ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Молия сектори /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.11.2007 й. ПҚ-721-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2007 й.

N ПҚ-721



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ДАВЛАТ    МОЛИЯСИНИ    БОШҚАРИШНИ

ИСЛОҲ ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда Давлат бюджети ғазна ижросининг ягона интеграциялашган ахборот тизимини яратиш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга ошириш учун 20,7 млн. АҚШ доллари миқдорида тўрт йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда узиш муддати 25 йил бўлган қарз, шунингдек 0,6 млн. АҚШ доллари миқдорида техник ёрдам кўрсатиш гранти берилишини маъқуллади;

мазкур Лойиҳани амалга ошириш даври олти йил деб белгилансин (2007-2013 йиллар);

Лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг қўшадиган улуши эквиваленти 14,1 млн. АҚШ долларини, шу жумладан солиқлар, божхона тўловлари ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш тарзида 3,9 млн. долларни ташкил этади.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги Қарз битимига асосан Ўзбекистон Республикасига ОТБ қарзи берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда Лойиҳани амалга оширишга жавобгар ижро этувчи орган ҳисобланади;

асосий қарзни қоплаш, қарз бўйича фоизлар ва комиссиялар тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан 1-иловага* мувофиқ;

ОТБ қарзини узиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини самарали амалга ошириш ишларининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун 3-иловага* мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.

Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Лойиҳани амалга ошириш устидан мониторинг олиб бориш;

Лойиҳа доирасида жалб этиладиган ваколатли органлар ва компаниялар фаолиятини мувофиқлаштириш;

тегишли тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш ва тендер савдолари натижаларини маъқуллаш.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасида тузилган Қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Лойиҳа доирасида бажариладиган ишлар самарали ўтказилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида 5 кишидан иборат Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин, унинг зиммасига Лойиҳани бошқариш жавобгарлигини юкласин, уларнинг иш ҳақи ОТБ қарзи маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг улуши ҳисобидан тўлансин;

Лойиҳани амалга ошириш даврида Лойиҳани бошқариш бўйича 1-иловага* мувофиқ сарф-харажатларни қоплаш учун давлат бюджетидан маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


7. Лойиҳа доирасидаги инвестиция даври мобайнида бевосита етказиб берувчилардан ва пудратчилардан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишга қўшадиган улуши сифатида солиқлардан, давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан ва божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг талабномаларига кўра, Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг талабномаларига кўра, Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таьминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш" лойиҳасини амалга оширишга тайёрланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 апрелдаги 144-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
















































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск