ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандартлари / 19. 19-сон БҲМС "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш" /

19-сон БҲМС "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш" (АВ томонидан 02.11.1999 й. 833-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирлиги томонидан 19.10.1999 й. ЭГ/17-19-2075-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.11.1999 й.

N 833




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

19.10.1999 й.

N ЭГ/17-19-2075



Мазкур Миллий стандарт рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни ўзбек тилига таржима қилинган

ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб чиққанида

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ

МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


19-СОН БҲМС


ИНВЕНТАРЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур стандарт "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.


1.2. Мазкур стандарт хўжалик юритувчи субъект, шу жумладан, асосий фаолияти бюджет маблағлари ҳисобига молияланадиган ташкилот томонидан мол-мулк ҳамда молиявий мажбуриятларни инвентарлаш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартибини белгилайди.


1.3. Инвентарлашнинг асосий мақсадлари мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш.


1.4. Жойлашган ери ва барча турдаги молиявий мажбуриятларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектнинг барча мол-мулки инвентарланиши керак.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш захиралари ва хўжалик юритувчи субъектга қарашли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бошқа турдаги мол-мулклар, шунингдек, бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк инвентарланиши керак.

Мол-мулкни инвентарлаш унинг жойлашган ери ва моддий жавобгар шахс бўйича ўтказилади.


1.5. Қуйидаги ҳолларда инвентарлаш ўтказилиши шарт:

- мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек, давлат корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) чоғда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда;

- йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 28.08.98 йилда 486-сон билан рўйхатга олинган "Товар-моддий захиралар" деб номланган 4-сон БҲМСга биноан товар-моддий захиралар бир йилда камида бир марта инвентарланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 23.09.98 йилда 491-сон билан рўйхатга олинган "Асосий воситалар" деб номланган 5-сон БҲМСга мувофиқ асосий воситалар икки йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта инвентарланади.

Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланклар ойда бир марта, ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари - ҳар чоракда, қимматбаҳо металлар - тармоқ йўриқномаларига мувофиқ инвентарланади.

Айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда ишлаб чиқариш захиралари улар энг кам миқдорда қолганда қуйидаги ҳолларда инвентарланади:

- асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда;

- моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни қабул қилиш - топшириш кунида);

- ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда;

- табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда;

- хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


1.6. Умумий (жамоавий) моддий жавобгарлик шароитида инвентарлаш жамоа раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг эллик фоиздан ортиқ аъзолари чиқиб кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби билан ўтказилади.



2. ИНВЕНТАРЛАШНИ ЎТКАЗИШНИНГ

АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ


2.7. Ҳисобот йилидаги инвентарлашлар миқдори, уларни ўтказиш санаси, мол-мулк ва молиявий мажбуриятлар рўйхати хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан белгиланади, ушбу стандартнинг 1.5 ва 1.6-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


2.8. Инвентарлашни ўтказиш учун хўжалик юритувчи субъектлар таркибида:

хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси);

бош бухгалтер;

бошқа мутахассислар (муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар ва ҳоказолар) бўлган доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари тузилади.

Инвентарлаш комиссияси таркибига хўжалик юритувчи субъектнинг ички аудит вакиллари киритилиши мумкин.

Ишлар ҳажми катта бўлганда мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентарлашни бир вақтда ўтказиш учун таркибида:

инвентарлашни тайинлаган хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг вакили (комиссия раиси);

мутахассислар: товаршунос, муҳандис, технолог, механик, иш юритувчи, иқтисодчи, бухгалтерия ходими ва бошқалар бўлган ишчи инвентарлаш комиссиялари тузилади.

Комиссия таркибига инвентарланаётган бойликлар, нархлар ва бирламчи ҳисобни яхши биладиган тажрибали ходимлар киритилиши керак.

Биргина моддий жавобгар шахсларда худди шу ходимни кетма-кет икки марта ишчи инвентарлаш комиссиясининг раиси қилиб тайинлаш тақиқланади.

Доимий ишлайдиган ва ишчи инвентарлаш комиссияларининг шахсий таркибини хўжалик юритувчи субъект раҳбари тасдиқлайди (1-иловага биноан буйруқ, қарор, фармойиш).

Инвентарлашни ўтказиш чоғида комиссиянинг ақалли битта аъзоси йўқ бўлса, бу ҳол инвентарлаш натижаларини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиб хизмат қилади.


2.9. Доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари:

- бойликлар сақланишини таъминлашга доир профилактика ишларини ўтказади, зарурат бўлганда ўз мажлисларида бойликларнинг сақланиши масалалари бўйича цех, бўлим, шуъбалар раҳбарларининг ахборотларини тинглайди;

- инвентарлаш ўтказилишини ташкил этади ва ишчи инвентарлаш комиссиялари аъзоларига йўл-йўриқ беради;

- инвентарлаш тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текширувларни амалга оширади, шунингдек, инвентарлашлар орасидаги даврда сақлаш ва

...
Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск