Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.03.1999 й. 131-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 23 мартдаги

131-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларни

реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга

рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шакллари ва қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, рухсатномалар бериш масалаларини тартибга солади.


2. Қуйидаги турдаги маданий бойликларнинг олди-сотдиси билан шуғулланиш маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш деб аталади:

халқлар ҳаётидаги тарихий воқеалар, жамият ва давлатнинг ривожланиши, фан ва техника тарихи билан боғлиқ, шунингдек, атоқли шахслар (давлат, сиёсий, жамоат арбоблари, мутафаккирлар, фан, адабиёт, санъат арбоблари) ҳаёти ва ижодига тааллуқли ашёлар;

тарихий, бадиий, илмий ёхуд бошқа маданий қимматга эга бўлган қуролларнинг ҳар хил турлари;

таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган бадиий бойликлар;

археологик қазилмалар натижасида олинган ашёлар ва уларнинг парчалари;

ҳар қандай асосда ва ҳар қандай материаллардан бутунлай қўлда ишланган расмлар ва суратлар;

ҳар қандай материаллардан ишланган асл ҳайкалтарошлик асарлари, шу жумладан, бўртма расмлар;

ҳар қандай материаллардан ишланган асл бадиий композициялар ва монтажлар;

сиғиниш мақсадида бадиий безатилган ашёлар;

этнографик объектлар;

ўйма нақшлар, эстамплар, литографиялар ва уларнинг асл босма шакллари;

амалий-декоратив санъат асарлари, шу жумладан, шишадан, лойдан, ёғочдан, металлдан, суякдан, мато ва бошқа материаллардан ишланган асарлар;

анъанавий халқ бадиий ҳунармандчилиги буюмлари;

архитектура, тарихий, бадиий ёдгорликлар ва монументал санъат ёдгорликларининг таркибий қисмлари ва уларнинг парчалари;

алоҳида ёки коллекциялардаги қадимий китоблар, шунингдек, тарихий, илмий-бадиий, адабий аҳамиятга молик матбаа асарлари;

ноёб қўлёзмалар ва ҳужжатли ёдгорликлар;

мусиқа асбоблари;

филателия, нумизматика, фалеристика, бонистика, сфрагистика ашёлари ва бошқа коллекциялар;

тангалар, орденлар, медаллар, муҳрлар, почта откриткалари (конвертлар) ва коллекциялашнинг бошқа ашёлари;

бошқа кўчар ашёлар, шу жумладан, тарихий, бадиий, илмий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган маиший, илмий приборлар ва асбоблар (соатлар, барометрлар, тарозилар, дурбинлар, фотокиноаппаратлар, тикув машиналари ва шу кабилар).


3. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларга аэропортлар, вокзаллар, музейлар, меҳмонхоналар ва бошқа жамоат жойларидаги ва маданий бойликларни олди-сотди қилиш билан шуғулланадиган дўконлар (шу жумладан, нодир адабиётлар сотувчи ёки шундай бўлимлари бўлган дўконлар), картиналар галереяси, салонлар, бадиий салонлар, антиқа буюмлар сотиладиган дўконлар, савдо нуқталари, шунингдек, маданий бойликлар билан савдо қилувчи бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар киради.


4. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашишга рухсатнома (шакли илова қилинади)* олиш учун юридик шахслар ёзма ҳолдаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига мурожаат қиладилар. Аризада юридик шахс (муассис)нинг номи, унинг манзили ва телефон рақамлари кўрсатилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

юридик шахснинг белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатлари нусхаси;

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

рухсатнома берилганлиги учун белгиланган бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

реализация қилиш учун мўлжалланаётган маданий бойликлар турлари рўйхати.

Рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза у берилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.


5. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи асосида беш йил муддатга берилади.

Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун рухсатнома олган юридик шахсларнинг ягона ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан юритилади.

6. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахслар эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни реализация қилиш чоғида ушбу ашёлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидорни огоҳлантириб қўйишлари шарт.


7. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахслардан рухсатнома берилганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган миқдорларда бож ундирилади.

Рухсатномалар берилганлиги учун ундириладиган божлар "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган тартибда тақсимланади.


8. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашишга рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:

илгари худди шу ном билан бошқа юридик шахсга рухсатнома берилган бўлса;

тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса ва амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермаса.

Рухсатнома бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабар аризачига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади.


9. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун берилган рухсатнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин, агар:

рухсатнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқатга жавоб бермайдиган маълумотлар аниқланса;

маданий бойликларни реализация қилишда қатнашиш учун рухсатнома берилган юридик шахс томонидан маданий бойликларни реализация қилиш соҳасида амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларига риоя қилинмаса.


10. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахслар, мазкур ҳуқуқни берувчи рухсатномани бекор қилишга сабаб бўлган юқорида кўрсатиб ўтилган хатоликлар бартараф этилгандан сўнг, такрорий рухсатнома олишга умумий тартибда ариза беришлари мумкин.


11. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахсларнинг мазкур қоидага риоя қилишлари устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари билан биргаликда амалга оширади.

12. Маданий бойликларни реализация қилишда қатнашувчи юридик шахслар, муассислар таркиби, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шакллари ёки номи ўзгариши муносабати билан, такрорий рухсатнома олишлари шартдир.


13. Юридик шахс тугатилган ёки унинг жойлашган ўрни ўзгарган ҳолларда эгаси ёхуд унинг муассислари Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигини бу ҳақда ёзма ҳолда хабардор қилишлари шарт.


























































Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск