ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Эсдалик ва кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар /

Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.01.2008 й. 2-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 3 январдаги

2-сон қарорига

ИЛОВА



Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш

ва амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига мувофиқ фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Тўловлар:

"Халқ" ва "Хизмат кўрсатган арбоб" фахрий унвонлари эгаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;

"Хизмат кўрсатган артист" фахрий унвони эгаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,8 баравари миқдорида;

"Хизмат кўрсатган" фахрий унвони эгаларига (қолган касблар бўйича) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида амалга оширилади.

3. Илгари амалда бўлган қонун ҳужжатлари асосида берилган фахрий унвонлар эгаларига тўловлар ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган миқдорларда амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари фахрий унвонлар учун тўловларни олиш ҳуқуқига эгадир.


5. Фахрий унвонлар учун ҳар ойлик тўловлар:

бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга - тегишли бюджетлар ҳисобидан;

хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларга - хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;

пенсионерларга - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари орқали тўланади.

6. Ишлаётган шахсларга фахрий унвонлар учун тўловлар асосий иш жойида иш ҳақи билан биргаликда тўланади.

Фахрий унвонга эга бўлган ходим бошқа ишга ўтганда тўлов бўшаган ойдаги ишлаб берилган кунлар сонидан қатъи назар, олдинги иш жойида тўлиқ ҳажмда тўланади.

Фахрий унвонлар учун янги иш жойида тўловлар тўлов амалга оширилган охирги ой тўғрисида олдинги иш жойидан маълумотнома тақдим этилгандан кейин тўланади.


7. Бир неча фахрий унвонларга эга бўлган шахсларга тўлов тўловнинг энг кўп миқдори назарда тутилган фақат битта фахрий унвон учун тўланади.



II. ФАХРИЙ УНВОНЛАР ЭГАЛАРИГА

ТЎЛОВЛАРНИ ТАЙИНЛАШ

ВА АМАЛГА ОШИРИШ


8. Фахрий унвон учун тўловни тайинлаш қуйидаги ҳужжатлар:

фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек унинг нусхаси;

фахрий унвон учун тўловни амалга оширишга берилган ариза;

ариза берувчининг паспорти (ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат - ҳарбий хизматчилар учун), шунингдек унинг нусхаси тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.

Фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳнома ва ариза берувчининг паспорти (ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат) тақдим этилган ҳужжатлар текширилгандан сўнг эгасига қайтарилади.


9. Фахрий унвонлар учун иш ҳақига ёки пенсияга қўшиб бериладиган тўловлар ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб амалга оширилади.


10. Бюджет ташкилотларида молия йилидан бошлаб ишлаётган шахсларга фахрий унвонлар учун тўловлар билан боғлиқ харажатлар йиллик харажатлар сметасида назарда тутилади.

Йил мобайнида фахрий унвон берилган тақдирда бюджет ташкилотлари ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш учун молия маблағларига бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини ва фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини тегишли молия органига юборадилар.


11. Хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектлар тақдим этилган ҳужжатлар асосида фахрий унвон берилган шахсга тўловни иш ҳақи билан биргаликда амалга оширадилар.


12. Фахрий унвонлар учун тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, ундан давлат ижтимоий суғуртасига маблағ ажратилади.


13. Пенсионерларга фахрий унвонлар учун тўловлар олинадиган пенсиянинг туридан қатъи назар, белгиланган тартибда амалга оширилади. Тўлов фахрий унвонга эга бўлган шахс вафот этганлиги муносабати билан тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиясига қўшилмайди.


III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Фахрий унвонлар учун тўлов оладиган шахслар ҳисобини юритиш ва уларга тўлов тўғри тўланишини назорат қилиш тегишли бюджет ташкилотларига, шунингдек хўжалик ҳисобидаги хўжалик юритувчи субъектларга юкланади.


15. Фахрий унвон учун тўлов фахрий унвон эгаси вафот этган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фахрий унвондан маҳрум этилган ҳолларда ёхуд фахрий унвонга эга бўлган шахснинг аризаси бўйича, тўловни амалга ошириш тўхтатилгандан кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.


16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 1-2-сон, 2-модда.








































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск