ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар / Патент ва бошқа тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2008 й. 10-сон "Адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланганликнинг айрим турлари учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2008 й.

N 10



АДАБИЁТ ВА САНЪАТ АСАРЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНГАНЛИКНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ

УЧУН МУАЛЛИФЛИК ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Асарлар оммавий ижро этилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Асарлар фонограммада такрорланганлиги, фонограммалар ва аудиовизуал асарлар нусхалари прокатга берилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Тасвирий санъат асарлари такрорланганлиги ва декоратив-амалий санъат асарлари нусхалари саноатда кўпайтирилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, мазкур қарорга 1-3-иловаларда назарда тутилган муаллифлик ҳақи ставкалари уларда белгиланган асарлардан фойдаланиш турлари учун энг кам ҳисобланади. Муаллифлик ҳақининг аниқ миқдорини, уни тўлаш тартиби ва муддатларини томонлар асардан фойдаланувчи ва унинг муаллифи, ёхуд ушбу асарга ҳуқуқ эгаси, ёхуд мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот ўртасида шартнома тузишда улардан олинган ваколатлар доирасида белгилайдилар.

4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Адабиёт ва санъат асарлари нашр этилганлиги, оммавий ижро этилганлиги ва улардан фойдаланишнинг бошқа турлари учун муаллифлик ҳақи ставкалари тўғрисида" 1988 йил 16 ноябрдаги 428-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 12-модда.




































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск