Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона режимлари /

Бож олинмайдиган савдо дўкони режими тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 10.05.1999 й. 719-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 28.04.1999 й. 02/20-53-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.05.1999 й.

N 719




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

28.04.1999 й.

N 02/20-53



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



"Бож олинмайдиган савдо дўкони"

режими тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 29-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Бож олинмайдиган савдо дўкони шундай режимки, бунда товарлар божхона ҳудудининг божхона органлари Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгилайдиган жойларида бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланмасдан божхона назорати остида туради ҳамда реализация қилинади.


1.2. Бож олинмайдиган савдо дўкони режимига божхона ҳудудига олиб кириш ҳамда ундан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш тақиқланган товарлар жойлаштирилиши мумкин эмас.


1.3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши чекланган товарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бож олинмайдиган савдо дўкони режимида реализация қилиниши мумкин.


1.4. Бож олинмайдиган савдо дўкони режимига жойлаштирилган товарлар бож олинмайдиган махсус савдо дўконларида реализация қилинади.


1.5. Бож олинмайдиган савдо дўконлари йўловчиларнинг халқаро йўналишлари учун очилган аэропортларда, портларда, жисмоний шахслар чегарани кесиб ўтишлари учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ўтказиш пунктларида таъсис этилиши мумкин.


1.6. Бож олинмайдиган савдо дўкони қуйидаги талабларга жавоб берадиган юридик ёки жисмоний шахслар томонидан таъсис этилиши мумкин:

- Ўзбекистон Республикасида жойлашган бўлиши;

- ташкил этилиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мос келиши;

- бож олинмайдиган савдо дўконини таъсис этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг лицензиясига эга бўлиш керак.


1.7. Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди (савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омбор) божхона назорати зонаси ҳисобланади.


1.8. Агар божхона тўловлари тўланиши лозим бўлса, уларнинг тўланиши учун жавобгарлик бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси зиммасига тушади.



2. БОЖ ОЛИНМАЙДИГАН САВДО ДЎКОНИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


2.1. Бож олинмайдиган савдо дўконини таъсис этиш учун лицензия эгалигида ушбу Низом талабларига жавоб берадиган бино бўлган ва у божхона органининг ёки божхона постларидан бирининг фаолият зонасидаги бирон-бир ўтказиш пунктида ёхуд унга ёндош ҳудудда жойлашган шахсга берилади.


2.2. Лицензия олиш учун бино эгаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ариза топширади ва шунингдек, лицензия берилиши учун йиғим тўлайди.


2.3. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилади:

- ариза берувчининг тўлиқ ва қисқартирилган юридик номи, КТУТ коди, солиқ тўловчининг идентификация рақами;

- ариза берувчининг юридик ва ҳақиқий манзили, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси гувоҳномасининг рақами;

- банклардаги ҳисоб-китоб варақларининг (сўм ва валютада) рақами, ана шу банкларнинг номи, манзили ва КТУТ кодлари;

- савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар манзили, ҳар бир бинонинг майдони;

- бинолар моддий-техника таъминотининг тавсифи;

- биноларни қўриқлашни таъминлаш, махсус сигнализация қурилмаларининг ва ёнғинга қарши ускуналарнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

- бож олинмайдиган савдо дўконида реализация қилиш учун мўлжалланган товарлар турларининг рўйхати;

- лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилиш учун фойдаланиладиган бошқа ахборотлар.


2.4. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

- бинолар эгасининг таъсис ва рўйхатга олинганлик ҳужжатларининг (устави, таъсис шартномаси, ташқи иқтисодий

...
Время: 0.1955
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск