ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.1996 й. 291-сон "Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.1996 й.

N 291



ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИГА

ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИ

ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ ТУБДАН

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси корхоналарида хўжалик юритишнинг бозор механизмлари суст жорий этилмоқда, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг кўплаб муҳим масалалари ҳал этилмаяпти, ҳайдовчилар таркибини ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш тизими етарли даражада амалга оширилмаяпти.

Уюшма (Р. Ҳикматуллаев), автопарклар, трамвай ва троллейбус деполари раҳбарлари корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, тегишли инфраструктурани ва тузатиш базасини, шу жумладан хорижий сармояни жалб этган ҳолда, яратиш учун зарур чора-тадбирлар кўрмаяптилар. Ҳаракатдаги составнинг техник ҳолати ёмонлашмоқда, автобуслар, трамвай ва троллейбусларнинг қатнов жадваллари тез-тез бузилмоқда, шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатиш маданияти пастлигича қолмоқда.

Ўтказилган текширишларда йўналишларда чипта берилмаслиги, нақд пулларнинг ҳайдовчилар томонидан ўзлаштирилиши, олинган тушумнинг бир қисми ўз вақтида топширилмаслиги ҳоллари кўплаб аниқланди. Идораларга қарашли ва хусусий транспорт билан йўловчилар ташиш кутилган самарани бермаяпти. Шаҳар транспортида ҳақиқий бўлмаган гувоҳномалар ва ойлик карточкалар билан юриш, шунингдек транспортда имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардан бунга ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг ғайриқонуний фойдаланиши ҳоллари кўплаб қайд этилмоқда.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш, шаҳар йўловчи ташиш транспортида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси раҳбарияти (Р. Ҳикматуллаев) республика Ҳукумати қарорларининг таркибий бўлинмаларни бошқаришни такомиллаштириш, хўжалик юритишнинг янги шаклларини жорий этиш, корхоналарнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш ва аҳолига узлуксиз транспорт хизмати кўрсатиш даражасини оширишга оид талаблари ҳамда ўз қарорлари тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминламади.

Вазирлар Маҳкамасининг Транспорт ва алоқа мажмуи (К. Раҳимов) ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.Файзуллаев) давлат уюшмасига юклатилган вазифаларни ҳал этиш, шаҳар транспортининг барча турлари билан йўловчилар ташиш масалаларини мувофиқлаштириш ва топширилган иш соҳаси учун раҳбарларнинг масъулиятини оширишга доир фаолияти устидан лозим даражадаги назоратни таъминламадилар.

Тошкент шаҳар ҳокими (К. Тўлаганов) ва "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ҳаракатдаги составнинг, йўл ва энергетика хўжалигининг техник ҳолатини яхшилаш, зарур инфраструктурани ривожлантириш, корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш, нақд пул тушумини топшириш масалаларида зарур тартиб ўрнатиш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


2. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси бошқарувининг ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг кўрсатиб ўтилган уюшмани Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва тегишли идоралар бюджетга ва белгиланган прогнозларга зарур тузатишлар киритсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 1996-1997 йилларда 3-иловага мувофиқ "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси корхоналарини келгусида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари дастурини амалга оширсин, уюшма олган маблағларни шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришга йўналтирсин.

6. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси:

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, йўловчилар ташувчи барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ягона чипта тизими мажбурий қўлланилишини жорий этсин;

икки ой муддатда тасарруфидаги жамоат транспортининг ҳаракатдаги составини кондукторлар билан таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда йўлкира чипталарини тайёрлаш масаларини ҳал этсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гознак" бирлашмаси "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг буюртманомасига биноан ойлик йўлкира карточкалари тайёрлашни таъминласин;

"Ўзавтотранс" корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги белгиланган тартибда бир ой муддатда нақд пул тушуми қабул қилиб олинадиган барча пунктларни назорат - касса аппаратлари билан жиҳозласинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур ишни амалга оширишда йўловчилар ташиш транспорти корхоналарига кўмаклашсинлар.


7. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси давлат уюшмаси таркибига кирмайдигак юридик ва жисмоний шахслар автотранспортини тегишли йўналишлар бўйича йўловчилар ташишга шартнома асосида жалб этсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ҳафта муддатда "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг томонларнинг ўзаро мажбуриятларини, олинган тушумдан фойдаланиш, ҳайдовчилар ва кондукторларни моддий рағбатлантириш тартибини назарда тутувчи намунавий контракти шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Шаҳар жамоат транспортидан имтиёзли фойдаланишни тартибга солиш мақсадида:

1996 йил 1 сентябрдан бошлаб республика Ҳукумати қарорлари билан фуқароларнинг алоҳида тоифаларига шаҳар жамоат транспортида текин юриш бўйича берилган барча имтиёзлар 4-иловага мувофиқ бекор қилинсин;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидан Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан шаҳар йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақи тўлаш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар тоифалари рўйхатини, мазкур тоифаларни қисқартиришни назарда тутган ҳолда кўриб чиқиш илтимос қилинсин.


9. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, "Ўзавтотранс" корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (таксидан ташқари) текин юриш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (гувохнома)нинг ягона шаклини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жорий этсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гознак" бирлашмаси бир ой муддатда "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги буюртманомасига биноан мазкур гувоҳномалар бланкларининг тайёрланишини таъминласин.


10. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг ходимларнинг кўрсатилган тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорларини кўрсатилган хизматлар учун тушувчи маблағлар бирлиги нормативлари бўйича белгиланишини назарда тутувчи "Коммунал хизмат кўрсатиш ва йўловчилар ташиш транспорти корхоналари маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида" 1995 йил 15 июндаги 222-сон қарорининг бажарилишини мунтазам ўрганиб боришни ва назорат қилишни таъминласин.

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси томонидан лавозим вазифаларини виждонан бажармаганлик, транспорт воситаларини шикастлаганлик, ёнилғи-мойлаш материалларидан фойдаланишни бузганлик учун тармоқ корхоналари ходимларининг жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тизими ишлаб чиқилганлиги ва жорий этилганлиги, унда айбдорларга нисбатан жарима санкциялари белгилаш ва улардан етказилган моддий зарарни ундириб олиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

11. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси ходимлари учун даромадлар режаси бажарилганлиги, ёнилғи-мойлаш материалларини тежалганлиги, класси, белгиланган хизмат муддати ва шу кабилар учун иш ҳақига устамалар ва бошқа тўловлар белгиланган.

Тошкент шаҳар йўловчи транспорти (метро, автобуслар, микроавтобуслар, трамвайлар, троллейбуслар) ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида:

1996 йил 1 сентябрдан бошлаб ходимларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида" 1996 йил 24 июлдаги ПФ-1499-сон Фармонига мувофиқ иш ҳақини ошириш ва 5-иловага мувофиқ миқдорларда белгиланган хизмат муддати учун ойлик устамалар тўлашни жорий этиш ҳисобига, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг базавий даражасига тегишли тузатиш киритган ҳолда, ўртача 2,0 баравар оширилсин.

умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчилар транспорти ҳайдовчиларига фуқароларга даромад солиғи солишнинг қонунчилик билан белгиланган имтиёзли тартиби белгилансин, бунда даромадларга солиқ солиш даражаси 25 фоиздан ошмаслиги керак.

Иш ҳақини ошириш билан боғлиқ харажатлар корхоналарнинг ўз даромад манбалари, нақд тушумнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни кучайтириш ҳисобига амалга оширилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, "Ўзавтотранс" корпорацияси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан зарур материаллар тақдим этилишига кўра республиканинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти кондукторларига шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ҳайдовчилари учун белгиланган имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини жорий этсинлар.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1996 йил охиригача "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасига 965,1 млн. сўм, шу жумладан:

565,1 млн. сўм 6-иловага мувофиқ ҳаракатдаги составни сотиб олиш учун;

400 млн. сўм 65 та "Мерседес-Бенц" автобуси сотиб олишга аванс тўловини амалга ошириш ҳамда илгари олинган автобуслар учун хорижий кредитларни йил охиригача тўлаш учун ажратсин.

Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳар йили ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар назарда тутилсин.


14. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасининг ҳаракатдаги состави учун хизмат кўрсатиш бўйича тузатиш базасини ташкил этиш ва янада ривожлантириш мақсадида:

"Мерседес-Бенц" аатобусларига сервис хизмати кўрсатиш ва уларни тузатиш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тезлаштирилсин:

"Тролза-Авиаз" қўшма корхонасида троллейбусларни тузатиш ва йиғиш бўйича ишлар ҳажмлари кўпайтирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўн кун муддатда:

эҳтиёт қисмлар сотиб олиш, тортув кучи берадиган кичик станцияларни, контакт ва кабел тармоқларини, трамвай йўлларини асосли тузатиш ва реконструкциялаш, шунингдек вагон тузатиш заводини реконструкциялашни тугаллаш учун маблағлар ажратиш тўғрисидаги;

йўловчилар ташишдан кўрилган зарарларни қоплаш учун 1995-1996 йилларда "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасига ажратилган бюджет ссудаларини тўлаш тўғрисидаги масалаларнн кўриб чиқсинлар.


15. Махфий.


16. "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар раҳбариятини мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг, Давлат мулки қўмитасининг, Молия вазирлигининг, Адлия вазирлигининг масъул ходимлари иштирокида икки ой муддатда "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси корхоналари раҳбар ходимларини ва ўрта бўғин мансабдор шахсларини аттестациядан ўтказсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлиги икки ой муддатда "Шаҳар йўловчилар ташиш транспорти тўғрисида" Қонун лойиҳасини пухта ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшиаси ("Тошаҳарйўловчитранс") фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 5 июндаги 266-сон қарори биринчи бандининг биринчи хатбоши ва учинчи бандининг биринчи хатбошидаги иккинчи жумла ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 августдаги

291-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР алоқа органлари иишини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1964 йил 3 июлдаги 398-сон қарори 11-бандининг "в" кичик банди.


2. СССР Министрлар Советининг "Судлар, прокуратура органлари ва нотариал контораларининг иш шароитларини ва моддий-техниктаъминлашни яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1970 йил 11 августдаги 653-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 23 сентябрдаги 486-сон қарорининг 11-банди.


3. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 20 майдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Жамоат тартибини сақлаш бўйича кўнгилли халқ дружиналари тўғрисидаги низом 22-бандининг "ж" кичик банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 5 октябрдаги 458-сон қарори 11-бандининг учинчи хат боши.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида" 1993 йил 11 майдаги 218-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбоши.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 февралдаги 61-сон қарори билан тасдиқланган "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган Халқаро хайрия жамғармаси марказий аппарати ходимлари томонидан жамоат тарнспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги низом 4-бандининг еттинчи хатбоши.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" журналини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 13 апрелдаги 127-сон қарори 6-бандининг шаҳар йўловчилар ташиш транспортининг барча турларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қисми.






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 19 августдаги

291-сон қарорига

5-ИЛОВА



Тошкент шаҳар умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи

транспорти ходимларига белгиланган хизмат

муддати учун ойлик устамалар

МИҚДОРИ

Иш стажи


Ойлик тариф ставкасига нисбатан фоизларда


1 йилдан 5 йилгача


20.0

5 йилдан 10 йилгача


30.0

10 йилдан 15 йилгача


40.0

15 йилдан 20 йилгача


45.0

20 йилдан ортиқ


50.0

-------------------------

* 1, 2, 3, 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.




































Время: 0.1605
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск