Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.1999 й. 258-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш юзасидан жавобгарликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.1999 й.

N 258



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1998 ЙИЛ 18 НОЯБРДАГИ

477-СОН ВА 1998 ЙИЛ 17 ДЕКАБРДАГИ 525-СОН

ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ ЮЗАСИДАН

ЖАВОБГАРЛИКНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларида назарда тутилган давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини фаол амалга оширишга:

хусусийлаштирилаётган корхоналар технология ва молиявий аҳволнинг қониқарсизлиги;

сармоя ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш бозоридаги кучли рақобат;

хусусийлаштириш йўлига тўсиқ бўлаётган мураккаб буйруқбозлик аппарати;

хусусийлаштириш ҳамда акциялар сотилиши жараёнларининг амалга оширилиши ва жадаллаштирилишини таъминловчи пухта ишловчи механизмнинг йўқлиги;

хусусийлаштириш жараёнидан ўзларининг ғаразли мақсадларида даромад ва дивидендлар олишга интилувчи коррупция ҳолларининг мавжудлиги;

ҳам қуйи тузилмалардаги, ҳам Вазирлар Маҳкамаси аппаратигача бўлган юқори даражадаги бир қатор раҳбарлар онгида эски андозалар ва ўзибўларчилик кайфияти сақланиб қолганлиги каби объектив ва субъектив чекловчи омиллар ҳал қилувчи таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 1999 йил 18 майдаги қарорларига мувофиқ ҳамда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича 1999 йил учун белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси  қарор қилади.


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини хусусийлаштиришда хорижий сармояларни жалб қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва "1999-2000 йилларда хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва далат мулкини сотишдан давлат бюджетига маблағлар тушишини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларини бажариш  бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти  томонидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари, тегишли вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар ва бирлашмалар раҳбарлари корхоналарни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, акциялар пакетларини  ва корхоналарни хорижий инвесторларга сотиш ҳамда хусусийлаштиришдан олинган маблағларнинг давлат бюджетига тушиши бўйича 1999 йилга белгиланган вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.

Давлат таасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича кўрсатиб ўтилган Ҳукумат қарорларининг бажарилишига раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга доир  фаолияти ва масъулиятини баҳоловчи ҳамда уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини белгиловчи мезон деб қаралсин.


3. Акцияларнинг бир қисмини якка тартибдаги лойиҳалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ хорижий инвесторларга сотиш бўйича белгиланган топшириқлар сўзсиз  бажарилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раҳбарларига, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, шунингдек, мазкур иловада кўрсатилган корхоналар, бирлашмалар ва банкларнинг тегишли раҳбарларига юклансин.


4. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг суст ишлаётганлиги, корхоналарни хусусийлаштириш масалаларини ҳал этишда зарур ташаббус ва тезкорликнинг йўқлиги қайд этилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясининг фаолияти тартиби ва йўналишларини ўн кун муддатда тубдан қайта кўриб чиқсин, бунда пировард натижада хусусийлаштирилаётган корхоналар бўйича тендер ҳужжатлари тайёрлаш муддатларини тезлаштириш, бунинг учун нуфузли хорижий баҳолаш компаниялари ва воситачилар жалб этилишини таъминлаш назарда тутилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларида назарда тутилган объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришга оид масалаларни ҳал этиш  тезкорлигини ошириш учун тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясига қуйидагилар бўйича қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилсин:

акциялар ва хусусийлаштирилаётган корхоналарга талаб мавжуд бўлмаганда ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ тегишли инвестиция мажбуриятларига эга бўлган аниқ стратегик инвесторлар мавжуд бўлганда таклиф этилаётган бошланғич нархни пасайтириш;

объектлар ва акцияларни ҳам ЭМВга, ҳам замонавий технология асбоб-ускуналари етказиб бериш каби ҳақ тўлашнинг турли шаклларида сотиш, шунингдек, хорижий сармоядор томонидан ЭМВда аниқ инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган тақдирда миллий валютага сотиш;

корхоналарни тайёрлаш ва чет элда сотиш жараёнига йирик хорижий молиявий воситачиларни, баҳолаш ва аудиторлик компанияларини, реклама агентликларини жалб этиш, улар фаолиятига хусусийлаштириладиган объект ёки акцияларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобига ҳақ тўланиши мумкин;

сансалорлик, буйруқбозлик, объектларни хусусийлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш муддатларини чўзиб юбориш ҳоллари ҳамда хорижий сармоядорларга корхоналар ва  акциялар сотишни тезлаштириш бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилиш.

Тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда, юқорида қайд этилганларни ҳисобга олган ҳолда, тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги янги низомни икки ҳафта муддатда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Давлат мулки қўмитаси раҳбариятига Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларининг, айниқса хусусийлаштириш жараёнига хорижий сармояни жалб этишга доир қисмининг бажаришини таъминлаш бўйича ташкилий ишларнинг сустлиги кўрсатиб ўтилсин.

Давлат мулки қўмитаси раҳбариятининг эътибори унинг зиммасига акциялар пакетларини ва корхоналарни хорижий сармоядорларга сотиш, валюта ресурсларини хусусийлаштиришдан қўшимча равишда тўлдириш ва давлат бюджетига маблағлар  тушишини кўпайтириш бўйича 1999 йил учун белгиланган чора-тадбирлар дастурининг сўзсиз бажарилиши юзасидан асосий масъулият юкланганлигига қаратилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги давлат мулкини хорижий сармоядорларга сотишда акциялар ва хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг таклиф этилган бошланғич нархини тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан пасайтириш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов 1999 йилнинг январь-апрель ойлари якунлари бўйича давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир ишларнинг аҳволини муфассал кўриб чиқсин ва зарурат бўлганда 1999 йилда акциялар пакетларини ва корхоналарни сотишнинг белгиланган муддатларини аниқлаштирсин.

1999 йил I ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 18 ноябрдаги 477-сон ва 1998 йил 17 декабрдаги 525-сон қарорларининг бажарилиши қўриб чиқилсин, тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар, копманиялар ва бирлашмалар раҳбарлари фаолиятига қатъий баҳо берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси корхоналар акцияларини чиқаришга тайёрлаш ва жойлаштириш, реклама фаолияти ҳамда давлат активларини тендер ва танлов бўйича сотишни ташкил қилишга доир ишларни малакали даражада амалга ошириш учун хўжалик ҳисобидаги "Давинком" инвестиция фирмасини ташкил этиш тўғрисида икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. Бунда Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилаётган хусусийлаштириш дастурлари бўйича, кейинчалик тендер савдолари ўтказиш бўйича Давлат комиссиясига киритиш учун, хусусийлаштирилаётган корхоналар ва акциялар нархларини белгилиш билан боғлиқ сансалорлик, буйруқбозлик, масалаларни ҳал қилиш муддатларини чўзиш ҳолларини аниқлашни фирма фаолиятининг асосий вазифаларидан бири сифатида назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда хусусийлаштириш, қимматли қоғозларни чиқариш ва сотиш билан боғлиқ фаолият кўрсатаётган тузилмаларни танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов































Время: 0.1621
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск