ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар / Патент ва бошқа тўловлар /

Асарлар фонограмма такрорланганлиги, фонограммалар ва аудиовизуал асарлар нусхалари прокатга берилганлиги учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.01.2008 й. 10-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 19 январдаги

10-сон қарорига

2-ИЛОВА



Асарлар фонограмма такрорланганлиги,

фонограммалар ва аудиовизуал асарлар нусхалари

прокатга берилганлиги учун муаллифлик ҳақининг

энг кам ставкалари тўғрисида

НИЗОМ


I БЎЛИМ. ФОНОГРАММА АСАРЛАРИНИ ҚАЙТА

КЎПАЙТИРГАНЛИК, АУДИОВИЗУАЛ АСАРЛАРНИ

ҚАЙТА КЎПАЙТИРГАНЛИК УЧУН, ФОНОГРАММАЛАР

ВА АУДИОВИЗУАЛ АСАРЛАР НУСХАЛАРИНИ ПРОКАТГА

ТОПШИРГАНЛИК УЧУН МУАЛЛИФЛИК ҲАҚИ СТАВКАЛАРИ

Т/р

Асарлардан фойдаланиш тури


Муаллифлик ҳақи ставкалари (фоизларда)


1.

фонограммалар асарларини саноат усулида тайёрлашда уларни қайта кўпайтириш

фонограмманинг қайта кўпайтирилган ҳар бир нусхасини сотиш нархининг 8 фоизи (овоз ёзиш манбаида ёзилган асарлар сонидан қатъи назар)

2.

Якка тартибдаги буюртмалар бўйича фонограммаларнинг ягона нусхаларини тайёрлаш

Фонограммаларнинг ягона нусхаларини прокатга топширишдан олинган даромаднинг 8 фоизи

3.

Якка тартибдаги буюртма бўйича аудиовизуал асарлар (кино-, видеофильмлар, видеодастурлар)нинг ягона нусхаларини тайёрлаш


Аудиовизуал асарларнинг ягона нусхаларини тайёрлашдан олинган даромаднинг 8 фоизи


4.

Фонограммалар нусхаларини прокатга топшириш

Фонограммалар нусхаларини прокатга топширишдан олинган даромаднинг 8 фоизи

5.

Аудиовизуал асарлар (кино-, видеофильмлар, видеодастурлар)ни прокатга топшириш


Аудиовизуал асарнинг прокатга топширилган ҳар бир нусхаси учун олинган даромаднинг 5 фоизи*


Изоҳ: Механик қурилмалар ёрдамида қайта кўпайтириш имконини берадиган овозни ҳар қандай шаклда (грампластинкаларда, магнитофон тасмаларида, лазерли дискларда, компакт-кассеталарда, компакт-дискларда, видеокассеталарда ва шу кабиларда) қайта акс эттириш фонограмма асарини қайта кўпайтириш ҳисобланади.

Тайёрловчи томонидан фонограмма нусхалари сотиладиган нарх сотиш нархи ҳисобланади.

Якка тартибдаги буюртмачи (мижоз)дан олинган сумма даромад ҳисобланади.



II БЎЛИМ. ФОНОГРАММАЛАР АСАРЛАРИНИ ҚАЙТА

КЎПАЙТИРГАНЛИК, АУДИОВИЗУАЛ АСАРЛАРНИ

ҚАЙТА КЎПАЙТИРГАНЛИК УЧУН, ФОНОГРАММАЛАР

ВА АУДИОВИЗУАЛ АСАРЛАР НУСХАЛАРИНИ ПРОКАТГА

ТОПШИРГАНЛИК УЧУН МУАЛЛИФЛИК ҲАҚИНИ

ҲИСОБЛАБ ЁЗИШ ВА УНДИРИШ ТАРТИБИ

1. Ушбу Низомда назарда тутилган муаллифлик ҳақи ставкалари энг кам ставкалар ҳисобланади ва улар агар фойдаланувчи билан муаллиф, унинг ҳуқуқий вориси ёхуд муаллиф ва мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот ўртасидаги шартномада бошқача ҳол белгиланмаган бўлса, улардан олинган ваколатлар доирасида қўлланилади ва муаллифлик ҳақи миқдори манфаатдор томонлар ўртасидаги низо мавзуси ҳисобланмайди.


2. Қуйидагиларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар муаллифлик ҳақини тўловчилар ҳисобланади:

ҳимоя қилинадиган ва/ёки ҳимоя қилинмайдиган фонограммаларни (фонограммаларни тайёрловчилар) уларни тарқатиш мақсадида қайта ишлаб чиқариш;

якка тартибдаги буюртмалар бўйича аудиовизуал асарлар ёки фонограммаларнинг ягона нусхаларини тайёрловчилар;

фонограммалар ва/ёки аудиовизуал асарлар (кино-, видеофильмлар, видеодастурлар) нусхаларини прокатга топширувчилар.

3. Номидан ўзи вакиллик қилаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун даъво қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилот муаллифларнинг ёхуд улар меросхўрларининг фонограмма асарларини қайта кўпайтиришга рухсатномалар бериш, фонограммалар ва аудиовизуал асарлар нусхаларини прокатга топшириш, муаллифлик ҳақини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб ёзиш ва йиғиш масалалари бўйича вакили ҳисобланади.

4. Муаллифлик ҳақини тўловчилар мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотдан асарлардан тегишли равишда фойдаланишга рухсатнома (лицензия) олиши, фойдаланилган асарларнинг аниқ ҳисобини юритиши ҳамда муаллифлик ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар ва ҳисоб рақамларини текшириш учун ваколатли инспекторга зарур тартибда тақдим этиши шарт.

Тўловчилар кўрсатиб ўтилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб берадилар.


5. Асарлардан ноқонуний фойдаланиш (фонограммалар асарларини қайта кўпайтириш, фонограммаларни ва аудиовизуал асарлар нусхаларини прокатга топшириш), шунингдек ҳақни тўлаш муддатларининг бузилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка олиб келади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 12-модда.









































Время: 0.1538
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск