ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.01.2008 й. 2908-ф-сон "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2008-2014 йилларга мўлжалланган давлат дастурини тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

07.01.2008 й.

N 2908-ф



БОЛАЛАР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБЛАРИНИНГ

МОДДИЙ ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ВА УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ

БЎЙИЧА 2008-2014 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ДАВЛАТ ДАСТУРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий олами ва маданий савиясини юксалтириш, ёшларимизнинг миллий ва жаҳон мусиқа маданиятининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва шу асосда мусиқий таълимни янада ривожлантириш, бу борада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, соҳа педагог ва мутахассисларининг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида:


1. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика комиссияси болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастурини 2008 йилнинг 1 апрелигача ишлаб чиқсин ва уни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

республикадаги мавжуд барча болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва уларнинг ҳолатини танқидий баҳолаш орқали бугунги кун талабларига қай даражада жавоб беришини аниқлаш;

ушбу мактабларни янгитдан қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича ҳар томонлама асосланган хулоса ва таклифлар тайёрлаш;

ёш авлоднинг мусиқий истеъдоди ва маданиятини юксалтириш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳар ва туманида аҳоли ва ўқувчилар сонини ҳисобга олган ҳолда, энг камида биттадан замонавий мусиқа ва санъат мактаблари фаолият кўрсатишини кўзда тутиш;

янгитдан қуриладиган, тўлиқ реконструкция қилинадиган, капитал таъмирланадиган болалар мусиқа ва санъат макгаблари биноларининг уч хилдаги намунавий (типовой) лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва шу асосда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд бўш бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш, тегишли жиҳозлаш ишларини амалга ошириш мақсадида экспертиза хулосаларини тайёрлаш;

болалар мусиқа ва санъат мактабларини замонавий ўқув ва мусиқа анжомлари билан таъминлашни бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш;

умумтаълим ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун мусиқа фани бўйича давлат ўқув стандартлари ва дастурларини, дарсликлар ва методик қўлланмаларни замонавий мезонлар асосида такомиллаштириш;

болалар мусиқа ва санъат мактабларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, соҳа учун ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, уларнинг меҳнатини моддий ва маънавий рағбатлантиришни кучайтириш.


3. Ушбу Давлат дастурини амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар давлат бюджети, ҳомийлар, чет эл грантлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.


4. Мусиқа ва санъат мактабларида олиб бориладиган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш вазифаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси зиммасига юклатилсин ва шу мақсадда мазкур Жамғарма низомига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси умумтаълим ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларини малакали мутахассислар билан таъминлаш учун 2008-2009 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан тақдим этилган таклифларга биноан, олий таълим муассасаларига мусиқа йўналишлари бўйича қабул квоталарини қайта кўриб чиқсин.


6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов














































Время: 0.1530
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск