Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2008 й. 13-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2008 й.

N 13



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ

ДАВЛАТ БОЖЛАРИ, ЙИҒИМЛАР ҲАМДА СОЛИҚ

БЎЛМАГАН БОШҚА ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 1993 ЙИЛ 19 АВГУСТДАГИ 423-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий фуқароларга визалар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги учун Ички ишлар вазирлиги томонидан ундириладиган хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкаларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 24 январдаги

13-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги

давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган

бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил

19 августдаги 423-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 2-илованинг IX бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"IX. Ички ишлар вазирлиги бўйича

1. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун чиқиш ёки чиқиш-кириш визаси берилганлиги ва унинг амал қилиши қуйидаги муддатга узайтирилганлиги учун:


етти кунгача

40 АҚШ доллари

ўн беш кунгача

50 АҚШ доллари

ўттиз кунгача

60 АҚШ доллари

уч ойгача

80 АҚШ доллари

олти ойгача

120 АҚШ доллари

бир йилгача

160 АҚШ доллари

Изоҳ: виза бир неча марта расмийлаштирилганлиги учун бож ставкаси 10 АҚШ долларига кўпаяди.

2. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун кўп марталик чиқиш-кириш визаси қуйидаги муддатга расмийлаштирилганлиги учун:


олти ойгача

150 АҚШ доллари

бир йилгача

250 АҚШ доллари

3. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни кириш визаси амал қиладиган муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини визанинг амал қилиш даврига узайтирганлик учун:


бир ойгача

20 АҚШ доллари

икки ойгача

40 АҚШ доллари

уч ойгача

60 АҚШ доллари

олти ойгача

100 АҚШ доллари

бир йилгача

200 АҚШ доллари

4. МДҲ қатнашчиси бўлган давлатлар фуқароларини, шунингдек МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлардан фуқаролик тўғрисидаги белги мавжуд бўлмаган собиқ СССРнинг паспортлари билан келган шахсларни қуйидаги муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказганлик учун:


уч суткадан олти ойгача

5 АҚШ доллари

олти ойдан ортиқ

10 АҚШ доллари

5. Хорижий фуқаронинг, шу жумладан МДҲ қатнашчиси бўлган давлат фуқаросининг, ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун ҳужжатлари кўриб чиқилганлиги ва


расмийлаштирилганлиги учун

50 АҚШ доллари


6. Хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида


маълумотнома берилганлиги учун

10 АҚШ доллари

Изоҳлар:

1. Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, АҚШ долларида ёки АҚШ долларига нисбатан қайта ҳисоблаб чиқилиб бошқа эркин муомаладаги валютада ундирилади.

2. Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, 16 ёшгача бўлган болалардан ундирилмайди.

3. Тенглик принципига риоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига давлат божи ставкаларини хорижий фуқароларнинг давлатларида ўхшаш хатти-ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан ундириладиган йиғимлар ва божларнинг миқдорига мувофиқ хорижий фуқаролар учун кўпайтириш томонга ўзгартиришга рухсат берилсин".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 3-4-сон, 13-модда.






































Время: 0.1712
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск