Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.1999 й. 447-сон "Туркманистон автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ҳамда унинг ҳудуди орқали транзит бўйича ўтиши учун йўл йиғимлари жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.1999 й.

N 447



ТУРКМАНИСТОН АВТОТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

КИРИБ  КЕЛИШИ  ҲАМДА УНИНГ  ҲУДУДИ  ОРҚАЛИ

ТРАНЗИТ БЎЙИЧА ЎТИШИ УЧУН ЙЎЛ ЙИҒИМЛАРИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Туркманистон автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиши учун йўл йиғимлари ставкаларининг тенг амал қилувчи миқдорларини ўзаро тартибга солишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 1 октябрдан бошлаб Туркманистон автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва унинг ҳудуди орқали транзит бўйича ўтиши учун йиғимлар миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан йиғимлар ундириш миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари бўлимлари орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисоб рақамларига ўтказилади.

3. Божхона органлари томонидан автотранспорт воситаси ҳайдовчисига бериладиган, бўлиш муддатлари ва ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган, белгиланган намунадаги йўналиш варақаси Ўзбекистон Республикасига кириб келиш ёки унинг ҳудуди орқали транзит бўйича ўтиш ҳуқуқига рухсатнома ҳисобланади.

Ҳаракатланиш йўналишини ва бўлиш муддатларини ўзгартиришга фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг жойлардаги органлари рухсати билан йўл қўйилади.


4. Автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтганда, божхона назоратидан ташқари, божхона органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 28 сентябрдаги

447-сон қарорига

ИЛОВА



Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан

ундириладиган йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

Автотранспорт воситасининг тури

Ставкалар

ҚШ долларида)


1. Қуйидаги миқдорда юк кўтарадиган юк автотранспорт воситалари:



10 тоннагача


50

10 тоннадан  20 тоннагача


100

20 тоннадан ортиғи


150

2. Ўринлар сони қуйидагича бўлган автобуслар:



12 ўриндан кам


25

13 ўриндан 30 ўрингача


50

30 ўриндан ортиғи


100

3. Транзит бўйича ўтувчи енгил автотранспорт воситалари


30

4. Транзит бўйича ўтувчи мотоцикллар


15

Изоҳ: учинчи мамлакатлардан юкларни Ўзбекистон Республикасига ташишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан юкларни олиб чиқишда Туркманистон юк автотранспорт воситаларидан 175,0 АҚШ доллари миқдорида қўшимча йиғим ундирилади.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 9, 59-модда.































Время: 0.1826
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск