар чиқиб кетишининг олдини олувчи канализация затворига эга бўлиши лозим.


287. Тозалашни талаб қилувчи ва талаб қилмайдиган ишлаб чиқариш оқава сувлари учун алоҳида канализация тармоқлари кўзда тутилиши лозим.


288. Технологик ускуналарни канализация тармоғига тўғридан-тўғри улашга йўл қўйилмайди.

Оқава сувлар учун воронкалар, траплар, олинадиган металл панжаралар билан ёпиладиган темир бетон лотоклар ўрнатилиши лозим.


289. Сувнинг сифати ва оқава сувларни тозалаш устидан лаборатория назоратини ўрнатиш аҳоли пунктларини сув билан таъминлаш ва оқава сувларни чиқариш тизимларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Тозалаш иншоотларининг техник ва санитария ҳолати устидан назорат қилиш махсус тайинланган шахс зиммасига юклатилиши лозим.


290. Канализация насос станцияларини ишлатиш махсус тайёргарликка эга ходимлар томонидан амалга оширилади. Улар доимий фаолият юритувчи 3 марта ҳаво алмашувини таъминловчи сўрувчи вентиляцияга ва 7 марта ҳаво алмашувини таъминловчи фавқулодда вентиляцияга эга бўлиши лозим.

Вентиляция тизими ўчирилган ҳолатда ишларни амалга ошириш ман этилади.


291. Кузатиш, канализация, сув қувурлари, газ қудуқларидаги барча ишлар масъул шахс томонидан берилган наряд-рухсатнома асосида амалга оширилиши лозим (мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган). Наряд-рухсатнома қудуқ билан технологик боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарлари билан келишилган бўлиши лозим.


292. Қудуқларда ишлаш учун 18 ёшдан кичик бўлмаган, жисмонан соғлом ва тиббий кўрикдан ўтган эркаклар қабул қилинади. Қудуқлардаги ишлар камида 3 кишидан иборат махсус ўқитилган ишчилар бригадаси томонидан амалга оширилади.


293. Ишчи қудуқларда ишлаш пайтида қуйидагиларга эга бўлиши лозим:

қудуқ чуқурлигидан 3 м узун бўлган ва 300 кг дан ортиқ юкни кўтара олувчи арқонга эга эҳтиёт камари;

қудуқ чуқурлигидан 2 м узун бўлган ташқарига чиқариладиган шлангли противогаз;

кучланиши 12 В дан ортиқ бўлмаган портлашдан ҳимояланган тарзда ясалган кўчма ёки шахтерлик чироғи;

кучланиши 42 В дан ортиқ бўлмаган кўчма вентилятор.


294. Қудуқда ишларни амалга оширишдан олдин газ анализатори ёки индикатор ёрдамида қудуқда газ йўқлигини аниқлаш, тўсиқ ва тақиқловчи йўл белгисини ўрнатиш лозим. Қудуқда газ борлиги аниқланган тақдирда уни талаб даражасида шамоллатиш лозим.

Қудуқда ишловчини эҳтиёт камари, шлангли противогаз ва қутқарув арқонига эга бир киши (дублёр) доим кузатиб туриши лозим.


295. Канализация-насос станциялари сўрувчи умумий алмашув ва фавқулодда (етти марта ҳаво алмашувини таъминловчи) вентиляция тизимлари билан жиҳозланиши лозим. Вентиляция ишламаган ҳолда станция хонасига кириш ман этилади.


296. Корхонанинг барча биноларида иситиш тизимлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари, санитария меъёрлари ва "Иш ҳудуди ҳавоси" стандарти талабларига мос ҳарорат ва намликни таъминлаши лозим.


297. Иситиш асбоблари юзаси қизишининг рухсат этилган максимал ҳарорати қуйидаги даражалардан ошмаслиги лозим:

чанг ажралмайдиган ишлаб чиқариш хоналарида доимий кўрсаткичга эга иситиш тизимида 130° С ва ўзгарувчан кўрсаткичга эга иситиш тизимида 150° С;

чанг ажраладиган ишлаб чиқариш хоналарида - 110° С.


298. Иситиш асбоблари куйишдан сақловчи тўсиқларга эга бўлиши лозим.



18-§. Сигнализация ва алоқа

тизимларига доир талаблар


299. Йирик корхоналар ўз телефон алоқаси коммутаторига эга бўлиши лозим. Кичик корхоналарда ишлаб чиқариш участкаси билан телефон алоқаси бўлиши лозим.


300. Ўзаро доимий ишлаб чиқариш алоқаси мавжуд бўлган асосий ва қўшимча ишлаб чиқариш хоналари, таъмирлаш устахоналари, совутиш қурилмаси, буғ қозонхонаси ва бошқа ишлаб чиқариш участкалари ишлаб чиқариш шароитлари, бинолар ва ишлаб чиқариш участкаларининг корхона ҳудудида жойлашувига боғлиқ равишда телефон, диспетчерлик ёки селектор алоқаси билан жиҳозланиши лозим.


301. Корхона ўзининг трансляция тармоғига эга бўлиши керак. Репродукторлар барча хоналарда (омборхона ва гардероблардан ташқари) ва ҳудудда ўрнатилиши лозим. Бунда алоҳида участкаларни трансляция тармоғидан узиб қўйиш имконияти кўзда тутилиши лозим.


302. Бошқарув пультидан кўринмайдиган машиналар, агрегатлар, иккитадан ортиқ хоналарни бирлаштирувчи, шунингдек 20 м дан узунроқ транспортёрлар энергия берилишидан 20 секунд аввал автоматик ишлаб кетувчи овоз сигнализацияси билан жиҳозланиши лозим.


303. Корхоналарнинг хоналари ва ҳудудидаги омборлар амалдаги "Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги" қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг талабларига мувофиқ ёнғин сигнализациясининг воситалари билан жиҳозланиши лозим.


304. Газларнинг ажралиб чиқиши туфайли (спирт ҳайдаш ва углекислота цехлари, бижғиш бўлими, спирт омбори, совутиш қурилмаси ва ҳоказо) ёки аппаратларда, қурилмаларда босимнинг йўл қўйиладиган даражасидан ортиши туфайли (пиширгич ва илкпиширгичлар, аппарат бўлими, буғ қозонхонаси, совутиш қурилмаси) одамлар учун хавф туғдириши мумкин бўлган цехлар, бўлимлар, ишлаб чиқариш участкалари хоналарнинг портлашдан, ёнғиндан хавфлилиги бўйича тоифаланишини ҳисобга олган ҳолда аварияли овоз ва ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланиши лозим.

Аварияли сигнализация хоналарда, иш участкаларида барча кириш ва чиқиш жойларида ўрнатилиб, соз ҳолда тутиб турилиши лозим.



III БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ЖАРАЁНЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИ


1-§. Хом ашёни қабул қилиш ва қайта ишлаш


305. Узум ва бошқа хом ашёнинг шнекли таъминлагичли қабул қилиш бункерлари одамларнинг бункерларга тушиб кетиши имкониятининг олдини олувчи муҳофаза мосламалари (панжаралар) билан жиҳозланиши лозим.


306. Қабул қилиш бункерида юк солиш тарафидан таъминлагич шнекини тўхтатиш учун аварияли ўчиргич бўлиши лозим.


307. Майдаловчи машиналар, шнекли пресслар ва оқизгичларнинг бункерларида хом ашёни бевосита қўл билан текислаш ва ичига тиқиш тақиқланади.


308. Ричагли прессда ишловчилар ричагнинг кучи йўналтирилган тарафидан туришлари лозим.


309. Қисмларга ажратиладиган саватли прессларда қулфлар тўғри ёпилишини бригадир текшириши лозим.


310. Гидропрессларнинг тиргакларида қизил белги кўрсатилиши лозим, саватнинг корпусини ундан юқори кўтариш тақиқланади.


311. Гидропрессларнинг платформалари ҳаракатланадиган рельсли йўлларнинг учларида платформаларнинг рельслардан тушиб кетишига йўл қўймайдиган тиралгичлар қўйилиши керак.


312. Барча машиналар ва ускуналар уларнинг ҳимоя мосламалари олинган ёки очилган ҳолда ишга тушишига йўл қўймайдиган блоклаш мосламаларига эга бўлиши лозим.


313. Вино ашёларидан спиртни ишлаб чиқариш учун бижғитиш бўлимларида аварияли шамоллатиш билан туташтирилган карбонат ангидрид газининг газ сигнализациялари ўрнатилиши лозим.


314. Узумни қайта ишлаш пунктларининг бижғитиш бўлимлари бошқа хоналардан чекланиши ҳамда хонанинг қуйи сатҳидан (пол ёнидан) сўриб олувчи умумалмашув ҳаво келиш-сўриб олиш шамоллатилиши билан жиҳозланиши лозим. Углекислотанинг ажралиб чиқиш манбалари маҳаллий сўриб олиш қурилмалари билан жиҳозланиши лозим ва хонада карбонат ангидрид газининг миқдори 20 мг/м дан ошмаслиги лозим.


315. Бижғитиш бўлимида ҳаводаги заҳарли газлар буғлар ва чангнинг санитария меъёрлари ва қоидалари билан белгиланган йўл қўйиладиган миқдоридан ошиб кетмаслиги устидан доимий назорат қилиб бориш лозим.


316. Барча ёпиқ технологик сиғимлар шамоллатиш йўли билан углекислотани кетказиш учун юқори ва қуйи туйнукларга эга бўлиши лозим. Юқори туйнукнинг қопқоғи остида панжара бўлиши лозим.

Амфоралар, бутлар ва бошқа сиғимлардан қуйи ва тўкувчи жўмракларсиз фойдаланиш мумкин эмас.

Ерга чуқур киритилган сиғимлардан углекислота суюқлик билан лим-лим тўлдириш орқали кетказилади.


317. Бочкаларни лагерга (2-3 қават қилиб) ўрнатишда қуйидагилар зарур:

а) қават текис ва қаттиқ юзага ўрнатилади;

б) лагердаги бочкалар тагликлар-поналарни тиқиб мустаҳкамланади (ҳар бир томонидан иккита таглик);

в) таянч-тагликлар темир скобалар, михлар ёки шуруплар билан ўзаро бириктирилади, лагернинг учларида бочкалар думалаб кетмаслиги учун мустаҳкам боши берк анкерли тиралгичлар ўрнатилади;

г) 2 ва 3-қаватларга бочкалар уста (бригадир) раҳбарлиги остида кўтариш механизмлари ёрдамида ўрнатилади;

д) лагерда бочкаларнинг тўғри қўйилганлиги арқонча ва шоқул билан текширилади;

е) ишларни тугатишдан аввал барча қаватларни текшириб, тагликлар (поналар) ёғоч болға билан уриб, мустаҳкам киритилганлиги текширилади.


318. Бижғитиш бўлимида ишчиларда мавжуд бўлганидан ташқари цех устасида сақланадиган ҳимоя воситаларининг захира мажмуи (кучланиши 12 В дан ошмаган кўчма чироқ) ва зарурий дори-дармон солинган дорихона бўлиши лозим.



2-§. Виноларга ишлов бериш,

уларни ушлаб туриш ва сақлаш


319. Виноларга ишлов бериш, уларни ушлаб туриш ва сақлаш хоналари, модер камералари ва купаж-фильтрлаш бўлимлари 7-иловага мувофиқ кўрсаткичлар тутиб турилишини таъминлайдиган ҳаво келиш-сўриб тортиш шамоллатилиши билан жиҳозланиши лозим.


320. Спирт қўшилган вино материалларидан бўшаган сиғимлар сув билан ювилиши ҳамда юқори ва қуйи туйнуклар очилиб, яхшилаб шамоллатилиши лозим.


321. Иссиқлик ташувчини пастеризаторларга ёки совутгичларга олиб келувчи ва улардан олиб чиқувчи қувурлар иссиқликдан изоляция қилиниши лозим. Қувурнинг пастеризатор ёнидаги жойида босим ва ҳароратни назорат қилиш асбоблари, шунингдек ҳароратни ростлагич ўрнатилиши лозим.


322. Фильтрларнинг кириш йўлларида йўл қўйиладиган иш босимининг кўрсаткичлари белгиланган ҳамда ҳар йили режали текширувдан ўтган манометрлар ўрнатилиши лозим.


323. Винони фильтрларга етказувчи насослар созловчи ҳамда гидравлик зарбаларнинг олдини олувчи мосламаларга эга бўлиши лозим.


324. Фильтрларни ўрнатиш жойи ёруғ, кенг ва тоза бўлиши лозим.


325. Фильтрлар барча зарурий арматура (аппаратура) ва асбоблар билан жиҳозланиши лозим, уларни ўз вақтида синаш ва текшириш керак. Фильтрлар йиғилган ҳолида белгиланган босим билан текширилади.


326. Назорат шишалари ишончли металл тўрлар билан ҳимояланиши лозим. Фильтрнинг кириши ва чиқишида энг юқори йўл қўйиладиган босим учун белгиланган қизил чизиқли манометрлар ўрнатилиши лозим.


327. Винолар, шарбатлар ва шиннининг центрифугалар билан қуюқ моддаларидан тозаланишида центрифугалар қуйиш учун автоматик мосламалар билан жиҳозланиб, тўлиқ техник соз ҳолда тутиб турилиши лозим.


328. Шинни ва виноларни қуюқ моддалардан тозалаш центрифугасининг қопқоғи унинг очиқ қопқоғи билан ишга тушишининг олдини олувчи блоклаш мосламасига эга бўлиши лозим.


329. Центрифуга ғилофининг кўринарли жойида ишлаб чиқарувчи корхона номи, айланишларнинг корхона рақами, энг юқори йўл қўйиладиган айланишлар сони ва энг катта юк (кг) кўрсатилган жадвалча бўлиши керак.


330. Маҳсулот центрифугага бир текисда, фақат барабан белгиланган айланишлар сонига етганидан кейингина узатилиши керак.


331. Тебранувчи барабанли ёки носоз тормозли, блокланиши бўлган центрифугада ишлаш тақиқланади.


332. Заводнинг бош механиги ва цех бошлиғи (устаси) камида 6 ойда бир марта центрифугани (барабан, корпус, подшипниклар, тормоз, сақловчи мосламалар ва ҳоказолар) обдон текшириб, натижаларини махсус журналга расмийлаштириши лозим.



3-§. Вино, шинни, шарбатларни

сульфитлаш ҳамда хоналарни дудлаш


333. Вино, шинни, шарбатларни сульфитлаш очиқ ҳавода (бостирма тагида) ёки мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида кўрсатилган талабларни таъминлайдиган шамоллатиш билан жиҳозланган хоналарда ўтказилиши лозим.


334. Сульфитлашни бажарувчи ишчилар махсус кийимда, резинали фартук, брезент қўлқопда ҳамда ҲФТ русумли фильтрловчи қутичали противогазларда бўлишлари лозим. Танаси нам ва терлаган ҳолда ишлаши тақиқланади.


335. Сульфитометрларни зарядлаш ҳамда сульфитланган сувнинг бошланғич эритмаларини тайёрлаш фақат очиқ ҳавода тайёрланиши лозим.


336. Сульфитланган сувнинг бошланғич эритмалари ичидагининг номи аниқ кўрсатилган герметик идишларда сақланиши лозим.


337. Сульфитлаш хонасида, цех устасида сақланувчи ҳимоя воситаларининг захира мажмуи (резинали фартук, брезент қўлқоп ҳамда ҲФТ русумли фильтрловчи қутичали противогазлар) ва зарурий дори-дармон солинган дорихона бўлиши лозим.


338. Шиннини сульфитлашда хонада фақат биргина олтингугурт ангидридли ишлайдиган баллон бўлишига рухсат этилади.


339. Баллонда қолган ишлатилмаган олтингугурт ангидрид шу баллоннинг ўзида доимий сақлаш жойига (омборга) юборилиши лозим.


340. Олтингугурт ангидридли баллонларни сақлаш амалдаги "Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланилишининг қоидалари"га мувофиқ амалга оширилиши лозим.


341. Олтингугурт ангидрид билан дудлаш учун мўлжалланган хоналар герметик ёпилиши лозим.


342. Хоналарни олтингугуртли пиликлар билан дудлаш махсус ўқитилган ва йўриқ олган ишчилар бригадаси томонидан олиб борилиши лозим.

Олтингугурт пиликларини тайёрлашда қуйидагилар лозим:

а) ҳимоя кўзойнаклари ва резина қўлқопларда ишлаш;

б) олтингугуртни кичик бўлаклар билан чуқур патнисларда очиқ ҳавода, шамолдан пана жойда эритиш;

в) қоғоз парчаларини эритилган олтингугуртга металл косов ва куракчалар ёрдамида ботириш;

г) олтингугуртли патнисни қаровсиз оловда қолдирмаслик;

д) эритилган олтингугурт патнисда ёниб кетган ҳолда уни оловдан тез олиб, нам бўз билан устини ёпиш керак.


343. Дудлашдан кейин хона яхшилаб шамоллатилиши керак.



4-§. Бочка идишларини ва сиғимларни

ювиш ва уларга ишлов бериш


344. Бочка идишларини ювиш бўлими мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида кўрсатилган талабларни таъминлайдиган шамоллатиш билан жиҳозланган алоҳида хонада жойлашиши керак.


345. Бочка идишларини ювиш ва буғлатиш хонасида поллар сув ўтказмайдиган, ювиш сувларини тўлиқ кетказиш учун маълум қиялиги ва етарли миқдорда канализация траплари бўлиши лозим.


346. Ювиш бўлимига 0,5 атм. дан кўп ортиқча босимли буғ берилиши мумкин эмас.


347. Иш жойининг ёнида буғ қувурида энг юқори йўл қўйиладиган босим қизил чизиқ ёки кўрсаткич билан белгиланган манометр ўрнатилиши лозим.


348. Пол устида қуйи қувурлар тармоғида буғ қувури йўналтирувчи тагликлар орасида ва улардан қуйироқда, юқори тармоғида эса пол сатҳидан камида 2,2 м баландликда жойлашиши лозим.


349. Бочкалар ёки сиғимларни буғлатишда фақат хомутлар ёрдамида бошқа қувурларга маҳкам уланган юқори босимли резина-матоли ичаклар қўлланиши мумкин.

Бочкани буғлатиш пайтида ёпилиб қолишининг олдини олиш ичагининг учи бошқа учи киритиладиган узунасига ўтган қирраларига эга бўлиши лозим.


350. Ҳар бир ювувчининг иш жойи ёнида ёғоч болға (киянка) бўлиши лозим. Бочкаларни ювиш давомида бочкани чайқатиб туриб ҳар 3-5 дақиқа оралиғида шпунтни оҳиста уриб туриш лозим.


351. Сиғимларни буғлатишда бевосита сиғимдан буғни маҳаллий кетказиш таъминланиши керак. Цех бўйлаб буғнинг тарқалишига йўл қўйилмайди.


352. Бочкалар ва сиғимларни дудлаш пайтида ишчилар ҲФТ русумли фильтрловчи қутичали противогазлардан фойдаланиши лозим.


353. Олтингугурт пиликларини 354-бандда келтирилган талабларга риоя қилинган ҳолда тайёрлаш лозим.


354. Олтингугурт пиликлари билан бочкаларни ва сиғимларни дудлаш фақат олтингугурт оқиши учун махсус идиши бўлган дудлаш мосламалари ёрдамида бажарилиши мумкин.


355. Ўткир винолар ва спирт бочкаларини, шунингдек қуёш қаттиқ қиздирган бочкаларни ювиш ва қуритишдан аввал дудлаш рухсат этилмайди.



5-§. Виночилик корхоналарида

чиқиндиларни утилизация қилиш


356. Сиқиб олиш ўралари атрофи тўлиқ ҳолда камида 1,2 м баландликда тўсиқлар билан ўралиши, баландлиги 1,2 м панжараси бўлган мустаҳкам ўтиш кўприкчалари билан жиҳозланиши ва пастдан улар камида 0,15 м баландликкача ёппасига девор билан ёпилиши керак.


357. Ўраларга хом ашё юклаш ҳамда уларни бўшатиш, сиқилган хом ашёни хом спирт тайёрлаш учун кейинги ишловга ташиш жараёнлари механизациялашган бўлиши лозим.


358. Ишчиларни ўрага туширишдан аввал ўралардан углекислота кетказилиши лозим.


359. Углекислота йўқлиги ўра тубига ёниб турган шамни тушириш йўли билан текширилади.


360. Иш жойлари олиб чиқувчи ичаклари бўлган ниқоблар билан жиҳозланиши лозим.


361. Чиқиндилардан бўшатилган ўралар қалинлиги 40-60 мм ли тахта шчитлар билан ёпилиши лозим.


362. Виночилик чиқиндиларини хом спирт учун қайта ишлаш Қоидаларнинг мазкур бобидаги 6-параграфда кўрсатилган меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўтказилиши лозим.



6-§. Виночилик чиқиндиларидан

вино кислотали оҳакни олиш


363. Вино кислотали оҳакни ишлаб чиқариш алоҳида хонада жойлашиши керак.


364. Кислоталар ва ишқорлар билан ишлашда мазкур Қоидаларнинг (III боб, 14-параграфи) талабларига риоя этиш лозим.


365. Хона камида 7 мартали ҳаво алмашувини таъминлаш учун ҳаво келувчи-сўриб тортишли ҳамда аварияли шамоллатиш билан жиҳозланиши лозим.



7-§. Спиртни қабул қилиш, сақлаш ва бериш


366. Спирт омборларининг бинолари ва иншоотлари қуйидаги талабларга мос келиши лозим:

а) амалдаги қурилиш ва ёнғинга қарши меъёрлар ва қоидалар;

б) амалдаги "Осон ёнувчан ва ёнувчан суюқликларни сақлаш учун омбор хоналарини лойиҳалаштиришнинг меъёрлари ва техник шартлари";

в) амалдаги "Электр қурилмаларининг тузилиш қоидалари".


367. Спирт қабул қилиш бўлими спиртни сақлаш хоналаридан брандмауэр (ёнмайдиган) девор билан ажратилиши лозим.


368. Спирт қабул қилиш бўлимига асосий киришдан ташқари бевосита ташқарига чиқадиган қўшимча чиқиш йўли бўлиши ҳамда 102-бандда келтирилган талабларга риоя этилиши лозим.


369. Спирт омбори ва спирт қабул қилиш бўлими хоналарида пол темир қўшилиб цементланиши, эшикка қарама-қарши томонга қиялиги бўлиши лозим.


370. Спирт омборининг ўраси чуқурлиги спирт омборида мавжуд бўлган барча сиғимларнинг ҳажмига тенг бўлган ҳажмда бўлиши керак.


371. Бинодан ташқаридаги очиқ спирт омборида барча сиғимларнинг пойдеворлари атрофида спирт омборида мавжуд бўлган барча сиғимларнинг ҳажмига тенг бўлган ҳажмни ҳосил қилувчи деворлари бўлган темир қўшилиб цементланган майдончаси бўлиши лозим.


372. Спирт омборларининг хоналарида майдончалар, ўтиш кўприкчалари, панжарали зиналар металлдан бўлиши лозим (мазкур Қоидаларнинг IV боб, 3-параграфи).


373. Спирт омборида деразалар ер сатҳидан камида 2 м баландликда, шимолга қаратилган, панжаралар ва темир тўсинлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


374. Ёпиқ спирт омборида хонанинг ҳавосида этил спирти буғларининг миқдори 1000 мг/куб.м дан ошмайдиган равишда ҳаво алмашуви тутиб турилиши керак.


375. Спирт омборида яшин қайтаргич билан жиҳозланган сиғимларнинг металл корпуслари эса ерга туташтирилган бўлиши керак.


376. Спирт омборларининг хоналарида фақат буғли насослар ўрнатилиши рухсат этилади. Электр таъминотли насосларни қўллаш портлашдан ҳимояланган турида электр двигатели таъминоти ўрнатилган ҳолдагина рухсат этилади.


377. Спирт омборида сиғимлар ўртасида ҳамда сиғим корпусидан деворгача 1,5 м дан камроқ масофа бўлишига рухсат этилмайди.


378. Спирт омборида спиртни бериш ва қабул қилиш учун мўлжалланмаган ускуналарни ўрнатиш тақиқланади.


379. Цистерналар ва ўлчагичларда спирт сатҳи кўрсаткичларининг шиша қисмлари механик зарарланишдан ҳимояланиши лозим.


380. Спирт омборида ва спирт қабул қилиш бўлимида ёнувчан материаллар ва чет буюмларни сақлашга йўл қўйилмайди.


381. Спирт омбори ва спирт қабул қилиш бўлимини ўт ўчиргичлар, буғ билан ўт ўчиришнинг ёнғин жўмраклари ҳамда бошқа ёнғинга қарши воситалар билан таъминлаш ёнғин назорати идораларининг талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.


382. Спирт омборининг кириш эшигида "Бегоналарнинг кириши тақиқланган!" ёзуви билан, бинонинг ичида эса "Аланга ёндирилмасин!", "Чекиш тақиқланади!" ёзувлари осилиши керак.


383. Спирт омборининг хонаси ҳаво келувчи-сўриб тортишли ва аварияли шамоллатиш ва ёритиш билан (мазкур Қоидаларнинг II боб, 14-параграфи) жиҳозланиши керак.


384. Спирт омборида ҳаво муҳитининг ҳолати устидан доимий назорат юритилиши керак.


385. Спирт омборлари хоналарида пайвандлаш ишларини, шунингдек цистерналар ва ўлчагичларни улаш ва кесиш ишларини бажариш тақиқланади. Ушбу ишлар барча цистерналарни спиртдан бўшатиб, уларни тоза сув билан тўлдириб, ёнма-ён хоналарга борувчи спирт қувурларда барча жўмракларни ёпишдан кейин рухсат этилади (жўмраклар бўлмаган қувурларда тиқинлар ўрнатилади). Кесиш, улаш, пайвандлаш ва ҳоказолар керак бўлган цистерна сув билан ювилиши ва шамоллатилиши керак.


386. Цистерна ичига ювиш ёки таъмирлаш учун кириш лозим бўлганда уни аввал спиртдан тўлиқ бўшатиб, ички деворларини сув билан ювиш лозим.


387. Ишчилар цистернанинг ичига киришидан аввал масъул муҳандис-техник ходим жойида шахсан тайёрлаш ишларининг тўғри ўтказилганига ишонч ҳосил қилиши, цистернага кириш учун тайинланган ишчи эса кислородли изоляцияловчи асбобни ҳамда арқон боғланган муҳофаза белбоғини тақиши лозим.


388. Таъмирлаш ишлари заҳарли ва портлашдан хавфли газлар бўлган сиғимлар ичидаги ишларнинг умумий қоидаларига мувофиқ ўтказилади (мазкур Қоидаларнинг IV боб, 5-параграфи).


389. Таъмирлаш ҳамда ёритиш етишмаган ҳолларда фақат аккумуляторли чироқлардан фойдаланиш рухсат этилади.


390. Транспортдан спиртни қабул қилиш тугаганда унинг насос билан олинмаган қолдиқлари фақат узатиш идишида қолиши мумкин. Ўлчагичларда ва босиб киритиш қувурида спирт қолишига рухсат этилмайди.


391. Спиртни очиқ усулда қуйиш ман этилади.


392. Ёзги пайтда жўнатиш учун бочкаларга қуйилган спиртни кўпи билан икки суткагача сақлашга рухсат этилади.


393. Ёзги пайтда спиртни ташишда бочкалар ўз сиғимининг 5 фоиз ҳажмига бўш қолдирилади.


394. Спирт омборида спирт солинган бўш бочкаларнинг сақланишига рухсат этилмайди. Шунингдек, спирт қуйилган бочкаларни бир-бирининг устига қўйиш ва уларни бўйига иккитадан ортиқ бочкани ёни билан қўйишга рухсат этилмайди.


395. Спиртни ташиш фақат автомобиль, темир йўл цистерналарида ёки металл бакларда (бочкаларда) рухсат этилади.


396. Спиртдан бўшаган идишларни ювишдан кейин тиқинлар билан беркитиб, хоналарда ёки махсус майдончаларда бостирма остида омбор ва ишлаб чиқариш хоналаридан камида 20 м масофада сақлаш лозим.



8-§. Шиша идишларни қабул қилиш ва

уларга ишлов бериш (идишлар цехи)


397. Идишлар цехи қуруқ, кенг ва иситиладиган хонада жойлашиши, идишларга ишлов бериш ва уларни ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотларини ҳамда виночилик маҳсулотларини қуйиш цехларига ташиш учун махсус механизмлар ва мосламаларга эга бўлиши керак.


398. Идиш қабул қилиш ва ишлов бериш бўлимларининг хоналарини бўшаган яшиклар ва ўраш материаллари билан тўлдириш тақиқланади. Хонада ишлатилган ўраш материалларини саралаш рухсат этилмайди.


399. Шиша идишларни саралаш-танлаш конвейерида амалга оширилиши лозим.


400. Идишлар цехи ва қуйиш цехининг ёнида шиша синиқларини марказлаштирилган йиғиш учун металл бункер жойлашиши лозим. Бункернинг қопқоғи махсус ёпқич билан жиҳозланиши лозим.


401. Бункер шиша синиқларидан улар ўзи бевосита ағдарма автомобилнинг кузовига тушиб бориши йўли билан бўшатилиб бориши лозим.


402. Цехда юзага келган шиша синиқлари дарҳол металл ҳокандозлар ва чўткалар (супургилар) ёрдамида махсус яшикларга йиғилиб, бункерга олиб борилиши керак.


403. Шиша идишли яшиклар кўпи билан 2 м баландликда ғарамга тахланиши лозим. Ғарам ўртасидаги асосий ўтиш кенглиги камида 2 м, қолганлари камида 1 м бўлиши лозим. Идишли яшикларнинг ғарамлари тушиб кетмаслиги учун мустаҳкам ўрнатилиши лозим.


404. Шиша идишларнинг яшикларсиз ғарамларга терилиши уларнинг сиғимига қараб, кўпи билан қуйидаги баландликда рухсат этилади: 0,25, 0,5 ва 0,75 л сиғимдаги бутилкалар учун 2,0 м, 1 л бутилкалар учун 1,5 м.

Ғарамлар ўртасида камида 1 м лик ўтиш йўллари қолдирилиши керак.

Идишлар бўлган қоплар кўпи билан 2,0 м баландликдаги ғарамларга қўйилиб, ғарамни мустаҳкамлаш учун қаторлар ўртасида махсус зичлагичлар қўйилади.


405. Шиша ва идишларни ташиш механизацияли усулда бажарилиши керак (электрокарлар, транспортёрлар ва ҳоказолар).


406. Транспортёрларнинг ишга тушиши ҳақида огоҳлантириш учун хонада 10 - 15 сониялик оралиғи бўлган сигнализация ўрнатилиши лозим.


407. Транспортёрлар орасидан ўтиш учун панжарали металл кўприкчалар бўлиши лозим.


408. Зарарланган ва тўлдирилган бутилкаларни ёритиб текшириш экранларининг чироқлари 42 В дан ошмаган кучланишда бўлиши керак, бунда ёруғлик бевосита шиша идишга қаратилиши лозим.

Операторнинг узлуксиз ишлаш вақти кўпи билан 2 соатни ташкил этиши, ундан кейин 15 дақиқалик танаффус бўлиши лозим.


409. Йилнинг совуқ фаслида ювиш-қуйиш цехига узатиладиган шиша идишлар камида 8° C ҳароратгача иситилиши лозим.


410. Шиша идишлар цехининг ёнида идишларни қабул қилиш, ташқи майдончалари бўлган ҳолда цех хонасининг ташқи эшикларида ҳаво иссиқлик тўсиқлари ёки тамбурлар бўлиши лозим.


411. Шиша идишларни тиқинлар қолдиқларидан тозалаш тиқинларни тортиб олиш мосламалари орқали амалга оширилиши лозим.



9-§. Шиша идишларни ювиш ҳамда

виночилик маҳсулотини қуйиш


412. Шиша идишларни ювиш бўлими мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган шамоллатиш билан жиҳозланган алоҳида хонада бўлиши лозим.

Қиш мавсумида хонага келувчи тоза ҳаво иситилиши лозим.


413. Буғ кучли чиқадиган жойлар (машиналар, ванналар, кислотали ювиш жойлари) маҳаллий шамоллатиш сўрғичлари билан жиҳозланиши лозим.


414. Бўлим барча оқава сувларнинг олиб чиқилишини таъминловчи оқава қувурлар билан жиҳозланиши лозим.


415. Бевосита бутилка ювиш машиналаридан сувни олиб чиқиш учун панжарали тўшамалар ёпилган оқава ариқчалари бўлиши лозим.


416. Шиша идиш ювиш машинасига идиш юклаш механизациялашган бўлиши керак. Бутилкалар қўлда узатилганда бевосита машинанинг ёнида идишлар турган яшикларни йиғиш тақиқланади.


417. Буғ етказиш қувурлари изоляцияланган бўлиши керак. Сувни, ишқор иситмасини иситувчи буғ қувурида жўмрак хизмат кўрсатиш учун қулайроқ жойда, полдан кўпи билан 1,5 м баландликда ўрнатилиши лозим.


418. Шиша идиш ювиш машиналарининг ванналарида ишқорли эритма ва сувнинг ҳароратини белгиланган меъёридан ошириш тавсия этилмайди.


419. Шиша идиш ювиш машиналарининг ванналарини ишқор ёки кислота эритмалари билан тўлдириш фақат қувурлар тармоғи орқали рухсат этилади. Ишчилар ҳимоя кўзойнакларида, махсус кийимда ва махсус пойабзалда (резинали пешбанд, резина қўлқоп ва резина этиклар) бўлиши лозим.


420. Машинанинг ишлашини назорат қилиш учун унинг устки қопқоқларини очиш ювиш эритмаларини етказиб берувчи насос тўхтаганидан кейин рухсат этилади.


421. Ванналарни ёрлиқлардан тозалашда машинадан ишқорли эритмани тўкиш, кейин ванналарни сув билан ювиш, шундан кейингина туйнукларни очиб, ёрлиқларни курак билан қириб тозалаш лозим.


422. Кислоталар ва ишқорларнинг иш эритмаларини тайёрлаш мазкур Қоидалар бўлимининг 6-параграф қисми талабларига риоя қилган ҳолда бажарилиши лозим.


423. Шиша идиш ювиш машиналарининг созлиги, қувурларнинг герметиклиги ва ишончлилиги камида ойда бир марта текширилиши лозим.

Иш пайтида буғ, ишқор ва кислота қувурларининг фланец гардишларини, жўмракларининг сальникларини тортиш тақиқланади.


424. Шиша идишларни қўл ванналарида ивитишда ишқорлар эритмаларининг таркибий миқдори кўпи билан 0,5 фоиз, ҳарорати 350 C дан ошмаслиги лозим.


425. Шиша идиш ювиш машиналарининг ёнида ювувчининг иш жойида панжарали тўшамалар ҳамда шиша синиқларини йиғиш яшиги бўлиши лозим.

Ювиш машинасидан синган бутилкаларни бевосита қўл билан олиш тақиқланади, бунинг учун махсус мосламалар (илмоқлар, қисқичлар ва ҳоказолар) бўлиши керак.


426. Маҳсулот қуйиш хонаси ёруғ, мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган шамоллатиш билан жиҳозланган бўлиши керак.


427. Қатронлаш автоматлари маҳаллий сўрғичлар билан жиҳозланиши керак.


428. Маҳсулот қуйиш машиналарининг айланаси экран (органик шиша ёки металл) билан тўсилиши лозим.


429. Маҳсулот қуйиш ва тиқин беркитувчи машиналар бутилкалар тиқилиб қолганда автоматик ва қўл билан тўхтатилиши учун мосламалар билан жиҳозланиши лозим. Машиналар, автоматлар, конвейерлар ва транспортёрлар доимо шиша синиқларидан тозаланиб борилиши лозим. Шиша синиқларини олиш фақат машиналар тўлиқ тўхтатилганидан кейин рухсат этилади. Шиша синиқларининг ускуналарда ёки ёнида йиғилиб қолишига рухсат этилмайди.


430. Шиша синиқлари махсус яшикка дарҳол солиниб, йиғилиб борган сари ювиш ва қуйиш хонасидан чиқарилиши лозим.


431. Синтетик ёпиштирувчи моддалар қўлланган ёрлиқлар ёпиштириш автоматларига хизмат кўрсатишда ишчилар резина қўлқоп кийишлари лозим.


432. Тўлдирилган бутилкаларни кўриб текшириш экранини ёритиш чироқлари кучланиши 42 В дан ошмасдан, жилосиз шишалари ёки жилосиз электр чироқлари бўлиши керак.


433. Унумдорлиги соатига 6 минг бутилка ва ундан ортиқ бўлган маҳсулот қуйиш линиясининг бракераж автоматига бир киши хизмат кўрсатиши рухсат этилмайди. Операторнинг узлуксиз ишлаш вақти кўпи билан 2 соатни ташкил этиши, ундан кейин 15 дақиқалик танаффус бўлиши лозим.



10-§. Тайёр маҳсулотнинг

ўралиши ва экспедицияси


434. Маҳсулотни ўраш ва экспедиция хоналари мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган шамоллатиш билан, экспедициядаги шиша маҳсулотини бериш учун мўлжалланган девор туйнуклари - ҳаво иссиқлик тўсиқлари билан жиҳозланган бўлиши керак.


435. Маҳсулот ўраш ва экспедиция хоналарини ўраш материаллари ва идишлар билан тўлдириш тақиқланади, улар сарфланган сари иш жойига етказиб бориш лозим. Иш вақти тугаганда ишчилар хоналарни ахлат, ўраш материаллари ва идишларни тозалашлари лозим.

Ўраш материалларини тайёрлаш заводнинг ёнғин муҳофазаси билан келишилган, шу мақсадда махсус ажратилган жойларда бажарилиши керак.


436. Шиша маҳсулоти билан яшиклар ғарамлари кўпи билан 2 м баландликда, улар ўртасида камида 1 м ўтиш жойи сақланган ҳолда жойлаштирилиши керак.


437. Тайёр маҳсулотни экспедициядан автомашина кузовига етказиб бериш транспортёрлар ёрдамида ёки бошқача механизациялашган усулда бажарилиши керак.


438. Автомашина орқага кетишини чеклаш учун эстакада олдида чеклагичлар (чорқирра тахталар, тўнкалар ва ҳоказолар) қўйилади.


439. Эстакадада ўрнатилган транспортёрдан ўтиш учун зарур ҳолларда панжарали ўтиш кўприкчалари ўрнатилиши керак.



11-§. Шакар қиёмини ва ранг

берувчи шарбатни пишириш


440. Шакар қиёмини ва ранг берувчи шарбатни пишириш мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган шамоллатиш билан жиҳозланган алоҳида хонада ўтказилади.


441. Шакар қиёмини ва ранг берувчи шарбатни пишириш, шунингдек шакарни эритиш буғ билан иситиладиган пишириш қозонларида бажарилади. Қозонлар шакар солиш учун туйнукли қопқоқлар билан жиҳозланиши лозим. Очиқ алангада иситиладиган қозонлардан фойдаланиш рухсат этилмайди.


442. Очиқ пишириш қозонининг четларида ишловчиларни қайнаётган қиём куйдиришидан ҳимояловчи, очиладиган цилиндрик ғилофлар ўрнатилиши лозим.


443. Пишириш жараёнида ҳосил бўладиган буғлар ва газларни кетказиш учун ҳар бир қозон маҳаллий сўрғич билан жиҳозланиши лозим.


444. 0,7 атм. дан юқори қўшимча босимда ишлатиладиган пишириш қозонига хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш амалдаги "Босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланилиши қоидалари"га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

0,7 атм. гача бўлган қўшимча босимда ишлатиладиган пишириш қозонлари 0,7 атм. гача босим учун созланган манометр, сақлагич клапани ва редукция клапани билан жиҳозланиши лозим.


445. Қайнаётган қиёмни аралаштириш учун ранг берувчи модда пишириш қозони механик аралаштиргич билан жиҳозланиши лозим.


446. Қозонларга маҳсулот солиш фақат улар тайёр маҳсулотдан бўшатилганидан кейин рухсат этилади.


447. Иссиқ маҳсулот истеъмол жойигача механизмлар ёрдамида етказилиши лозим.


448. Иссиқ маҳсулотни қўлда олиб бориш фақат 10 м дан ошмаган масофага, текис полда ва маҳсулот тўкилишининг олдини олувчи зич ёпиладиган идишларда рухсат этилади. Идишларнинг дасталари иссиқлик ўтказмайдиган материаллардан бўлиши лозим.



12-§. Шампан винолари заводлари


1. Шампанлаштиришнинг бутилкали усули


449. Тираж, ремюаж ва дегоржаж жараёнлари механикалаштирилган ва автоматлаштирилган бўлиши керак.


450. Тираж сиғимларининг (бутлар, металл ва темир-бетон сиғимлари), шунингдек бутилка ювиш, тираж аралашмасини қуйишнинг автоматлаштирилган линияларининг тузилиши ва уларга хизмат кўрсатиш мазкур Қоидаларнинг (III боб) талабларига жавоб бериши керак.


451. Шампан винолари заводларида, "Озиқ-овқат суюқликлари учун шиша идишлар" ГОСТ ининг талабларига мувофиқ, етказилган шиша идишларнинг ишлаб чиқаришда ишлатиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадларида, шишаларнинг танланган гидравлик синови ташкил этилиши ва ўтказилиши керак.


452. Ачитиш бўлинмасида шиша идишларни ғарамлар шаклида, ғарамнинг турғунлиги ва шишаларнинг думалаб кетишининг олдини олиш бўйича зарур чораларни қабул қилган ҳолда, 18 қаторгача бўлган баландликда териб жойлаштиришга рухсат берилади. Шишаларнинг ғарамлар шаклида жойлаштирилиши, улар орасида кенглиги камида 1 м бўлган йўлаклар ҳамда сув қувурлари ва ёнғинга қарши кранларга, захирадаги йўлакларга ўтиш эркин йўлларини қолдириш билан ўтказилиши лозим.


453. Пюпитрлар қаторлари орасидаги масофа камида 0,8 м бўлиши зарур.


454. Тўлдирилган шиша идишларни ювиш учун қўлланиладиган сув ҳарорати 25° С дан ошмаслиги шарт.


455. Ғарамларни ажратиш ва жойлаштириш, ремюаж, дегоржаж, чайқатиш машинасида ишлаш, совутувчи ванналарни юклаш ва улардан юкларни чиқаришни ишчилар махсус кийимда, фартукда, қўлқопларда ва ҳимоя мосламаларида (органик шиша ёки майда симли тўрдан қилинган ниқобда) амалга оширишлари даркор.


456. Совуқ билан ишланган шиша идишларни ғарамларга жойлаштиришни 18 қатордан юқори бўлмаган баландликкача амалга ошириш керак.


457. Дегоражаж, ликёрни миқдорлаш ва мюзлени кийдириш оқиб келувчи-сўрувчи вентиляцияга эга бўлган, алоҳида, ажратилган хонада ўтказилиши лозим. Бу хонага киришга фақат ушбу операцияни амалга оширувчи ишчиларга рухсат берилади.


458. Ликёрни қўшиш пайтида унинг миқдорини назорат қилиб туриш зарур, чунки унинг ошиб кетиши шиша идишларнинг синишига ва ишчиларнинг жароҳатланишига олиб келиши мумкин.


2. Шампанлаштиришнинг сиғимли усули


459. Биокимёвий цех (бўлинма), мазкур Қоидаларнинг 6-иловасининг талабларини таъминлайдиган, вентиляция билан жиҳозланган алоҳида хонада жойлаштирилиши шарт.


460. Акратофорларнинг таъминоти ва улардан фойдаланиш, амалдаги "Босим остида ишлайдиган идишларнинг ўрнатилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидаларига" мувофиқ амалга оширилиши даркор.


461. Карбонат кислотаси станцияси алоҳида хонада жойлаштирилган бўлиши керак. Карбонат гази баллонлардан, акратофорнинг ишчи босимига созланган редукцион клапан орқали сарфланиши лозим.


462. Шампан виносини қуйишнинг механизациялашган ва автоматлаштирилган тизими, Қоидаларнинг ушбу бўлимининг 449 ва 450-бандлари талабларига мос келиши зарур.


463. Назоратли маълум вақт сақлаб туриш цехида шиша идишларни ғарамларга, улар орасида кенглиги камида 1 м бўлган йўлакларни қолдириш билан бирга 18 қаторгача бўлган баландликда териб жойлаштиришга рухсат берилади. Йўлаклар одамларнинг ёрилган шиша идишлардан жароҳатланишининг олдини олувчи тўсиқлар билан тўсилган бўлиши шарт.


464. Қуйиш, бракераж тизими ва шампан виносини безатиш тизимининг машиналари ва автоматлари одамларнинг ёрилган шиша идишлар синиқларидан жароҳатланишининг олдини олувчи тўсиқлар ва мосламаларга эга бўлишлари керак.



13-§. Лаборатория. Ўювчи, заҳарли, ёнғин

ва портлаш жиҳатидан хавфли

моддаларнинг қўлланилиши


1. Лабораторияда ишлашга қўйиладиган умумий талаблар


465. Лаборатория хоналари амалдаги қурилиш ва санитария меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.

Умумий оқма-тортма вентиляциядан ташқари, лаборатория хоналари ҳаво тортувчи мосламалар (шкафлар) ёки ҳавони сўриб олиш учун вентиляция қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак.


466. Лаборатория ходимлари қўлланилаётган кимёвий моддалар, материалларнинг ёнғин жиҳатидан хавфлилик даражасини билишлари ва улар билан ишлаганда хавфсизлик чораларига риоя қилишлари шарт. Моддалар ва материаллар лабораторияда қатъий навлари бўйича сақланиши керак. Ўзаро кимёвий таъсири ёнғин ёки портлашни юзага келтириши мумкин бўлган моддаларни биргаликда сақлашга йўл қўйилмайди.

Лабораториядаги мебель ва ускуналар одамларнинг чиқишига тўсқинлик қилмайдиган тарзда ўрнатилиши керак. Ускуналар оралиғидаги энг кам йўл қўйиладиган масофа 1 м дан кам бўлмаслиги лозим.


467. Заҳарли моддалар билан ишлашга мўлжалланган хоналар лабораториянинг бошқа хоналаридан ажратилган, тегишли тарзда жиҳозланган ва бошқа хоналарнинг вентиляциясига боғлиқ бўлмаган ҳаво тортувчи мосламаларга эга бўлиши лозим.


468. Зарарли ва ёнувчи буғ ва газлар ажралиши билан кечадиган ишлар олиб борилаётган тортувчи шкафлар юқори ва қуйи сўрмалар, шунингдек суюқликнинг полга оқиб тушишининг олдини олувчи ён деворлар билан жиҳозланиши керак.

Шкафнинг 15 - 20 см га очиб қўйилган табақалари кўндаланг кесимида ҳавонинг тезлиги 0.5 дан 0.7 м/сек атрофида бўлиши лозим.

Ўта зарарли моддалар (сариқ қонсимон туз) билан ишлаганда ҳавонинг тезлиги 1 дан 1,2 м/сек оралиғида бўлиши керак.


469. Тортувчи шкафлар герметик газ ўтказмайдиган арматура ичига жойлаштирилган электр лампочкалар билан жиҳозланиши, уларнинг включателлари тортувчи шкафдан ташқарида, штепсель розеткалари эса иш столининг қисқа ён томони бўйлаб тортувчи шкафдан ташқарида жойлашиши керак.


470. Олов ҳамда ёниш ва портлаш хавфи бор моддалар билан ишлашга мўлжалланган иш столлари ва шкафлар ёнмайдиган материал билан тўлиқ қопланган бўлиши, кислота ва ишқорлар билан ишлашга мўлжаллангани эса зангламайдиган материал билан қопланиб, ёнмайдиган материалдан ён девори бўлиши керак.


471. Иш столлари ва шкафлардаги газ ва сув кранлари уларнинг олд деворлари томонида жойлаштирилиши ва кранни тасодифан очиб юборишнинг имкони бўлмайдиган тарзда ўрнатилиши керак. Катта миқдордаги кимёвий лаборатория идишларини ювиш учун алоҳида ажратилган ювиш хонаси мавжуд бўлиб, имкон қадар лабораториянинг марказида жойлашиши керак.


472. Ювиш хонаси ювиш столлари билан жиҳозланиши керак. Улардан бири зарарли ва ҳиди кучли моддаларни йўқотиш ҳамда хромли аралашма билан ювиш учун тортувчи шкафли, иккитаси эса содали ва тоза сув билан ювиш учун.


473. Лабораториядаги ҳаво алмашинуви шундай ҳисоб-китоб қилиниши лозимки, ишчи хоналарнинг ҳавосидаги заҳарли портловчи газлар, буғлар ва чангнинг амалдаги концентрацияси амалдаги СанҚваМда белгиланган энг кўп йўл қўйиладиган концентрациядан ортиб кетмаслиги керак.


2. Кислоталар ва ишқорлар


474. Кислота ва ишқорлар кимёвий моддалар омборида жойлаштирилиши керак. Кислота ва ишқорларни майдончаларда сақлаганда уларга ҳаво ёғинлари ва қуёш нурлари тушишининг олдини олиш учун соябон қилиниши керак.


475. Кислота ва ишқорларни подвал хоналарда сақлаш тақиқланади.


476. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар қўйиладиган поллар кислотага чидамли материалдан ишланиб, тўкилган кислотани махсус идишга йўналтирадиган тарновлар томон қиялиги бўлиши лозим.


477. Кимёвий моддалар омборлари тўкилган ишқор ёки кислотани нейтраллаш учун етарли даражада воситалар билан таъминланган бўлиши лозим.


478. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишлар дастали мустаҳкам тўқилган саватларга ёки махсус яшикларга жойланиши лозим, уларсиз мазкур суюқликларни ташиш тақиқланади.


479. Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шиша идишларни қўлда икки киши узоғи билан 25 м масофага текис юза бўйлаб ташишига йўл қўйилади, бунда суюқлик сачрашига қарши зарур эҳтиёт чоралари кўрилиши лозим.

Кислота ва ишқорлар тўлдирилган шишаларни фақат ичига асбест тўшалган махсус (тахтадан ёки металлдан ясалган) яшикларда ташишга рухсат этилади.


480. Кислота ва ишқорлар билан ишлайдиган барча ходимлар сақлагич кўзойнаклар (гардиши теридан ёки резинадан ишланган) ва резина қўлқоплардан, айрим пайтларда эса резинали (ёки резина қопланган) фартук ва резина этиклардан фойдаланишлари лозим.

Кислота ва ишқорлар билан сақлагич кўзойнакларсиз ишлаш тақиқланади.


481. Кислота ва ишқорларни шиша идишлардан кичик идишларга сифон ёки қўл насослари воситасида қуйиш зарур.


482. Олтингугурт кислотасини тайёрлаш учун уни сувга тизиллаган оқим билан қуйиб, тинмай аралаштириб туриш керак. Олтингугурт кислотасига сув қуйиш тақиқланади.


483. Қаттиқ ҳолатдаги ўювчи натрийли барабанлар (бочкалар) махсус кескичлар ёрдамида, йўриқ олган тажрибали ишчилар томонидан очилиши керак. Шу мақсадда темир искана ва болға ишлатиш тақиқланади.


484. Бўшаган барабан кристалли қаттиқ натрийнинг қолдиқларидан, сохта тубли алоҳида бакка очилган қопқоқли томони пастга қаратиб жойлаштирилиб, эритиш йўли билан тозаланиши лозим.

Барабанни бакка жойлаш ва уни сохта тубга ўрнатиш кўтарма механизмлар (тельфер, тал ва шу каби) ёрдамида бажарилиши лозим.

Бўшаган барабанларни бакдан, уларни фақат сув билан ювгандан кейин чиқаришга рухсат этилади.


485. Ишқор эритишда тинмай аралаштирилаётган сувга модданинг кичик бўлакларини секин-аста қўшиб бориш зарур, бунда ишқор бўлакларини фақат қисқич билан ушлаш даркор. Ўювчи ишқорларнинг катта бўлакларини махсус ажратилган жойда, устини зич мато (бельтинг) бўлаги билан ёпиб, майда бўлакларга майдалаш зарур.


486. Тўкилган кислота ва ишқорлар устига дарҳол қум тўкилиши, нейтралланиши ва шундан сўнггина йиғиштирилиши лозим. Шиша синиқларини чўтка ва ҳокандоз ёрдамида йиғиб олиш зарур.


487. Ишлатилган кислота ва ишқорлар махсус идишларга алоҳида тўпланиши ва нейтралланганидан сўнг канализацияга, лойли ўрага ёки маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, шу мақсадга мўлжалланган бошқа жойга тўкилиши керак.


488. Кислота ва ишқорлардан бўшаган идишлар зарарсизлантирилиб, пухта ювилиши лозим.


3. Сариқ қонсимон туз


489. Винога сариқ қонсимон туз билан ишлов беришга мазкур жараённи тегишли тарзда назорат қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш ускуналари ва лабораторияларига эга корхоналарда йўл қўйилади.


490. Сариқ қонсимон туз билан барча ишлар муҳандис технолог раҳбарлиги остида ўтказилиши керак. Сариқ қонсимон туз билан ишлаш учун алоҳида махсус кийим комплекти (халат, резина қопланган фартук, резина қўлқоп, кўзойнак) ажратилиши керак.


491. Сариқ қонсимон тузни тортувчи шкафда ёпиқ ҳовончада майдалаш ва янчиш зарур. Сариқ қонсимон тузни майдалаш, тарозида тортиш, ўлчаш ва ағдариб тўкиш билан боғлиқ ишлар резина қўлқоп кийиб, ҳокандоз, куракча, қошиқча ва ш.к. ишлатиб бажарилиши лозим.


492. Сариқ қонсимон тузнинг ишлаб чиқариш захиралари қатъий ҳисобга олиниши, ёпиладиган ва муҳрланадиган алоҳида шкафда, устига "Эҳтиёт бўлинг, заҳар!" деб ёзилган герметик ёпиқ идишда сақланиши лозим. Сариқ қонсимон тузнинг ишлаб чиқаришда фойдаланилмаган қолдиқлари кўрсатилган эҳтиёт чоралари билан сақлаш учун дарҳол лабораторияга қайтарилиши лозим.


493. Сариқ қонсимон тузнинг (ЖКС) қолдиқлари корхона ҳудудидан, Давсанэпидназорат маҳаллий марказларининг кўрсатмаларига мувофиқ йўқ қилиш учун чиқарилиши лозим.


4. Ёнғин ва портлаш хавфи бор суюқликлар


494. Тез ўт оладиган ва ёнувчи суюқликлар (паст ҳароратда қайнайдиган моддаларни истисно қилганда) лаборатория хоналарида тиқини жипс ёпиладиган девори қалин банкалар (шиша идишлар)да сақланиши лозим. Банкалар қопқоғи жипс ёпиладиган, девори ва тубига асбест қопланган махсус металл яшикларда сақланиши лозим.


495. Яшик етиб бориш учун қулай, йўлаклар ва қизитадиган асбоблардан узоқда, полда жойлаштирилиши керак. Яшик қопқоғининг ички томонида мазкур хона учун ёнувчи ва тез ўт оладиган суюқликларнинг номлари ва сақлашнинг умумий меъёрлари кўрсатилган аниқ ёзув туширилган бўлиши керак.

Тез ўт оладиган суюқликлар учун шиша идишнинг сиғими 1 л дан ошмаслиги, сиғими каттароқ бўлганда эса герметик ёпиладиган металл ғилофга эга бўлиши керак.


496. Лаборатория хоналарида паст кислотали моддаларни (диэтил эфири, ацетон ва бошқалар) сақлаш қатъиян ман қилинади.

Ишлар якунлангандан сўнг ушбу моддалар сақлаш учун махсус хона (омбор)га чиқарилиши лозим.


497. Диэтил (олтингугурт) эфири бошқа моддалардан ажратилиб совуқ ва қоронғу хонада сақланиши лозим, чунки уни ёруғда сақлаганда портловчи модда - этил перекиси ҳосил бўлади.


498. Тез ўт оладиган ва ёнувчи моддаларни омбордан лабораторияга ёпиқ, синмайдиган идишда ёки ғилофга солинган шиша идишда ташиб келтириш зарур.


499. Лабораториянинг ҳар бир ишчи хонасида бир пайтда сақланадиган ёнғиндан хавфли суюқликларнинг умумий миқдори бир суткалик эҳтиёждан ортмаслиги лозим.


500. Тез ўт олувчи моддалар ва ёнувчи суюқликлар билан барча ишлар вентиляция ишлаб турган тортувчи шкафларда ва газ ёндиргичлар ва электр асбоблари қатъиян ўчирилган ҳолатда ўтказилиши лозим.


501. Ёнувчан моддалар билан ишларни бир жойда тўплаш, шунингдек ишларни амалга оширишни лабораториянинг тажрибасиз ходимига топшириш қатъиян тақиқланади.


502. Паст қайновчи ёнувчи моддаларни (ацетон, бензол, эфирлар, спирт ва ҳоказо) ҳайдаш ва қиздириш қийин эрувчи шишадан қилинган айлана тубли колбалар, мазкур модданинг қайнаш ҳароратига боғлиқ (сув, мой) тегишли иссиқлик ташувчилар билан тўлдирилган идишларда амалга оширилиши керак.


503. Ичида паст қайновчи маҳсулотли ва ёнувчан идишларни очиқ оловда, шунингдек барча электр қиздирув жиҳозларида қиздириш қатъиян тақиқланади.

Юқорироқ қизиш ҳароратига эга бўлган суюқликлар ёпиқ турдаги электр колба қиздиргичларда қиздирилиши лозим.


504. Тез ёнувчан моддаларни қиздириш учун қўлланиладиган барча аппаратуралар тўла тузатилган бўлиши, контактлар учқун чиқишининг олдини олиши лозим.


505. Бензол, нитробензол, хлороформ, диэтил эфири, спирт, органик кислоталар эфирлари, олтингугурт углероди ва шу каби кучли ҳидланувчи заҳарли моддаларнинг лаборатория ҳавосига ҳатто озроқ буғланиши билан боғлиқ барча ишлар фақатгина ҳаво тортувчи шкафда амалга оширилиши лозим.


506. Портлашнинг олдини олиш учун диэтил эфирини қуригунча буғлантириш тақиқланади. Буғлантириш пайтида озгина қисми колбада қолиши керак.


507. 0,5 л дан кўп миқдордаги тез ёнувчан моддаларни қиздиришда асбоб остига авария ҳолатида суюқликнинг тўкилишининг олдини олиш мақсадида етарлича ҳажмли кювет (ваннача) қўйилиши керак.


508. Ёқилғи суюқликлари билан ишлар амалга оширилган идишлар ишлар тугагандан сўнг дарҳол ювиб ташланиши керак.


509. Ишлатиб бўлинган ёқилғи суюқликларини кун якунида лабораториядан генерация ёки бу суюқликларни йўқотиш учун олиб кетилиши лозим бўлган махсус герметик беркитилувчи идишга йиғиш лозим. Ёқилғи суюқликларини канализацияга тўкиш тақиқланади.


510. Ёнғин ва портлашида хавфли суюқликлар тасодифан тўкилганда газ горелкалари, қиздириш асбоблари дарҳол ўчирилиши, ташқаридаги умумий электр ўчирувчи билан хона узиб қўйилиши, тўкилган моддалар кўп миқдорда бўлганда қўшни хоналардаги барча қиздириш асбоблари ҳам ўчирилиши, тўкилган жойга қум сепилиши лозим.


511. Ёқилғи моддаларининг аланга олган ҳолатида (ёнғин пайдо бўлганда) махсус йўриқномага мувофиқ ёнғинни ўчиришга чоралар кўрилиши зарур.



14-§. Юклаш-тушириш ишлари


512. Юклаш-тушириш ишлари қоидага кўра механизацияланган бўлиши лозим.


513. Юклаш-тушириш ишларининг механик усули вазни 50 кг дан ошиқ ва шунингдек кам вазнли юкларни 3 метрдан юқорига кўтарганда шарт ҳисобланади. Фақатгина ягона юклар ташилганда бу талаблардан чекинишга йўл қўйилади.


514. Оғир ва улкан ягона юкларни ташиш, юклаш ва туширишнинг хавфсиз усуллари устидан кузатиш лозим бўлган маъмурий-техник ходимлардан махсус ажратилган шахс раҳбарлиги остида амалга оширилиши лозим.


515. Виноли бочкаларни юклаш-тушириш ишлари механик усулда (тельферлар, юклагичлар ва ҳоказо) ва фақатгина истисно ҳолларда ходачалар ва бошқа усул билан амалга оширилиши лозим. Бу каби ишларни бажаришда ишчилар кўтарилаётган ёки туширилаётган юк остида турмасликлари керак.


516. Юклаш-тушириш ишларини амалга оширишда мазкур Қоидалардан ташқари юклаш-тушириш ишлари ва турли юкларни автомобиль транспортида ташишда хавфсизлик техникасининг амалдаги қоидалари дастуриламал бўлиши лозим, юк кўтарувчи кранлар ва лифтларни сақлаш ва ишлатиш Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

517. Корхоналар қуйидаги талабларга жавоб берадиган юклаш-тушириш майдончалари билан жиҳозланиши керак:

а) майдонча атмосфера ёғинларини қайтариш учун 5% дан ошмаган қияликли ускуна билан текисланиши, қаттиқ қопламага эга бўлиши (асфальт, бетон ва бошқалар) ва тоза сақланиши керак. Қиш пайтида у қор, муздан тозаланиши ва қум ётқизилиши керак ва ҳоказо;

б) майдонча юклаш-тушириш ишларининг меъёрдаги фронтини таъминлайдиган ҳудудда жойлашиши керак;

в) транспорт-ташиш воситалари орасидаги масофа улар майдонча атрофида бир-бири ортидан қўйилганда (тубга) 1 метрдан кам бўлмаслиги, улар қатор қилиб қўйилганда эса (фронт бўйлаб) 1,5 метрдан кам бўлмаслиги лозим;

г) майдончада зарурий соз инвентарь ва ёритгич бўлиши керак.


518. Барча турдаги пол усти қўл тележкалари улар ўтказиш жойларида, устунлар, колонналар ёнларида ва эшиклар орасидан ҳаракат қилинганда сақловчи ускуналар билан жиҳозланиши керак.


519. Автоэлектрюклагич қўлланишига фақат қаттиқ қопламага (асфальт, бетон ва ҳоказо) эга бўлган текис майдончаларда рухсат берилади. Чуқурлар пайдо бўлганда уни тўлдирадиган шошилинч таъмир ўтказилиши керак.


520. Цех ички транспорти сифатида электроюклагичлар, электрокарлар ва ҳоказолар қўлланилиши мумкин. Ички ёнув двигателли автоюклагичлар ва автокарларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва омборларга кириши тақиқланади.


521. Электрюклагичларнинг вилкали ушлагичлари битта текисликда туриши лозим.


522. Юклагичга йўл қўйиладиган юк оғирлиги ва оғирлик маркази билан юклагичнинг паспорт маълумотлари мувофиқлигида белгиланади.


523. Электрюклагич билан 0,5 метрдан ортиқ юқорига кўтарилган юкни ташиш тақиқланади.

Одамларни электрюклагичлар ва электрокараларда ташиш, шунингдек кўтарилаётган ва ташилаётган юк (контейнерлар ва ҳоказолар) устида туриш тақиқланади.


524. Темир йўл тармоғининг изчил юк операцияларида корхона ҳудудида керакли механизм ва инвентарлар билан (тахта зина, кўприкчалар, ходачалар, ричаг-тиркагичлар) ускуналаниши лозим.


525. Корхонанинг ёки станциянинг темир йўл тармоғида юклаш-тушириш ишларини олиб боришда бу ишларга раҳбарлик қилиш мазкур Қоидаларни биладиган ва темир йўл транспортида юклаш-тушириш ишлари пайтида хавфсизлик техникасининг амалдаги қоидалари билан ҳаракат қиладиган шахсга юклатилиши лозим.



15-§. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш


526. Электр токи урганда, кислоталар ва ишқорлар ҳамда иссиқлик билан куйганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқлар мазкур Қоидаларнинг 10, 11, 12-иловаларида келтирилган.



IV БОБ. УСКУНАЛАРГА ТАЛАБЛАР


1-§. Ускуналарга қўйиладиган асосий талаблар


527. Коньяк, вино ишлаб чиқарадиган ташкилотлар ишлаб чиқариш ускуналарининг ҳар бир алоҳида тури уларни тайёрлаш ва фойдаланишнинг тасдиқланган техникавий шартлари талабларига жавоб бериши, хом ашё, ярим тайёр маҳсулот ва тайёр маҳсулотга тегадиган технологик ускуналар эса, санитария-эпидемиологик хулосага эга бўлиши лозим.

528. Асбоб-ускуна ва унинг узеллари тузилиши, қувурўтказгичлар ва арматура "Технологик асбоб-ускуналар ва технологик қувурўтказгичлар" ҚМҚ 3.05.05.-98, "Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари. Хавфсизликнинг умумий талаблари" ГОСТ 12.2.003-91, шунингдек мазкур Қоидаларнинг II боби 15-параграфи "Шовқин ва вибрацияга қўйиладиган талаблар"да баён этилган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига жавоб бериши, шунингдек хизмат кўрсатишда, таъмирлашда ва санитария ишловини беришда хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши лозим.


529. Асбоб-ускуналар тузилишининг хавфсизлиги қуйидагилар билан таъминланиши керак:

ишловчиларнинг муҳофазасини таъминловчи конструкцияга ички қурилган воситаларнинг, шунингдек хавфли вазиятлар юзага келиши тўғрисида огоҳлантирувчи воситаларнинг мавжудлиги;

иш жараёни параметрларини автоматик ростлаш, масофадан туриб бошқариш ва назорат қилиш воситаларининг қўлланилиши;

эргономик талабларнинг бажарилиши, ишловчиларга жисмоний ва руҳий-асаб таъсирининг чекланиши.


530. Асбоб-ускуналар тузилиши унинг таркибига кирувчи буғўтказгичлар, электрўтказгичларнинг тасодифан шикастланиш эҳтимолини истисно қилиши керак.


531. Асбоб-ускуналар конструкцияси элементлари ишловчиларни жароҳатлаши мумкин бўлган учли қисмлар, зихлар, ғудур ва нотекис юзаларга эга бўлмаслиги лозим.


532. Барча ҳаракатланувчи узеллар, юритмалар, асбоб-ускуналарнинг узатма механизмлари, уларнинг қисмлари (шкивлар, қайишлар, занжирлар, айланувчи валлар) ускуна корпусининг ичида жойлашиши зарур.

Конструкция ичига жойлашнинг имкони бўлмаганда, яхлит ёки тўрли тўсиқлар назарда тутилиши керак. Ўлчами ва жойлашган баландлигидан қатъи назар, қайишли, тишли ва занжирли узатмалар яхлит тўсиққа эга бўлиши лозим.


533. Муҳофаза тўсиғининг тузилиши қўшимча шовқин, вибрация, хавфли вазиятларни келтириб чиқармаслиги, ускуналарга хизмат кўрсатишни қийинлаштирмаслиги керак.


534. 2 м гача баландликда жойлашган асбоб-ускуналарнинг барча айланадиган ва ҳаракатланадиган, тегиб кетиш эҳтимоли бор қисмлари, ҳаракат тезлигидан қатъи назар, яхлит ёки тўрли тўсиқлар билан ёпилган бўлиши керак. Тўр ячейкаларининг томонлари 10 мм дан катта бўлмаслиги керак.


535. Тўсиқлар енгил, мустаҳкам, ҳаракатчан бирикмали (ошиқ-мошиқ, шарнир ва шу кабилар), электр юритмаси блокировкали бўлиши керак. Асбоб-ускуналарнинг тез-тез хизмат кўрсатиладиган қисмларига етиш учун тўсиқда ҳаракатчан қопқоқ (эшикча)га мавжуд бўлганда зичлаб (болт, шпилька ва шу каби) маҳкамлашга йўл қўйилади.


536. Тишли ва занжирли узатмалар тахталанган тунукадан тўсиққа эга бўлиши керак.


537. Ҳаракатчан қисмларининг тўсиқлари носоз ёки ечилган машина ва механизмларда ишлаш тақиқланади.

Фақат ускуна тўлиқ тўхтатилгандан сўнггина асбоб-ускунани таъмирлаш ёки тозалаш учун тўсиқни ечишга ёки унинг ҳаракатчан эшигини очишга йўл қўйилади.


538. Вертикал технологик сиғимлар камида иккита люкка эга бўлиши, улардан бири ён деворининг қуйи қисмида, иккинчиси эса қарама-қарши ён томоннинг юқори тубида жойлашиши керак.

Думалоқ шаклдаги қуйи люкнинг диаметри камида 450 мм, эллипс шаклидагининг ўлчами эса, ўқлар бўйича камида 300 х 450 мм бўлиши керак.


539. Қабул қилувчи бункер ва таъминловчи шнекнинг тузилмаси узумнинг бункердан тўлиқ чиқариб ташланишини таъминлаши лозим.


540. Механизациялашган оқим линиялари таркибида ёки алоҳида ишлайдиган автомат, пресс ва машиналарнинг барча ҳаракатчан қисмлари автоматик мойловчи асбоблар ёки асбоб-ускуналарни ишга туширгунча тўлдириладиган етарлича сиғимга эга сиғимли ёғдонлар билан таъминланиши зарур.


541. Машина, аппаратлар, қувурўтказгичларнинг (трубопровод) барча иссиқлик чиқарадиган юзалари ишончли тарзда термоизоляция қилиниши лозим. Термоизоляциянинг ташқи қатлами ҳарорати 35° С дан юқори бўлмаслиги лозим.


542. Портлашдан хавфли бинолар (спирт омборлари, аппарат бўлими) ишқаланиш ёки зарба натижасида учқун чиқиши имкониятига қарши қуйидаги чоралар билан таъминланиши лозим:

а) ўрнатилаётган ускунанинг панжаралари ва узатма камарлари орасидаги масофа 100 мм дан кам бўлмаслиги ва узатма камарлари ишқаланиш пайтида пайдо бўладиган статик электрни оладиган ускуналар билан жиҳозланиши керак;

б) тишли узатмалар турли металлардан тайёрланган бўлиши ёки мойли муҳитда туриши керак, люклардаги болтлар, кўчириладиган насослар шлангларининг бирлаштирадиган муфталари, қўл жиҳозлари ва асбоблар зарба пайтида учқун пайдо бўлишига йўл бермайдиган бронза, жез ва бошқа материаллардан тайёрланиши керак.


543. Қия транспортёрлар, конвейерлар ва юкларни силжитишнинг бошқа воситалари узатмалари лента, занжир ёки бошқа тортувчи органнинг ўз-ўзича тескари ҳаракатига йўл қўймайдиган ускуна (храп, тормоз ва ҳоказо) билан таъминланиши керак.


544. 0,8 м масофадан юқорида жойлашган транспортёрлар ташилаётган нарсанинг охирги ўлчамларининг энг камида ярмигача келадиган баландликдаги бортлар билан таъминланиши лозим.


545. Электр узатмаларнинг ишга тушириш ускуналари занжирда кучланиш тиклангандан сўнг, электр узатмасининг ўз-ўзича ишлаб кетишига йўл қўймайдиган нолли блокировка билан таъминланиши лозим.


546. Автоматик оқимли линиялар созлаш ва автоматик тартибларда ишлаши учун марказий бошқарув пультларига эга бўлишлари лозим. Бундан ташқари, оқимли автоматик линия таркибига кирувчи ҳар бир машина бевосита машинанинг ўзида жойлашган бошқарувнинг индивидуал воситалари билан жиҳозланиши керак.

Бу линиянинг автоматик бошқарув линияси линиянинг созлаш тартибидан автоматик тартибга ўз-ўзича алмашувига ёки созлаш пайтида уни марказий пультдан ишга тушириши имкониятига йўл қўймаслик керак.


547. Автоматик ёки созлаш тартиблари автоматик линияларда турган машиналар, автоматлар ва агрегатлар технологик кетма-кетликда ишлашини таъминлайдиган блокировкага ва линияни созлаш ва автоматик тартибда ишга тушгани ҳақида огоҳлантирадиган, шунингдек машиналарнинг деталлари синиб қолганлиги ва технологик жараённинг бузилганлигидан хабар берадиган сигнал ускуналарига эга бўлиши керак.


548. Масофадан ёки автоматик ишга тушириладиган машиналар атрофида "Эҳтиёт бўлинг, автоматик ёқилади" плакатлари осилган бўлиши лозим. Тўла автоматлашган заводда бундай плакатлар талаб қилинмайди.


549. Ускунани ишга тушириш ва тўхтатиш жиҳозларида хизмат кўрсатаётган ходимлар улар билан иш жойидан фойдаланишлари қулай бўлган тарзда жойлашиши лозим. Механизациялашган оқим линиялари, алоҳида аппаратлар, машиналар ва механизмларнинг иш жойидан 1,5 м дан ортиқ масофада жойлашганда иш жойининг бевосита ўзида ўчирадиган ускуна кўзда тутилади.


550. 10 м дан узун транспортёрлар ва конвейерлар уларга хизмат кўрсатишнинг исталган жойидан электр узатмани тўхтатиш учун ускуналар билан, шунингдек икки томонлама сигнализация билан жиҳозланиши лозим.



2-§. Ускуналарни жойлаштириш


551. Ишлаб чиқариш ускуналарининг жойлаштирилиши хавфсизликни, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш қулайлигини таъминлаши, технологик жараён кетма-кетлиги талабларига ва технологик лойиҳалашнинг тасдиқланган меъёрларига жавоб бериши лозим.


552. Цех йўлаклари бўш, хом ашё ва тайёр маҳсулот билан банд бўлмаслиги, цех ички транспорти ҳаракатланиш ҳудудидан ҳоли жойда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни устидан кузатишнинг қулайлигини таъминлаши лозим.


553. Йўлак оралиқлари учун минимал масофалар пойдевор, изоляция, тўсиқ ва шу каби қўшимча қурилмаларни ҳисобга олган ҳолда, ускуналарнинг энг туртиб чиққан қисмлари оралиғида белгиланади.


554. Ишлаб чиқариш ускуналари, қувурўтказгичларни кўрикдан ўтказиш ва текшириш ташкилотнинг техникавий раҳбари тасдиқлаган жадвалга мувофиқ амалга оширилиши лозим.


555. Ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ишлаб чиқариш корхоналарнинг фойдаланиш бўйича йўриқномаси (техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномаси)га мувофиқ бажарилиши лозим.


556. Монтаж ёки таъмирлаш ишлари барча операцияларни амалга ошириш кетма-кетлиги, ускуналарнинг ечиладиган қисмларининг жойлаштирилиши назарда тутилган ишларни бажариш режаси (ИБР)га мувофиқ бажарилиши лозим. Бу ишлар ташкилот бўйича буйруқ билан тайинланган муҳандис-техник ходимлар таркибидан масъул шахс раҳбарлигида амалга оширилиши керак.


557. Ускуналарни жойлаштиришда қуйидаги масофалар назарда тутилиши керак:

а) одамлар доимий ўтадиган йўлакда - камида 1,5 м;

б) девор ва ускуна оралиғидаги йўлакда - камида 0,8 м;

в) ускуналарнинг туртиб чиққан қисмлари ўртасида - камида 0,8 м;

г) сиғимлар оралиғида (қувурўтказгич арматура бўлмаганда) - камида 0,3 м;

д) электр лавҳалардан ускуналарнинг туртиб чиққан қисмларигача - камида 1,25 м.


558. Сиғимлар оралиғидаги йўлакнинг кенглиги йўлакдан кўчириладиган ускуналар кенглигининг 1 м га орттирилганидан кам бўлмаслиги керак.



3-§. Майдончалар ва зиналар


559. 1,5 м дан юқори сатҳда хизмат кўрсатилишини талаб этувчи ускуналар стационар майдончалар ва зинапоялар билан жиҳозланиши лозим.


560. Пол сатҳидан 0,5 м ва ундан юқори баландликда жойлашган майдончалар, шунингдек уларга келувчи зинапоялар ва ўтиш кўприкчалари атрофи тўлиқ ҳолда камида 1,2 м баландликдаги панжара билан, пастдан улар камида 0,15 м баландликкача ёппасига девор билан ёпилиши керак.


561. Ускуналарга хизмат кўрсатиш майдончаларининг кенглиги камида 0,8 м, уларга келувчи зинапояларнинг кенглиги эса камида 0,6 м бўлиши лозим.


562. Зинапоялар зиналарининг эни камида 0,12 м, уларнинг баландлик фарқи эса кўпи билан 0,2 м бўлиши лозим.


563. 1,5 м гача баландликда жойлашган майдончаларнинг зинапоялари кўпи билан 45° гача қияликда, 1,5 м дан ортиқ баландликда эса кўпи билан 50° қияликда бўлиши лозим. Ертўлаларга келувчи зинапояларнинг қиялиги кўпи билан 45° бўлиши лозим.


564. Майдончалар полларининг қопламаси ғадур-будур бўлиб, ишлаётган ходимлар сирғаниб кетишининг олдини олиши лозим.

Майдончалар ва зинапояларнинг зиналари қуйидагилардан тайёрланиши мумкин:

қиррали ёйилган пўлат ёки металл қоплаш йўли билан ёхуд бошқа йўл билан ҳосил қилинган ғадир-будур сиртли пўлат;

уяли ёки йўл-йўл (қиррали) пўлат, бунда уяларнинг ўлчами кўпи билан 30 х 30, йўллар ўлчами кўпи билан 25 мм бўлиши лозим.


565. Силлиқ сиртли металл майдончалар ва зинапояларнинг қўлланилиши, шунингдек зинапояларнинг думалоқ таёқчали пўлатдан тайёрланиши тақиқланади.


566. Босим остида бўлган аппаратларга, шунингдек осон ёнувчан суюқликларни сақлаш сиғимларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган узунлиги 3 м дан ортиқ майдончалар қарама-қарши томондан камида иккита зинапояга эга бўлиши лозим. Узунлиги уч метрдан ортиқ боши берк майдончалар ишлатилиши тақиқланади.


567. Доимий хизмат кўрсатишни талаб этмайдиган ускуналар учун баландлиги 3 м дан ошмаган тираб қўйиладиган ёғоч нарвонлар ёки баландлиги 6 м дан ошмаган очиб-ёпиладиган нарвонлардан фойдаланишга рухсат этилади.


568. Тираб қўйиладиган ёғоч нарвонлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

зинапоялар ичига киритилган бўлиши лозим;

нарвон ўқлари ҳар 2 м оралиқда тортувчи болтлар билан маҳкамланиши лозим;

пастки учларида таянч сиртининг материали ва ҳолатига боғлиқ ҳолда ўткир металл тиканлар, резина учликлар ва бошқа мосламалар шаклида тиргаклар, юқори учларида эса ускуналарнинг мустаҳкам деталларига, қувурларга ва ҳоказоларга маҳкамланиши учун илмоқлари бўлиши лозим;

тираб қўйиладиган нарвоннинг умумий узунлиги (баландлиги) ходимларга нарвоннинг юқори учидан камида 1 м масофадаги зинапояда туриб ишлаш имконини бериши лозим.


569. Очиб-ёпиладиган нарвонлар уларнинг ўз-ўзидан очилиб кетишининг олдини олувчи мосламалар билан жиҳозланиши лозим.


570. Кишилар ёки транспорт ҳаракатланадиган жойларда тираб қўйиладиган нарвонлар ва очиб-ёпиладиган нарвонлар қўйиладиган жойлар атрофи ўралиши ёки муҳофаза қилиниши лозим.


571. Айни вақтда деталлар тутиб туриладиган ишлар бажарилганда, атрофи тўлиқ ҳолда камида 1,2 м баландликдаги панжара билан пастдан камида 0,15 м баландликкача ёппасига девор билан ёпилган юқори майдончалари бўлган очиб-ёпиладиган нарвонлар қўлланилиши лозим.



4-§. Ускуналарни монтаж қилиш ва таъмирлаш


572. Ускуналарни монтаж қилишда ушбу ускуналардан фойдаланишда, ишлаб чиқаришда шовқинни чеклаш юзасидан амалдаги нормалар билан белгиланган қийматлардан юқори бўлган шовқинлар ва тебранишлар юзага келишининг олдини олувчи чоралар кўрилиши лозим.


573. Йирик ўлчамли ва оғир ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш, тозалаш, уларни алоҳида эҳтиёткорлик талаб этиладиган жойларда кўтариш ва силжитиш фақат механизация воситалари қўлланган ҳолда, механик ёки ишларни олиб борувчининг бевосита назорати остида амалга оширилади.


574. Монтаж қилинувчи ускуналарни кўтариш жойида ўтиш йўллари ёпиқ бўлиши керак.


575. Портлашдан хавфли хоналарда монтаж, демонтаж ва таъмирлаш ишларини ўтказиш фақат давлат ёнғин назорати мавжудлигида ҳамда цех бошлиғининг ёзма кўрсатмасига асосан рухсат этилади, ушбу кўрсатма ёнғин хавфсизлиги бошлиғи билан келишилган, корхонанинг бош муҳандиси (бош виночиси) тасдиқлаган бўлиши керак.


576. Портлашдан ва ёнғиндан хавфли хоналарни монтаж, демонтаж ва таъмирлаш ишларини ўтказишга тайёрлаш учун қуйидаги ишларни бажариш керак:

технологик жараённи тўхтатиш;

аппаратлар, йиғувчи мосламалар ва бошқа сиғимларни портлашдан хавфли суюқликлардан тозалаш, яхшилаб ювиш ва сув билан тўлдириб қолдириш;

хонани шамоллатиш;

ишлар ўтказиладиган хонада, шунингдек қўшни хоналарда ҳаво таҳлилини ўтказиш;

ҳавода этил спиртининг буғлари миқдори 1000 мг/куб.м дан ошмаслигини таъминлаш.


577. Ускуналарни монтаж ва таъмирлашдан кейин қабул қилиш ва синаш белгиланган тартибда ўтказилиши лозим.


578. Ускуналарни ишда синаш ва текширишдан аввал қуйидагилар зарур:

синашда иштирок этувчи шахсларни ишлар ўтказилишининг тартиби ва хавфсизлик чоралари билан таништириш;

асосий болтларнинг мустаҳкамланиши, ускуналар электр қисмининг изоляцияси ҳамда ерга туташувининг ҳолатини, атрофини ўровчи мосламалар, ишга тушириш, тормоз ва блоклаш мосламаларининг, муҳофаза ва назорат-ўлчов асбобларининг мавжудлиги ва созлигини текшириш;

ушбу ишларни бажариш учун тайинланмаган шахсларни синалаётган ускуна олдига ёки синов жойига қўймаслик;

иш жойининг ёритилганлигини, ёнғинга қарши чораларга риоя қилиниши ва хавфсизлик техникаси йўл-йўриқларининг мавжудлигини текшириш;

ускуна ичида ёки тагида одамларнинг, чет буюмларнинг йўқлигини текшириш ва ундан кейин люкларни ёпиш;

қувурлар технологик сиғимларининг (жумладан шиша сиғимлари) мустаҳкамлиги ва герметиклигини фақат гидравлик усулда текшириш.

Синов пайтида аниқланган нуқсонларни йўқ қилиш ушбу бўлимнинг 487 ва 490-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилган ҳолда ўтказилиши лозим.


579. Машиналар, электр уланган механизмлар, транспорт мосламалари ва ҳоказоларни ишлаш пайтида тозалаш, мойлаш ва таъмирлаш қатъий ман этилиб, улар тўлиқ тўхтатилганидан кейингина рухсат этилади.


580. Машиналар, электр уланган механизмлар, транспорт мосламалари ва ҳоказоларни кўриб чиқиш, тозалаш ва таъмирлашда кўрилаётган ёки таъмирланаётган машина (механизм) электр двигателига бехосдан кучланиш берилишининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак.

Ишга тушириш мосламаларида (магнит ўчиргич тугмалари, рубильниклар ва ҳоказолар) "Ёқилмасин - одамлар ишлаяпти!" деган ёзувлар осилиши лозим, бунда электр уланиши занжиридан сақлагичларнинг эрувчан қисмлари олиниши керак.


581. Вино ишлаб чиқариш корхоналарида ускуналар ва техник қурилмаларни таъмирлашда бажариладиган алангали ишлар, электр-газ пайвандлаш, учқунли металларга ишлов бериш:

а) истеъмолчилар электр қурилмаларидан техник фойдаланишнинг амалдаги қоидалари, истеъмолчилар электр қурилмаларидан фойдаланишдаги хавфсизлик техникасининг қоидалари ва саноат корхоналари учун ёнғин хавфсизлигининг умумий қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши;

б) умумалмашув ҳаво келиш-тортишли шамоллатиш билан жиҳозланган хоналарда амалга оширилиши, бунда келувчи ҳаво пайванд қилинмаган жойларга берилиши лозим;

в) сиғимлар, цистерналар, баклар, сиғимларда ишлаганда алангали ишлар юритиш жойларида маҳаллий ҳаво тортиш шамоллатиш билан жиҳозланиши ва ишловчининг бевосита нафас олиш жойига ҳаво етказилиши лозим.

Ишларни амалга ошириш учун бош муҳандис томонидан тасдиқланадиган "Алангали ишларни ўтказиш режаси" ҳамда мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги корхонанинг ёнғин муҳофазаси билан келишилган наряд-қўйиш варақаси тузилади.



5-§. Аппаратлар ва сиғимлар ичидаги ишлар


582. Аппаратлар ва технологик сиғимлар ичида турли хил ишларни амалга ошириш муҳандис-техник ходимлар бўлган, ишларни ўтказиш учун масъул бўлган шахсга берилган цех бошлиғининг ёзма рухсати билан ўтказилади. Ишлар фақат наряд-қўйиш варақаси мавжуд бўлганда, кундузги вақтда ўтказилиши керак, тунги ишларга фақат авария ҳолларида йўл қўйилади.


583. Аппаратлар ва сиғимлар ичидаги ишларга 18 ёшдан кичик бўлмаган, жисмоний соғлом, тиббий кўрикдан ўтган шахслар қўйилади.


584. Сиғимлар ичидаги ишлар икки ва ундан ортиқ кишидан иборат бўлган бригада томонидан ўтказилиши керак (биттаси ишлайди, иккинчиси уни кузатади). Кузатувчисиз (дублёрсиз) ишлаш рухсат этилмайди. Портлашдан хавфли муҳит бўлган ёки газдан хавфли сирасига киритилган аппаратлар ва сиғимларда ишлашда кузатувчилар иккита бўлиши керак.


585. Аппарат ёки сиғим ичида ишлашдан аввал цех ёки смена бошлиғи қуйидагиларни таъминлаши лозим:

а) аппарат ёки сиғимни маҳсулотдан яхшилаб тозалаши ва кейин уни сув билан обдон ювиши, суюқликнинг қолдиғи ишчи аппаратда ёки сиғимда бўлмаган ҳолда кетказилиши керак;

б) аппарат ёки сиғимни сув, буғ, маҳсулот ва бошқа хил қувурлардан жўмраклар, тиқин жўмракларини ёпиш ҳамда қувурларда зич тиқинларни ўрнатиш йўли билан ишончли ўчириш;

в) аввалдан шамоллатиш учун, шунингдек бутун иш давомида юқори ва қуйи туйнукларни очиш (зарур бўлганда мажбурий шамоллатишни амалга ошириш);

г) "Таъмирлаш - одамлар ишлаяпти" огоҳлантириш ёзувини осиб қўйиш;

д) аппарат ёки сиғимнинг ичида ҳаво муҳитининг таҳлилини амалга ошириш, синамалар юқори зонада люкдан камида 1 м масофада ва қуйи зонада - тубидан кўпи билан 0,2 м масофада олинади;

е) зарурий ашёлар ва асбобларнинг мавжудлиги ва созлиги; портлашдан хавфли муҳит ҳосил бўлиши мумкин бўлган сиғимларда ишлаш пайтида ашёлар ва асбоблар зарба туфайли учқун юзага келишининг олдини олиши лозим (асбобга мис қопланиши лозим);

ё) портлашдан хавфли муҳити бўлган (спирт, коньяк, спирт қўшилган винолар ва ҳоказолардан тозаланган) сиғимларда ишлаш учун портлашдан ҳимояланган турдаги чироғи бўлган 12 В кучланишли кўчма электр чироқлари (аккумуляторли чироқлар) ёхуд бошқа жойларда ишлаш учун сув ўтмайдиган турдаги чироқлар мавжуд бўлиши керак. Очиқ алангадан фойдаланиш қатъий тақиқланади;

ж) ҳимоя муҳофаза воситаларининг мавжудлиги ва созлиги, синов рақами ва санаси кўрсатилган ёрлиғи бўлган шлангли ёки кислородли тўлиқ ажратувчи противогаз, қутқариш арқони бўлган муҳофаза белбоғи. Муҳофаза белбоғи ва арқоннинг паспорти бўлиши ва у ҳар 6 ойда 5 дақиқа давомида статик юк билан (300 кг) синовдан ўтиши керак;

з) сиғим ёки аппарат ичида ишлашга ишлашнинг хавфсиз усулларига махсус ўргатилган ишчиларнинг қўйилиши, шунингдек улар билан қўшимча хавфсизлик техникаси кўрсатмалари ўтказилиб, бўлғуси ишнинг тури ҳамда унинг хавфсизлигини таъминлайдиган чора-тадбирлар таҳлил этилади.


586. Ишчини сиғим ёки аппаратга туширишдан аввал унинг пойабзалини махсус тоза пойабзалга алмаштириш лозим. Цех ёки смена бошлиғи шахсан ишчида мазкур Қоидаларнинг аввалги бандида кўрсатилган асбоблар, ҳимоя ва муҳофаза мосламаларининг мавжудлигини ва созлигини текшириши лозим ва шундан кейингина унга аппаратга тушишга рухсат беради.


587. Ишчиларнинг юқори ва қуйи туйнукларга эга бўлган аппаратлар ва сиғимларга кириши қуйи туйнук орқали, қуйи туйнуклари бўлмаган сиғимларга (амфоралар ва ҳоказо) тушиш эса, юқори туйнуги орқали туйнукка илиш учун илмоқлари бўлган нарвон орқали амалга оширилади.

Сиғимлар ичидаги ишларни бажариш учун пастидан резина учликлари бўлган кўчма (тираб қўйиладиган) нарвонлардан фойдаланиш лозим.


588. Аппарат ёки сиғимнинг ичида шлангли противогазда тўхтовсиз ишлаш кўпи билан 15 дақиқага рухсат этилади, ундан кейин ишчига очиқ ҳавога чиққан ҳолда 15 дақиқага танаффус берилиши керак.

Шлангнинг бўш учи (ҳаво олиш учи) тоза ҳаво келишини таъминлайдиган жойда мустаҳкамланиши лозим.

Олиб чиқувчи шлангнинг узунлиги 20 м дан ортиқ бўлганда унга пуркагич ёрдамида ҳаво киритилиши керак.


589. Аппарат ёки сиғим ичида ишлар тугаганидан кейин цех (смена) бошлиғи қуйидагиларни бажариши лозим:

аппарат ёки сиғим ичида одамлар, шунингдек ашёлар ва асбобларнинг йўқлигини шахсан текшириш;

аппаратлар ёки сиғимлар уланган қувур-симлардан ёпқичларнинг олиниши ҳамда туйнукларнинг бекитилиши учун ёзма рухсат бериш.



6-§. Сиғимларга ҳимоя қопламларини қоплаш


590. Технологик сиғимларни қопламлар қоплашга тайёрлаш ишларидан аввал мазкур Қоидаларнинг ушбу бобидаги 5-параграфда кўрсатилган чора-тадбирларнинг бажарилиши таъминланиши лозим.


591. Ҳимоя қопламларини тайёрлаш хоналарида, ҳимоя қопламларини қоплаш ишлари ўтказиладиган хона ва сиғимда қопламлар таркибига кирувчи эритувчилар, спирт ва бошқа учувчан моддалар буғлари учун умумалмашув ҳаво тортиш вентиляциясининг ишлаши, ҳимоя қопламларини тайёрлаш жойларидаги маҳаллий ҳаво тортиш вентиляциянинг ишлатилиши лозим.


592. Қопламларни қоплаш ишлари бажариладиган, шунингдек лаклар, эмаллар ва эритувчилар сақланадиган хоналарда чекиш, гугурт ёқиш, пайвандлаш чироқларидан фойдаланиш, электр пайвандлаш ишларини бажариш, зарбадан учқун чиқарадиган асбобдан фойдаланиш, синтетик толали махсус кийимда (устки ва ич кийимда) ҳамда тагчарми металл билан маҳкамланган пойабзалда юриш тақиқланади.


593. Ишларни бажариш жойларида ўт ўчиришнинг бирламчи воситалари: кўпикли ўт ўчиргичлар, қумли яшиклар, намат ёки асбест кўрпалар ва ҳоказолар бўлиши лозим.


594. Ҳимоя қопламларини қоплаш ишлари ўтказиладиган хонада одатий турдаги умумий ёритиш чироқлари ва уларнинг ўчиргичлари ишлар ўтказиш пайтида токдан ўчирилиши керак. Сиғимларнинг ичи портлашдан хавфсиз турдаги кучланиши 12 В дан ошмаган чироқлар билан ёки аккумуляторли чироқлар билан ёритилиши лозим.

Кўчма чироқни улаш сиғимдан ташқарида амалга оширилиши лозим.


595. Ичи кўрсатилган ёрлиқлари бўлмаган идишлардаги бўёқлар ва эритувчилардан (банкалар, бидонлар, бочкалар ва ҳоказо) фойдаланиш мумкин эмас. Ушбу буёқларни ишлар ўтказиладиган хонада сақлаш тақиқланади.


596. Ишларни ўтказиш жойи атрофи ўралиб, ўраш воситаларида огоҳлантириш ёзувлари осилиши лозим.


597. Сиғим сиртини куйиклардан, занг, ифлослар ва ҳоказолардан тозалаш учун қуруқ қум қуйиш усулини қўллаш мумкин эмас.


598. Кислоталар, эритувчилар ва бошқа зарарли моддалар қўлланганда, мазкур Қоидаларнинг III бобида кўрсатилган талабларга риоя қилиб, виночилик ва мева-сабзавот ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларида кўзда тутилган ҳимоя воситаларида бажарилиши лозим.



7-§. Ускуналарга хизмат кўрсатиш


599. Ускуналарга хизмат кўрсатиш учун "Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги Намунавий низом"га (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ ўқиган ва йўриқномадан ўтган шахслар қўйилади.

600. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг коммунал-маиший бўлимига қарашли ускуналарга хизмат кўрсатиш учун инспекцияларнинг қоидаларига мувофиқ махсус курс ўқишидан ҳамда билимлар синовидан ўтган, шунингдек кириш йўриқномалари ва иш жойидаги йўриқномалардан ўтган шахслар қўйилади.

601. Автоматик оқим линияларга хизмат кўрсатиш учун линияга кирувчи айрим агрегатларга ҳам умуман линияга хизмат кўрсатиш юзасидан билимлари бўлган шахслар қўйилади.


602. Раҳбарият корхонанинг бутун ускуналарини хавфсиз фойдаланишини таъминлашга мажбур.


603. Корхонада намунавий йўриқномаларга мувофиқ хавфсизлик техникаси бўйича ишлаб чиқариш йўриқномалари ишлаб чиқилиши лозим, улар ишловчиларга имзо чектириб тарқатилиши ҳамда иш жойларида осиб қўйилиши лозим.


604. Нам бўлган иш жойларида оёқ остига ёғоч тўшамалар ёки панжаралар солиниши лозим.



V БОБ. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


605. Вино ишлаб чиқарувчи корхоналарни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.


606. Корхоналарни (цехларни) эксплуатация қилишда меҳнатнинг хавфсиз шароитларини таъминлаш ва мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик корхона раҳбарига (директорига, бош муҳандисига) юклатилади.


607. Жавобгарликка инструктаж бўйича тегишли ўқитиш ва уни рўйхатга олиш амалга оширилганидан сўнг меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир йўриқномани бажарувчи (предписывающие) ишчилар ва хизматчилар ҳам тортилишлари мумкин.


608. Корхона ишлаб чиқаришда жабрланган ходимларга етказилган зарарлар учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Қоидалар "Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат Санитария-эпидемиология назорати Бош Бошқармаси, Архитектура ва қурилиш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикасида Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси билан келишилган.





Қоидаларга

1-ИЛОВА


Виночилик саноатида ишлаш ҳудуди ҳавосида

зарарли моддаларнинг рухсат этиладиган энг юқори

КОНЦЕНТРАЦИЯСИ

Моддалар

Рухсат этиладиган энг

юқори концентрациялар

миқдори, мг/куб.м


1

2


Аммиак


20

Ацетон


200

Анилин


0,1

Бензин (эритувчи, ёқилғи)


300

Дибутилфталат


0,5

Дихлорэтан


10

Йод


1

Керосин (С га қайта ҳисобланганда)


300

Ксилол


50

Лигроин (С га қайта ҳисобланганда)


300

Чумоли кислотаси


1

Мишьяк, ноорганик бирикмалар (мишьяк бўйича)


0,04/0,01*

Углерод оксиди


20

Пиридин


5

Металл симоб


0,01

Сульфат кислотаси, сульфат ангидрид


1

Сульфид ангидрид


10

Сероводород, водород сульфит


10

Водород хлорид


5

Скипидар (С га қайта ҳисобланганда)


300

Спиртлар: метил


5

Этил


1000

Трикрезилфосфат 3 % дан ортиқ


0,1

3 % дан кам


0,5

Ортоизомерлар



Уайт-спирт (С га қайта ҳисобланганда)


300

Карбонат ангидрид


0,5 ҳажмга нисбатан

Сирка кислотаси СН3СООН


5

Формальдегид


0,5

Фосфор ангидрид


1

Хлорли водород


5

Хлор


1

Тўрт хлорли углерод


20

Заҳарли ишқорли (эритмалар, NaOH га қайта ҳисобланганда)


0,5

Асосан фиброген таъсир кўрсатувчи аэрозоллар


Двуокись кремний қоришмали органик чанг, 2 % дан кам (ун, какао кукуни, крахмал, шакар пудра)


6

Тальк


4

*) Суратда - энг кўп бир марталик ПДК, махражда - ўртача сменали ПДК.





Қоидаларга

2-ИЛОВА


Намуна


Ишлаб чиқариш муҳитининг хавфли ёки зарарли

омилларининг таъсир этиш жойларида

ишларни амалга ошириш учун

НАРЯД-РУХСАТНОМА


20___ й. "___"______________да берилди

20___ й. "___"_______________гача ҳақиқий


1. Ишлар раҳбари ________________________________________________га

                                                                                                               (Ф.И.О., лавозим)


2. _________________________________________________________________

                                                           (ишлар номи, уларни бажариш жойи, шартлари)


ишларни бажариш учун _____________________________________________


3. Бажариладиган ишдан қатъи назар, уни амалга ошириш жойида амал

қилувчи ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омиллари:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________


4. Ишларни амалга ошириш бошлангунга қадар қуйидаги тадбирларни бажариш лозим:

Ишларнинг бошланиши 20__ й. "___" ________ соат ___ дан ____ дақиқа ўтганда.

Т/р

Тадбир номи

Бажарилиш муддати

Масъул ижрочи

1

2

3

4

Ишларнинг тугаши 20___ й. "___" __________ соат ____ дан ____ дақиқа ўтганда.


5. Ишларни бажариш жараёнида қуйидаги тадбирларни бажариш лозим:

Т/р

Тадбир номи

Бажарилиш муддати

Масъул ижрочи

1

2

3

4

6. Ишлар ижрочиларининг таркиби:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Малака, ХТ бўйича гуруҳ

Ишлаш шароитлари билан таништирди, инструктаж ўтказди

Ишлар шартлари билан танишиб чиқдим

1.

2.

3.


4.


7. Наряд-рухсатномани _____________________________________________

                                                                                                     (ташкилот раҳбарининг буйруғи билан


____________________________________________________________ берди.

                                                                    вакил этилган, Ф.И.О., лавозим, имзо)


Наряд-рухсатномани ___________________________________ қабул қилди.

                                                                                       (лавозим, Ф.И.О., имзо)


8. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ишларни амалга ошириш учун ёзма рухсатномаси мавжуд.

Ишлаб чиқариш (шу жумладан, қурилиш) хавфсизлигига доир тадбирлар келишилди.

___________________________________________________________________

                                                               (эксплуатация қилувчи ташкилот вакилининг


___________________________________________________________________

                                                                             лавозими, Ф.И.О., имзоси)


9. Иш жойи ва меҳнат шароитлари текширилди. Наряд-рухсатномада кўрсатилган ишлаб чиқариш хавфсизлигига доир тадбирлар бажарилди.

Ишларни бажаришга киришишга рухсат бераман.

___________________________________________________________________

                                                                             (лавозим, Ф.И.О., имзо, сана)


10. Наряд-рухсатнома __________________________________гача чўзилди.

                                                               (сана, наряд-рухсатномани берган шахснинг имзоси)


11. Иш тўлиқ ҳажмда бажарилди. Материаллар, асбоблар, мосламалар олиб ташланди. Одамлар чиқарилди. Наряд-рухсатнома ёпилди.


Ишлар раҳбари ______________________________________

                                                                                     (сана, имзо)


Наряд-рухсатнома берган шахс ____________________________________





Қоидаларга

3-ИЛОВА


Корхона ичида транспорт ҳаракатининг тезлиги

Транспорт тури ва

ҳаракатланиш шартлари


Корхона ҳудуди бўйлаб

максимал тезлик, км/с


Темир йўл транспорти


Олд тепловозли таркиб


15

Итарувчи тепловозли таркиб


10

Қийин шароитда ҳаракатланишда, шунингдек кесиб ўтишда, ҳудудга кириш ёки чиқишда, вагонларни тиркашда ва ҳоказо


5

Вагонларни қўлда ҳаракатлантиришда


2

Автомобиль транспорти


Корхона ҳудуди бўйлаб ўтишда


10

Корхонанинг кесишган ўтиш йўлларида, киришда ва чиқишда


5

Автомобилни орқага ҳайдашда


3

Автоюклагичлар, электрокарлар


3




Қоидаларга

4-ИЛОВА


Ишлаб чиқариш жараёнларининг гуруҳлари


Виночилик саноати

Ректификация бўлими, спирт омбори, купажний, тозалаш, ликёр қуйиш цехлари, денатурата ва углекислоталар


IVa.


Шишаларни ювиш бўлими


IIв


Шиша идишларни қабул қилиш бўлими, ғалла омбори, идишлар омбори, тушириш-юклаш майдончалари


IIе


Механик ва дуродгорлик устахоналари



Транспорт ва хўжалик бўлимлари



Қозонхона, қайнатиш цехи, газ-электрпайвандлаш цехи


IIв


Озуқа ачитқиларини қуритиш цехи


IIа


Ғаллани тортиш ва майдалаш бўлими, кўмир ва чангувчи материаллар омборлари


IIг


Солодларни ундириш, ферментлар, озуқа ачитқилари ва антибиотиклар ишлаб чиқариш цехи, ачитиш цехи


III


 




Қоидаларга

5-ИЛОВА


Вино ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқариш,

маъмурий-хўжалик, санитария-маиший бинолар ва

алоҳида ишлаб чиқариш участкаларининг ёруғлик

НОРМАЛАРИ

Иморатлар

Энг паст ёритилганлик, Лк


Ёруғлик меъёрлари, уларга

тааллуқли бўлган юзалар

люминесцент

чироқларда

қиздириш

чироқларида


1

2

3

4

Асосий ишлаб чиқариш хоналари


150-200

75-100

Пол

Ёрдамчи ишлаб чиқариш хоналари


100-150

50-75

Пол

Спирт омборхонаси


75

20

Пол

Таъмирлаш-механик устахоналари, яшик устахоналари, дурадгорлик устахоналари


150-200

75-100

Пол

Лабораториялар


300

150

Горизонтал текисликда полдан

0,8 м


Дегустацион бўлим


300

150

Горизонтал текисликда полдан 1 м


Омборхоналар


75

30

Горизонтал текисликда полдан

0,8 м


Маъмурий-идора хоналари, қизил бурчаклар, қироатхоналар


200

75


Лойиҳа заллари, чизиш, машинкада ёзиш бюроси


300

150

Горизонтал текисликда полдан 0,8 м

Душхона, ювиниш хонаси, кийимхона, ҳожатхона


75

30

Пол

Ишлаб чиқариш хоналаридаги асосий йўлаклар, цех ичидаги транспортёрлар учун ўтиш йўллари, цех ичидаги зинапоялар, агрегатларга хизмат кўрсатиш майдончалари, асосий коридорлар ва зинапоялар


75

20

Майдончалар ва зинапоялари

Маиший хоналар





Овқатланиш хонаси


100

50

Пол

Аёлларнинг дам олиш, шахсий гигиена хоналари


75

30

Пол

Кир ювиш хонаси:





А) механик


100

50

Пол

Б) қўлда


150

75

Пол




Қоидаларга

6-ИЛОВА


Ишлаб чиқариш биноларининг ишлаш ҳудудида

ҳавонинг меъёрий технологик параметрлари

Т/р

Иморат номи

Технологик шароитлар

билан меъёрлаштириладиган

ҳаво ҳарорати, °С


Технологик

шароитлар билан

меъёрлаштириладиган

нисбий намлик


Ажратиладиган

буғлар ва

газлар


ёзда

қишда

1. Спирт ва ликёр-ароқ заводлари


1

2

3

4

5

6

1.

Меласс тайёрлаш бўлими, ачитқиларни тайёрлаш ва ачитиш бўлимлари, нонвойхона хамиртурушларини қадоқлаш, ёрдамчи моддаларни тайёрлаш бўлимлари, сепаратор хонаси, фильтр-пресслаш бўлими ва карбонат кислота цехи, брагоректификацион бўлим


20-23

17-19

Меъёрланмаган

Карбонат ангидрид

2.

Қабул қилиш бўлими, спирт омбори


Меъёрланмаган

Меъёрланмаган

- " -


Спирт парлари

3.

Спиртни бериш бўлими


- " -


5

- " -

- " -

4.

Озуқа ачитқиларини қуритиш бўлими, қадоқлаш бўлими


- " -


5

- " -

Карбонат ангидрид

5.

Бардани буғлантириш цехи


20-23

17-19

- " -

Спирт парлари

6.

Ароқ тайёрлаш, тозалаш бўлими, шарбат-морс бўлими, шарбатлар ва хушбўй спиртлар бўлими, қуйиш цехи, тайёр маҳсулот омбори, экспедиция, денатурацион бўлим


20-23

17-19

- " -

-

7.

Ликёрларни идишларга қуйиш бўлими


20-23

17-19

- " -

-

8.

Сувни тозалаш бўлими


20-23

17-19

- " -

-

9.

Идиш цехи


20-23

17-19

- " -


Эслатма:

1. Қиш вақтида аппарат ва нейтрализациялаш бўлимларида ҳисоб-китоб ҳарорати 16° С ва ҳаво алмаштириш фақат чиқиндиларни қайта ишлашда сақланади, қолган вақтларда эса - 5° С.

2. Хоналарда ҳавони алмаштириш тортиш-сўриш вентиляцияси ҳисобидан амалга оширилади.





Қоидаларга

7-ИЛОВА


Ишлаб чиқариш биноларида оптимал ва рухсат этилган ҳарорат,

ҳавонинг нисбий намлиги ва тезлиги

МЕЪЁРЛАРИ

Йил

даврлари

Иш

категорияси

Ҳарорат, °С да


Нисбий намлик, % да


Ҳаракат тезлиги, м/сек.


оптимал

рухсат этилган


оптимал

иш жойларида

рухсат этилган,

ортиқ эмас

(минимал)

оптимал,

кўп эмас

(минимал)

иш жойларида

рухсат этилган

юқори

чегара


қуйи

чегара


Совуқ

Енгил Iа

Енгил Iб


22-24

21-23

25

24

21

20

40-60

40-60

75

75

0,1

0,1

0,2 дан кам

0,3 дан кам

Ўртача оғирлик IIа

Ўртача оғирлик IIб


18-20

17-19

23

21

17

15

40-60

40-60

75

75

0,2

0,2

0,4 дан кам

0,5 дан кам

Оғир III


16-18

19

13

40-60

75

0,3

0,6 дан кам

Илиқ

Енгил Iа

Енгил Iб


25-27

24-26

31

31

24

23

40-60

40-60

55 (28° С да)

60 (27° С да)

0,1

0,2

0,1-0,2

0,1-0,3

Ўртача оғирлик IIа

Ўртача оғирлик IIб


23-25

22-24

30

29

22

21

40-60

40-60

65 (26° С да)

70 (25° С да)

0,3

0,3

0,2-0,4

0,2-0,5

Оғир III


21-23

27

20

40-60

75 (24° С да)

0,4

0,2-0,6

Йилнинг илиқ даврида ҳаво ҳаракатининг юқори тезлиги ҳавони максимал ҳароратга, кам тезлиги - минимал ҳароратга мос бўлади. Ҳаво ҳароратининг оралиқ қийматларини, тезлигини интерполяция йўли билан аниқланади. Ҳаво ҳароратининг минимал қийматида унинг тезлиги 0,1 м/сек олиниши мумкин.





Қоидаларга

8-ИЛОВА


Вино ишлаб чиқарувчи корхоналар биноларининг хусусияти,

тоифаси ва таснифига қараб электр жиҳозларини қўллаш

Т/р

Иморат хили

Рухсат этилган нисбий намлик

СанҚМга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги бўйича корхона тоифаси

ПУЭ бўйича электр жиҳозларини қўллашда хоналарни портлаш хавфи нуқтаи назаридан таснифлаш

Электр жиҳозларини ижро этиш

кучли

ёритиш учун

1

2

3

4

5

6

7


Шиша идишларга ишлов бериш







1.

Идишларни саралаш бўлими


60

Д

Меъёрли муҳитли хона

Сачрашдан ҳимояланган

Исталган ижро

2.

Идишларни ювиш бўлими


80


Д

- " -

Ёпиқ пуфлатиладиган

Нам ўтказмайдиган арматурали


Спирт омборлари







1.

Қабул қилиш-бериш бўлими



А

В-1

Портлашни ўтказмайдиган

Портлашни ўтказмайдиган

2.

Бинодаги спирт омбори



А

В-1

- " -

- " -

3.

Озиқ спирт омбори



А

В-1

- " -

- " -


Тайёр маҳсулот омборлари








а) бутилкаларда


50-55

Д

Меъёрли муҳитли хона


Сачрашдан ҳимояланган


Сачрашдан ҳимояланган





Қоидаларга

9-ИЛОВА


Ишлаб чиқариш биноларида (хоналарида) ва корхона

ҳудудида овоз босимининг, овознинг рухсат этилган

даражалари ва овознинг эквивалент даражалари

Т/р

Иш ўрни. Меҳнат

фаолиятининг тури

дБ ва Гц ўртача метрик частоталар билан октав

полосаларда овоз босимининг даражалари

овозлар



31,5

63

125

250

500

1000

2000

4000

8000


1.

Ижодий фаолият, талаблар оширилган раҳбарлик иши, илмий фаолият, конструкциялаш ва лойиҳалаштириш, дастурлаш, ўқитиш ва ўқиш, врачлик фаолияти: хоналардаги иш ўринлари - дирекция, лойиҳа-конструкторлик бюроси; ҳисобчилар, ҳисоблаш машиналарининг дастурчилари, ижодий ишлар ва маълумотларга ишлов бериш учун лабораторияларда, соғломлаштириш масканларида касалларни қабул қилиш учун

86

71

61

54

49

45

42

40

38

50

2.

Диққатни талаб қилувчи юқори малакали иш, маъмурий-бошқарув фаолияти, лабораторияларда ўлчаш ва таҳлилий ишлар цех бошқарувидаги иш ўринлари, идоравий иш хоналарида, лабораторияларда

93

79

70

63

58

55

52

50

49

60

3.

Кўпинча кўрсатмалар олинадиган ва акустик сигналли бажариладиган иш, доимий эшитиш назоратини талаб қилувчи иш, йўриқнома билан аниқ жадвал бўйича операторлик иши, диспетчерлик иши: диспетчерлик хизмати хоналаридаги иш ўринлари, усталар хоналарида, ҳисоблаш машиналарида ахборотга ишлов бериш залларида

96

83

74

68

63

60

58

56

54

65

4.

Диққатни талаб қилувчи иш, ишлаб чиқариш циклларини кузатиш ва масофадан туриб бошқариш жараёнларига орттирилган талабли иш: телефонда сўзлашувсиз кузатишлар ва масофадан бошқариш хоналаридаги пульт устидаги иш ўринлари; шовқинли жиҳозли лабораторияли хоналарда, ҳисоблаш машиналарининг шовқинли агрегатларини жойлаштириш учун хоналарда

103

91

83

77

73

70

68

66

64

75

5.

Ишлаб чиқариш хоналари ва корхона ҳудудларидаги доимий иш ўринларида барча турдаги ишларни бажариш (1-4-бандларда санаб ўтилганлар ва шунга ўхшаш ишлар бундан мустасно)

107

95

87

82

78

75

73

71

69

80





Қоидаларга

10-ИЛОВА



Электр токи урганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш


Электр токи урганда нафас олиш ва юрак фаолияти тўхташи мумкин, бу эса (бир неча дақиқа ичида) организмнинг ҳаётий муҳим функцияларини бошқарувчи бош мия нерв ҳужайраларида қайтариб бўлмайдиган ҳолатларнинг бошланишига олиб келади. Шунинг учун зудлик билан воқеа содир бўлган жойда ёрдам кўрсатиш ўта муҳим.

Биринчи ёрдам кўрсатишдаги муваффақиятнинг асосий шарти - топқирлик ва зарар кўрган шахсни токдан тезда халос этиш.

Ҳеч қачон зарар кўрган шахсга ёрдам кўрсатишдан бош тортиш ва унда нафас олиш, юрак уриши, пульс сингари ҳаёт белгилари мавжудлиги асосида уни ўлган деб ҳисоблаш мумкин эмас. Электр токи урганда ўлим кўпинча шунчаки туюлади, фақат врач зарар кўрган шахсни жонлантириш бўйича кейинги саъй-ҳаракатларнинг фойдасизлиги ҳақидаги масалани ҳал этиши ва унинг ўлими ҳақида хулоса бериши мумкин.

Кучланиш остида бўлган ток ўтказувчи қисмларга тегиниш кўп ҳолатларда мускулларнинг беихтиёр торайишини келтириб чиқаради. Бунинг оқибатида, агар жабрланувчи симни қўлларида ушлаб турган бўлса, бармоқлар шунчалик қаттиқ сиқиладики, симни қўлдан тортиб олиш мумкин бўлмай қолади.

Агар жабрланувчи ток ўтказувчи қисмларга текканича қолса, у ҳолда уни тезда электр токи таъсиридан халос этиш лозим. Бунда шуни эсда тутиш лозимки, эҳтиёткорлик чораларини кўрмасдан туриб ток остида бўлган инсонга тегиниш ҳаёт учун хавфли.

Биринчи ҳаракат билан қурилманинг жабрланувчи тегиб турган қисмини тезда токдан ажратиш керак.

Агар қурилмани тезда ажратиш мумкин бўлмаса, у ҳолда жабрланувчини у тегиб турган ток ўтказувчи қисмлардан ажратиш чораларини кўриш лозим.



1000 В гача кучланиш


Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан ёки симдан ажратишда қуруқ кийимдан, қуруқ тахтадан ёки қандайдир ток ўтказмайдиган буюмдан фойдаланиш лозим. Ушбу мақсадда металл ёки ҳўл буюмдан фойдаланиш мумкин эмас. Жабрланувчи симни қўли билан сиққанда ва ток унинг танаси орқали ерга ўтганда, жабрланувчини ердан ажратган ҳолда, токни узиш осон.

Бунинг учун жабрланувчининг остига қуруқ тахтани, ёғоч стул суянчиғини ёки бошқа ток ўтказмайдиган буюмларни ташлаш керак. Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан ажратиб олиш учун жабрланувчидан ажралган кийимдан, агар у ҳўл бўлмаса, балки қуруқ бўлса (масалан, полдан) бир қўл билан тутиш зарур. Масалан, олдиндан ўз қўлини яхши изоляцияламасдан туриб жабрланувчининг оёқларидан тутмаслик керак, чунки жабрланувчининг оёқ кийими нам бўлиши, демак, ток ўтказувчи бўлиши мумкин, айниқса жабрланувчи танасининг кийим билан ёпилмаган жойларига қўл теккизиш зарур бўлса, ёрдам кўрсатувчининг қўлларини ва юзини изоляциялаш учун резина қўлқоп кийиш, жабрланувчининг устига куруқ резиналанган материал (плашч, пешбанд) ташлаш, қўлни мовут бўйинбоғ билан ўраш ёки қўлга мовут бош кийимини кийгазиш, қўл учига камзул енгини тушириш лозим. Шунингдек қуруқ тахта, резина гиламча, кийим бухчаси ёки қандайдир қуруқ ток ўтказмайдиган тўшама ва ҳоказо устига чиқиш ҳам мумкин.

Жабрланувчининг оёқларини уқалаш учун кўтариш қўшимча фойдали чора ҳисобланади (бунинг учун оёқлар остига нимадир қўйиш керак), бу тананинг қуйи қисми томирларидан қоннинг юракка оқиб келишига ёрдам беради.

Сунъий нафас олдириш ва юракни ташқаридан уқалашни жабрланувчининг мустақил нафас олиши ва юраги ишлай бошлашидан олдин ўтказиш керак. Ҳатто жабрланувчида пульс мавжуд бўлиб, кучсиз нафас ола бошлаши ҳам сунъий нафас олдиришни тўхтатиш учун асос бўлмайди. Ушбу ҳолатда фақат жабрланувчининг ўз нафас олиши бошланиши билан бир вақтнинг ўзида ҳавони пуфлаш зарур.

Жабрланувчида ўзининг (уқалашсиз) мунтазам пульси пайдо бўлганлигига қараб унинг юрак фаолияти тикланганлиги ҳақида фикр юритилади. Бунинг учун уқалаш 2-3 сонияга узиб қўйилади ва агар пульс сақланиб қолса, у ҳолда бу юракнинг мустақил ишлай бошлаганлигини билдиради. Танаффус вақтида пульс мавжуд бўлмаган тақдирда зудлик билан уқалашни давом эттириш лозим.

Организм жонланишининг бошқа белгилари (мустақил нафас олиш, тор кўз қорачиғи, баъзан жабрланувчининг қўл ва оёқларини қимирлатишга уринишлари) пульснинг узоқ вақт бўлмаслиги юрак фибрилляцияси мавжудлигининг белгиси бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳолатда жонлантириш тадбирларини анча узоқ вақт, врач келгунга қадар ёки машинада жонлантириш тадбирларини узлуксиз давом эттирган ҳолда, жабрланувчи даволаш муассасасига етказилгунга қадар ўтказиш зарур.

Тадбирларни врачнинг ёрдамига қадар фақат биологик (қайтарилмайдиган) ўлим белгилари мавжуд бўлган ҳолларда тўхтатиш мумкин.

Қуйидагилар ана шундай белгилар ҳисобланади:

1) 1 соатдан ортиқ вақт мобайнида жабрланувчида ўзининг нафас олиш ҳаракатларининг бўлмаслиги;

2) узоқ вақт (1 соатдан ортиқ) мобайнида жонлантириш тадбирлари ўтказилганига қарамай, кенгайган кўз қорачиқларининг ўзгармай қолиши.






Қоидаларга

11-ИЛОВА



Кислоталар ва ишқорлар билан куйганда

биринчи ёрдам кўрсатиш


Кислоталар (сульфат, азот, фосфор) билан куйганда куйган жой катта миқдордаги сув билан, сўнгра 5 фоизли натрий бикарбонат эритмаси ёки 10 фоизли аммоний карбонат ангидрид эритмаси билан, сўнгра яна сув билан ювиб ташланади.

Ишқорлар билан куйганда куйган жой катта миқдордаги сув билан, сўнгра 3 - 6 фоизли сирка кислотаси эритмаси ёки 1-2 фоизли туз кислотаси эритмаси билан, сўнгра яна сув билан ювиб ташланади.

Кўзлар ишқор билан куйганда кўзларни катта миқдорда сув оқизиб ювиб ташлаш керак. Бунда кўзлар (ёки кўз) мумкин қадар очиқ бўлиши лозим. Сўнгра кўзларни 2 фоизли бор кислотаси эритмаси билан ёки 3 фоизли сирка кислотаси эритмаси билан ювиш зарур. Кўзлар кислоталар билан зарарланганда 3 - 6 фоизли натрий бикарбонат эритмаси билан ювиб ташланади.

Оғиз бўшлиғи ишқор билан куйганда 3 фоизли сирка кислотаси эритмаси билан ёки 2 фоизли бор кислотаси эритмаси билан чайиб ташлаш лозим. Оғиз бўшлиғи кислота билан куйганда 50 фоизли натрий бикарбонат эритмаси билан чайиб ташланади.

Кислота нафас йўлларига тушганида пульверизатор ёрдамида чангитилган 10 фоизли натрий бикарбонат эритмасидан, ишқорлар тушганида эса пуркалган 3 фоизли сирка кислотаси эритмасидан нафас олиш зарур.






Қоидаларга

12-ИЛОВА



Иссиқлик билан куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш


Олов, буғ, иссиқ буюмлар билан куйганда куйган жойни сув билан намлаш мумкин эмас, ҳосил бўлган пуфакчаларни ҳеч қачон ёриб юбормаслик ва куйган жойни бинт билан боғламаслик керак.

Куйган жойни ун сепиш ёки ўсимлик ёғи билан мойлаш лозим. Куйган жойни янги тайёрланган 5 фоизли танин эритмаси билан яхшилаб намлаш керак, бунинг учун бир неча қават қилиб тахланган бинт, дока ёки рўмол қўлланилади. Танин эритмаси билан бундай ишлов беришни терининг зарарланган участкаси жигарранг тусга киргунга қадар давом эттириш зарур.

Куйиш учта даражага ажратилади:

1-даража - қизариш. Куйган жойга этил спирти билан ҳўлланган момиқ билан (ҳеч бўлмаганда - денатурат билан) ишлов берилади.

2-даража - пуфаклар. Куйган жойга биринчи даражали куйишдаги каби спирт билан ишлов берилади. Шунингдек, 3 фоизли КМпО4 эритмаси ёки 5 фоизли танин эритмаси билан ҳам ишлов бериш мумкин.

3-даража - тери тўқималарининг бузилиши. Жароҳатни стерилизация қилинган буюм билан боғлаб, врач чақирилади.

Кучсиз куйиш ҳолларида куйишга қарши махсус малҳам қўлланилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 52-сон, 545-модда.














































Время: 0.1480
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск